-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
“ХАЗОЙИН УЛ-МАОНИЙ”ДАГИ НАЪТ ҒАЗАЛЛАР
Буюк тафаккур соҳиби Мир Алишер Навоий ҳазратларининг хукмингизга ҳавола этилаётган бу дурдона ғазаллари ниҳоятда теран мушоҳадалар маҳсулидир. Зеро, Алишер Навоий наьт ғазалларни ҳам энг юксак савияга олиб чиқди. Пайғамбар алай- ҳиссаломнинг фақат ўзигагина хос сифатлари, гўзал ахлоқлари ва ибратли ҳаётлари ҳадис ва оятлар билан далилланган ҳолда санъаткорона ифода этилди.
-
НАВОДИР УШ-ШАБОБ
Зиҳе зуҳури жамолинг қуёш кеби пайдо, Юзунг қуёшига зарроти кави ўлуб шайдо. Юзунг зиёсидин ар субҳ айни ичра баёз, Сочинг қорасидин ар шом бошида савдо, Зуҳури ҳуснунг учун айлабон мазоҳирни, Бу кузгуларда ани жилвагар қилиб амдо. Чу жилва айлади ул ҳусн истабон ошик, Салойи ишқин этиб офариниш ичра нидо. Парий кабул эта олмай ани, магарким мен Қилиб отимни залуму жаҳул бирла адо. Демайки мен ўзи маъшуқ ўлуб, ўзи ошик Ки, тиг ғайрат ўлуб анга нақши гайрзудо. Навоий ўлмади тавҳид гуфтугў била фаҳм, Магарки айлагасен тилни қатъу жонни фидо.
-
ФАВОЙИД УЛ-КИБАР
Эй, етти манзар тарҳига меъмори сунъунгдин бино, Маснуълар фоний, вале маслуби сониъдин фано. Чекмай малак лутфунг куни жуз зикр ила тасбих уни Одам дебон каҳринг туни ҳар дам «заламно раббано». Ҳамдингта ҳар кўтаҳ назар ҳам гунгу лол ўлғай магар Чунким демиш хайрул башар ул ерда лоуҳси сано. Жинси башар йўқ огаҳинг, хуршид хоки даргаҳинг, Кўк маҳд аро тифли раҳинг етти атоу тўрт ано.
-
Хазойин ул-маоний БАДОЕЪ УЛ-ВАСАТ
Эй навбаҳори оразинг субҳига жонпарвар ҳаво, Андин гулу булбул топиб юз барг бирла минг наво. Тубию шоҳи сидрадур кўюнг гиёҳи, негаким Ушшок ашку охидин ҳар дам топар сую хаво. Заҳри фирокингдин қаю ошикки бўлди талхком, Нўши висолинг етмаса, Исо анга топмас даво. Чун қозиюл ҳожот сен даъвои маҳринг қилғали, Дарду фирок андуҳидин келтурмишам икки гуво.
-
ХАМСАТ УЛ-МУТАҲАЙЙИРИН
Бани одам ашроф ва ҳавосси хилватларида, хусусан, ва аҳли олам сойир авоми анжуманларида, умуман, тасаввур ва аноният умуринниг худройи ва ужбу нафсоният оламининг даштпаймойи Алишер ал мутахаллис бин-Навоий (ғаффара зунубаху, саттара уббаху) андоқ арз килур ва бу навъ шарҳға еткурурким, Олий ҳазрати валоят манкибати кошифи асрори раббоний ва олими румуз ва асрори самадоний ал-уламо варсаҳ ал-анбиё қисмат кохида илми ўн оламча эрканлардин изтирор ортуқроқ тарака олғон ва уламо умматига к-анбиёйи исроил комида юз йигирма тўрт минг ҳариф аросида ўзини тариқат элининг муқтадо ва имоми, шариф хайлининг мужтаҳид ва шайх ул-исломи, яъни Нур ул-ҳақ вад-дин, кахф ул-ислом ва муслимийна шайхуно ва Мавлоно Абдураҳмон ул-Жомий (куддиса оллоҳу сирраҳу ва наввара оллоҳу маркадаху).
-
САДДИ ИСКАНДАРИЙ
Худоё, мусаллам худолиқ санга Биров шаҳки, даъби гадолиқ санга. Худованди бемислу монандсен, Худовандларга худовандсен. Забардастлар зердастинг сенинг, Бийиклар келиб борча пастинг сенинг. Санки кўргузуб мавж дарёйи жуд, Сен айлаб аён коргоҳи вужуд. Вужуд аҳлининг коми жудунг била, Келиб жуд қойим вужудунг била. Вужудунг қачон килса зоҳир кидам, Бўлуб борча ашё вужуди адам. Замонеки кавнайн маъдум эди, Адам тангнойида мактум эди. Не кун оразидин бор эрди нишон, Не тун турраси анда анбарфишон.
-
САДДИ ИСКАНДАРИЙ
Бир замонлар ҳозирда бизга маълум бўлган икки дунё (бу дунёю у дунё) мавжуд эмас, яъни фано йўлида махфий эди. У вақтларда на куннинг юзидан нишон бор эди, на тун кокиллари хуш ҳид таратар эди. На са ҳардан осмон юзи ёришар, на шафақдан унинг юзи қизарарди. На осмон бор эди, на узлуксиз давр қилувчи замоп. На эл мавжуд эди ва на элга даврдан етадиган жабр. На олам маконидан нишону ва на бу маконда яшовчилардан дарак бор эди.
-
САБЪАИ САИЁР
Эй сипосинг демакда эл тили лол, Элга тил сендин ўлди тилга мақол, Сендин инсонга тору пуди жасад, Жасад ичра кўнгул, кўнгулда хирад. Сен килиб фарқ уйида пинҳоний Қоргоҳи димоги инсоний. Кўк топиб сайру ер сукун сендин, Бири саркаш, бири нигун сендин. Тунд сендин сипехр Баҳроми, Чангзан Зухранинг Дилороми. Чектинг этганда даҳр бунёдин, Етти гунбад сипехри минодин, Сунъунг этти бу етти кохи рафиъ, Нажм гавҳарлари била тарсиъ.
-
САБЪАИ САЙЁР (НАСРИЙ БАЁНИ БИЛАН)
Осмон сен туфайли сайр этувчи, ер эса осойишта, фалакдаги Баҳром ғазабнок, Зуҳранинг Дилороми эса, чанг ча- лувчидир. Сен даҳрнинг бунёдини килаётганингда кўк самони етти гумбаз билан яратдинг. Яратувчилигинг туфайли бу етти осмонўпар қасрлар вужудга келиб, улар юлдуз гавҳар- лари билан безанди. Етти қасрда етти донишманд сенинг ҳикматларинг тўғрисида афсоналар айтмоқдалар. Бу етти афсонанинг барчаси дилбанд бўлиб, улар бир-бирларига ўхшамайди. Етти гумбазнинг ранги кўк бўлгани билан етти афсона турли-туман ранглар билан безатилган. Сен етти фалакни баланд айлаш билан бирга бу қоронғу марказни паст қилдинг. Булар етти фалак эмас, балки етти лагандир, ҳар бирининг ичида нур таратувчи шам бор.
-
Asrga tatigulik kun
Yozuvchi Chingiz Aytmatov barcha asarlarida bo`gani kabi, m azkur asarida ham o ‘z usul-an’anasiga sodiq holda m uayyan hayotiy voqealar tasvirini rivoyatlar fonida tasvirlaganki, asam i o'qiganim izda, hayot tunnush tasviri qayerdan boshlanadi-yu, hayratom uz taxayyul ram zlari, fantastika qayerda tugashini bilmay qo`lamiz.
-
Лайли ва Мажнун
Эй ақлға фоизи маоний, Боқийсену борча халқ фоний. Эй элга адам бақони айлаб, Зотингға фанони фони айлаб, Эй илмингта ғайб сирри маълум, Мавжудсен, ўзга борча маъдум. Эй йўқ қилибон адамни будунг, Йўклуғни адам қилиб вужудунг. Эй ҳуснни дилпазир қилғон, Эл кўнглин анга асир қилғон. Эй ҳуснға айлаганни шайдо, Мажнунлуғ ила қилиб ҳувайдо, Эй ишқ ўтин айлаган жаҳонсўз, Ҳар бир шарарини хонумонсўз, Эй ўртаб ул ўтқа хонумонлар, Не хону не монки, жисму жонлар, Эй кимники айлабон париваш, Мажнун анга юз асири ғамкаш, Эй кимни қилиб париға Мажнун,
-
«ЛАЙЛИ ВА МАЖНУН» (Насрий баён)
Сўз гавҳари васфидаким, «гавҳар» сўзи унинг олдида томчи сувдек бўлур бу ҳақда бир неча сўз юритмоқ, яна Ганжа ҳокими таърифидаким, Қорун ганжи унинг -«Панж ганжи» қошида бузуқ вайронадек кўринур - ганж сочмоқ; ва яна ҳинд сеҳргарлариким, уларнинг олдида кашмир жодулари ип эша олмаслар — унинг гавҳари ипига тизмоқ ва ўз назмининг чурук риштасин ва узуқ торин ҳам уларга уламоқ ҳали бору мавжуд эмас бир замонда яратилишнинг илк шабадаси вужуд сари кира бошлагач, ҳамма нарса шунда бор бўлди. Инсоф билан назар ташлаган ҳар бир киши бу сўзни англар эди-ю, лекин нутқнинг ўзи йўқ эди.
-
ҲАЙРАТУЛ-АБРОР
Алишер Навоий Низомий Ганжавий ва Хусрав Деҳлавий «Хамса»ларига бир бутун, яхлит асар сифатида каради, ўзбек тилида турли мавзуларда мустакил достонлар эмас, балки бир- бирини ғоявий-бадиий жиҳатдан маълум даражада тўлдирадиган, яхлит бир асар деб ҳисобланиши ва «Хамса» деб аталиши шарт бўлган достонлар мажмуасини яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Бунга қадар Навоий ўз лирик шеърлари билан танилган - «Бадоеъул- бидоя» ва «Наводирун-ниҳоя» девонларининг муаллифи сифатида машҳур эди. Навоий 42 ёшида «Хамса»нинг биринчи достони «Ҳайратул-аброр»ни ёзишга киришди ва шу йилиёк уни тугаллаб, «Фарҳод ва Ширин» достонини бошлади. 1484 йилнинг бошларида «Фарҳод ва Ширин», шу йилнинг февраль-март ойларида «Лайли ва Мажнун», баҳор ва ёз ойларида «Сабъан сайёр», 1485 йилнинг ўрталарида «Садди Искандарий» достонлари қўлдан чиқди. Яъни «Хамса» достонлари устида Навоий ҳаммаси бўлиб икки йил машаққат чекди.
-
ҲAЙРAТ УЛ-AБРОР
«Бисмиллоҳир-раҳмонир раҳим». Ушбу жумлада энг қимматбаҳо дурлар бир ипга тизилгандир. Бундаги ҳар бир дур жон жавҳаридан, қимматига кўра эса, икки жаҳон нархидан ҳам ортиқ. Бунда ип икки жаҳонни бир-бирига боғлаб, икки жаҳоннигина эмас, жон ҳаёт ипларини ҳам туташтириб тургандек. Кимки боқийлик хазинасига эришишни ўйлар экан, шу дур, шу ипни ўзига тасбиҳ қилиб олмоғи керак. Чунки бу оддий ип эмас. У шундай ажойиб сиртмоқдирким, дин ва давлатни овлаш қўлга киритишда у бўғов вазифасини ўтай олади. У бўғов ҳам эмас, ҳеч қачон бўғовлик қилмаган. Бу жаннат боғидаги кийикларни қўлга киритиш учун арқон. Уни жон суви оқадиган ариқ, йўқ, жон суви оқадиган ариқ эмас, балки тириклик суви деса бўлади. Бу сув ёқасида алифдек бўлиб дарахтлар ўсиши билан бирга, шивитга ўхшаш хушбўй ўтлар, дарахтлар устида мевалари. Шу билан бирга ўша гавҳардек қимматбаҳо иплар Илоҳий хазинага аждаҳодек талабгор ёки бошқача қилиб айтганда, булар ҳаммаси осмоннинг энг юқори қисмида ўрнатилган қандилдир. Балки аниқлик киритиш учун бу қандил орасига у ерда ягоналик боғининг қумриси ўзига уя қургандир.
-
ФАРҲОД ВА ШИРИН
Биҳамдик фатҳ абвоб ул-маони, Насиб эт кўнглума фатҳ ўлмак они. Кўзумга ул эшик қуфлин радид эт, Анинг фатҳиға килкимни калид эт. Очиб ул ганж куфлин бу калидим, Насибим айла неки бор умидим. Нечаким истасам нақди жавоҳир, Қаён боқсам кўзумга айла зоҳир. Терарга хар нафас кўрроқ ҳавас бер, Ҳавас бергач олурга дастрас бер. Анга тегур кўлумниким йирокдур, Қўлумға сол аниким яхшироқдур. Нима кўп олмоғимга монеъ этма, Неча кўп олгонимга қонеъ этма. Бу махзан бирла кўнглумга гино сол, Нечаким сочсам илгимга яно сол. Дурафшонликка килким фош қилғил, Тилимни доғи гавҳаррош қилғил.
-
ФАРҲОД ВА ШИРИН
Қалам шундай бир чопқир отки, унинг жойи азалдан фалакнинг устидадир. Лекин бу учқур қора от подшоҳ Хусравнинг Шабдиз исмли тўриқ оти даражасида ҳар қандай одамни қўрқувга сола оладиган бўлса-да, унинг устига инсоннинг бармоғи чавандоз бўлиб миниб олган. Бармоқдаги бўғинлар гўё унинг белбоғи, тирноқлар эса унинг юзидир. У чопар экан, ўз қуйруғини байроқ қилади. Унинг бошидан оёги худди қулоғидек тилинган. Йўқ, уни Шабдиз деб атама. У бамисоли бир хушовоз қуш. Қанотсиз бўла туриб, ҳар томонга парвоз қила олади. Унинг тумшуғидан доим қора каҳрабо томиб туради. Лекин бу каҳрабодан инсонларга гавҳарлар сочилади.