-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Дил амри
Шароф Рашидов,Асар тарихи Повгород областининг кичкинагина қишлоғи-Берёзовкада кечади.Муаллиф бизни оғир уруш даврига олиб киради, фашизмга қарши кураш йилларида ўзи жанг қилган ерлар билан таништиради. Қон-қардоў халқларининг тақдирлари мамлакатимизда бир-бирларига чамбарчас боғланиб кетгани ҳақидаги буюк ғоя қиссанинг бош лейтмотивини ташкил этади.
-
Катта тўртлик
Агата Кристи,Эркюль Пуаро дўсти ва ёрдамчиси капитан Гастингс ёрдамига жуда муҳтож. Айнан унинг кўмагида изқувар ўз ғояларининг мантиқий қурилиши канчалар тўғрилигини текширади ва такомиллаштиради. Капитан Гастингс биринчи марта «Катта тўртлик» детектив асарида содда, гўл одам сифатида намоён бўлади
-
Ғолиблар
Шароф Рашидов,Замонамизнинг улкан адиби Шароф Рашидовнинг социалистик воқелигимиз ҳақиқатларини гўзал ва ёрқин бадиий бўёқлар билан акс эттирган йирик роман ҳамда қиссалари, дунёқарашнинг баркамол намунаси бўлган жўшқин мақолалари жой олган.
-
Бўрондан кучли
Шароф Рашидов,"Бўрондан кучли" - "Ғолиблар"нинг бевосита давомидир. Биз ўзимизнинг таниш қахрамонлар - Ойқиз, Умрзоқ ота, Погодни, Смирнов, Қодировлар билан яна учрашамиз. Ёзувчи Шароф Рашидов бу романида қўриқ ерларни ўзлаштириб, боғ-бўстонга айлантираётган замондошларимизнинг жўшқин ҳаётини, уларнинг қолоқ фикрли, ўжар табиатли кишилар билан ҳормай-толмай олиб бораётган курашини реалистик бўёқларда тасвирлаб берган.
-
Бўрондан кучли
Шароф Рашидов,"Бўрондан кучли" - "Ғолиблар"нинг бевосита давомидир. Биз ўзимизнинг таниш қахрамонлар - Ойқиз, Умрзоқ ота, Погодни, Смирнов, Қодировлар билан яна учрашамиз. Ёзувчи Шароф Рашидов бу романида қўриқ ерларни ўзлаштириб, боғ-бўстонга айлантираётган замондошларимизнинг жўшқин ҳаётини, уларнинг қолоқ фикрли, ўжар табиатли кишилар билан ҳормай-толмай олиб бораётган курашини реалистик бўёқларда тасвирлаб берган.
-
Ҳозирги адабий жараённинг актуал проблемалари
Китобда 70 ва 80-йиллар ўзбек совет адабиёти тараққиётининг асосий тенденциялари кузатилади. Ҳозирги ўзбек прозаси, поэзияси ва драматургиясинннг энг кўзга кўринган намуналари таҳлил доирасига тортилади, ҳозирги адабий жараённинг тараққиёт хусусиятлари тадқиқ этилади. Китоб адабиётшунослар, олий ўқув юртлари филология факультетларининг ўқитувчи ва студентларига, шунингдек, ўзбек совет адабиёти масалаларн билан шуғуллапувчи кенг к китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Адабиётимизнинг ярим асри
Шароф Рашидов,Бу мажмуа ўзбек адабиётининг эллик йил ичида йиққан тажрибалри ва қўлга киритган анъаналари ҳамда уларнинг туб илдизларини очиб беришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.Тўпламга реализм методига доир мақолалар билан бирга адабий жанрларнинг тараққиёт йўлларини таҳлил этувчи, мураккаб адабий жараёнини тўлароқ ва кенгроқ акс эттиришга хизмат қилувчи мақолалар киритилди.
-
Шароф рашидов асарлар беш жилдлик. Учинчи жилд Қудратли тўлқин. Кашмир қўшиғи. икки дил достони. Шеърлар
Шароф Рашидов,Ушбу учинчи жилдда "Қудратли тўлқин" , "кашмир қўшиғи", "Икки дил достони", Шеърлар акс эттирилган. Шунингдек адибнинг шарқ мавзусида битилган "Икки дил достони" сценарийси ва Ватанга садоқат, халққа муҳаббат,ёшлик,пок севги туйғулари куйланган шеър-достонлари ҳам бу жилддан ўрин олди.
-
Шароф Рашидов асарлар беш жилдлик Биринчи жилд роман Ғолиблар
Шароф Рашидов,Шароф Рашидович Рашидовнинг ҳар бир халқ ҳаётига туғма яқинлигидан туғилган. У Октябрнинг тенгдошидир.Унинг болалик йилларида Ўзбекистонда эски дунёнинг сўнгги қолдиқларибилан жанг бўлаётган синфий кураш алангалари баланд кўтарилганди. Унинг онги,иқтидори мамлакатни индустрилаштириш,қишлоқ хўжалигини коллективлаштириш катта йўлини тутган бир шароитда шаклланади. ў
-
Тарихий шахс талқини
Нурилла Аҳмедов,Ушбу илмий рисола профессор Нурилла Аҳмедовнинг илмий меросидан намуналар сифатила нашрга тайёрланди. Рисолага олимнинг бадиий адабиётда Алишер Навоий образи талқинига бағишланган монографияси ва матбуотда эълон қилинтан аирим мақолалари киритилли. Алишер Навоий образининг бадиий адабиётда акс этдирилиши ҳамиша долзарб мавзу, Шунинг учун китоб азиз ўқувчиларга қизиқарли бўлади деган умиддамиз.
-
Навоий ва Аттор
Е.Э.Бертельс,Йирик шарқшунос олим Е.Э.Бертельснинг ушбу монографиясида Фаридуддин Атторнинг «Мантиқ ут- тайр» ва Низомиддин Мир Алишер Навоийнинг «Лисон ут-таир» асарларининг қиёсий-типологик таҳлили берилган. Олим Навоийнинг «Лисон ут-тайр» асари Атторнинг «Мантиқ ут-тайр» асарининг таржимаси эмас, балки ўзига хос оригинал асар эканлигини кўплаб мисоллар ёрдамида асослаб бсрган. Монография филологларга, файласуфларга за, умумаи, Алишер Навоийнинг адабий мероси масалалари билан қизиқувчи кеггг китобхонлгр оммасига мўлжалланган.
-
НАВОИЙ „ФАРҲОД ВА ШИРИН" ВА УНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
Эркинов Содир,Улур ўзбек шоири Алишер Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достони Шарқдаги кўпгина адабиётлардаги Хамса анъанаси асосида яратилган бўлиб, уни форс-тожик, озарбайжон, уйғур ва турк адабиётларидаги Фарҳод ўрин олган асарлар билан қиёсий ўрганиш, бир томондан, адибнинг бу мавзуни ишлашдаги катта маҳоратини намойиш қилса, иккинчи томондан, адабиётлар ўртасида қадимдан давом қилиб келаётган ўзаро алоқаларни ҳам бирмунча кенг тасаввур қилишга имкон беради. Қўлингиздаги монографияда шу масала диққат марказига қўйилган. Бундан ташқари, Навоий анъаналарининг кейинги давр адабиётидаги ўрни масаласи ҳам тадқиқ этилади. Китоб илмий ходимлар, адабиёт ўқитувчилари, олий ўқув юртлари филология факультети студентларига мўлжалланган.
-
Алишер Навоий лирикаси ва халқ оғзаки ижоди
МУҲАММАДЖОН ҲАКИМОВ,Мазкур асарда Алишер Навоийнинг халқ оғзаки ижоднга илмий-назарий қарашлари, Навоий лирикасининг етакчи жанри бўлган ғазалга халқ ижодининг таъсири ҳамда Навоий лирикасида халҳ афоризмларининг ўрни ва аҳамияти ёритилган. Асар илмий ходимлар, олий ўқув юртлари филология факультетларининг ўқитувчи ва студентлари, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
-
Алишер Навоий ва Хоразм авлиёлари
Ҳамидхон Исломий,Рисола ҳазрати Нажмуддин Кубро ва унинг устозлари, шогирдлари тўғрисида Алишер Навоий ёзиб қолдирган манба асосида битилгандир. Рисолада Нажмуддин Кубронинг тасаввуф сулукида таълим ва тарбия олишидаги саргузаштлари баён этилган. Муаллиф Куброга боғлиқ тасаввуф сулуки аҳллари тўғрисида қалам тебратар экан, унинг нозик сиру-асрорларини ўқувчига тақдим этишга интилади, руҳият кароматларини инсоннинг ботини орқали такомиллашда ифода этади. Асарда Кубронинг устозлари ва шогирдлари орқали тасаввуфга боғли бўлган масалалар баён этилган. Рисолада илк бор Хоразм авлиёлари Абдуллоҳ Муборак, Паҳлавон Маҳмуд, Алауддин Аттор, Абул Вафо Хоразмий, Умра-атун Хоразмия, Шайх Алоуддин Хоразмий, Хубби Хожа, Шайх Абул Ҳасан Ишқий, Мукри Маҳмуд каби авлиёлар фаолияти тўғрисида фикр юритади.
-
"Мажолисун-нафоис" нинг таржималари
М.Ҳакимов,Ўзбек халқининг мутафаккир шоири Алишер Навоий мероси ўз давридаёқ мухлислар орасида кенг тарқалган эди. Шоир асарларидан айримлари эса форс-тожик тилига таржима ҳам қилинган эди. Қўлингиздаги рисолада Навонй «Мажолисун-нафонс» асарининг форс-тожик тилидаги икки таржимаси, уларнинг фазилатлари, бу асарларнинг адабиётлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдаги ўрни ҳақида сўз боради. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Навоийга талпинган юрак
О.Сафаров,Рисолада ўзбек мумтоз адабиётининг етук билимдони в аз аткаш тадқиқотчиси, сермаҳсул олим ва меҳрибон мураббий филология фанлари доктори, профессор Раҳим Жўра ўғли Воҳидовнинг ҳаёт ва ижод йўли ёритилган, унинг адабиётшуно сифатидаги фаолияти умумлаштирилган. Рисола барча адабиёт илми ҳавасмандларига мўлжалланган
-
Асрлар оша мушоира
С.Эркинов,Шарқда жуда эрта шаклланиб, такомил топа борган «Фарҳод ва Ширин» қиссасига кўплаб мумтоз сўз усталари: Фирдавсий, Низомий, Хусрав Деҳлавий, Ориф Ардабилий, Алишер Навоийлар мурожаат этганлар. Уларнинг мазкур қисса қаҳрамонлари ҳақидаги халқ қарашлари ва гуманистик адабиёт анъаналарини давом эттириб, ривожлантириб яратган асарлари Шарқ достончилиги такомилига, адабиётлар ўртасидаги алоқалар тараққиётига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Қўлингиздаги китобчада шу масалалар борасида фикр юритилади. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.