-
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Навоийнинг адабий - эстетик олами
Ҳ.Қудратуллаев,Адабиётшунос олим Ҳасан Қудратуллаевнинг мазкур рисоласида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий поэтик ижод ҳақидаги мулоҳазалари , шакл ва мазмун, бадиий адабиётнинг ижтимоий вазифаси борасида илгари сурган эстетик қарашлари атрофлича таҳлил ҳамда тадқиқ қилинган.
-
Аваз мероси- маънавий қадрият
М. Юлдашева,Рисола Олий ўқув юртлари филология фақултети талабалари ўрта умумтаълим ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқитувчилар ва ўқувчилари хамда ўзбек адабиёти тарихи билан қизиқувчиларга мўлжалланган.
-
Аваз шеъриятида анъана ва маҳорат
M.Yuldasheva,19-аср охири 20-аср бошларидаги Хива адабий мухитининг эътиборли шоирларидан бири саналган Аваз нинг адабий мероси тадқиқ этилган ушбу монография олий ўқув юртлари талабалари ўқитувчилар аспиранит ва тадқиқотчилага мўлжалланган.
-
Ўзбек адабиёти тарихи фанидан миллий уйгониш даври ўзбек адабиётини ўрганиш
Ҳ.Ҳамроқулова,Ушбу услубий кулланма Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университета Илмий кенгашининг 2011 йил - рақамли қарори билан нашрга тавсия этилган. Ўзбек филологияси (Ўзбек тили ва адабиёти) мутахассислиги буйича учинчи курс талабалари учун мулжалланган бу рисолада XX аср миллий уйгониш даври ўзбек адабиётида узига хос уринга эга булган шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижодини ўрганишга доир кўрсатмалар такдим килинган.
-
Орзулар кўкидаги шафақлар
Сафо Очил,«Бордан йўқ бўлмайди, йуқдан бор бўлмайди, улар фақат бир шаклдан иккинчи шаклга ўтадилар» деган фалсафий қонунни эслайлик. Агар бир дарахтни кесиб оловга ташланса, у ёнади, кул бўлади ёки бирор ёш ниҳолни ўтқазиб парвариш қилинса у улғайиб инсон учун фойдали серсоя ёки сермева дарахт бўлиб этилади.
-
Ойбегим менинг: Хотиралар
З. Саидносирова,Зарифа опа бир кам қирқ йил давомида улур ёзувчининг рафиқаси сифатида унинг хонадонида севги ва бахт чироғини ёқиб келди; не-не асарларининг ёзилишига илҳом берди; Ойбек душманлар хуружи туфайли тилдан маҳрум бўлиб, қўли ёзолмай қолганида, унинг бийрон тили ва чаққон қўли бўлди. Вафотидан кейин эса адибнинг адабий меросини тўплаб, тўла нашр этиш ва Ойбек уй-музейини барпо қилишга раҳбарлик қилди
-
Феруз шоҳ ва шоир қисмати
Д. Рахим, Ш. Матрасул,Шоҳ ва шоир Муҳаммад Раҳимхон Баҳодирхони соний ўзбек халқи маданияти ва тарихида улкан хизматлар қилган ёрқин сиймолардан биридир. Бундан бир неча йил бурун Д. Раҳим ва Ш. Матрасуллар томонидан яратилган «Феруз»- шоҳ ва шоир қисмати ҳақидаги китоб халқимиз томонидан хурсанчилик билан кутиб олинган эди.
-
Махтумқули ва ўзбек адабий муҳити
Ҳ.Абдуллаев,Ўзбек ва туркман адабий алоқаларига бағишланган ушбу рисолада туркман классик шоири Махтимқули ижоди ва ҳаётининг Хоразм адабий мухити билан боғлиқ этаблари.
-
Феруз маданият ва санъат ҳомийси
Н.Жумахўжа,Рисолада Феруз адабий муҳити,шоҳ шоирнинг маданият ва санъат ҳомийси сифатидаги фаолияти,бадиий ижод соҳасидаги маҳорат даражаси,сўзни суйган султоннинг ўзбекнинг улкан шоири Муҳаммадризо Огаҳий билан дўстона,устоду шогирдлик муносабатлари,адабий ҳамкорлик саҳифалари имкон доирасида ёритилган.
-
Бадиий ижод асослари
Умуров. Х,Мазкур дарслик бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда бадиий ижод сирларининг баъзи асосий қирраларини ўргатади. Унда муаллиф истеъдод, қобилият қайердан туғилиши, илхом, бадиий маҳорат нималиги, илк режа қандай юзага келиши ҳамда шаклланиши ва шу кабилар ҳақида фикр юритади.
-
Асил Рашидов сафдошлари ва замондошлари нигоҳида
С.Умиров, И.Рашидова, Н.Раҳимжонов,Ушбу китобга Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ўқитувчи, Давлат мукофоти лауреати, профессор Асил Раўидовнинг замондошлари ва сафдошлари, шунингдек, марҳум Чингиз Айтматов, Воҳид Зоҳидов, Салоҳиддин Мамажонов сингари аллома устозларнинг дил сўзлари жамланган.
-
Усмонхўжа Зорий ҳаёти ва ижоди
Д. Абдуллаева,Ушбу китобда шоир Зорий ҳаёти ва асарларнинг биринчи марта кенг кўламда ва илмий жиҳатдан ўрганилиши, асарларининг бирламчи манбалари асосида илмий истемолга олиб кирилиши жиҳатдан мазкур тўплам адабиётшунослик учун аҳамиятлидир.
-
Алишер Навоий
Азиз Қаюмов,Ўзбек адабиётининг асосчиси, йирик мутафаккир Алишер Навоийнинг ижодига бағишлаб кўплаб асарлар битилган. Қўлингиздаги рисола шулар қаторидаги бир кичик асар бўлиши баробарида унда Навоийнинг шоир бўлиб шаклланиши, унинг инсоний ва арбоб сифатидаги фазилатлари, устозлари билан муносабатлари ўрта аср манбалари асосида ёритилган.
-
Маҳмудхўжа Беҳбудий ва унинг тарихий тафаккури
Алимова Д. А., Рашидова Д. А.,Рисола Туркистонда жадидчилик ҳаракати сарчашмасида турган, 1917 йилга келиб мамлакат миллий мустақиллиги учун сиёсий ҳаракат раҳбарига айланган, адабиётшунос, муаррих, маданият арбоби, ХХ асрнинг буюк тараққийпарвари Маҳмудхўжа Беҳбудийга бағишланган.
-
Адабиёт надир: (Адабий-танқидий мақолалар, Чўлпон ҳақида хотиралар)
Чўлпон,Юртимиз асрий қулликдан қутулиб. мустақил бўлган ҳозирги кунда бу йўлда шаҳид кетганлар руҳини шод айлашга жазм этдик. Мазкур китоб — бу йўлдаги уринишлардан биридир. Улуғ шоир Чўлпон мақолаларини ўқиркансиз, бугун бизни ўйлантираётган муаммолар ўша пайтлардаёқ айтилгани. устоз қалбини безовта қилганини ҳис этасиз.
-
Атоқли шоир, тарихнавис, таржимон
А. Абдуғафуров,Китоб огаҳийшунос олимларга, олий ўқув юртларн талабаларига ҳамда тарихимизга қизиққан барча китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ: ТАНҚИД, ТАҲЛИЛ ВА ТАЛҚИН
Баҳодир Карим,Абдулла Қодирий хаёти ва ижоди тадқиқига бағишланган ушбу монографияда сал кам бир асрлик энг мухим илмий манбалар, адиб каламига мансуб бадиий асарлар янгича нуктаи назардан ўрганилади. Китоб ХХ аср кодирийшунослиги тарихи умуман, Ўзбек адабиётшунослиги тарихининг илмий манзарасини намоён килади. Муаллиф хориждаги катор кодирийшуносларнинг асарларини ўрганиб, улар хусусида хам муайян илмий хулосалар беради. Энг мухими, адабий-илмий манбаларга жаҳон адабиётшунослигида мавжуд мезонлар асосида ёндашилади.Мазкур китоб филолог-мутахассислар, адабиёт муаллимлари, шунингдек, Абдулла Қодирий ижоди ургатиладиган барча укув даргохларининг талаба ва ўкувчиларига мўлжалланган.
-
Истиқлол фидойилари
О.Шарафиддинов,Китобимизда Озод Шарафиддиновнинг Чўлпон, Отажон Ҳошим, Мустафо Чўқай каби Истиқлолимиз фидойилари ижодига илмий кузатмалар мажмуи бор. Сиз билан бизларга маълум бўлмаган таихий фактлар, ҳам ўз аксини топгандир.
-
Янгиланиш соғинчи
Баҳодир Карим,Адабиётшунос Баҳодир Каримнинг ушбу «Янгиланиш соғинчи» деб номланган рисоласида 20-30-йиллар маънавий-маърифий муҳитига тегишли адабий ҳодисалар бугунги кун нуқтаи наэаридан янгича талқин қилинади. Китобдан Чўлпон, Абдулла Қодирий, Фитрат, Вадуд Маҳмуд, Мунавварқори, Шакурий ва бошқа қатор ижодкор зиёлиларга оид мақолалар ўрин олган. Бундаги янги фактлар, янгича ёндашувлар адабиётшуносларга, адабиёт муаллимлари, талабалар ва ўқувчиларга манзур бўлишидан умид қиламиз.
-
Беруний ва адабиёт
Азиз Қаюмов,Буюк олим ва Мутафаккир Абу Райҳон Берунийнинг илмий мероси битмас-туганмас ҳикматлар хазинасидир. Ушбу китобда олимнинг адабиётга оид фикрлари ва маълумотларини муҳтарам китобхонлар диққатга давола этилмоқда. Уларни Беруннйнинг ўзбек ва рус тилларига таржима қилинган.