-
Саҳродаги муҳаббат
Таниқли адиб Абдуқаюм Йўлдошнинг «Саҳродаги муҳаббат» қиссаси қаҳрамонлари, асосан, ёшлар. Қорақалпоқ заминида Устюрт даштларида, бугунги кунда улкан ўзгаришлар юз бераётган ҳудудларда меҳнат қилишади. Мамлакатимизнинг турли минтақаларидан ташриф буюрган бу ёшлар уч-тўрт тилда гаплаша олишлари билан бир вақтда ҳар қандай замонавий технологиялар билан тезгина тиллашиб кета олишади. Мустақил фикрлари, талаб ва эътирозларини бекитиб ўтиришмайди. Янги-янги лойиҳаларини ўртага ташлашади. Ва яна улар сева олади, ҳаётни ва муҳаббатни қадрлашнинг ҳам уддасидан чиқишади. Қисса қаҳрамонларининг хатти-ҳаракати, кураш ва интилишлари сизда эътироз туғдирмайди, балки уларга ишонасиз, хайрхоҳ, бўласиз ва ишонамизки, севиб қоласиз.
-
Турон маликаси
Ёзувчи Шахрдат Исахонованинг икки қисмдан иборат ушбу тарихий романида Турон юртининг шон-шуҳратли Бот маликаси Бибихоним ва маликалар Туман Оғо, Руҳпарвар Оғо ҳамда кичик хоним Тўкалхоним ҳаётининг юлдузли онлари баробарида қисмату қадарнинг турли жилвалари ва аянчли эврилишлари экс этган.
-
Spitamen
Mazkur kitobda ona-Vatan ozodligini himoya qilish uchun makedoniyalik Iskandar Zulqarnayn qo'shiniga qarshi kurashgan xalq qahramoni Spitamenning yorqin hayoti hikoya etiladi.
-
-
Паранжи сирларидан бир лавҳа ёки яллачилар иши
Паранжи сирларидан бир лавҳа ёки яллачилар иши, беш пардали драма, барча китобхогнлар оммасига мўлжалланган.
-
-
Ўтган кун
Модомики, биз янги даврга оёқ қўйдик, бас, биз ҳар бир йўсунда ҳам шу янги даврнинг янгиликлари кетидан эргашамиз ва шунга ўхшаш достончилиқ, рўмончилиқ ва ҳикоячилиқларда ҳам янгаришға, халқимизни шу замоннинг «Тоҳир-Зуҳра»лари, «Чор дарвеш»лари, «Фарҳод-Ширин» ва «Баҳромгўр»лари билан танишдиришка ўзимизда мажбурият ҳис этамиз. Ёзмоққа ниятланганим ушбу - «Ўткан кунлар», янги замон рўмончилиғи билан танишиш йўлида кичкина бир тажриба, яна тўғриси, бир ҳавасдир. Маълумки, ҳар бир ишнинг ҳам янги - ибтидоий даврида талай камчилик-лар билан майдонға чиқиши, аҳлларининг етишмаклари ила секин-секин тузалиб, такомулга юз тутиши табиий бир ҳолдир. Мана шунинг далдасида ҳавасимда жасорат этдим, ҳаваскорлик орқасида кечатурган қусур ва хатолардан чўчиб турмадим. Мозийға қайтиб иш кўриш хайрлик, дейдилар. Шунга кўра мавзуъни мозийдан, яқин ўткан кунлардан, тарихимизнинг энг кирлик, қора кунлари бўлған кейинги «хон замонлари»дан белгуладим.
-
-
Танланган асарлар
Абай Қунонбоев—буюк қозоқ шоири, маърифатпарвари ва демократи, янги қозоқ маданиятининг асосчиси, рус ва қозоқ халқлари дўстлигининг куйчисидир. Ушбу „Танланган асарлар“га унинг ҳаёт ҳақида чуқур мулоҳаза юритувчи, ишқ-муҳаббатни тараннум этувчи, халққа нисбатан меҳр ва садоқат ҳисси билан тўлиб-тошган шеърлари билан бир қаторда „Маъсуд", „Искандар", „Азим қиссаси" номли учта поэмаси ҳамда фалсафий ва публицистик характерга эга бўлган „Насиҳатлар“и ҳам киритилган.
-
Жавохирю Девон.
Мирзо Даврон шеърий девонининг ҳозирча учта нусхаси топилган. Улардан бири Патна шаҳридаги "Худобахш" кутубхонасида Калкутта осиё жамиятидаги қўлёзмалар фондида ва учинчиси Рампур шаҳрида Ризо кутубхонасида сақланиб келмоқда.
-
Сарбадорлар
Ўн тўртинчи асрда бўлиб ўтган сарбадорлар ҳаракати тарихимизнинг ғоятда мумтоз ва эътиборли саҳифаларидан биридир. Романда Амир Темурнинг тарих майдонидаги биринчи қадамлари тасвир этилган. Ушбу китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Фотима ва Зуҳра
Саргузашт ва детектив услубида яратилган бу роман асосида спектакл саҳналаштирилган, бадиий фильм суратга олинган. Эзгулик ва қабоҳат , муҳаббат ва нафрат, ҳақгўйлик ва адолатсизлик, ор-номус ва нопоклик сингари масалаларга бағишланган уш бу роман билан янги учрашув китобхонларга янгича завқ бағишлайди, деган умиддамиз.
-
L. A. Movie
Private detective , Lenny Samuel, is hired by a Hollywood film studio. Someone has been making death threats against Gail Lane, a beautiful young film actress , and the studio boss asks Lenny to protect her.
-
Ғамгин саргузашт
Виктор Петрович Астафьев XX асрнинг иккинчи ярми рус адабиётининг йирик намояндаларидан бири. У 1924 йилда Красноярск яқинидаги Овсянка қишлоғида туғилган. Онасидан эрта ажралгач, бобоси ва бувиси оиласида, сўнгра болалар уйида тарбияланган. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси
-
Ҳусн девони
Таниклп шоир Ф арид Усмониииг “Умид гулзорп”, “Кадр кечаси", “Навосиз наво", “Ж он куши” каби катор кптоблари Сиз мухтарам шеърият ш айдоларш а яхши таниш. “Хусн девони” муаллифиннг галдагн шеърий тупламидир. Уйлаймизки, бу янги шеърлар Снзда яхши таассуротлар колдиради.
-
Бердақ
Машҳур қорақалпоқ классик шоири Бердақнинг (1927-1900) сайланмаси шўир таваллудининг бир юз йиллиги муносабати билан нашр этилмоқда. Сайланмага Миртемир таржимасида босилиб чиққан "Танланган асарлар", "Танланган шеърлар", китобларидан саралаб олинган, қайта ишланган шеърлар ҳамда шоир томонидан кейинги йилларда қилинган "Аҳмоқ пошшо" достонига ўхшаш бир қанча янги таржималар ҳам киритилган.