-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Методика обучения литературе
З.К.КУДАШЕВА, С.С.МАГДИЕВА,Учебное пособие адресовано учителям-словесникам и студентам филологических факультетов педагогических университетов и институтов. В нем раскрываются теоретические и прикладные вопросы методики обучения литературы в средних общеобразовательных школах, академических лицеях и профессиональных колледжах в сложный период модернизации образования - перехода на новое содержание, обновления средств, методов и форм организации обучения и воспитания учащихся. В учебном пособии сочетаются классические основы методики и новые тенденции в обучении предмету.
-
Cайланма
Махтумқули,Қўлингиздаги ушбу китоб туркман халқининг улуг шоири, туркман адабий тили асосчиси, барча халқлар томонидан шеърлари, достонлари севиб уқиладиган, хофизлар баланд пардаларда куйлайдиган, машшоқлар инжа кўйлар басталайдиган оташнафас шоир Махтумқули-Фирокий асарларидан танлаб табдил атилган. Бу ноёб, халқчил асарлар туркманчадан ўзбекчага ўгирилиш жараёнида иложи борича аслиятга яқин рухда таржима қилинган.
-
Авесто файзлари
Ҳомидов Ҳ.,Авесто файлари номли ушбу рисола аждодларимизниг энг кўҳна маънавий мулки. Якка тангрига эътиқод- зардуштийлик динининг муқаддас китоби Авестонинг айрим илмий, маърифий жиҳатларини батафсилроқ баён этишга бағишланган ўзбек тилидаги биринчи рисоладир.
-
Хоразм мақол, матал, нақл ва ибораларининг тарихий илдизлари
Нуржонов К.,Ушбу тўпламдан жой олган мақол ва маталлар уч минг Хоразм тарихидан хикоя қилувчи туман, уруғ-элатга хос хикматли иборалар, мақол ва маталлар сизни бефарк колдирмайди, деб умид билдирамиз.
-
-
Терговчи: Сўпоқсойдаги сирли қотиллик
Синдаров К.,Ўзбек детективи рукнида нашрдан чиққан мазкур асар олдинги асарларнинг мантидий давоми булиб, унда сиз билган прокуратура терговчиси Санжарбек ва ҳамкасбларининг узод дишлодлардан бирида содир этилган мудхиш ва сирли қотиллик жиноятини фош этишдаги касбий мадорати, сермашаддат меднати, датъияти ва фидойилиги тасвирланган.
-
Лиссабондаги тун
Эрих Мария Ремарк,Адибнинг сиз азиз китобхонларга такдим этилаётган «Лиссабондаги тун» романида мусофирчиликдаги хору зорликлар, фашизм, зулм ва икки қалб ўртасидаги сўнмас муҳаббат, садокат каби мавзулар кўтарилган.
-
Бизким, ўзбеклар
А.Иброхимов,Ушбу китобда ўзбек халқининг қадимий аждоди, миллий шаклланиши, миллий давлатчилиги ва унинг ҳудудлари, ўзбекларнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида маълумотлар ёритилган.
-
Ватандош ҳамда хорижий алломаларнинг афоризмлари ва ҳикматли сўзлари
В.Воронцов,Ушбу мажмуа бир неча йил муқаддам чоп этилган эди. Ўтмишда яшаган мутафаккирлар, шунингдек ҳозирда ҳаёт алломалар қаламига мансуб сархил аффаризм, ибратли ҳикматлардан иборат.
-
Танланган асарлар
Фурқат,Ушбу китобда демократ шоир Зокиржон Фурқатнинг лирик шеърлари билан бир қаторда феодал қолоқликка қарши қаратилган ҳамда илм-фан ва техникани ўрганишга чорловчи асарлари ҳам жой олган. Бу шеърларда меҳнаткаш халқнинг ҳис-туйғулари, орзу-умидлари ўз ифодасини топган.
-
Алишер Навоий асарларини кўчирган хаттотлар
Рисолада 15 асрнинг иккинчи ярмидан 20 аср бошларига қадар Навоий асарларини китобат қилган хаттотлар ҳақида маълумот берилади. Китоб кенг китобхонлар оммосига мўлжалланган.
-
IKKI DAHO - IKKI BEBAHO. (BOBUR VA QODIRIY)
Bahodir KARIM,Adabiyotshunos Bahodir Karimning ushbu risolasida Abdulla Qodiriyning mashhur “O'tkan kunlar” romanining ildizi, xususan, Zahiriddin Muhammad Boburning “Boburnoma” asari bilan bog'liq noyob adabiy qirralari yoritilgan. Risoladagi qiyosiy talqinlar kcng oquvchilar ahliga maqul kclishidan umidvormiz.
-
Ўзбек адабиётида нома жанри
М.Жамолова,Рисолада XIY-XY асрларда ўзбек адабиётида юзага келган номачиликнинг илдизлари ҳақида сўз боради ва бу рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Qaro Zulfing firoqida
S. BADALBOYEVA, S. MUSAMEDOV,Qaro zulfung firoqida: g'azallar, ruboiylar, tuyuqlar, to'rtliklar. Zahiriddin Muhammad Bobur.
-
Turkiy adabiyot durdonalari.Muqimiy Furqat Hamza 11-jild
[],Turkiy tili va davlatlar orasida ilk bor ro'yobga chiqarilgan ushbu yirik loyiha ona yurtimizda madaniyat va san'atga ko'rsatilayotgan ulkan g'amxo'rlikning xalqimizning qardosh xalqlar va ularning so'z san'atiga yuksak hurmat-ehtiromini ramzidir
-
Амир Алишер. Ҳаёти ва фаолияти
Юртимиз уз эркини кулига олгач Алишер Навоийнинг тўлиқ ва тўғри таржимаи ҳолини тиклашга эҳиёж бўлиб буюк шоир ва давлат арбоби ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ илк кулёзма манбалар қайта куриб чиқилди. Уларни қиёсий-типологик, текстологии тахдилдан ўтказиш орқали XX асргача бўлган даврда яратилган маълумотларнинг илк манбалардан фарқаниш даражаси аниқданди. Алишер Навоий ҳаёти ва фаолиятининг баъзи номаълум томонлари ойдинлаштирилди. Шу жараёнда бир қанча янги ахборотлар қўлга киритилиб, шоир ҳаёти тафсилотларини тўлиқ тасаввур қилиш имконияти яратилди. Ушбу китобда муаллифнинг шу йўналишда олиб борган узоқ йиллик изланиш ва тадқиқотларининг натижалари қисқа ва хронологик кетма-кетликда келтирилган.
-
Хамса сарлавҳалари бадиияти
Қурбонов Абдулҳамид,Монография Навоий “Хамеа”сидаги сарлав^аларнинг аеар гоявий-бадиий оламида тутган урни масаласига багишланган. “Фархдд ва Ширин” достони мисолида сарлавхапарнинг узига хос поэтикаси: услуб ва композиция, бадиий тасвир воситалари ва касрат, вахдат, гам, май, тилсим, тог, оби х,аёг, аввалги фано, иккинчи фано каби катор тасаввуфий тушунчалар тахдил килинган. Монография олимлар, тадкикотчилар, талабалар ва умуман. улуг шоир ижодининг ихлосмандларига м^лжалланган
-
Навоийшунослик. 2-китоб
Шерхон Қораев,Филология фанлари бўйича фалсафа доктори, навоийшунос олим Шерхон Қораев қаламига мансуб олти монография (“Темурийлар даври адабий мажлислари (Алишер Навоий қарашлари асосида)”, “Темурий шоирлар тазкираси (Алишер Навоий ва замондошлари маълумотлари асосида)”, “Темурийлар пири. Ёхуд Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор ва Алишер Навоий”, “Рақсу самоъ йиғинлари (Алишер Навоий даври сўфийлик тариқатидаги самоъ маросимлари мисолида)”, “Авлиёлар авлиёси”, “Навоий алқаган ҳукмдор”. Ёки “Оққўюнлилар ҳукмдори Султон Ёқуб билан устоз-шогирдлик қиссаси”)дан иборат “Навоийшунослик” номли ушбу тадқиқотнинг иккинчи китобида Мусулмон Шарқи адабиётидаги адабий мажлислар, рақсу самоъ йиғинлар, Амир Темур авлодига шоирлар, Навоийнинг Хожа Аҳрор Валий ҳамда Султон Яқуб билан бўлган муносабатлари, шоирлар султонининг авлиёлик жиҳатлари темурийлар даври манбалари асосида ўрганилган. Тадқиқотларга Алишер Навоий ва унинг замондошлари қарашлари асос қилиб олинган. Маълумки, темурийлар даврига келиб, маданият, санъат ва адабиёт юқори даражага кўтарилди. Темурий ҳукмдорларнинг ўзи ҳам ижод билан шуғулланган. Биргина Темурнинг 69 нафар авлоди шеър ёзган. Алишер Навоий темурий шоирлар Бадиуззамон Мирзо Бадиий ҳамда Шоҳғариб Мирзо Ғарибийларга устозлик қилган. Темурийлар даврида мумтоз адабиёт ва санъатни тараққий этишига Султон Ҳусайн Бойқаро ва Навоийларнинг машҳур олий - адабий мажлисларининг таъсири катта бўлган. Ушбу тадқиқот навоийшунос олимлар, тадқиқотчилар, талабалар ва ўзбек мумтоз адабиётига ихлосманд кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.
-
Навоийшунослик. 1-китоб
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори, навоийшунос олим Шерхон Қораев қаламига мансуб 4 монография (“Алишер Навоий таржимаи ҳолининг номаълум қирралари”, “Алишер Навоийнинг устозлари”, “Навоий ўқиган китоблар”, “Навоий “Олий мажлислари”)дан иборат “Навоийшунослик” номли тадқиқотнинг биринчи китобида буюк бобомиз Алишер Навоий таржимаи ҳолининг сизу бизга номаълум бўлган томонлари, устозлари, улуғ мутафаккир мутолаа қилган асарлар ҳамда шоирлар султони ва Ҳусайн Бойқаро қурган “олий мажлислар” – шеърият кечалари ҳақида сўз боради. Бинобарин, ушбу тадқиқотлар орқали биз Навоийнинг айрим шеърлари кимларга бағишланганини, ғазалларда ва “Соқийнома”да номлари айтилмаган шаҳзодалар кимлар эканлиги, шоирлар султонининг “улфат” ва “ошнолари”, Султон Ҳусайн Бойқаро ва Алишер Навоийнинг ўз даврида машҳур бўлган олий мажлислари, бобокалонимиз дунёқарашининг шаклланишида муҳим рол ўйнаган китоблар каби бир қатор қизиқарли маълумотларни билиб оламиз. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Навоий ва адабий таъсир масалалари
АБДУРАШИД АБДУFАФУРОВ,Юртимиз уз эркини кулига олгач Алишер Навоийнинг тўлиқ ва тўғри таржимаи ҳолини тиклашга эҳиёж бўлиб буюк шоир ва давлат арбоби ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ илк кулёзма манбалар қайта куриб чиқилди. Уларни қиёсий-типологик, текстологии тахдилдан ўтказиш орқали XX асргача бўлган даврда яратилган маълумотларнинг илк манбалардан фарқаниш даражаси аниқданди. Алишер Навоий ҳаёти ва фаолиятининг баъзи номаълум томонлари ойдинлаштирилди. Шу жараёнда бир қанча янги ахборотлар қўлга киритилиб, шоир ҳаёти тафсилотларини тўлиқ тасаввур қилиш имконияти яратилди. Ушбу китобда муаллифнинг шу йўналишда олиб борган узоқ йиллик изланиш ва тадқиқотларининг натижалари қисқа ва хронологик кетма-кетликда келтирилган.