-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Қалб садоқати
Барча Ватандошларимиз каби хуррият шукухи, шукроналик туйгуси баробарида нотинч дунё ташвишлари, янги минг йилликнинг безовта нидолар унинг хам калбида акс этиб турди. Бу хиссиётлар билан сиз навбатдаги “Эрк саодати" китобида танишасиз.
-
Муҳаммад ЮСУФ ШЕЪРЛАР
Муҳаммад Юсуф 1954 йил 26 апрелда Андижон вилояти Марҳамат туманининг Қовунчи қишлоғида деҳқон оиласида дунёга келди. Ўрта мактабдан сўнг Рус тили ва адабиёти институтига кириб, уни 1978 йили тамомлади. 1978-1980 йилларда республика Китобсеварлар жамиятида, 1980-1986 йилларда “Тошкент оқшоми” газетасида, 1986- 1992 йилларда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида, “Ўзбекистон овози” газетасида ишлади. Умрининг сўнгги йилларида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг котиби вазифасини бажарди
-
Ufq...
«Ufq» trilogiyasi 0‘zbekiston xalq yozuvchisi, 0‘zbekiston Qaxramoni Said Ahmad ijodida alohida o‘rin tutadi. Trilogiyada XX asr o'rtalarida xalq boshiga tushgan urush musibatlari, hijron alamlari, odamlar ko‘ksidagi armonlar yozuvchi iste’dodiga xos ehtiros, zo‘r ilhom bilan aks ettirilgan. Asarda Nizomjon, Ikromjon, Jannat, Azizxon, Dildor, Asrora kabi teran, xalqchil, yorqin milliy obrazlar yaratilgan.
-
Темур тузуклари
«Темур тузуклари» подшоларнинг туриш-турмуш ва ахлоқ- одоб нормаларини белгиловчи рисоладир. Асар икки қисмдан иборат. Биринчи қисмда жаҳон тарихида машҳур фотих, саркарда ва истеъдодли давлат арбоби сифатида ном колдирган Амир Темурнинг етти ёшидан то вафотига қадар кечган ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолияти, аниқроқ қилиб айтганда, унинг Мовароуннаҳрда марказий ҳокимиятни кўлга киритиш, феодал тарқоқликка барҳам бериш ва марказлашган давлат тузиш, қўшни юрт ва мамлакатларни, масалан, Эрон хамда Афғонистонни ўз тасарруфига киритиш, Олтин Ўрда ҳукмдори Тўхтамишхон, бутун Европага қўрқув ва даҳшат солган Туркия султони Боязид Йилдиримга қарши ва ниҳоят, буюк жаҳонгирнинг Озарбайжон, Грузия ва Ҳиндистонга қилган ҳарбий юришлари ихчам тарзда баён этилган.
-
АМИР ТЕМУР ЎГИТЛАРИ
Амир Темур буюк шахс: кураги ерга тегмаган саркарда, йирик давлат арбоби, қонуншунос, талантли меъмор, нотиқ, руҳшунос, шу билан бирга, эл-юртини севган ва уни машҳури жаҳон қилган инсон. У Буюк инсоннинг мураккаб ва ташвишлар билан тўлиб-тошган ҳаёти ва фаолиятини кичик бир мақолада, ҳатто жуда қисқа ва умумий тарзда бўлса-да, баён қилиб бўлмайди. Амир Темурнинг тарихи кўп жилддик китоблар ёзишга арзийди. Лекин минг афсуски, бизлар буюк амирнинг ватандошлари, бу ишни ҳозиргача эплолмадик. Тўғриси, буни қилиш имконига эга бўлмадик, чунки кўҳна тарихимиз, улуғ ота-боболаримиз ҳақида бизларни чурқ эттирмай қўйган коммунистик ғоя бунга йўл бермади. Амир Темурнинг ўзи эса таҳқирланди, туҳмату маломатларга қолди.
-
Шайтанат
Қачонки (бу) иш тугагач (яъни жаннат аҳли жаннатга сазовор бўлиб, дўзахийлар дўзахга ҳукм қилингач), шайтон деди: «Албатта, Оллоҳ сизларга ҳақ ваъда қилган эди. Мен эса (ёлғон) ваъдалар бериб, сизларни алдаган эдим. (Лекин) мен учун сизларнинг устингизда ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ эди, илло мен сизларни (куфр йўлига чақиришим биланоқ) ўзингиз менга итоат этдингиз. Энди мени эмас, ўзларингизни маломат қилингиз. Мен сизларга ёрдам бера олмайман, сизлар ҳам менга ёрдам бергувчи эмассиз. Албатта, мен сизлар илгари (Оллоҳга) мени шерик қилганингизни инкор қилурман. Албатта, золимлар (яъни кофирлар) учун аламли азоб бордир...»
-
Шайтанат
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм «Eй Одам фарзандилари, шайтон ота-онангизнинг авратларини ўзларига кўрсатиш учун устларидан либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизни ҳам фитнага солмасин. Албатта у (яъниким, шайтон алайҳилаъна) ва унинг ёрдамчилари сизни ўзингиз кўрмайдиган томондани ўриб туради. Биз, албатта, шайтонларни иймон келтирмайдиганларга дўст қилганмиз» «У (яъниким Оллоҳ) бир гуруҳни ҳидоят қилди. Бошқа гуруҳга йўлдан озиш ҳақ бўлди. Чунки улар Оллоҳни қўйиб, шайтонларни ўзларига дўст тутдилар, ҳамда ўзларини, албатта, ҳидоят топувчилар деб ҳисоблайдилар.»
-
ИККИ КАРРА ИККИ - БЕШ
Адибнинг мазкур ҳажвий қиссасида ҳам воқеалар кескин юмор остига олиниб, ғоят ҳаётий акс эттирилган. Асар ўқувчига жуда кўп билим ва тарбия бера олишига ишонамиз.
-
Вой, онажоним...
Инсон хаётини нимага менгзаш мумкин? Сокин окаётган дарёгами ёхуд ур-сур, талотуп дунёгами? Ахир кимлар хато к,илмайди! Мол-дунёга х,ирс куйиб, уйламасдан кадам босаётганлар к;анча! Улар мех;р-мурувватни, як,инларини унутадилар.
-
Сукут садоси
"Китобга бежиз "Сукут садоси" деб ном берилмаган. Бу икки сузда Икром Отамуроднинг ички олами, табиати мужассам. Бу сукутни х,ис килмок;, тинглаш, англаш каби рух,нинг катта эх,тиёжи мавжуд. Бу сукут уша хадсиз оламнинг, бепоён кангул диёрининг рамзидир. Унга етишмоқ йулида биз учун к;алб таржимон ва шу к;албгина бизга борлигини намоён эта-ётган сох,ир кунгил учун чин тилмоч була олади, холос. Бу сукут мо^иятида интилиш ва кутиш, парвоз ва мунаввар манзил, гул ва ифор ораси, нур зарралари мох,иятидаги мукдцдас ёруглик бор. У х,амиша ойдинликка, мунаввар рух, оламига, поклик оламига ёгду бераётган улуг мусаффоликка, иймон зи-лолига интилади".
-
Сўз кимёси
Ян Парандовский (1895 - 1978) поляк адабиётининг таниқли намояндаларидан бири. Бироқ у бадиий асарлари билан эмас, балки кўпрок илмий-оммабоп асарлари ҳамда биографик романлари туфайли шуҳрат қозонган. Адибнинг энг машҳур асари «Сўз кимёси» бўлиб, унда адабиётнинг бетакрор олами қизиқарли тарзда очиб берилган. Ўнлаб тилларга таржима қилинган асар китобхонга адабиётни чуқуррок тушунишда жуда катта ёрдам беради.
-
Улуғбек хазинаси
Вақт тун ярмидан ошган. Расадхона теран сукутда. Одатдагидай, кечаси самовий ҳолатларни кузатиб ўтирган мавлоно Алоуддин Али ибн Муҳаммад Қушчи бир пайт вужудида хиёл нохушлик сезиб, ўрнидан турди...
-
Алвидо, Ватан
Ватандан жудо бўлиш инсон тортиши мумкин бўлган аламли азоблардан биридир.Муаллиф ўтган асрнинг ўттизинчи йилларида, мустабид шўролар даврида Ўзбекистондан чет элларга кетишга мажбур бўлган ватандошларимиздан бири.
-
-
Икки эшик ораси
Эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур китоб Ўткир Ҳошимов асарлари ичида қамрови, ўқувчи қалбига яқинлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.
-
Тоғлар ҳам садо берди
Америкалик афғон адиби Холид Ҳусайний навбатда эътиборингизга ҳавола этилаётган асари орқали яна ўша мавзуга - уруш ҳаётини барбод қилиб юборган инсонлар тақдирига инсонлар тақдирига мурожаат қилади.