-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
-
-
Америка фожиаси (Икки жилдлик)
Азиз китобхон! Биринчи китоб орқали сиз асарнинг асосий қаҳрамонлари билан танишдингиз. Табиийки, иккинчи китоб воқеаларга, ҳаяжонли фурсатларга янада бой. Бойлик кетидан қувган, шундай ҳаётни умри давомида орзу қилган, аммо бундай тўкис ҳаётга меҳнат ва машаққатсиз эришишни орзу қилган қаҳрамоннинг бу хом хаёли уни мудҳиш жиноятга етаклайди.
-
Восемь сторон света
Действие этой очерковой книги происходит в Индии, Японии, Вьетнаме и других странах. Автор рассказывает о самобытной культуре азиатских народов и о тех ее малоизвестных сторонах, которые издавна считались чудом и были окружены тайной. Ныне секреты древнего культурного наследия стали объектом пристального изучения специалистов самых разных наук. Они обогатили наши представления об окружающем нас мире, о нашем прошлом, о нас самих.
-
Темурий маликалар
Темур ва темурий шаҳзодалар XIV асрнинг иккинчи ярмидан XVI асрнинг биринчи чорагигача Ўрта Осиё, Шимолий Афғонистон, қисман Эрон ҳамда Ироқ мамлакатларида ҳукмронлик қилганлар. Шаҳзодалар сингари темурийлар сулоласига мансуб маликалар орасида ҳам истеъдодли сиёсатдон, сухандон, етук олима ва хассос шоиралар етишиб чиққан. Улар тарих зарварақларида ўзларидан ўчмас из қолдирганлар. Мазкур рисолада Сарой Мулк хоним, Гавҳар Шод бегим, Шодмулк Хотун, Аржуманд бону, Зебуннисо бегим сингари истеъдодли темурий маликалар ҳақида қизиқарли маълумотлар ўрин олган.
-
Асарлар
Буюк озор шоири Саид Имомиддин Насимий (1370-1417) нинг ҳаёти ва ижоди мардлик, жасорат, қахрамонлик, халққа, ватанга садоқат, фидойиликнинг юксак намунасидир. Унинг теран маъноли, чуқур фалсафий, латиф, майин ва ўйноқи, мусиқага бой шеърлари неча асрлардан бери бутун дунёдаги нафосат ва мардлик шайдоларини мафтун этиб келади. Ушбу тўпламдан исёнкор шоирнингёр, диёр, мухаббат, адолатли ҳаёт учун кураш ҳақидаги энг яхши асарлари жой олган.
-
Кулги шаҳарчасида Иккинчи китоб
Қизиқчилик санъатида ўзига хос юлдузлардан бири бўлган ортиқ Султоновнинг ижод майдонида ҳам қалами қайрилиб бораётгани қувончли ҳол. зеро, унинг "Кулги ҳақида кулишиб" деб номланган биринчи китоби кулгисеварларнинг қалб жавонидан муносиб ўрин эгаллаганди. Умид қиламизки, ортиқнинг "Иккинчи тортиғи" ҳам мухлисларига хушкайфият улашаверади.
-
Jadidlar.Mahmudxo`ja Behbudiy
Mahmudxo`ja Behbudiy jadidchilikning yirik namoyondasi, o`lka jadidlarining yetakchisidir.U pedagogika, jurnalistika, matbaachilik, noshirlik siyosat, tijorat va boshqa qator ishlar bilan shug`ullangan.
-
Муборак кунлар
Қўлингиздаги муборак кунлар номли шеърий гулдастасига шоирнинг турли йилларда ёзган қўшиқбоп назмий асарлари жамланган. Уларда мустақиллик оҳанглари илоҳий куч қудратга ишонч ватан ва халққа муҳаббат покиза севги туйғулари куйланган.
-
Ardurauf Fitrat
Taniqli Fitratshunos olim Hamidulla Boltaboyevning ushbu risolasi o`zbek jadid adabiyotining asoschilaridan hisoblanib, asarda Fitratning hayot yo`li, ilmiy-adabiy merosi yoritilgan. "Munozara" , "Qiyomat", "Yurt qayg`usi", "Abulfayzxon" kabi mashhur asarlarning tahlili berilgan.
-
Юлдузлар-менинг боғим
Ушбу китобга шоирнинг қадим дунё, башарият, она замин тақдири ҳақидаги ўйлари, бугунги инсон қалбидаги муҳаббат, дард, келажакка интилиш ва умид оҳанглари билан йўғрилган янги шеърлари киритилган.
-
Кўзтумор
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ҳалқ шоири Абдулла Ориповнинг ушбу шеърий китобидан кейинги йилларда ёзилган шеърлар, шунингдек 1985 йилда ёзилган «Ўзбеклар» достонидан дебоча ўрин олган. Шоирнинг чуқур инсоний, фалсафий мушоҳадаларга бой шеърлари Сизни хушнуд этади, деган умиддамиз.
-
Хаёлот манзаралари
Қўлингиздаги тўпламни ўқир экансиз ундаги шеьрлар қалбингизни ватан кенгликларига туташтириб улканлаштиради. Муҳаббат қувончи ва изтироби унинг бебаҳо ва бевафолигидан оҳ чекаркансиз бошқа инсонга айлангандек бўласиз.
-
Темур ва темурийлар салтанати
Кенг китобхон оммасига ҳавола этилаётган ушбу рисолада Моварауннаҳр ва Хуросон ерларида ташкил топган Темур ва Темурийлар салтанатининг барпо этилиши жараёнлари , бу давлатнинг ички ҳаёти , ташқи муносабатлари ҳақида хикоя қилинади.
-
Айтсамми ё айтмасам
Сафо очил бу асарларида замонамиз кишилари қувонч ва ташвишларини ҳақиқат ва адолат тантанаси учун кураш мотивларини тараннум этган.
-
Кўҳна дунё
Шоирнинг асли исми-Қутлуғқадам.Аммо ҳеч китм буни билмайди.Ғазнада у Малик аш-шароб авомчасига эса Маликул шароб яъники ғариб майхурлар султони деган ном билан маълум ва машҳур.
-
Минг қуёш шуъласи
Азиз китобхон! Таниқли америкалик афғон адиби Холид Ҳусайний қаламига мансуб, жуда катта ов-шувларга сабаб бўлган асарни ҳукмингизга ҳавола этмоқдамиз. Асарда яқин ўтмишда, биздан атиги бир неча юз чақирим йироқда юз берган ҳаққоний воқеалар тилга олинган. Асар қаҳрамонларининг фожиавий қисмати билан танишаркансиз, уларга нисбатан ҳамдардлик ҳиссини туйиш баробарида тинчлик, осойишталик, фаровонлик сингари неъматларнинг қанчалик бебаҳо эканини англаб етасиз. Қалбингизда биз яшаётган замон ва макон учун беҳад шукроналик жўш уради.
-
Осмон кимники
Тоҳир Қаҳҳор шеъриятимизда бетиним излаётган шоирлардан.Унинг "Осмон киммики?" деб аталган бу янги тўпламига болани ўйлантириб қуядиган, фикр-мулоҳазаларини, олам ҳақидаги тасаввурларини бойитадиган, табиат ва инсонлар хусусида мустақил фикр юритишга ундайдиган лирик-фалсафий шеърлари киритилди.