-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Veterinariya va chorvachilik
-
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Ommaviy kommunikatsiya. Jurnalistika. Ommaviy axborot vositalari
-
Қарақалпақстанда педагогика илиминиң кәлиплесиўи ҳәм раўажланыўы
Қоллаンбада Қарақалпақстандағы педагогика илиминиң илим сыпатындағы кәлиплесиўи ҳәм раўажланыў тарийхы, 30-жыллардағы дәслепки илимий мекемелердиң жүзеге келиў жағдайлары, соңғы дәўирдеги педагогика илимин раўажландырыўда жетекшилик қылған көрнекли педагог алымлардың тутқан орны, ғарезсизлик жылларындағы бул илим саласының өзине тән изертлениў жағдайлары ҳәм оны жетилистириўге үлес қосқан педагог алымлардың өмири ҳәм хызметлери сөз етиледи.
-
VETERINARIYA KASB ETIKASI (DEONTOLOGIYA)
Ushbu asarda Milliy va xalqaro veterinariya qonunchiligi, O'zbekiston Respublikasi veterinariya xizmatini normativ-huquqiy hujjatlari va hisoboti, veterinariya nazorati obyektlari tavsiflari, kuzatuv hujjatlari, yuqumli va ommaviy yuqumsiz hayvonlar kasalliklari paydo bo'lishining oldini olish chora-tadbirlar haqida so‘z yuritilgan hamda tekshirish faoliyatida yuzaga keladigan turli masalalami hal qilish misollari keltirilgan.
-
Қадимги Арабистон ва илк ислом: Жоҳилият асри
Мазкур китобда қадимги Арабистон тарихи, унинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳолати, шунингдек, ислом дини пайдо бўлишидан олдинги давр – Жоҳилият асрининг ўзига хос хусусиятлари тадқиқ этилади. Муаллиф Арабистон ярим оролидаги қадимги цивилизациялар, уларнинг иқтисодий алоқалари ҳамда минтақа тарихининг исломгача бўлган ривожланиш босқичларини илмий нуқтаи назардан ёритиб беради. Китобда тарихий жараёнлар ва диний қарашларнинг шаклланишига оид методологик ёндашувлар таҳлил қилинган бўлиб, у тарихчилар, исломшунослар ва кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
Яхши хулқ-тарозу: Буюк аждодларимиз ўгитлари
Ушбу ўқув қўлланма олий таълим муассасалари бакалавр босқичи талабалари учун мўлжалланган бўлиб, унда буюк алломаларимизнинг маънавий мероси, тарбия ва одоб-ахлоқ масалалари кенг ёритилган. Муаллиф педагогика тарихи фани контекстида аждодларимизнинг ҳаётий фаолияти, уларнинг жамият ва ёш авлод тарбиясидаги ўрни, инсонпарварлик ва маърифатпарварлик ғояларини таҳлил қилади. Китобда ҳар бир мавзу охирида берилган савол ва топшириқлар ўқувчининг мустақил фикрлашини ривожлантиришга ҳамда мавзуни чуқур ўзлаштиришига кўмаклашади. Асар мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари, шунингдек, маънавият ва тарбия масалаларига қизиққан кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
Янгиланаётган Конституция. 100 саволга 100 жавоб
Мазкур қўлланмада янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳасида белгиланган 100 та энг муҳим ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти савол-жавоб тарзида батафсил ёритилган. Ушбу қўлланма референдум ташкилотчилари ва кенг жамоатчиликка мўлжалланган бўлиб, турли ёшдаги фуқароларнинг конституциявий ислоҳотлар билан боғлиқ масалаларни осон ва асослантирилган тарзда тушунишига ёрдам беради.
-
Янги ва энг янги давр Шарқ фалсафаси
Мазкур ўқув қўлланма янги ва энг янги давр Шарқ фалсафаси фани бўйича талабалар учун мўлжалланган бўлиб, унда Яқин ва Ўрта Шарқ, Ҳиндистон, Хитой, Корея ва Япония мамлакатларидаги фалсафий тафаккур тарихи, фалсафий оқимлар ва мутафаккирларнинг таълимотлари ёритилган. Қўлланма назарий матнлар, мантиқий-структуралашган материаллар, тестлар, глоссарий ва адабиётлар рўйхатини ўз ичига олади ҳамда фалсафа тарихини мустақил ўрганмоқчи бўлган талабалар, магистрантлар ва изланувчилар учун тавсия этилади.
-
Чет тилидан рейтинг тизими асослари, тест таркиби ва турлари
Мазкур қўлланмада ҳозирги пайтларда мактаб ва олий ўқув юртларида ўқув жараёнига кириб келаётган рейтинг тизими ҳақида маълумот ва таклифлар келтирилган. Таълим жараёнида чет тилларини ўқитишда рейтинг тизимининг аҳамияти, анъанавий баҳолаш тизими билан таққослаш, тест таркиби ва турлари, шунингдек, ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолашнинг замонавий усуллари ёритилган.
-
Хрестоматия по американской литературе
Настоящая хрестоматия предназначается в качестве учебного пособия к курсу истории американской литературы по программам институтов иностранных языков и филологических факультетов. В книгу включены произведения и отрывки, которые разоблачают антинародный и бесчеловечный характер американской буржуазной цивилизации и показывают хищническую сущность пресловутого американского уклада жизни. Материал хрестоматии раскрывает социальные противоречия и классовую борьбу в США, а также борьбу прогрессивных сил против угнетения. В пособие вошли произведения таких писателей, как М. Твен, Т. Драйзер, Дж. Лондон, Г. Фаст и многих других. Книга содержит краткие критико-биографические справки и вступительные заметки, помогающие ориентироваться в творчестве авторов.
-
Халқаро муносабатлар
Ушбу ўқув қўлланма халқаро муносабатлар фанининг мазмунини ташкил этувчи ички ва ташқи сиёсат, миллий манфаатлар, инсон ҳуқуқлари, хавфсизлик муаммолари, халқаро ташкилотлар ҳамда халқаро муносабатлар назариясининг асосий тушунчаларини ёритиб беради. Китоб магистратура босқичи талабалари, тадқиқотчилар ва халқаро муносабатлар соҳасига қизиқувчилар учун мўлжалланган бўлиб, замонавий халқаро сиёсий жараёнларни англаш ва илмий таҳлил қилиш учун зарур билим ва тажрибани шакллантиришга хизмат қилади.
-
Фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари
Мазкур ўқув қўлланма фуқаролик ҳуқуқининг асосий институтларидан бири бўлган фуқаролик ҳуқуқи субъектларига бағишланади. Китобда Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида қабул қилинган қонун ҳужжатлари асосида ҳуқуқ субъектлари сифатида фуқаролар, юридик шахслар, шунингдек, давлатнинг ҳуқуқий мақоми таҳлил қилинади. Қўлланма ҳуқуқшунос мутахассислар, амалиётчи юристлар, тадқиқотчилар ва давлат идораларининг ходимлари учун мўлжалланган.
-
Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш тартиби
Мазкур амалий қўлланма Ўзбекистон Республикаси фуқаролик судлари тизими, уларга аризалар билан мурожаат қилиш ва фуқаролик судларида ишларни кўриш тартибига оид амалдаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари эътиборга олинган ҳолда, кенг аҳоли қатламларига тушунарли бўлиши учун содда тилда тайёрланган. Ушбу қўлланмада судларга топшириладиган аризаларни тузиш, уларнинг намуналари, судларга тўланадиган давлат божи миқдорини аниқлаш тартиби ва амалиётдан мисоллар ёритилган.
-
Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш тартиби
Ушбу амалий қўлланма фуқаролик судларида ишларни кўриш тартиби, судга мурожаат қилиш, даъво аризаларини тузиш, суд харажатлари, суд мажлисларида иштирок этиш ва процессуал ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Қўлланма кенг китобхонлар оммаси, шу жумладан судьялар, адвокатлар ва ҳуқуқшунослар учун мўлжалланган бўлиб, унда фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилишнинг ҳуқуқий асослари, намунавий аризалар ва суд жараёнининг босқичлари батафсил ёритилган.
-
Фотожурналистика
Ушбу ўқув қўлланма олий таълим муассасаларининг журналистика факультетлари талабалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва фотожурналистикага қизиққанларга мўлжалланган бўлиб, унда фотожурналистиканинг тарихи, ривожланиш босқичлари, замонавий рақамли техника турлари, суратга олиш технологияси, жанрлар хусусиятлари, интернет журналистикасида фотосуратнинг ўрни, медиаҳуқуқ ва касб этикаси масалалари кенг ёритилган.
-
O'simliklar introduksiyasi
Darslik Oʻzbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi 70510101–Biologiya mutaxassisligidan magistrlar tayyorlaydigan oliy oʻquv yurtlari uchun Davlat ta’lim standartlari va oʻquv dasturlariga mos yozilgan. Mazkur darslik Oʻsimliklar introduksiyasi fanidan nazariy bilimlarni va ma’ruza darslarini mustaqil oʻzlashtirishiga toʻliq imkoniyat yaratib beradi. Darslik tayyorlashda Oʻsimliklar introduksiyasini oʻrganishga qaratilgan ilmiy tadqiqotlar natijalari mujassamlashgan darsliklar, oʻquv qoʻllanmalari va boshqa adabiyotlar, shuningdek, turli internet sahifalarida ochiq holda keltirilgan soʻnggi ma’lumotlaridan foydalangan holda shakllantirilgan.
-
Архитектура ёдгорликларини қайта тиклаш ва таъмирлашc
Ўзбекистон меъморчилиги қадимдан ўзининг ҳаётбахш анъаналарига эга бўлиб, архимтектура ёдгорликларини таъмирлаш ишлари миллий маданиятимизнинг ўзига хос қирраларидан бирини ташкил этади. Мазкур қўлланма меъморий ёдгорликларининг нақшинкор безакларини таъмирлаш асосларига, яъни кошинпазлик, кошинкорлик масалаларига бағишланган бўлиб, халқ усталарининг узоқ йиллар давомида тўплаган тажрибалари, таълимлари асосларига бағишланган.
-
Филология йўналиши бўйича магистрлик диссертацияси (ёзиш ва расмийлаштириш бўйича методик тавсиялар)
Мазкур қўлланма филология йўналиши бўйича магистрлик диссертацияси ҳимоясига тайёргарлик ва ҳимояни ўтказиш бўйича методик тавсияларни ўз ичига олади. Асосий аҳамият мавзу танлаш, диссертацияни ташкил этиш, мавзу долзарблиги, янгилиги, илмий аҳамиятини асослаш, диссертациянинг тузилиши ва техник талаблари, назарий ва амалий маълумотларни таҳлил қилиш методикаси, Давлат аттестация комиссиясининг йиғилишида диссертациянинг ҳимояга тайёргарлиги ва уни ўтказиш жараёнига қаратилган.