-
Adabiyot,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Буюк ўзбек йўли. Публицистик мақолалар, cуҳбатлар
Сирожиддин САЙЙИД, Ғайрат МАЖИД,Биз янги замонларнинг, янги давронларнинг шукуҳи билан ўз келажагимизни тасаввур қилмоқдамиз ва яратмоқдамиз. Ўтган йилларни сарҳисоб қилганимизда, олдимизга қўйилган мақсад ва вазифаларнинг қанчалик рўёбга чиққанининг гувоҳи бўлаяпмиз. Яқин йиллар ичида Янги Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришлар, кечаётган жараёнлар бутун дунё тинчликпарвар халқларининг диққат эътиборини қозонмоқда. Ана шундай жараёнларда фаол иштирок этаётган инсонларнинг ҳар бир фикру ғояси биз учун қадрли ва аҳамиятли. Ушбу китобда жамланган мақола ва суҳбатларда эртанги кунга умид ва ишонч уйғотадиган, куч-ғайрат, шижоату кўтаринки руҳ берадиган янгиликлар акс этган.
-
Ўзликни англаш завқи ёхуд Сизни ўзгартирадиган китоб
Раззоқов Ш.,Азиз китобхон, уйлаймизки, Сиз сунгги йилларда оламга машxур мутафаккирлар, донишмандлар амда психолог олимларнинг илмий тавсиялари, хаётий тажрибалари асосида тайёрланаётган, инсон шахсияти, рухий олами, ижтимоий муносабатларининг шаклланиши ва умуман борлицка муносабати борасидаги китобларни кузатиб бормокдасиз.
-
АТОҚЛИ ШОИР ТАРИХНАВИС ТАРЖИМОН
Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли - Огаҳий XIX аср Хоразм адабий муҳитининг йирик сиймоларидан бири бўлиб, Навоийдан кейин энг «кўп ва хуб» шеър айтган шоирлардандир. 1998 йил 23 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг фармонига асосан шоирнинг 190 йиллик таваллуд санаси нишонланади. Ушбу китоб шу санага бағишланган бўлиб, Огаҳий ижоди ва фаолиятини ўз ичига қамраб олиб, унинг шоирлик, тарихнавислик ва таржимонлик иқтидорини тадқиқ қилувчи мақолалардан тартиб берилган. Мақолалар тарихий манбаларга бойлиги билан диққатга сазовордир. Китоб огаҳийшунос олимларга, олий ўқув юртлари талаба ларига ҳамда тарихимизга қизиққан барча китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Шайтанат. Қасос. 1-китоб.
Т.Малик.,Дунё яралибдики, эзгулик ва ёвузлик мудом инсониятни курашга чорлаб келади. Тозцир Маликнинг «шайтанат» олами хдвдда х,икоя щтаувчи ушбу асари неча йиллардан буён укувчилар эътирофига сазовор булиб келмовда. Жиноятчилар оламининг сир-асрорлари ҳақида суз юритувчи мазкур асар Сиз ўқувчилар учун ажойиб совга булишига ишонамиз.
-
Ўлимга маҳкум қилинганлар
Исмоилов Нуриддин,Истеъдодли адиб Нуриддин Исмоиловнинг мазкур саргузашт асарида шўро даврида махфий хизмат тизимида ишлаган ёш ўзбек йигитининг фавқулодда қизиқарли ва ўта хавфли фаолияти акс этган.
-
-
Turkiy adabiyotning qadimgi davri
Abdurahmonov Abdurashid,Turkiy xalqlar og`zaki ijodining ilk davrini barcha turkiy xalqlarning qadimgi madaniyati bilan mushtarak holatda o`rganish masalaning mohiyatini birmuncha oydinlashtiradi. Mazkur qo`llanmada ana shu masala e`tiborga olingan bo`lib, u islomdan avvalgi turkiy xalqlar og`zaki ijodi tarixini o`rganishda yangi ma`lumotlar beradi. Qo`llanma oliy o`quv yurtlari filologiya fakultetlarining bakalavr, magistrlari va maktab adabiyot o`qituvchilariga mo`ljallangan.
-
Turkiy Guliston yoxud axloq
Abdulla Avloniy,Ushbu to‘plamga Abdulla Avloniyning eng mashhur «Turkiy Guliston yoxud axloq» didaktik asari hamda allomaning turli voqealar munosabati bilan yozilgan bir nechta maqolalari kiritilgan. «Turkiy Guliston yoxud axloq» asari o‘zida ko‘p yillik Sharq donishmandligi va zamonaviy hayotga moslashish zaruratiga oid ikmatlari, insoniy fazilatlarning tavsifi aynan bugungi kun uchun ham dolzarbligi jihatidan ahamiyatlidir. Bu asar chin ma’noda ma’rifat darsligi bo'lib, kishida yuksak o’zbekona axloqiy tarbiyani shakllantirishga yordam beradi. To'plam keng kitobxonlar ommasiga mo'ljallangan.
-
Гулшани давлат
Муҳаммад Ризо Огоҳий,Улуғ адиб ва тарихчи Огоҳийнинг мазкур "Гулшани давлат" тарихий асарида Хива хонлиги тарихи Саййид Муҳаммад Баҳодирхон даври (1856-1864) ўз аксини топган. Мазкур асарнинг нашрга тайёрловчи томонидан қайта ишланган варианти бўлиб, унга айрим тузатишлар киритилди, изоҳлар ва кўрсаткичлар ислоҳ қилинди.
-
Нафс ва осудалик 16, 16-сир.
Абдуллаев Ё.,Инсоннинг учта асосий душмани бор: Дунё, шайтон ва нафс. Агар ана шу учала ганимингиздан эхтиёт булмасангиз, уларнинг фитналарига сергак турмасангиз, уларга карши кураш очмасангиз, улар хаётингизни хароб, багрингизни кабоб, рухингизни бетоб килади. Айникса, инсоннинг нафси уни хар куйга солади, шахват пуртаналарига улоктиради, у киши нафсининг айтганига кириб хонумонидан ажрайди, ёвузлик ва жиноятларга кул уради, узгаларга зулм килади. Ва бу килмишларнинг азобини бир умрга тортади. Шунинг учун хам нафсга карши курашишни жиходга тенг- лаштирилган. Хуш, нафснинг узи нима? Нега у инсонни бу кадар жунбишга келтиради? Нафсга карши кандай курашиш мумкин?
-
Шайтондан панох ва осудалик 21, 46-сир
Ёрқин Абдуллаев,Айтишларича, шайтон инсонни гунох; ишларга ундаб, уни йулдан ураверар экан. У жуда ёмон экан. Эҳтиёт бўлиб турмасангиз, хар бир ишингизни назорат тарозусида тортиб турмасангиз, у ўзингизнинг гўштингизни ўзингизга едирар экан, ишонаверинг! У ақлингизни батамом ишлатмай кўйиши мумкин экан. Качонки, инсон гунох, ишларни ўзига одат қилиб олгач, шайтон уни тинч кўяркан. Сабаби, энди унга иш к,олмаган. У уз ишини қойилмақом даражада бажариб бўлган. Инсон эса энди шайтоннинг ишини ўзи бажараверар экан. Шундай аҳволга тушмаслик учун шайтондан панохланиш зарур.
-
Шукроналик ва осудалик 17. 31-сир
Ё.Абдуллаев,Бу китобда шукроналик ва унинг ортидан келувчи осудалик борасида сўз кетади
-
Ўзбек шевашунослиги
Назар Ражабов,Ўзбек шевашунослиги китобида шевашунослик фани ва илмий ёзув, ўзбек шеваларининг таснифи, фонетикаси, лексикаси ҳамда грамматикаси каби муҳим масалалар баён этилган. Материаллар зарур ҳолларда тил тарихи, ўзбек адабий тили ва қисман туркий тиллар материаллари билан ҳақм чоғиштирган ҳолда изоҳлаб берилади.
-
Меъёр ва осудалик 15. 21-сир
Ё.Абдуллаев,Аслида дунё, ҳаёт деганимиз битилган ва битилмаган қонунлардан қурилган-меъёр, мезон. Биз эса шу меъёрни бузиш билан андармон бўлип умр деганларини яшаб ўтаверамиз
-
Адабиёт қоидалари
Абдурауф Фитрат,Навоий даврининг нуктадон мунаққидларидан бири — Зайнуддин Маҳмуд Восифийнинг нақл қилишича, ҳазрат Мир Алишер Навоий «шеършуносликни шоирликдан ҳам улуғ сифат» деб қадрлаган эканлар1 . Биршеър ўқиб мағзини чақиш, унинг қатида ётган иижа сирларидаи огоҳ топиб, буни бошқаларга англатиш салоҳияти чиндан ҳам улуғ, ҳар кимга ҳам насиб қилавермас хислатлардандир.
-
Ота-она ва осудалик 8. 8-сир
Ё.Абдуллаев,Келин-куёв. Никоҳ ва муқаддас оила. Фарзанд ва ота-она. Оилада отанинг ҳам, онанинг ҳам, фарзандининг ҳам ўз ўрни бор.
-
Мубаййин
Заҳириддин Муҳаммад Бобур,Тарихий китобларда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шоҳлик, саркардалик ва олимлик истеъдодидан ташқари фиқҳ илмини мукаммал билгани ҳам келтирилади. Жумладан, Нисорийнинг «Музаккири аҳбоб» (Севимли зотлар ёдномаси) асарида Бобур ҳақида бундай сўзлар бор: «Фиқҳ масалаларини яна бир рисолада мубаййан қилганки, ёзувчиси донишмандлигидан нишонадир. Туркий ва форсийда яхши шеърлари бордир. Ўшал фиқҳ рисоласининг номи «Мубаййин»дир».
-
Ғаройиб ус-сиғар 9-жилд
Алишер Навоий,Китоб илмий тадқиқотчилар, таълимнинг турли босқичларида фаолият юритаётган ўқитувчи ва мураббийлар, талаба ва ўқувчилар, шунингдек Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодига қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.
-
Ғаройиб ус-сиғар 8-жилд
Алишер Навоий,Китоб илмий тадқиқотчилар, таълимнинг турли босқичларида фаолият юритаётган ўқитувчи ва мураббийлар, талаба ва ўқувчилар, шунингдек Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодига қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.
-
Ғаройиб ус-сиғар 7-жилд
Алишер Навоий,Китоб илмий тадқиқотчилар, таълимнинг турли босқичларида фаолият юритаётган ўқитувчи ва мураббийлар, талаба ва ўқувчилар, шунингдек Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодига қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.