-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
-
-
-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
Далли. Хуш келди. Достонлар
Эргаш Жуманбулбул ўғли,Ушбу китобда ўзбек халқ оғзаки ижодиётидан ўлкан асарлардан бири келтирилган. Ўшбу асар ўзбек халқининг азалий урф одатлари ва анъаналарига асосланган.
-
Одилхон
Саидмурод Паноҳ ўғли,Халқ ижоди бамисоли уммон. У доимо оқиб, қайнаб туради. Бу қайнар булоқ ўзининг яратувчилари, ижодчилари, ижрочилари билан доимо тирик. Улар шоир, бахши, жиров, достончи, эртакчи, қўшиқчи ва ҳоказолар, деб юритиладилар. Халқ оммаси буларни ниҳоятда севади ва эъзозлайди. Бундай истеъдодли ва талантли куйчилар оғзаки яратилган, оғзаки ижод ва ижро этилган ҳамда этилаётган халқ ижоди дурдоналарини асрлар елидан сақлаб қолиб, ўзларига хос усуллар, йўллар билан бизгача жонли оғзаки анъанада олиб келганлар. Халқнинг кўз-қулоғи, унинг асрий орзуларини ташувчи шундай ижодчилардан бири Саидмурод Паноҳ ўғлидир.
-
Гулнорпари
Достонда халқнинг севимли қаҳрамониГўрўғлининг мардлиги турли мамлакат халқларинингўзаро дўстлиги ва севимли мативлари тараннум этилади. Кенг китобхонлар оммосига мўлжалланган
-
Ўзбек халқ достонлари. 2 том
2 tomdan iborat oʻzbek xalq dostonlari toʻplami. “Oʻzbek xalq dostonlari” 2 tomi nasr bilan nazm olmoshib turuvchi bir qancha dostonlardan iborat. Bular “Yodgor”, “Murodxon”, “Bolagardon”, “Intizor”, “Orzigul”, “Yodgor” dostonlaridan iborat. Bu dostonlarda vatanga muhabbat, mardlik, chin sevgi, vafodorlik, dushmanlarga nisbatan gʻazab, doʻstlik kabi oliyjanob gʻoyalar tarannum etiladi. Toʻplamni Oʻzbekiston SSR Fanlar akademiyasi A.S.Pushkin nomidagi Til va adabiyot institutining ilmiy xodimlari nashrga tayorlagan. Kitob sodda tilda yozilgan, unga bir qancha rasmlar kiritilgan, zarur boʻlib qolgan oʻrinlarda izohlar berilgan. “Oʻzbek xalq dostonlari” 2 tomi oʻzbek tilini bilgan keng kitobxonlar ommasi uchun nashr etilgan.
-
Муродхон (Ўзбек халқ оғзаки ижоди)
Халқ оғзаки ижоди миллат кўзгусидир.Бу шундай кўзгуки,унда бир миллатнинг ўтмиши,келиб чиқиши бор бўй-басти билан гавдаланади.Бугина эмас,биз миллатнинг бугунги аҳволини таҳлил қилмоқчи бўлсак ҳам халқ оғзаки ижодига юзланамиз. Ўзбек халқ оғзаки ижодичалик ранг-баранг,сара ва мукаммал хазинани топиш маҳол.Иккита сўздан иборат мақоллардан тортиб,юзлаб саҳифаларни банд қилган достонларгача бу хилма-хилликдан баҳраманд бўлишингиз мумкин.Топишмоқлар,чалдирмоқлар,қўшиқлар,эртаклар маънавий хазинамиз нақадар бойлигини кўрсатади.Жаҳон адабиёти миқёсида олсак ҳам,халқ оғзаки ижоди ва мифология қайта-қайта мурожаат қилинадиган қизиқарли мавзудир. Биз бир гуруҳ фолклоршунос олимлар ва нашриёт жамоаси сиз китобхонларга мана шу хазинани илинишни мақсад қилганмиз.Зеро,ўзлигини,ўтмишини,қаердан келганини англаган авлодларгина муносиб келажак яратишга қодирдирлар.
-
Ҳусн ва дил
Нишотий,Ушбу достонда Нишотийнинг ҳаёти ва ижоди, Навоий, Фузулий ғазалларига боғланган муҳаммаслар ва шоирнинг ҳаёти тўғрисида баён қилинган эпизодик маълумотлар ва яна шунга ўҳшаш мавзулар келтирилган.
-
Юсуф ва Зулайхо
Дурбек,Дурбекнинг «Юсуф ва Зулайҳо» достони 1409 йили ёзилган. Достон асосини Шарқда машҳур Юсуф ва Зулайҳо ҳақидаги ривоят ташкил этган. Шарқ адабиётида сайёр сюжетга айланиб кетган бу мавзу ўзига хос услубда қайтадан (ўзбек тилида) баён этилган. Достон кенг китобхонлар оммосига мўлжалланган
-
Ойсулув. Достонлар
Ўзбек халқ ижоди сериясида нашр этилаётган ушбу томга асосан тарихий достонлар жамланган. Уларда бир пайтлар бўлиб ўтган тарихий воқеалар умумий бир фон вазифасини ўтайди.Халқ ижодкорлари ярим тарихий, ярим фантастик воқеалар тасвири орқали дўстлик, ватанпарварлик, элу юрт озодлиги ғояларини тараннум этадилар.Тўплам кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
-
Гулшанбоғ. Ўзбек халқ достонлари
Ушбу асар "Гўрўғли" циклига кирувчи достонлардан бўлиб, унда ўзбек халқининг севимли қаҳрамонлари Гўрўғли, Аваз ва Ҳасанларнинг қаҳрамонлик, ботирлик фазилатлари тараннум этилади.
-
Маҳобҳорат. Жанглар қиссаси Маҳабҳарата ёки Бҳарата авлодлари жангномаси
"Маҳобҳорат"-ҳаммамизга ойнаи жаҳон орқали таниш, юрагимизни орзиқтирадиган, кўз тутадиган кўп қисмли видеофильмгина эмас, унда улкан сўз ва тасвир обидаси ҳам тасвирланган. Инсонпарварлик, элпарварлик, Адолат ва Ҳақ ва ушбу моҳиятларнинг мангу душмани одамкушлик, кибр, зулм, ҳақсизлик ўртасидаги кураш, лекин ниҳоят даражадаги ҳикматли китоб, янги тўлдирилган нашри орқали хонадонингизга кириб боради.
-
Нега шундай деймиз: Ўзбек мақолларининг изоҳли луғати.
Ш.Шомақсудов,Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбек халқ ижоди
Жамоа,«Ўзбек халқ ижоди» тўпламига фольклорнинг баъзи муҳим масалаларини ёритувчи илмий мақолалар киритилган. Улар бир неча группаларга бўлиниб, кўтарилган масалаларга қараб жойлаштирилган Мақолаларда шу пайтгача кам ёритилган жиҳатларга кўпроқ эътибор берилади. Тўплам адабиётшунослар, фольклористлар, тилшунослар, адабаёт ўқитувчилари, олий ўқув юртлари филологин факультетларининг студентлари, аспирантлар ҳамда халқ ижоди билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Беруний ва фольклор
С.Рўзимбоев,Ушбу рисолада Абу Райҳон Берунийнинг фольклор асарларига бўлган муносабати ва ўз асарларида халқ оғзаки ижодиёти материалларидан фойдаланиш усуллари ҳақида сўз юритилади. Ишда асосан олимнинг «Кадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» ҳамда «Жавоҳирлар китоби» асарларида берилган турли афсона ва ривоятлар таҳлил этилади. Улардан тегишли хулосалар чиқарилиб, имконият даражасида ҳозирги давр билан боғлиқ ҳолда тадкиқ қилинади. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбек фольклори ва тарихий воқелик
У.Жуманазаров,Монография «Фольклор ва тарихий воқелик» мавзуннинг айрим муҳим масалалари тадқиқига бағишланган, Унда фольклор асарларининг жанр мансубияти, ижтимонй ҳаёт ва фольклор, тарих ва фольклор, тарихий достонларда шахс концепцияси ва бадиий тил маҳорати, ривоятларда воқеликнинг ифодаланиши каби масалалар ҳақида сўз юритилади. Монография олийгоҳлар филология куллиётларининг ўқитуючи на талабалари, шунингдек, халқ оғзаки ижоди масалалари билан шугулланувчи илмий ходимлар ва аспирантларга мўлжалланган.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари. (Хондалли). 30-жилд
Муаллифлар жамоаси,Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари (Хондалли) Ўзбек халқ оғзаки бадиий ижодиётининг энг нодир дурдоналаридан иборат ушбу нашр Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4320 сонли “Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолъклори институтида тайёрланди.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари. (Авазхон). 28-жилд
Муаллифлар жамоаси,Ўзбек халқ оғзаки бадиий ижодиётининг энг нодир дурдоналаридан иборат ушбу нашр Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4320 сонли “Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолъклори институтида тайёрланди.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари. (Алпомиш). 20-жилд
Муаллифлар жамоаси,Ўзбек халқ оғзаки бадиий ижодиётининг энг нодир дурдоналаридан иборат ушбу нашр Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 14 майдаги ПҚ-4320 сонли “Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолъклори институтида тайёрланди.