Ўзбек миллий кийимлари XIX-XX асрлар

Kitob mualliflari Содиқова Н.,

Кийим - кечаклар ўзбек халқи тарихи билан узвий боғлиқ бўлиб, у моддий - маданий ёдгорликлар ичида халқларнинг миллий ўзига хослигини акс эттириб, этник белгилари билан ажралиб туради. Кийимларда бирон - бир эл - элат тарихига бориб тақала-диган анъаналар, ижтимоий муносабатлар, маърифий, дин ва эстетик шаклларнинг айрим унсурлари ифодаланади. Жамият турмуши, иқтисодиёти ва сиёсатида ўзгаришлар бўлиб туриши билан бир вақтда кийим шакллари ҳам ўзгариб боради, унда халқнинг моддий аҳволи, кишиларнинг диди, гўзаллик тўғрисидаги идеаллари, хўжалик юритишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳам-да оилавий турмушнинг баъзи томонлари ҳам кўзга яққол ташланади. Ўзбек халқининг кийим - кечаклари жуда хилма - хил, ранг - баранг ва жозибалидир. Маълумки, кийимлар бирон - бир байрамларда, маросимларда кийиладиган ҳамда кўчалик, уй-лик, кундалик кийимларга ажратилади. Кийимлар ўз навбатида ички, устки, бош - оёқ кийимларга бўлинади.

Fan yoʻnalishi: | Tarix |
UDK
Kitob nashriyoti nomi: Ғофур Ғулом
Kitob nashr qilingan shahar: Тошкент
ISBN: 5-635-02464-5
Kitob nashr qilingan yili: 2006 Yil
Betlar Soni: 192
Kitob tashqi havolasi (to‘liq matni): Yuklab olish
To‘liq matnni ko‘chirib olish uchun kutubxonaga a'zo bo‘lish shart
Turi: Va boshqa
Tili: O‘zbekcha
Kitob yozuvi: O'zbek kiril
Matn turi: Bosma shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH