-
Veterinariya va chorvachilik
-
Oziq-ovqat sanoati
-
Oziq-ovqat sanoati
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
100 китоб тўплами КАРТОШКА ЕТИШТИРИШ 2-китоб
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 майдаги ПҚ-4704-сон “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида мамлакатимизда истеъмол ва уруғлик картошка етиштиришни кўпайтириш, картошкачилик соҳасида кластер ва кооперация механизмларини кенгайтириш ҳамда замонавий технологиялар асосида соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш, ички бозор талабини қондириш, унинг экспортини кенгайтириш, экин майдонларининг 50 фоизида уруғлик картошканинг суперэлита ва элита авлодларини етиштириш, илғор технологиялар, инновацион ечимлар ва илм-фан ютуқларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилган.
-
100 китоб тўплами КАРАМ ЕТИШТИРИШ 7-китоб
Дунёда содир бўлаётган озиқ-овқат муаммосини бартараф этишда яъни хавфсизлигини таъминлашда сабзавот маҳсулотларини кўпайтириш, сифатли ва экологик тоза маҳсулотлар етиштириш ҳозирги кун талаби. Аҳолининг сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, ерлардан унумли фойдаланиш ва сабзавот экинларини етиштиришнинг янги технологияларини қўллаш зарур.
-
100 китоб тўплами ЙИЛҚИЧИЛИК 80-китоб
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3057-сон қарори ва ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2017-2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 19 июлдаги ВМ-517-сон қарорининг 1-иловаси яъни 2017-2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг 4-5 бандларида қорабайир зотли отларни янги линия ва оилаларини яратиш бўйича илмий-тадқиқотлар олиб бориш ҳамда отларни сунъий уруғлантириш ва эмбрионлар тарансплантациясини йўлга қўйиш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган
-
100 китоб тўплами ИССИҚХОНАЛАРДА МИКРОИҚЛИМ ШАРОИТИ 33-китоб
Дунё иссиқхоналари: Дунёда биринчи марта иссиқхоналардан фойдаланиш I асрда Рим даврида бошланган. Бироқ, баъзи бир техникалар, айниқса, 1600-йилларда совуқдан ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилган бўлса-да, биринчи шиша иссиқхона XVII асрда ишлатилган. Кўпинча сабзавот экинларини етиштириш учун қизиқиш XIX асрнинг бошларида Шимолий Европа мамлакатларида бошланиб, тижорат фаолиятига айланди ва 1950 йиллардан кейин саноатга кириб келди. Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигида иссиқхоналардан фойдаланиш, айниқса Хитой ва бошқа Осиё мамлакатларида кенг тарқалмоқда. Марказий, Шимолий ва Шарқий Европа мамлакатларида, шу жумладан совуқ иқлим зонасида жойлашган Голландия, Англия, Дания, Германия, Руминия, Болгария ва Россияда замонавий технологияларга асосланган иссиқхоналар барпо этилди.
-
100 китоб тўплами ИССИҚХОНАЛАРДА САБЗАВОТ КЎЧАТЧИЛИГИ 34-китоб
Ўзбекистон деҳқончилигида сабзавот экинларининг қарийб 60 фоизи кўчатидан экиб ўстирилади. Серқуёш ўлкамизда сабзавотлардан йилига 2-3 марта ҳосил олишда кўчатидан етиштириш ва ҳимояланган ер иншоотларидан унумли фойдаланиш имконияти мавжуд. Республикамиз аҳолисини сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва дунёда юз бераётган озиқ-овқат муаммосининг олдини олишда бу имконият муҳимдир. Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4246-сон қарорида республикамизда мавсумдан ташқари муддатларда сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт ҳажмини ошириш, соҳада юқори даражали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш вазифалари белгиланган
-
100 китоб тўплами ИПАКЧИЛИК 93-китоб
Пиллачилик қадимдан тараққий этган соҳалардан ҳисобланиб, тўқимачилик саноати ва ҳалқ хўжалигини табиий ипак хомашёси билан таъминлайди. Пиллачиликнинг ватани Хитой давлати ҳисобланади. Эрамиздан III минг йил олдин Хитой давлатининг Шан-тунь (ҳозирги кунда Шаньдун деб аталади) провинциясида (вилоятида) ипак қуртлари боқилган. Шан-тунь вилояти Хитойнинг чекка провинцияларидан бири бўлиб, Сариқ денгизи ва Чжили кўрфазининг ўртасидаги ярим оролда жойлашган. Ундаги об-ҳаво, яъни ҳарорат ва ҳаво намлиги ипак қуртининг яхши ривожланиши учун қулай бўлганлиги ва озуқа берувчи дарахтзорларнинг кўплиги шу жойда ипак қуртларининг ривожланишига қулай бўлганлигидадир. Пилла ва ипак сўзлари ҳам Хитой халқи томонидан биринчи маротаба ном бериб аталган
-
100 китоб тўплами ИНТЕНСИВ УСУЛДА БАЛИҚ ЕТИШТИРИШ 87-китоб
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида, хусусан балиқчилик соҳасида ҳам кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилди. Шу жумладан, республикамизда овланадиган балиқларни кўпайтириш, янги турларини интродукция қилиш ва аквакультурада балиқ етиштириш борасида муайян ютуқларга эришилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2939-сон “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2018 йил 6 апрелдаги ПҚ-3657-сон “Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, ва 2018 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4005-сонли “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари соҳа ривожини янги босқичга кўтарди.
-
100 китоб тўплами 62-китоб ЗАЙТУН ЕТИШТИРИШ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4246-сон «Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4575-сон «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжаллаган стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларида янги мевали боғларни ташкил этиш ва эскиларини қайта қуриш вазифалари алоҳида белгилаб берилга
-
100 китоб тўплами ЕРЁНҒОҚ ЕТИШТИРИШ 11-китоб
Ерёнғоқ (Хитой ёнғоғи) – қимматли мойли ва озиқ-овқат ўсимлигидир. Бугунги кунда дунёда аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришда мойли экинлар, жумладан, ерёнғоқ (Arachis hypogaea L.) ҳосилдорлигини ва уруғ сифатини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Жаҳон миқёсида 117 та мамлакатда ерёнғоқ экилади ва экин майдони 27,7 миллион гектарни ташкил этиб, ялпи ҳосил 43,9 миллион тоннани ташкил этади. Ўртача ҳар гектар майдондан 1,6 тонна ҳосил етиштирилади.
-
100 китоб тўплами 53-китоб ЁНҒОҚ ЕТИШТИРИШ
Жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. Жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир.
-
Dorivor o’simliklar resursshunosligi
O’simliklarni xar xil turlarini aniqlash, ishlatilayotgan o’simliklarni arеallarini va zaxiralarini aniqlab tеrib, yig’ib olish uchun tavsiyalar bеrish fani rеsursshunoslik fani dеb yuritiladi. Rеsursshunoslik – frantsuz so’zi bo’lib, zaxira (zapas) ma'nosini anglatadi. Dorivor o’simliklarni o’rganish, ularni foydali xossalarini aniqlash botanik - sistеmatiklar va gеobotaniklar tomonidan olib borilgan. Asta sеkin, dorivor yoki foydali o’simliklarni o’rganish rivojlana borib, botanikani mustaqil bo’limi – ―Rеsursshunoslik‖ xosil bo’lgan. Gеobotanika, botanika fanini bir tarmoqi bo’lib o’simliklarni jamoasini –fitotsinozlarni tuzilishi, tarqalishi, tarkibi va еr, ob-havo va boshqa sharoitlar bilan bog’liqligini o’rganadi.
-
100 китоб тўплами ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИ ЎСТИРИШ ВА ЕТИШТИРИШ 41-китоб
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида 112 тур доривор ўсимликлар расмий табобатда фойдаланишга рухсат берилган бўлиб, ушбу доривор ўсимликларнинг 80% ни табиий ҳолда ўсувчи ўсимликлар ташкил этади. Табиий ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларнинг ҳам хомашё заҳираси чегараланган бўлиб, уларни муҳофаза қилиш, биоэкологик хусусиятларини ўрганиш, хомашё заҳирасидан тўғри фойдаланиш ва кўпайтиришнинг илмий асосланган усулларини ишлаб чиқиш долзарб муаммолардан биридир.
-
ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАР БОТАНИК ТАВСИФИ, ГЕОГРАФИК ТАРҚАЛИШИ, КИМЁВИЙ ТАРКИБИ ВА ТАБОБАТДА ҲАМДА ТИББИЁТДА ИШЛАТИЛИШИ
Ушбу китобни қўлга олар экансиз, сиз доривор ўсимликларнинг қисқача тарихи, ўсимликлар таркибидаги биологик фаол бирикмалар, ўсимликларни териш, қуритиш ва сақлаш усуллари, ўсимликлардан дамлама, чой, декоктлар (настойкалар) тайёрлаш, тиббиётда ва халқ табобатида табиий ҳолда ҳамда фитопрепаратлар кўринишида қўлланиладиган доривор ўсимликлар, иқлимлаштирилган доривор ўсимликлар, озуқабоп ва шифобахшлик хусусиятига эга бўлган ўсимликлар билан танишасиз. Сиз бу китоб билан танишиш жараёнида 94 та доривор ўсимликнинг ўзбекча-лотинча-русча номлари, оилалари, уларнинг ботаник тавсифи, географик тарқалиши, кимёвий таркиби ва ишлатилиши ҳақидаги билимларга эга бўласиз. Бундан ташқари китобда келтирилган рангли расмлар орқали табиий ҳолда ўсаётган доривор ўсимликларни ажратишни ўрганасиз.
-
100 китоб тўплами 26-китоб ГУЛКАРАМ ЕТИШТИРИШ
Гулкарам қимматли ва қадимдан етиштириб келинаётган сабзавот экинларидан биридир. Унинг дастлабки шакллари Италия, Франция, Буюк Британия каби қатор Европа мамлакатларида етиштириб келинган. Ушбу экин тури XVII асрга келиб маданий экин сифатида Германия, Голландия, Данияда, XVIII асрнинг охирларига келиб эса Россияда етиштирила бошлаган . Гулкарам (Brassica oleracea convar. botrytis (L.) Alef. var. botrytis L.) Ўртаер денгизи шарқий ҳудудларида учрайдиган Brassica cretica Lam. туридан келиб чиққанлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд
-
100 китоб тўплами FЎ3A ЗАРАРКУНАНДА ВА КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШИШ 92-китоб
Республикамизда сўнгги йилларда ғўза майдонлари қисқартирилишига қарамасдан унда учрайдиган зараркунандаларнинг зарари ортиб бормоқда. Чунки мамлакатимизда ғўза майдонларида зараркунандаларнинг ривожланиши ва тарқалишига қулай шароит мавжуд. Ғўза агробиоценозидаги бундай ҳолат айрим зараркунанда турларининг ортиб боришига олиб келмоқда. Шунингдек, ғўза майдонларида олдин зиёни тегмаган баъзи зараркунандалар, сўнгги йилларда юқори иқтисодий зарар келтириши кузатилмоқда.
-
Узлуксиз таълим тизимида инновацион технология
Мазкур услубий қўлланмада муаллифларнинг узлуксиз таълим тизими ўқув жараѐнига тадбиқ этилаётган замонавий педагогик технология ҳамда интерфаол усулларни қўллаш бўйича тажрибаларидан намуналар жамланган.