-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
-
-
-
-
-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
-
-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
-
-
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари. (Сув қизи).17-жилд
Муаллифлар жамоаси,Эртак ўзбек халқ насрининг асосий жанрларидан бири ҳисобланади.Эртак тингловчига бадиий-эстетик завқ бериш билан бир қаторда унга муайян ахлоқий-дидактик,маънавий-маърифий тарбия бериш воситаси ҳам ҳисобланади.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари.(Ёдгор). 16-жилд
Муаллифлар жамоаси,Халқимизнинг улкан маданий-бадиий мероси, фаҳри ва ифтиҳорига айланган “Алпомиш” достони 1922 йилдан бери, яъни қарийб бир аср давомида бахшиларимиздан ўнглаб вариантларда ёзиб олиниб, нашр этилиб ва ўрганилиб келинмоқда.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари. (Ёзи билан Зебо). 15-жилд
Муаллифлар жамоаси,Халқимизнинг беназир ижодий даҳоси туфайли яратилиб, асрлар мобайнида сайқалланиб, янада гўзаллашиб, баркамоллашиб келган номоддий маданий мерос дурдоналарини тўплаш ва фольклор ижрочилигининг ҳозирги ҳолатини бевосита жонли ижро жараёнида ўрганиш мақсадида Фарғона водийсида фолклор экспедициясида бўлдик.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари. (Якка Аҳмад).14-жилд
Муаллифлар жамоаси,“Якка Ахмад” ҳам, “Эрназархон” ҳам Қўрғон достончилик анъаналари асосида яратилган. Гарчанд, Пўлкан асли Хатирчи туманидан бўлса-да, у узоқ йиллар Қўрғонда яшаган ва у куйлаган достонларда ушбу мактабнинг, хусусан, Эргаш Жуманбулбул ўғли куйлаган достонлар таъсири сезилиб туради.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари. (Қоракўз ойим).13-жилд
Муаллифлар жамоаси,Бахшилар дўмбирасидан таралган жонбахш наволар оғушида куйланган достонлар ўзбек фольклорининг тарихий илдизлари ғоят қадимийлиги ва мазмунан беқиёслигини кўрсатувчи тафаккур мўъжизаларидан биридир. Халқимизнинг улкан бадиий иқтидорини ўзида акс эттирган достонлар мавзу жиҳатидан хилма-хил бўлиб, гоҳида муайян бир анъанавий эпик сюжет асосида бири иккинчисини такрорламайдиган, бири-биридан гўзал ва беназир бўлган ўнлаб асарлар юзага келган.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари. (Орзигул).12-жилд
Муаллифлар жамоаси,Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» 100 жилдлигининг барча хуқуқлари амалдаги қонунлар асосида ҳимояланади. ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг ёзма рухсатисиз «Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» 100 жилдлигини тўла, қисман ёки муайян парчалар холида чоп эттириш, шунингдек, мазкур нашрга киритилган фольклор асарларини тижорат, мақсадида бошқа нашриётларда, оммавий ахборот воситаларида кучириб босиш ҳамда интернет сайтларига жойлаштириш тақиқланади.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари. (Рустамхон). 11-жилд
Муаллифлар жамоаси,Рустамхон ва Муродхон достонлари бугунга қадар энг кўп нашр этилган, бироқ етарли даражада тадқиқ этилмаган достонлар сирасига киради. Туркумликка кирувчи достонлар бир-бирининг изчил давоми бўлмай, ҳар бири алоҳида-алоҳида воқеалар асосида қурилиши ҳам мумкин.
-
Филмаҳмуд. Халқ достони
Б. Раҳимова,Достон шарқ олимларинингмашҳур сиймоларидан бири донишманд шоир ва футувват(жувонмардийлик) таълимоти пешқадамларидан Паҳлавон Маҳмуд ҳаёти ва фаолиятига бағишланган бўлиб, кенг китобхонлар оммосига мўлжалланган.
-
Ўзбек фольклори очерклари 3 том
Т. Мирзаев,«Ўзбек фольклори очерклари»нинг ушбу томи фольклорнинг воқеликка эстетик муносабати, ижтимоий-маиший ҳаётда тутган ўрни, унииг тарихий тараққиёти ва жанрлар таркиби масалаларини ёритишга бағишлангаи. Алоҳида бобларда мақоллар, топишмоқлар, қўшиқлар, маросим фольклори ва болалар поэзияси ҳақида мулоҳазалар юритилади.
-
Ўзбек фольклори очерклари 2 том
Саримсоқов. Б. И.,"Ўзбек фольклори очерклари"нинг иккинчи томида оғзаки проза ва халқ театрининг жанрлари, уларнинг тарихий тараққиёти каби масалалар илк бор системали таҳлил этилган. Асар фольклоршунослар, адабиётшунослар, этнографлар, аспирантлар, олий ўқув юртлари филология факультетининг талабалари, халқ оғзаки ижоди билан қизиқувчи кенг китобхонларга мўлжалланган.
-
Ўзбек фольклори очерклари 1 том
Т.Мирзаев,"Ўзбек фольклори очерклари"нинг биринчи томи фольклорнинг воқеликка эстетик муносабати, ижтимоий-маиший ҳаётда тутган ўрни, унинг тарихий тараққиёти ва жанрлар состави масалаларини ёритишга бағишланган.
-
Муқаддас " Авесто" изидан
Т.Карим,Оташпарстликнинг муқаддас китоби " весто" ва унинг муаллифларидан бўлмиш Зардуштнинг ҳаёти ва даҳоси мана бир неча минг йиллардан буён инсоният ақлини ҳарат солиб келмокда. Бу муқаддас битикларда илгари сурилган ғоялар инсоният маънавий тараққиётининг такомил босқичларидан бирига айланди.
-
Денгиздан қатралар
Жамоа,Ушбу тўпламдан ўрин олган мақол, матал ва ҳикматли сўзларнинг асосий қисми шу пайтгача китоб ҳолида эълон қилинмаган. Уларнинг тўпловчиси оғзаки ижод билан мутассил шуғулланувчи мутахассис эмас. Унинг касби журналист. Лекин халқнинг дурдона фикрларига, оғзаки ижодига бўлган қизиқиши туфайли у узоқ йиллар республикамизнинг кўп асрлик дониш хазинасидан тўплади.
-
Саййид Қосимийнинг адабий-дидактик достонлари
Б. Қосимхонов,Саййид Қосимий ХV асрнинг иккинчи ярмида яшаб ижод этган ва ўз адабий мероси билан ўзбек мумтоз адабиёти тарихи саҳифасида муносиб ўрин эгаллаган шоирлар сирасига тааллуқли. Аммо Саййид Қосимийнинг ҳаёт йўли, таржимаи ҳоли ҳақида тўлиқ маълумотлар жуда кам, ҳатто тўғриси йўқ ҳисобида. Шоир асарларида ҳам таржимаи ҳолга ишора қилувчи ўринлар ёки маълумотлар айтарлик учрамайди, бу ҳам юқорида айтилганларни исботлайди. Саййид Қосимийдан катта бадиий мерос етиб келган, унинг тўрт маснавийси мавжуд ва уларнинг жами нашр этилган. Булар: “Мажмаъул ахбор” (“Хабарлар тўплами”), “Ҳақиқатнома”, “Гулшани роз”, (“Сирлар гулшани”), “Илоҳийнома” асарларидир. Биз шу асарлардан “Ҳақиқатнома” ва “Садоқатнома” асарларини таҳлил қилишга ҳаракат қилдик. “Ҳақиқатнома” анъанавий муқаддимотлар билан ибтидо топади, унда “Ҳамд” (Худо таърифи), “Наът” (Пайғамбар мадҳи), “Муножот” (Худодан нажот сўраш) мавжуд. Бу анъанавий муқаддимотлар ўзига хос жанр жиҳатларини намоён этади, зотан “Ҳамд”, “Наът”, “Муножот”лар алоҳида жанрлардир. Асарнинг “Ҳақиқатнома” деб номланишида ҳам чуқур рамзий маъно мавжуд, унинг замирида Оллоҳга ишора яшириндир.
-
Ўзбек маросим фольклори
Б. Саримсоқов,Китобда маросимлар фольклори жанрларининг таркиби, поэтик табиати ва генетик асослари, ўзбек маросим фольклоридаги расм-русумлар, рамзлар умумтуркий халқлар маданияти билан боғлиқ ҳолда татқиқ этилади. Китоб фольлоршунослар,этнографлар,адабиётшунослар ва талабалар оммасига мўлжалланган.
-
Алпомиш-Ўзбек халқ қаҳрамонлик эпоси
Жамоа,Халқ бадиий тафаккури сарчашмасининг энг бебаҳо инжуларидан бири ҳисобланади. Илмий тўплам кенг китобхонлар оммосига мўлжалланган.
-
Ўзбек халқ мақоллари 2-том
Ўзбек халқ мақолларининг нисбатан мукаммал ушбу нашри биринчи марта амалга оширилмоқда. Тўпламга ўн уч мингга яқин мақол киритилган. Ҳалқ донолигининг бу нодир намуналари ижтимоий ва маиший ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олади, халқимизнинг асрлар давомида тўплаган тажрибаларини пурҳикмат сатрларда бадиий ифода этади. Тўпламга киритилган ҳар бир мақолга унинг мазмунини изохловчи ва манбаини курсатувчи кўрсаткичлар берилган. Тўплам фольклористлар, этнографлар, адабиётшунослар, шунингдек, халқ ижоди билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.