-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
ФЕРУЗ. Шоҳ ва шоир қисмати. Иккинчи китоб
Давлатёр Раҳим Шихназар Матрасул Насратулло Жумахўжа,Adabiyot, -
-
-
-
-
-
Навоий ижодида сатира
А. Абдуғафуров,Тақдим этилаётган ушбу тадқиқот 1966 йилда нашр этилган «Навоий сатираси» номли ишнинг охири, иккинчи китобидир. Биринчи китобда XV асрда сатиранинг аҳволи, унинг тематик доираси ва ишланган жанрлари масаласи; Навоийнинг сатирага, сатирик адиблар ижодига муносабати; шоир ижодидаги сатиранинг хусусиятлари, кулги ва унинг турлари; реал шахслар, конкрет тарихий воқеа-ҳодисалар ва сатира; «Мажолис ун-нафоис» тазкирасидаги замондошларга берилган сатирик характеристикалар; дунёқараш, ҳаётий материал ва сатирик муносабат ва, ниҳоят, Навоий сатирасида ҳукмрон ижтимоий гуруҳ вакилларининг аёвсиз фош этилиши масалалари шоир ижодидаги умуман танқидий йўналиш фонида маълум тартибда ёритилган. Шу жараёнда шоирнинг сатирик адиб сифатидаги ижодий лабораториясини «очиш»га ҳаракат этилган, сатирик тасвир воситаларидан, турли-туман бадиий приёмлардан фойдаланиш ва сатирик эффект яратишдаги Навоийнинг юксак маҳоратини, новаторлигини фактик материалларнинг таҳлили орқали кўрсатишга алоҳида аҳамият берилган.
-
Навоий ва Хоразм шоирлари
М. Солаева,Ушбу китоб буюк Алишер Навоийнинг лирикадаги ўлмас анъаналарннинг XIX ва XX аср бошларида Хоразмда яшаб, ижод этган йирик шоирлар Муннс, Огаҳий, Комил Хоразмий ва Аваз Ўтарлар шеъриятига таъсири масаласига бағишланган бўлиб, унда улуғ устод ва унинг издошларининг ижтимоий, фалсафий, эстетик қарашлари, поэтик образлари ва маҳорат масалаларн хусусида мушоҳада юргизилади.
-
Навоий-ёшларга
Султонмурод Олим,Дунёда сўзнинг сехрли кучи билан одамни, хусусан, ёшларни тарбиялайман, ўзгартираман, унинг ҳаётига янги маъни киритаман, деб катъий ишонган икки соҳиби қалам бўлса - бири, борди-ю, бундай ижодкор якка-ягона бўлса - шу Алишер Навоий… Бу буюк шоиримизнинг ёшларга алоқадор бўлмаган асари бормикан ўзи? Кўлингиздаги китобни ўқисангиз, Сиз ҳам шу фикрга келасиз, албатта. Муаллиф қизиқарли ёзиш, ўқувчини зериктирмасликнинг турли-туман ифодавий-тасвирий йўлларини излаганига ҳам шоҳид бўласиз. Рисола "Ёшлар йили" Давлат дастури асосида тайёрланди ва чоп этиляпти.
-
Навоийга армуғон. 6-китоб
"Навоийга армуғон" тўпламининг ушбу китобида республикамиз Олий ўкув юртларида фаолият кўрсатаётган олимларнинг Навоий ижодининг айрим жихатлари хусусид!ги мақолалари жамланган. Унга таниқли профессор-ўқитувчилар билан бирга ёш тадқиқотчилар ва аспирантларнинг мақолалари ҳам киритилган. Китоб кенг илм-адаб аҳлига мўлжалланган.
-
Навоийга армуғон. 2-китоб
Ушбу тўплам улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий гаваллудининг 560 йиллик тўйига армуғондир. Ундаги мақолалар буюк адиб меросининг нисбатан кам ўрганилган масалаларини илмий-назарий жаҳитдан таҳлил қилишга бағишланган. Тўплам илмий ходимларга, аспирантлар, Олий ўқув юртлари талабалари ҳамда барча илм-адаб аҳлига мўлжалланган.
-
Навоийга армуғон.
Бу тўплам улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири А. Навоий нинг 525 йиллик юбилейига бағишланган армуғондир. Тўпламдаги мақолалар Навоий меросининг ўрганилмага ёхуд кам ўрганилган масалаларини текширади. Унда Навоийнинг янги топилган айрим асарлари, Навоий асарларинин танқидий текстини яратиш, Навоийнинг адабий муҳити, унин издошлари, адабий жанрларнинг такомилида Навоийнинг ўрні ва традиsиялари каби масалалар ёритилади. Тўплам илмий ходимларга, аспирантлар ва олий ўқув юртлари филология факультетлари студентларига мўлжалланган.
-
Навоийга армуғон. 3-китоб
Мазкур тўплам "Навоийга армугон" деб номланган анъанавий мажмуани тг учинчи китоби бўлиб. унда университетимиз ҳамде республикамизнинг атоқли, етук навоийшуносларининг янги мақолалари жамланган. Шунингдек аспирантлар, магистрлар ва иқтидорли талабаларнинг буюк шоир ҳақидаги кузатишларига ҳам китобдан ўрин ажратилди. Тўплам Навоий ижодининг ихлосмандлари, кенг илм-адаб аҳлига мўлжалланган.
-
Навоийга армуғон. 4-китоб
Ушбу тўплам «Навоийга армуғон» деб номланган анъанавий мажмуанинг тўртинчи китоби бўлиб, унда университетимиз ҳамда республикамизнинг атоқли, етук навоийшуносларининг шоир ижодининг айрим қирралари ҳақидаги мақолалари жамланган. Шунингдек, китобдан ёш тадқиқотчилар, аспирантлар ҳамда иқтидорли талабаларнинг буюк шоир ижоди хусусидаги кузатишлари ўрин олган. Тўплам Навоий ижодининг ихлосмандлари, кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
-
Ҳайратул-Аброр талқини
А.Қаюмов,Бундан икки йил аввал филология фанлари доктори, профессор Азиз Қаюмовнинг «Садди Искандарий» ҳақидаги монографик тадқиқоти нашр этилган эди. Асар олимлар ва кенг китобхонлар оммаси томонидан қизғин кутиб олинди ва тез тарқаб кетди, Бу халқимизиннг Навоий ижодига буюк меҳри ифодасидир. Ушбу китобда Навонӣ «Хамса»сининг биринчи достони «Ҳайратул-аброр» қандай яратилганлиги, шоирнинг бу асарида акс этган теран ижтимоий, фалсафий проблемалар тарихий давр ҳамда бугунги кун нуқтаи назаридан кенг таҳлил этилади. Китоб муаллифи Шарқ классик адабиётининг, ҳусусан, навоийшуносликнинг нозик билимдони заршуносларидан бири сифатида ҳақли равишда шуҳрат топган.
-
Бадоеъул вақоеъ
З. М. Восифий,Замонасининг етук адиби ва шоири Зайниддин ибн Абдужалил Восифийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида унинг ягона улкан асари "Бадоеъул-вақоеъ"( "Нодир воқеалар" )орқалигина фикр юрита оламиз. «Бадосъул-вақоеъ» 1532 йилгача бўлган воқеаларни ўз ичига олади. Восифийнинг шундан кейинги ҳаёти Тошкентда кечади ва 1566 йилда шу ерда вафот этади. Восифийнинг бу асари Урта Осиё халқлари маданият тарихи учун муҳим манбадир, «Бадоеъул-вақоеъ» Хуросон, Мовароуннахр Гуркистон ва қисман Эроннинг ўша давр илмий, адабий аҳволи таданият савияси ва зиддиятларини акс эттирадиган ойнагина эмас. арихий аҳволни китобхон кўзи ўнгида аниқ-равшан намоён қила ладиган улкан бир тасвирий лавҳадир», дея ёзади Садриддин Айний. Бу асарда биз кўпғина адабиёт ва санъат намояндалари ҳақи- а қимматли ва зарур маълумотлар топамиз. Алишер Навоий даври ва унинг шахси ҳақида ёхуд унинг поэтик санъати ҳақида тадқиқот ишлари олиб борган бирор олим йўқки, у Восифийнинг мазкур асарига мурожаат этмаган бўлсин.
-
ADABIYOT darsligi mavzulari bo'yisha testlar to'plami. 11-sinf
N.Kamilova,Mazkur testlar to'plami Boqijon To'xliyev, Bahodir Karimov va Komila Usmonovalarning adabiyot fani darsligi (2018-yil) ma'lumotlarini chuqur egallash uchun zarur bo'lgan testlardan iborat. Testlar to'plami umumta'lim maktab o'quvchilari, akademik litsey, kasb-hunar kollej talabalari, mustaqil tayyorlanuvchilar va asosan, abituriyentlar uchun mo'ljallangan.
-
ADABIYOT darsligi mavzulari bo'yisha testlar to'plami. 10-sinf
N.Kamilova,Mazkur testlar to'plami Boqijon To'xliyev, Bahodir Karimov va Komila Usmonovalarning adabiyot fani darsligi (2017-yil) ma'lumotlarini chuqur egallash uchun zarur bo'lgan testlardan iborat. Testlar to'plami umumta'lim maktab o'quvchilari, akademik litsey, kasb-hunar kollej alabalari, mustaqil tayyorlanuvchilar va asosan, abiturientlar uchun mo'ljallangan.
-
ADABIYOT darsligi mavzulari bo'yisha testlar to'plami. 9-sinf
N.Kamilova,Mazkur testlar to'plami Qozoqboy Yo'ldoshev, Valijon Qodirov, Jalolbek Yo'ldoshbekovlarning adabiyot fani 9-sinf (2019-yil) darsligi ma'lumotlarini chuqur egallash uchun zarur bo'lgan testlardan iborat bo'lib, o'qituvchilar, maktab o'quvchilari, akademik litsey talabalari, abituriyentlar hamda mustaqil tayyorlanuvchilar uchun mo'ljallangan.
-
ADABIYOT darsligi mavzulari bo'yisha testlar to'plami. 8-sinf
N. Kamilova,Mazkur testlar to'plami Sultonmurod Olim, Sunnat Ahmedov, Rahmon Qo'chqorovlarning adabiyot fani 8-sinf (2019-yil) darsligi ma'lumotlarini chuqur egallash uchun zarur bo'lgan testlardan iborat bo'lib, o'qituvchilar, maktab o'quvchilari, akademik litsey talabalari, abituriyentlar hamda mustaqil tayyorlanuvchilar uchun mo'ljallangan.
-
ФЕРУЗ. Шоҳ ва шоир қисмати. Иккинчи китоб
Давлатёр Раҳим Шихназар Матрасул Насратулло Жумахўжа,Шоҳ ва шоир Муҳаммад Раҳимхон Баҳодирхони соний ўзбек халқи маданияти ва тарихида улкан хизматлар қилган ёрқин сиймолардан биридир. Бундан бир неча йил бурун Д. Раҳим ва Ш. Матрасуллар томонидан яратилган «Феруз»- шоҳ ва шоир қисмати ҳақидаги китоб халқимиз томонидан хурсанчилик билан кутиб олинган эди.
-
Аваз ва унинг адабий муҳити
Н.Қобулов В.Мўминова И.Ҳаққулов,Ушбу монографияда XIX асрнинг охири ва XX аср бошларида ижод этган ўзбек демократ шоири Аваз Ўтар ўглининг хаёти ва ижоди, шоир меросининг инқилобгача бўлган ўзбек адабиётида тутган ўрни, шунингдек, адиб ижодиётининг ўзига хос жанр хусусиятлари конкрет материаллар асосида очиб берилган. Монография адабиётшунос олимларга, олий ўқув юртини ўқитувчи ва студентларига, аспирантлар, шунингдек, ўзбек адабиёти тарихи билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбек шоиралари
Т.Жалилов,Тўхтасин Жалолов шу вақтга қадар ўзбек адабиётида ўзбек шоиралари, уларнинг асарлари, ҳаётлари урганилмаган деярлидир.Т.Жалилов тарих варақларини ахтара-ахтара ўзбек шоиралари ҳақида қимматли хыйла маълумотлар тўплади. Ўзининг катта синчикли текширишлари натижасида ўттиздан ортиқ ўзбек шоираларини топдинрлар тараққиёти асосида халқимизнинг бадиий тафаккури камолини кузатишга ҳаракат қилинади.
-
Маънавият, қадрият ва бадиият
Ахмад Алиев,Ушбу китобда XIX асрнинг охири XX аср бошларидаги Туркистоннинг ижтимоий, сиёсий, маънавий хаётининг шаклланиши ва унинг мохияти тахлил килинади. Олим мазкур мавзуда 1950 йилнинг урталаридан буен шугулланиб, Унга якин китоблар, юзлаб маколалар эълон килди. Китобдан жой олган маънавият сарчашмалари, Туркистон - умумий уйимиз “Тарихнинг тарбиячилиги нимада” туркумидаги тахлилларда миллий кадриятларимиз, буларнинг бугунги кун ва келажак тараккиётимиз учун ахамияти, мавкеи, умуминсоний фазилатларга айланиб кетаётгаии хусусида фикр юритилади.
-
So'z harorati
D.G'ayipov,Qo'lingizdagi kitob filolog olim Dilshod G'oyipov qalamiga mansub ilmiy va publitsistik maqolalardan iborat. Olim ularda millat jonkuyari sifatida namoyon bo'ladi, til, adabiyot va jamiyatning turli sohalaridagi dolzarb masalalarga teran nigoh tashlaydi, ularni tahlil va tadqiq qiladi, o'z yechimlarini berishga intiladi.
-
Замон драмаси. Сайланма. Икки томлик. Биринчи том.
Сарвар Азимов,С.Азимов асарларинг биринчи томига ёзувчининг турли йилларда эълон қилинган Камалак,Кўзлари чўлпон,Икки дил-икки олам каби насрий асарлари, Замон драмаси, Қонли сароб, Юлдузлар жамоли драмалари шунингдек публистик мақолаларидан намуналар киритилган.