-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Маҳмудхўжа Беҳбудий
Наим Каримов,Маҳмудхўжа Беҳбудий XX аср бошларида Туркистонда вужудга келган миллий уйғониш ҳаракатининг атоқли раҳбарларидан бири бўлиб, шу даврда ўзбек халқи ижтимоий онгининг уйғонишида муҳим роль ўйнади. У Туркистонда янги мактабларининг очилиши, миллий матбуотнинг пайдо бўлишида фаол иштирок этибгина қолмай, биринчи ўзбек драмасини яратиб, профессионал ўзбек театр санъатининг майдонга келишига замин ҳозирлади.
-
-
Ҳозирги ўзбек прозасида характер проблемаси
Ч. Ниятов,Ушбу монография қишлоқ кишилари ҳақида ёзилган роман ва повестларда меҳнат кишисининг билиш ва руҳий дунёсини бадиий ифодалаш масалаларига бағишланган. Ойбек, А. Қаҳҳор, Ш. Рашидов, Саид Аҳмад, О. Ёқубов, П. Қодиров сингари ёзувчилар ижоди мисолида қишлоқ прозаси деб номланган прозанинг ривожланиш йўллари кўрсатилган. Китоб адабиётшунослар, олий ўқув юртлари филология факультетларининг ўқитувчи ва талабаларига мўлжалланган.
-
Академик Убайдулла Каримов
А. Қаюмов,XX аср ўзбек илм-фан дунёсининг атоқли арбобларидан бири академик Убайдулла Исроилович Каримов ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган "Билим жонкуяри" деб аталган рисолам 2000 йилда 100 нусхада нашр этилган эди. Ушбу китобча ўша рисоланинг иккинчи нашри. Бу нашрга "Сурайё" деб аталган бир кичик боб киритилди. Ундан мақсад улуғ олим Убайдулла Исроилович Каримов бошлаган илмий йўналишнинг яшаётгани. янги илмий уфқларни очилаётганини кўрсатмоқдир. Ушбу нашрда яна академик Убайдулла Исроилович Каримовнинг мухтарам ҳамкасблари ёзган хотиралар, олимга бағишланган шеърлар ҳам киритилган. Улар китобчанинг иккинчи ярмини ташкил этган. Илм-фан фидоийлари тўғрисидаги рисолаларимизни яратишлан мақсад янги авлод ичида уларнинг давомчиларини тайёрлашга қўллан келганича ҳисса кўшмоқдир.
-
Ўлмас Умарбеков
С. Мирвалиев,Ўзбекистон халқ ёзувчиси, республикада хизмат кўрсаттан санът арбоби Ўлмас Умарбеков ҳаёт бўлганида 70 ёшга тўлар эди. У кўп қиррали, истеъдодли адиб, ҳикоянавис, қиссанавис, романнавис, мохир драматург ва кинодраматург ҳамда жамоат ва давлат арбоби эди Ушбу рисолада адибнинг бой ва серқирра ижоди ҳақида фикр юритилади.
-
Мангуликка мухтасар назар. Матназар Абдулҳаким шахсиятига чизгилар
Ҳ. Абдуллаев,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, кўп қиррали ижод соҳиби Матназар Абдулҳаким (1948-2010) таваллудининг 70 йиллигига бағишланган ушбу рисолада унинг шахсияти ва ижодининг айрим қирралари, хусусан шеъриятининг ўзига хос жиҳатлари мухтасар ёритилган.
-
Чақмоқли орзулар ижодкори
Г. Исмоилова,Филология фанлари номзоди Гулсара Исмоилованинг ушбу рисоласида олиманинг Хоразм адабий муҳити, хусусан, Муҳаммад Раҳимхон Феруз ижоди бўйича олиб борган узоқ йиллик изланишлари ҳамда бугунги адабий жараён ҳақидаги фикр-мулоҳазалари жамланган. Китоб филология мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабаларга қўлланма сифатида хизмат қилиши мумкин.
-
-
Адабиёт дарсларида ёзувчи шахсини ўрганиш
Ж.Раҳимов,Биз ушбу ишимизда саккиз йиллик ва ўрта мактаб дарсликларида асосий ўринни эгаллаган улуг ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий образи ва шахсини ўрганиш методикасини ёритишга ҳаракат қилдик. Мазкур китобча Навоий образини ўрганишда биринчи тажриба бўлганлиги туфайли унда айрим камчиликларнинг бўлиши табиий. Шунинг учун китобча ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларини билдирган касбдошларга ўз ташак куримизни изҳор этамиз.
-
Фидоилар
Ушбу рисолага қатагон йилларида бегуноҳ ҳалок бўлган ўзбек зиёлилари намоёндаларидан Аблулла Қодирий, Усмон Носир, Чўл пон, Фитрат ва бошқалариннг ижоди ҳақида ёзилиб, турли йилларда «Фан ва турмуш» журналида босилган мақолалар киритилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Наводирул вақие. (Нодир воқеалар)
Аҳмад Дониш,«Наводирул вақое» XIX асрнинг иккинчи ярмида Бухорода яшаб, ижод этган таниқли мутафаккир, ажойиб ёзувчи Аҳмад Донишнинг йирик фалсафий, бадиий-публицистик асаридир. Асарда ўз даврининг ижтимоий-сиёсий, илмий, фалсафий, ахлоқий, эстетик ва ҳоказо масалалари кенг ва батафсил баён этилган. Китоб бадиий-публицистик стилда, содда, тушунарли, халқ тилида ёзилган; унда қизиқарли услубдаги новеллалар шаклида ҳикоя ва қиссалар кўп. Бу эса асарнинг қимматини оширади, унинг ўқилишини енгиллаштиради. «Наводирул вақое» Урта Осиё халқлари ижтимоий- фалсафий фикрлари, шунингдек, классик бадиий адабиёт тарихи билан қизиқувчи мутахассислар, тадқиқотчилар ва барча китобхонлар учун бевосита манбаълардан биридир.
-
Бердоқ ва ўзбек адабиёти
Б. Қурбонбоев,Мазкур монографияда ўзбек адабиётшунослигида биринчи бўлиб қардош қорақалпоқ адабиётининг асосчиси, бахши ва демократ шоир Бердақнинг ижодий фаолияти мисолида ўзбек ва қо қорақалпоқ халқлари адабиётлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг баъзи муҳим қирралари адабий таъсир аспектида ёритиб берилган. Монография адабиётшунослар, аспирантлар, шунингдек, олий ўқув юртлари филология факультетларининг ўқитувчи ва студентларига мўлжалланган.
-
Туйғулар япроғи. Ҳозирги замон эрон шеърияти
Ушбу тўпламда ҳозирги замон Эрон шеъриятининг етук намояндалари ҳаёти ва адабий фаолияти ҳақида танишиш имконига эга бўласиз. Умид қиламизки, мазкур таржималар орқали йигирманчи асрда яшаб, ижод қилган Ҳофиз ва Саъдий ворисларининг сўз марваридлари кўнглингиз хазинасининг бебаҳо мулкига айланади.
-