-
-
-
-
-
-
-
Nizomiy Ganjaviy va Alisher Navoiy ijodida Turkona tafakkur va g‘oyaviy badiiy asos
Shuhrat Sirojiddinov, Gulbahor Ashurova,Adabiyot, -
-
-
-
-
-
-
Отаниёз Ниёзий
Д.Ғайипов,Монография ХIX аср охири-ХХ аср бошида Хоразм адабий муҳитининг кўзга кўринган намояндаларидан бири Отаниёз охунд Ниёзий (1844-1928) нинг ҳаёт йўли, асарлари тадқиқига бағишланган.
-
Олтин ўрда ва темурийлар давридаги яратилган туркий ёрлиқлар: тарихий-филологик талқин
Содиқов Қ.,Ушбу китобда Олтин ўрта хонлари ва темурий султонларнинг туркий тилда битилган ёрлиқлари, расмий-дипломатик мактублари тарихий-филологик, манбашунослик ва матиншунослик жиҳатидан тадқиқ этилган.
-
Turkiy adabiyot durdonalari.Muqimiy Furqat Hamza 11-jild
[],Turkiy tili va davlatlar orasida ilk bor ro'yobga chiqarilgan ushbu yirik loyiha ona yurtimizda madaniyat va san'atga ko'rsatilayotgan ulkan g'amxo'rlikning xalqimizning qardosh xalqlar va ularning so'z san'atiga yuksak hurmat-ehtiromini ramzidir
-
Навоийшунослик. 2-китоб
Шерхон Қораев,Филология фанлари бўйича фалсафа доктори, навоийшунос олим Шерхон Қораев қаламига мансуб олти монография (“Темурийлар даври адабий мажлислари (Алишер Навоий қарашлари асосида)”, “Темурий шоирлар тазкираси (Алишер Навоий ва замондошлари маълумотлари асосида)”, “Темурийлар пири. Ёхуд Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор ва Алишер Навоий”, “Рақсу самоъ йиғинлари (Алишер Навоий даври сўфийлик тариқатидаги самоъ маросимлари мисолида)”, “Авлиёлар авлиёси”, “Навоий алқаган ҳукмдор”. Ёки “Оққўюнлилар ҳукмдори Султон Ёқуб билан устоз-шогирдлик қиссаси”)дан иборат “Навоийшунослик” номли ушбу тадқиқотнинг иккинчи китобида Мусулмон Шарқи адабиётидаги адабий мажлислар, рақсу самоъ йиғинлар, Амир Темур авлодига шоирлар, Навоийнинг Хожа Аҳрор Валий ҳамда Султон Яқуб билан бўлган муносабатлари, шоирлар султонининг авлиёлик жиҳатлари темурийлар даври манбалари асосида ўрганилган. Тадқиқотларга Алишер Навоий ва унинг замондошлари қарашлари асос қилиб олинган. Маълумки, темурийлар даврига келиб, маданият, санъат ва адабиёт юқори даражага кўтарилди. Темурий ҳукмдорларнинг ўзи ҳам ижод билан шуғулланган. Биргина Темурнинг 69 нафар авлоди шеър ёзган. Алишер Навоий темурий шоирлар Бадиуззамон Мирзо Бадиий ҳамда Шоҳғариб Мирзо Ғарибийларга устозлик қилган. Темурийлар даврида мумтоз адабиёт ва санъатни тараққий этишига Султон Ҳусайн Бойқаро ва Навоийларнинг машҳур олий - адабий мажлисларининг таъсири катта бўлган. Ушбу тадқиқот навоийшунос олимлар, тадқиқотчилар, талабалар ва ўзбек мумтоз адабиётига ихлосманд кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.
-
Навоийшунослик. 1-китоб
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори, навоийшунос олим Шерхон Қораев қаламига мансуб 4 монография (“Алишер Навоий таржимаи ҳолининг номаълум қирралари”, “Алишер Навоийнинг устозлари”, “Навоий ўқиган китоблар”, “Навоий “Олий мажлислари”)дан иборат “Навоийшунослик” номли тадқиқотнинг биринчи китобида буюк бобомиз Алишер Навоий таржимаи ҳолининг сизу бизга номаълум бўлган томонлари, устозлари, улуғ мутафаккир мутолаа қилган асарлар ҳамда шоирлар султони ва Ҳусайн Бойқаро қурган “олий мажлислар” – шеърият кечалари ҳақида сўз боради. Бинобарин, ушбу тадқиқотлар орқали биз Навоийнинг айрим шеърлари кимларга бағишланганини, ғазалларда ва “Соқийнома”да номлари айтилмаган шаҳзодалар кимлар эканлиги, шоирлар султонининг “улфат” ва “ошнолари”, Султон Ҳусайн Бойқаро ва Алишер Навоийнинг ўз даврида машҳур бўлган олий мажлислари, бобокалонимиз дунёқарашининг шаклланишида муҳим рол ўйнаган китоблар каби бир қатор қизиқарли маълумотларни билиб оламиз. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти
И.Ёқубов,Ушбу монографияда миллий уйғониш даври ўзбек насрий тарихи 1900-1929 йилларда маданий ҳаёти ва адабий жараёни фонида яхлит ва изчил ўрганилган.
-
Истиқлол ва бугунги адабиёт
Н.Раҳимжонов,Китоб бугунги адабий ҳаёт билан қизиқадиганлар учун. Атоқли адабиётшунос Н.Раҳимжоновнинг мазкур "Истиқлол ва бугунги адабиёт" номли монографик тадқиқоти мустақиллик даври адабий жараёнининг етакчи тараққиёт тамойилларига бағишланган.
-
Миф, маросим ва эртак
Жураев М., Расулова 3,анъанавий образлар ва бадиий деталларнинг тарихий асослари аждодларимизнинг мифологик тасаввурлари, магик царагилари, эъти- цодий инончлари, цадимги маросимлар, урф-одатлар ва архаик ритуал- ларга бориб тацалади. Шунинг учун у;ам куплаб эпик образ ва мотив- ларнинг тадрижий ривожи жараёни миф—> маросим—*фолъклор бос- цичларини уз ичига олади. Мазкур монография цадимги миф ва маро- симларнинг эртак жанри генезисида тутган урни масаласига багиш- ланган булиб, унда узбек халц эртакларидаги “сеурли” рацамлар %амда “гаройиб нарса”ларнинг тарихий асослари ва бадиий талцини хусусида суз юритилади. Монография фольклоршунос ва этнолог олимлар, халц огзаки бадиий ижоди буйича илмий изланиш олиб бораётган тадцщотчилар цамда номоддий маданий меросимиз дурдоналари билан кизщувчи китобхонларга мулжалланган.
-
Nizomiy Ganjaviy va Alisher Navoiy ijodida Turkona tafakkur va g‘oyaviy badiiy asos
Shuhrat Sirojiddinov, Gulbahor Ashurova,Ushbu monografiyada dunyo adabiyotining va turkiy xalqlarining dohiy namoyondalaridan bo‘Igan Nizomiy Ganjaviy va Alisher Navoiy merosi, uning o‘rganilishi, har ikki shoir va mutafakkirning badiiy-falsafvy qarashlari, sharq madaniyati, turkiy milliy-madaniy merosga qo‘shgan hissasi, hassos she'riyati va ikki “Xarnsa”dagi o‘ziga xosliklar tadqiq etiladi.
-
Жадид шеърияти поэтикаси
Афақова Н,XX аср бошларида майдонга келган жадид адабиёти миллий адабиётимиз тарихишшг шонли саҳифаларидан биридир. Адабиётшуносликда жадидлар адабий мсросини ўзганиш юзасидан этиборли ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Мазкур китобда X X аср бошларида юзага келган жадид шеъриятининг шаклий жихатларини ўрганиш кўзда тутилгаи.
-
ХХ аср ўзбек шеъриятида психологик тасвир маҳорати
Жумагул Жумабоева,Ушбу монаграфия ўзбек адабиётшунослиги шеъриятида психологик тасвир маҳоратига бағишланган илк тадқиқотлардан биттаси. Унда ўзбек шеъриятининг қарийиб бир асрлик тараққиёт йўлларини кузатишга ҳаракат қилинган бўлсада асосий эътибор шўра даври шеъриятига қаратилган. Бунда шеъриятимиз юксалишига муҳим ҳисса қўшган бир қатор истеъдодли шоирлар ижоди танлаб олинган Улар шеъриятига мустақиллик даври талаблари нуқтаи назаридан ёндашилган ҳолда лирик қаҳрамоннинг ҳар бир давр ижтимоий-сиёсий ҳаётига муносабати ва ана шу жараёнда юзага келган руҳий олати манзаралари ўрганилади
-
Миллий уйгониш даври узбек насри
Ёкубов Исломжон Ахмеджанович,Ушбу монографияда Миллий уйгониш даври узбек насри тарихи 1900-1929-йиллар маданий хаёти ва адабий жараёни фонида яхлит ва изчил урганилган. Ушбу монография Олий ва урта махсус таълим тизими адабиёт муаллимлари, булгуси педагоглар, шунингдек, Миллий уйгониш даври узбек насри муаммоларини урганишга ихлосманд китобхонларга мулжалланган.
-
Ўзбек халқ лирикаси
Мусақулов А.,Ушбу монографияда ўзбек халқ лирикасининг таснифи тарихий асослари ёритилган. Сўз саънати тарихида поэстетик ҳодисаларнинг бадиий-эстетик ҳодисаларига ўсиб ўтиши масалалари ўзбек фолъклоршунослиги мисолида тадқиқ этилган.
-
Мақсад сари йўл
Одилжон Назаров,Мазкур китоб мусиқа санъати мутахассислари мусиқашунослар дирижёрлар ва созанда-ижрочилар шунингдек мусиқа саиъатига қизиққан кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.Ундан шунингдек мусиқий таълимнинг барча бўғинларида қўшимча ўқув адабиёти сифатида фойдаланиш мумкин.
-
Мустақиллик даври ўзбек романлари поэтикаси
Исломжон Ёқубов,Ушбу монография филология фанлари доктори Исломжон Ёқубовнинг кўп йиллик илмий-ижодий изланишлари натижасида юзага келган бўлиб, унда Мустақиллик даври ўзбек романларидаги поэтик янгиланишлар ва уларнинг юзага келишига таъсир этган омиллар жорий адабий жараён контексти ва жаҳон адабиёти аспектида яхлит назарий қараш ва тасаввурлар ҳосиласи сифатида ойдинлаштирилган, ҳаётий-эстетик асослари кўрсатилган