-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
Шеърлар ва достонлар
Ожиза,Ушбу тўпламга Хоразм халфагилигининг таниқли вакили, талантли шоира Онабиби қори Отажонова Ожизанинг ижод қилган шеърлари, репертуаридан ижро қилган халқ қўшиқлари, достонлардан парчалар, у куйлаган Ҳилола пари ва Ғариб достонининг тўла матни жамланди.
-
Қаҳқаҳанинг қудрати
М. Маҳмудов,Кулгининг аҳамияти ҳақида кўп гапирилган. У ҳақидаги салбий фикрлар ҳам талайгина. Лекин у маълум мақсадга йўналтирилганда кучли бир қуролга айланади. Шоир Маҳмуд асарларида ана шу қудратни ҳис этиш мумкин. Адабиётшунос олим Муҳаммадали Маҳмудовнинг мазкур рисоласи ўқувчида қизиқиш уйғотади.
-
-
-
Тўра Сулаймон
Р. Маҳмудов,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ шоири, Гулистон давлат университети профессори Тўра Сулаймондан йигирмадан ортиқ китоблар, элликка яқин долзарб мавзудаги мақолалар, достонлар мерос қолди. Шоирнинг юзлаб шеърлари қўшиқ бўлиб, куйланмоқда.Унинг бугунги кун авлодига сабоқ бўларли шеърлари, мақолалари, маталлари, тўқиган ривоятлари ниҳоятда кўп. Китоб адабиёт фани ўқитувчилари, бўлажак филолог талабаларга, барча зиёлилар учун қўлланма вазифасини бажаради, деб умид қиламиз.
-
Эҳтиёж фарзанд
А.Орипов,Халқимизнинг севимли шоири "прозаси" жамланган ушбу китобда ҳозирги кун нафаси , мураккаб сочиал-тарихий жараёнлар, адабиёт ва санъатимиз ривожланишининг асосий тенденсиялари, шеърнинг "табиати" ҳақида мушоҳада юритилади, устоз ижодкорларнинг бетакрор сабоқлари, сафдошларининг ютуқ ва камчиликлари, шогирд қаламкаш изланишларида чақнаган умид учқунлари ҳақида сўз юритилади.
-
Қаҳқаҳа сири
Ж. Сафоев,Ушбу китобда мазкур роман таҳлили орқали ёзувчининг ўзига хос ҳарактери, мавзунинг бадиий тадқиқи ва ижтимоий аҳамияти хусусида сўз боради. Шунингдек, китобда асар қаҳрамонлари тақдири орқали собиқ шўро замонининг турғунлик йиллари ном олган даври ижтимоий-ахлоқий тартиботлари ҳақда ҳам муаллифнинг ўзига хос қарашлари мавжудки - бу ўқувчиларимизда қизиқиш уйғотиши тайин.
-
Қаламнинг такомил йўли
К. Иброҳимова,Ёзувчи, драматург, публицист ва жамоат арбоби Абдуқаҳҳор Иброҳимов ижодий портретига чизгилар
-
Шоҳ Машраб қиссаси
[],Мазкур асар Ўзбекистон Матбуот Давлат Қўмитасининг "Ижод" ва Тошкент вилоят матбуот бошқармасининг "Маърифат" ижодий бирлашмаларининг ташаббуси ва маблағи ҳисобига нашрга тайёрланди "Шоҳ Машраб қиссаси"нинг 1886 йилда Тошкентда босилган нусҳаси асосида чоп этилди.
-
-
-
-
Дил кўзгуси
Ё. Шукуров,Ёзувчилар ва журналистлар уюшмасининг аъзоси хизмат кўрсатган Маданият ходими таниқли адиб Ёқубжон Шукуров ўзининг романлари билан китобхонлар қалбидан чуқур ўрин олган сермаҳсул ижодкордир.
-
-
-
Бу Ватан-муқаддас. Бадиий-публицистик мақолалар
Тўплам Ўзбекистон мустақиллигининг тўрт йиллигига бағишланади
-
Абдулла Қодирийнинг тасвирлаш санъати. (Ўтган кунлар романи мисолида)
М. Қўшжонов,Нима учун баъзи китобларни севиб ўқиймиз-у, айрим асарларнинг тўрт-беш саҳифасини ўқиб улгурмасданоқ эсноқ босади ва бу китобни қайта қўлга олгимиз келмайди? Бунинг боиси нимада? А. Қодирийнинг «Ўтган кунлар» романига, унинг бадиий маҳоратига бағишланган ушбу китобчани ўқиб бу саволларга жавоб топиш мумкин. Китобча олий ўқув юртларининг студент ва аспирантларига, адабиёт ўқитувчиларига ва, умуман, адабиёт мухлисларига мўлжалланган.