-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
-
-
-
-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Миллий ҳисобчилик асослари
Ушбу ўқув қўлланмада мамлакатимизда бозор муносабатларининг юзага келиши ва таркиб топиши билан уйғунлашган ҳолда бозор иқтисодиёти ва унга асосланган иқтисодиётнинг ҳисобот тизими тўғрисидаги муҳим тушунчалар, категориялар, таснифлар, иқтисодий жараёнларни ҳисобга олиш усуллари ва усуллари ҳамда бу соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш йўллари ёритилган. У иқтисодчи олимлар, иқтисодиёт ва статистика йўналишидаги вазирликлар, банклар, идоралар, муассасалар ва корхоналарнинг мутахассисларига, олий ўқув юрти талабалари ва малака ошириш институт тингловчиларига ҳамда бозор иқтисодиёти назарияси ва ҳисоботи билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Миллий ҳисоблар тизими ва макроиқтисодий кўрсаткичлар статистикаси
Мазкур ўқув қўлланмада миллий ҳисоблар тизимининг моҳияти, вазифалари ва таркибий қисмлари, шунингдек, ялпи ички маҳсулот, ялпи миллий маҳсулот, ялпи миллий даромад каби макроиқтисодий кўрсаткичларнинг халқаро андозалар асосида ҳисобланиш тартиблари ёритилган бўлиб, у олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари, иқтисодий соҳа ходимлари ҳамда мутахассислар учун мўлжалланган.
-
Миллий истиклол гоясини шакллантиришда ташкилий-услубий ёндашувлар
Ушбу кулланма миллий истиклол гоясини ёш авлод калби ва онгига сингдиришнинг ижтимоий тарбиявий вазифаларига багишланади. Мазкур масаланинг алохида жихатлари Кадрлар тайёрлаш миллий модели ва дастурини амалга ошириш билан боглаб тахлил этилади. Унда таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш, аждодлар мероси ва умумбашарий кадриятларни узлаштирган хар жихатдан баркамол шахсни камол топтириш масалалари мухокама килинади. Шунингдек, тарбиявий фаолиятни ташкил этиш, унинг дарс ва дарсдан ташкари шаклларини уюштириш, дарслик ва кулланмалар яратиш, илмий-маърифий дастурларини ишлаб чикиш йуллари курсатилади.
-
ASM Iqtisodiyoti
Xalqaro hamkorlik va jahon xo'jalik aloqalarini kengaytirishning zamonaviy iqtisodiy sharoitda agrosanoat majmuasining ob'ektiv retrospektiv shakllanishi va faoliyatining nazariy jihatlari muallif tomonidan umumlashmalar taqdim etilgan.
-
Микроиқтисод
Дарсликда микроиқтисод фани нимани ва қай кўламда ўрганиши тушунтириб берилади. Унда бозор турлари, бозор механизмининг амал қилиши, талаб ва таклифнинг шаклланиши, уларнинг мувозанат ҳолати таҳлил этилади. Ишлаб чиқариш харажатлари, даромад, фойда атрофлича кўриб чиқилади. Истеъмолчининг бозордаги хатти-ҳаракати, унга таъсир этувчи омиллар баён этилади. Эркин бозор ва монопол ҳокимият шароитида нархларнинг шаклланиши ва фойдани максимумлаштириш масалалари ҳақида сўз юритилади. Дарсликда миқдорий ҳисоб-китоблар математик формулалар асосида бажарилган бўлиб, улар иқтисодий ҳодисаларни тасвирлайди. Китобда амалиётдан олинган мисоллар ва чизма тасвирлар кўплаб ишлатилган. Дарслик талабалар ва аспирантлар, фирма мутахассисларига қулайлик келтиради.
-
Меҳр танқис – оқибат танқис
Ушбу ўқув қўлланмада инсонлар орасидаги юксак фазилатлар, меҳр-мурувват ва меҳр-оқибат масалалари, миллий қадриятлар ҳамда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мавзулари ёритилган. Муаллиф ёш авлодни маънавий етук, ватанга садоқатли ҳамда инсоний фазилатларга бой қилиб тарбиялашда педагогик тажриба ва маънавият асосларидан самарали фойдаланиш йўлларини очиб беради. Қўлланма олийгоҳ ва коллеж ўқитувчилари учун «Маънавият асослари» ва «Маданиятшунослик» дарсларида тарбиявий ишларни олиб боришда ёрдамчи материал сифатида мўлжалланган.
-
МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
Ушбу ўқув қўлланма меҳнатни муҳофаза қилишнинг назарий ва амалий асосларини қамраб олади, саноат корхоналарида хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғинга қарши кураш чораларини ёритиб беради, шунингдек, меҳнат муҳофазаси бўйича меъёрий ҳужжатлар ва ижтимоий вазифалар таҳлил қилинади.
-
Мехнатни мухофаза килиш
Ушбу кулланма укув юрти талабалари, саноат корхоналари ва ташкилотларнинг мухандис-техник ходимлари учун мулжалланган булиб, мехнат мухофазасининг умумий коидалари, ишлаб чикариш санитарияси, ускуналар хавфсизлиги техникаси, ёнгин хавфсизлиги масалалари хамда Узбекистон Республикасида кабул килинган меъёрий хужжатлар асосида ёзилган.
-
Менежмент асослари
Мазкур қўлланма олий ва ўрта махсус таълим юртлари талабалари, махсус курсларда малака оширувчи мутахассислар, менежмент фанини ўрганувчилар ва ишлаб чиқаришда банд раҳбар ходимлар учун мўлжалланган бўлиб, унда бошқарувнинг асосий принциплари, ташкилий тузилмалар, менежмент функциялари, кадрлар бошқаруви, ташкилий маданият ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилиш технологиялари ёритилган.
-
Медиа ва ахборот саводхонлигини шакллантиришнинг педагогик жиҳатлари
Мазкур ўқув-амалий қўлланма медиа ва ахборот саводхонлигини шакллантиришнинг концептуал ва педагогик асосларига бағишланган бўлиб, унда медиа таълимнинг замонавий анъаналари, медиа маданият, медиа технологиялар ва глобал медиа аудиторияси билан ишлаш масалалари ёритиб берилган. Китоб педагоглар учун мўлжалланган бўлиб, медиа саводхонликни таълим тизимига интеграция қилиш, медиа маҳсулотларни талқин қилиш ва ўзаро ҳамкорликда ғоялар алмашинуви бўйича амалий тавсияларни ўз ичига олади.
-
Маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини бошқариш
Ўқув қўлланмада маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини таъминлашнинг асосий масалалари кўриб чиқилади. Маҳсулот сифатига таъсир этувчи маркетинг масалалари ва омиллар; турли мамлакатлардаги сифатни бошқариш тизимлари, сифатни таъминлаш бўйича стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг аҳамияти, шунингдек маҳсулот сифати ҳамда рақобатбардошлигини ошириш йўллари таҳлил этилади. Сифат ва ишлаб чиқариш самарадорлиги ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлилик кўрсатилади. Сифатни ошириш ишлаб чиқариш самарадорлиги ошишига олиб келади, сарфларни пасайтиради ва бозор улушини кенгайтиради. Қўлланма таълимнинг қуйидаги соҳалари талабалари ва магистрларига мўлжалланган: муҳандислик, қайта ишлаш ва қурилиш тармоғи; қишлоқ хўжалиги; кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимидаги хизматлар, шунингдек иқтисодиёт тармоғи ходимлари томонидан фойдаланилиши мумкин.
-
Xorijiy investitsiyalarni jalb etish va boshqarish
Mazkur darslikda xorijiy investitsiyalar, ularning turkumlanishi, bevosita va portfel investitsiyalar, globallashuv hamda iqtisodiy integratsiyallashuvning kuchayib borishida investitsiya jarayonlari, xorijiy investitsiyalarni jalb etishda investitsiya muhitining oʻrni, iqtisodiyotga xorijiy investitsiyalarni jalb etishda erkin iqtisodiy hududlarning o'rni, islom iqtisodiyoti tamoyillari asosida..
-
Маҳалла – маънавий хавфсизлик омили
Ушбу ўқув қўлланмада маҳалла тизимининг тарихий ривожланиш босқичлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришининг хориж тажрибаси, маҳаллаларнинг жамиятдаги вазифаси, ёшлар тарбияси, мамлакатни ривожлантиришда ҳамда ҳаётимиз фаровонлигини таъминлашда, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда маҳалланинг ўрни ва роли ҳақидаги айрим мулоҳазалар баён этилади.
-
Маънавият сарчашмаларидан
Мазкур китобда ўзбек халқининг маънавий мероси, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маданий-маънавий ҳаётига оид 500 га яқин атамалар, шахслар ва саналар ҳақида қисқача шарҳлар ва изоҳлар берилган. Китоб мактаб ўқитувчилари, олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг талабалари ҳамда маънавият ва маърифат масалалари билан қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.
-
Маънавият асослари
Ушбу ўқув қўлланма олий ва ўрта махсус таълим тизимида «Маънавият асослари» фанини ўқитиш учун мўлжалланган бўлиб, унда маънавият тушунчаси, унинг шаклланиш босқичлари, маънавият тадқиқотининг объекти ва предмети ёритилган. Китобда Марказий Осиё ижтимоий-фалсафий тафаккури тарихида маънавият масалалари, Ислом таълимотининг маънавий асослари ҳамда маънавий баркамол инсонни шакллантиришда таълим-тарбия ва ижтимоий муҳитнинг тутган ўрни батафсил таҳлил қилинган.
-
Маънавий-маърифий ишлар ва уни ташкил қилиш методикаси
Мазкур ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Маънавий-маърифий ишлар ва уни ташкил қилиш методикаси” ўқув дастури талабларига мувофиқ тайёрланган бўлиб, олий таълим муассасалари талабаларига маънавий-маърифий ишларни ташкил қилиш, унинг жамиятимиз ҳаётида тутган ўрни ва ролини тушунтириш, талабаларда мутахассислик билим ва кўникмаларини шакллантириш, Ўзбекистоннинг буюк келажагини таъминлашда маънавиятнинг аҳамиятини очиб бериш мақсадида ишлаб чиқилган назарий билим ва амалий машғулотлардан иборат.