-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Афғон шамоли. Тўфон. Ўнинчи китоб
Эзгулик ёвузлик устидан доим тантана қилади. Шу кунгача жангарилар сафида юриб Ўзбекистонда ўз ҳокимиятини ўрнатиш мақсадида бўлган разил кимсаларнинг топшириқларини итоаткорлик билан бажараётган Ғафурнинг юрагида бирдан ёруғлик пайдо бўлди. Бегуноҳ одамларнинг дарё бўлиб оқаётган қони унинг кўзини очди. Нега одамлар бир-бири билан уришяпти, ёш демай, қари демай олдидан чиққанни ўлдиряпти, деган саволларга жавобан ўз ҳаёти мазмунини ўзгартирди. Киндик қони тўкилган ватани, кўз қорачиғидек ардоқлаб ўстирган халқи тинчини сақлаб қолиш мақсадида Ғафур энди ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларига ёрдам бера бошлайди. Ёвуз ниятли кишиларнинг режалари ҳақида маълумотлар тўплаш учун бошидан кўп қийинчиликларни ўтказади.
-
-
Султон Жалолиддин Мангуберди ҳаёти
Инсон фақат бугунги кун билангина яшамайди, унинг қалбида эртанинг умиди ҳам бўй кўрсатиши табиий. Аслида бугун ҳам, эрта ҳам ўтмишдан андоза олади. Шундай экан, биз эртанинг умидида яшаётганлар оладиган андозаларимизнинг тарихини яхши биламизми? Бизларга ўрнак бўлувчи, бихпарни улуғвор ишларга, яратувчиликларга ундовчи аждодларимизни яхши биламизми? Бу мангулик саволга ҳар бир авлод ўзича жавоб ахтармоғи аниқ.Тарихда буюк ишлари, мардликлари, қаҳрамонлиги, юртпарварлиги, озодлик учун кураши билан лол қолдирган Жалолиддин Мангубсрди тақдирини яхши билиш ҳам ана шу саволга изланаётган жавоблардан биридир. Биз шу пайтгача Жалолиддин Мангубсрди ҳақида нималар билар эдик? Ниҳоятда оз нарса! Демак, қўлингиздаги ушбу китоб биз тақдирини, тарихини оз миқаорда биладиган юртдошимиз ҳақида ниҳоятда кўп маълумотлар бериши билан қимматлидир.
-
Минг қуёш шуъласи
Азиз китобхон! Таниқли америкалик афғон адиби Холид Ҳусайний қаламига мансуб, жуда катта шов-шувларга сабаб бўлган асарни ҳукмингизга ҳавола этмоқдамиз. Асарда яқин ўтмишда, биздан атиги бир неча юз чақирим йироқда юз берган ҳаққоний воқеалар тилга олинган.
-
-
-
Янги ой
Урушдан кейин тугилганман. Дадам, Германия маглуб булгач, Шарққа ташланган, қушинлар сафида булиб, йулдан уйга қайтган эди. Онам шундай деб айтганди: “Кирк; олтинчи йилда тугилганларга, давлат, энди урушдан чиқиб огир ахволда булса-да, уз хисобидан “булар тинчлик, эзгулик фарзандлари”, деган маънода, янги тугилган гудакларни йургаклайдиган “комплект” — чақалоқлар кийимларини бепул берган. Мамлакатда огирчилик эди. Шу билан бирга, қиргинбарот урушдан қутулганлик боис шод-хуррамлик хам хукм сурарди. Одамлар чуқур энтикиб нафас олардиларки, бунда шукроналик ифодаси мужассамлиги сезилиб турарди.
-
Қараш-Қараш
Мухтор Авезов мамлакатимизнинг энг атоқли сўз санъаткорларидан бири. Унинг «Абай», «Абай йўли» эпопеяси Ленин мукофоти билан тақдирланган. Мухтор Авезов кўпгина повесть, драма ва ҳикоялар автори. Қўлингиздаги «Қараш-қараш» тўпламига кирган повесть ва ҳикояларда ёзувчи қозоқ халқнинг турмуши, урф-одатини усталик билан тасвирлаган.
-
Актёр сиймоси
Ўзимиз билган, таниган кишилар ҳақида, айниқса, улар машҳур кишилар бўлса, гапиргимиз, ёзгимиз, хотираларимизни атрофдагилар билан бўлишгимиз келади. Китоб Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шариповнинг болалиги, ўсмирлиги, талабалиги, дастлабки ва ҳозирга қадар олиб бораётган меҳнат фаолияти ҳақида атрофлича маълумот беради. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган мазкур асар ўқитувчиларга нафақат Ҳусан Шарипов ҳаётидан, балки бир актёр фаолияти, қисмати ва фидойилигидан ҳикоя қилади.
-
Yulduzlari olis osmon
Sinfdoshlarim bilan o'zimcha odat chiqardik, ya'ni har haftaning shanbasida navbati bilan bir-birimiznikiga borib uy yumushlariga qarashardik. Uy egalari:.....
-
Асарлар 2-жилд
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор беш жилдлик "Асарлар"ининг иккинчи жилдига "Қўшчинор чироқлари" романи киритилди. Муаллиф мазкур романида ўзбек қишлоғининг социалистик изга кўчиши коллективлаштириш жараёни, янги шароитда янги одам ҳарактерининг шаклланишини тасвирлайди. Шунингдек, ушбу жилдга адибнинг турли йилларда яратган ҳикоялари ҳам жамланди.
-
-
Виждон уйғонур
Мазкур китобда ёзувчи Тоҳир Малик одамийлик мулки - аҳлоқ-одобга доир суҳбатларини сиз - азиз умидимиз юлдузлари билан давом эттиради. Адиб бу суҳбатга ота-оналар, мактаб, лицей, коллеж устозларини ҳам таклиф этади. Ардоқли ота ва оналар, қадрли устозлар бу китобни ҳам суюкли фарзандлари ва шогирдлари билан бирга мутолаа қилсалар, фикрлашсалар нур устига аъло нурдир.
-
Андижондан Багдодгача (Буюклар изидан)/ Сафарнома
Таник,ли ёзувчи, Бобур номидаги халкрро илмий экспедиция аъзоси, «Бобурийлардан бири», «Хинд сорига», «Андижондан Дак- кагача», «Буюклар изидан» каби сафарномалар муаллифи Камчибек Кенжанинг «Андижондан Багдодгача» номли навбатдаги китобида Яқин Шарқ ва Арабистон ярим оролидаги мамлакатларда яшаган буюк аждодларимиз ҳаёти ва ижодини урганиш юзасидан олиб бо- рилган изланишлар, экспедиция аъзоларининг заэуиатли ва мароқи саргузаштлари ҳакида, мазкур мамлакатлар, шаҳарларнинг узига хос жиҳатлари, одамларнинг феъл-атворлари, яшаш тарзлари тугрисида ҳикоя килинади.
-
Қора мусиқа
Hindularning azaliy odatiga ko‘ra qabila boshlig‘i vafot etganda u bilan xizmatkorini ham birga dafn qilishlari talab etiladi, toki xizmatkor narigi dunyoda ham sardorga xizmat qilsin. Lekin xizmatkor yosh habash. U o‘limga rozi emas. Shuning uchun yarim tunda kimsasiz o‘rmonga yashirinadi... Qo‘lingizdagi to‘plamdan o‘rin olgan hikoyalar, aksariyati fantastik uslubda yozilgan bo‘lsa-da, sizni zeriktirib qo‘ymasligiga ishonamiz.
-
Мирзо Улуғбек
Мақсуд Шайхзоданинг Мирзо Улуғбек номли беш пардали тарихий фожиаси кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.