-
-
-
-
-
-
-
-
-
Кармана тарих кўзгусида ( энг қадимги даврлардан XX аср бошларигача)
Иноятов С, Ҳайитова О,Tarix, -
-
-
-
-
-
-
-
-
Қадимги дунё тарихи (“Ўрта Осиёнинг антик даври”, “Антик дунё” дарсликларининг қисқартирилган шакли)
Файзулла Бойназаров,Tarix,
-
Жахон мамлакатлари
А.ХАЗРАТКУЛОВ,Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган- дан буён ўтган вақт ичида жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига, дунё сиёсати майдонида ўз мустақил овозига эга бўлган давлат сифатида тан олинди. Республикамиз Президенти И. А. Каримов олиб бораётган оқилона ташқи сиёсат туфайли юртдошларимиз жаҳон мамла- катлари буйлаб эркин сафар қилиш имкониятига эга булдилар.
-
Тарих фалсафасининг назарий асослари
Жўраев Н.,Монографияда жамиятшунос олим Нарзулла Жўраев тарихни фалсафий тушуниш тамойиллари хусусида фикр юритади, унинг назарий ечимларини топишга интилади. Шарқ ва Ғарб тарих фалсафаси мактаблари, инсон ва унинг моҳияти, тарих фалсафасининг қонуниятларини тадқиқ қилади. Мустақиллик даври тарихий жараёнлари, XXI асрда инсоният ва дунё муаммоларини ўзига хос тарзда талқин этади.
-
Жадидчилик: ислоҳот, янгиланиш, мустақиллик ва тараққиёт учун кураш
Алимова Д.А.,Мазкур тўплам мустақиллик шарофати билан қарор топган, ҳурфикрлик шароитида ҳаққоний тарихимизни тиклаш ва уни холисона таҳлил этиш давр талабига айланган, бугунги кунда ошкоралик юзини кўришга ва туҳмат тамғаларидан халос бўлишга мушарраф бўлган. Мазкур тўплам тарихимизнинг ўқимаган саҳифалари, аждодларимизнинг энг илғор вакилларининг салоҳияти, сиёсий-маънавий қиёфаси, орзу умидлари, фидоий фаолиятлари билан таништиради.
-
Хива аёллари
Дурдиева Гавҳар,Хива туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан яратилган қўлингиздаги мўъжазгина китобчани эътиборингизга тақдим қилади. Китобда Хивада яшаб ўтган, тарихда из қолдирган жасур, зийрак, зукко ва донишманд аёллар ҳақида озми-кўпми маълумот берилган. Зеро юртбошимиз " Ўз тарихини билмаган халқнинг келажаги бўлмайди"-дея таъкидлайдилар.
-
Ҳаёт давом этади
М. Худойберганов,Тарих - босиб ўтилган йул. Бу йўл гох, тўғри, гоҳ, эгри, равон ёки нотекис бўлиши мумкин. У қандай бўлмасин, ортга қайтмайди, инсон ундан бир марта ўтади. Шундай экан, тарих яхшими, ёмонми холис ўрганилмоғи, қандай мавжуд бўлса, шундай тадқиқ этилмоғи керак. Уни яхши ва ёмонга ажратиб, маълум қисмининг баҳридан кечиш, маълум қисмини кўкларга кўтариш мумкин эмас.
-
Туркистонда Россия тажовузи ва хукмронлигига қарши кураш
Ҳамид Зиёев.,Узбекистон «бир томчи консиз» мустақиллик ва озодликка эришди. Тарихан олганда эса, ҳозирги мустақиллик Россиянинг қайта-қайта уюштирган тажовузларига ва хукмронлигига қарши халқимизнинг олиб борган озодлик курашларининг ҳам натижасидир. Зеро, уша суронлик замонлардаги жангларда тобланган озод- лик гоялари куз ўнгимизда руёбга чикди. Шу тарзда, утмишда ота-боболаримизнинг Ватан ҳимояси учун туккан бехисоб қонлари ва мисли кўрилмаган талафотлари беҳудага кетмай, уз самарасини берди. Биноба- рин, она-юрт мустақиллиги учун жонини ҳам, молини хам фидо қилиб курашган аждодларимизнинг қадру кимматини эъзозлаш муқаддас бурчимиздир.
-
Тарихи Туркистон
Мирзо Олим Махдум Ҳожи,Тарихчи мутахассислар ва ўтмиш билан қизиққанлар диққатига ҳавола этилаётган ушбу асарнинг кўп қисми Қўқон хонлиги, қисман эса бухоро амирлиги ва хива хонлиги тарихига бағишланган.асар муаллифи Мирзо Олим махмуд ҳожи туркистонда XIX асрда бўлиб ўтган тарихий воқеа ва ҳодисаларни кенг ёритишга ҳаракат қилинган
-
Темур тузуклари
Қарши шаҳрининг 2700 йиллиги ҳамда " Темур тузуклари " ёзилганининг 600 йиллигига бағишланади.
-
XIX asr oxiri XX boshlarida "Yosh Xivalik"larning ma`naviy-ma`rifiy jadidchilik harakatlari
Рўзимова Ф,Мазкур моногорафияда педагогика тарихига оид жадидчилик ҳаракати ёхуд "Ёш хиваликлар"нинг маънавий-маърифий соҳадаги жадидчилик қарашлари, жумладан, XIX аср охири-XX аср бошларида миллий истиқлол ғояларининг ривожланиши, жадидчилик ҳаракати ва ўзликни англашдаги ўрни ёритиб берилган
-
Кармана тарих кўзгусида ( энг қадимги даврлардан XX аср бошларигача)
Иноятов С, Ҳайитова О,Ушбу китобда республикамизнинг қадимий масканларидан бири Кармананинг энг қадимги даврларидан XX аср бошларигача бўлган тарихи қисқача ёритилган. Унда мазкур жойнинг моддий ва маънавий маданият ёдгорликлари, Амир Темур ва тумурийлар, бухоро хонлиги ҳамда Манғит амирлари хукмронлиги давридаги кармана тарихи. шунингдек, бу ердан етишиб чиққан буюк сиймолар ва маърифатпарварлар тўғрисида маълумотлар берилган.
-
Ўзбекистон шаҳарлари мустақиллик йилларида
Аҳмедов Э.,Иқтисод фанлари доктори, профессор Э.Аҳмедовнинг маълумотнома китобида шаҳарларимизнинг тарихи, мамлакат тараққиётида тутган ўрни, мавқеи, истиқлол йилларида уларда рўй берган буюк ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз юритилади. Китоб бой далилий манбалар асосида ёзилган бўлиб, унда 20та жадвал, 12та илова, 50та рангли сурат мавжуд. Ушбу китоб олий ўқув юрти талабалари ,аспирантлар, ўқитувчилар ва ҳодимлар ва шу соҳага қизиққан мухлисларга мўлжалланган.
-
O'zbekistonning eng yangi tarixi
Rajabova Z.S,O'quv qo'llanmada mustaqillikka erishish arafasida O'zbekistonda yuzaga kelgan murakkab vaziyatni hamda mustaqillik yillarida davlat boshqaruvi,ijtimoiy-iqtisodiy,siyosiy va manaviy hamda boshqa sohalardagi islohatlarning maxmun-mohiyati o'ziga xos xususiyatlari izchil yoritib berilgan.
-
Мадаминбек
Иброҳим Карим,Ижтимоий-фалсафий очерк. Ушбу китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Новейшая история Узбекистана
Ким Л.А.,В учебно-методическом пособии излагаются события узбекской истории с 1991 г. до ваших дней. Достаточно подробно освещаются эволюция государственности, социальное и экономическое развитие страны, становление новой системы права, внешней политики.
-
Тарихий ўлкашунослик
Набиев А.,Қўлланмада ўзбек халқининг тарихий тараққиёти, маънавий, моддий, тарихий манбаларини «Ўлкашуносликда археологиянинг роли», «Ўлкашуносликда этнографиянинг аҳамияти», «Топонимика — ўлка тарихини ўрганишнинг асосий манбаи», «Ўлкашуносликни ўрганишда архившуносликнинг ўрни» ва «Ўлкашуносликни ўрганишда музей экспонатлари» деб номланган асосий беш қисм орқали ўрганишнинг усуллари берилган.
-
Хоразм юлдузлари
Нуржонов К,Ушбу рисолани нашрга тлйёрлашда ўзларининг моддий ва маънавий ёрдамларини аямаган вилоят ҳокими Маркс ака Жуманиёзовга, тарах фандари доктори, профессор Ражаб ака Жуманиёзовга.
-
Хоразм хазинаси
Ибраҳимова Ф,Ушбу тўпламда Хоразмнинг қадим-қадимдан давом этиб келаётган болаларга маънавиятдан сабоқ берувчи барҳаёт наволари ўз ифодасини топган. Дарвоқе,Хоразм воҳасида ўзининг бошқа хеч ердагига ўхшамаган болалар фолклори мавжуд.
-
Гўри амир мақбараси
Бердимуродов Амриддин,1941 йилнинг июнь ойида Ҳукумат экспедицияси томонидан Самар- қанддаги Гўри Амир мақбарасида дафн этилган соҳибқирон Амир Темур, Мироншоҳ, Шоҳрух, Мирзо Улугбек, Муҳаммад Султон ва Бибихоним мақбарасидаги Бибихонимнинг даҳмалари очилган эди. Немис-фашист босқинчилари мамлакатимиз ҳудудига бостириб кириши туфайли экспедициянинг натижалари тўлалигича ёритилмай қолаб кетди. Бу ҳақда эса ўзбек тилида бирорта ҳам мақола эълон қилинмади, Шунингдек, бошқа фотиҳлар ва аждодларимизнинг дафн маросимлари ҳақида маълумотларнинг келтирилиши рисолани янада қизиқарли қилган. Рисола Темурийлар тарихига қизиқадиган олимлар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Хоразмнома. Бешинчи китоб. Хоразм Ўзбекистон Республикаси таркибида (1924-1994 йиллар)
Озод Машарипов,Жаҳоннинг энг қадимий халқларидан саналган хоразмийларнинг ўтмиш тарихи ҳамиша ҳаммани қизиқтириб келган. Китоб Хоразм-Ўзбекистон Республикаси таркибида деб номланади.Тарихий жараёнлар воқеалар билан ҳамоҳанг берилади.
-
Қадимги дунё тарихи (“Ўрта Осиёнинг антик даври”, “Антик дунё” дарсликларининг қисқартирилган шакли)
Файзулла Бойназаров,Бу қўлланма илгари нашр этилган “Ўрта Осиёнинг антик даври”, “Антик дунё” дарсликларининг қисқартирилган ихчам шакли бўлиб, унда қадимги дунёда бўлиб ўтган тарихий воқеалар таҳлил килинади. Қадимий грек ва Рим муаррихларининг асарлари саҳифаларидан асл насл-насабимиз бўлмиш аждодларимиз — бобокалонларимизнинг ҳаётига оид манбалар қидириб топилади. Антик дунёга хос давлатчилик ва шаҳарлар тарихи ўрганилади.