-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Илмий тафаккур жилолари
Рисола ҳозирги замон адабий жараёнининг диққатга сазовор ҳодисаси ёзувчи бадиалари таҳлилига багишланган. Миртемир, Асқад Мухтор, Пиримқул Қодиров. Эркин Воҳидов, Абдулла Ори- пов, Муҳаммад Солиҳ ва бошқа ёзувчи, шоирларнинг бадиият, шеърият ва поэтик маҳорат ҳақидаги мақолалари ўрганилади. Бу адиблар яратган эсселарнинг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг дезирги адабий жараёнда тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида мулк ҳаза юритилади. Бадиалардаги илмий ва бадиий тафаккурнинг уйгунлиги масаласига алоҳида эътибор берилади. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ижод ва изланишлар
Танқидчи Аҳмад Алиевнинг «Ижод ва изланишлар» китобида 20- йиллар узбек адабиётида социалистик реализм методининг шаклланиш жараёнлари ҳақида фикр юритилади. Танқидчи фикр-мулоҳазаларини ўша даврларда яратилган ҳикоялар ва повестлар таҳлили орқали далиллайди.
-
Imom Termiziy
Mazkur to'plam "So'zi hujjat alloma" - Abu Iso Muhammad Termiziy hadis ilmining etakchisi hayoti va faoliyati haqida.
-
Ҳиндистон халқлари адабиётидан очерклари
Мазкур тўпламда Ҳиндистон халқининг миллий мустақиллик учун олиб борган курашида ёзувчиларнинг тутган ўрни ва улар ижодининг халкни маърифатга чорлашдаги, миллий ва синфий онгини ўстиришдаги роли ҳамда Ҳиндистонда марксистик эстетиканинг тараққиёти, совет во келигининг таъсири каби масалалар Иқбол, Жуш Малиҳободий, Яшпол. Илачандр Жуший, Упендранатҳ Ашк, Хўжа Аҳмад Аббос ва бошқа ёзув- чилар ижоди асосида таҳлил қилинади. Тўплам ҳиндшунос мутахассисларга, олий ўқув юртларининг шарқ ва филология факультетлари студентлари, аспирантлари ҳамда бу дӯст мам- лакат халқлари ҳаёти билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўл- жалланади.
-
Гўзалликнинг олмос қирралари
Олмос қирраларида қуёш нурлари ўз камалак ран- гинлиги билан акс этиб янада мунаввар бўлганидек, ба- диий асар ҳам инсон ҳаётининг бор гўзаллиги ва жози- басини намоён қилади. Адабиётнинг жозибаси гўзаллиги нималардан иборат? Ёш адабиётчининг бу китоби ана шу масалани ёритишга бағишланади. Китобга «Ҳаёт ва унинг кўзгуси», «Гўзалликнинг олмос қирралари», «Идеаллар ва талабчанлик учун», «Саодат фалсафаси», «Диалог жилвалари» мақолалари киритилди.
-
ПРАВОВОЕ РЕГУЛИРОВАНИЕ ЛИЧНЫХ НЕИМУЩЕСТВЕННЫХ И ИМУЩЕСТВЕННЫХ ОТНОШЕНИЙ СУПРУГОВ, ИМЕЮЩИХ РАЗЛИЧНОЕ ГРАЖДАНСТВО
Актуальность темы исследования обусловлена необходимостью устранения различного рода коллизий в вопросах правового регулирования личных неимущественных и имущественных отношений супругов в международном частном праве.
-
Ғазал нафосати
Буюк Навоийнинг олимлигини эътироф этиш янги- лик эмас, албатта. Шунга қарамай шу равшан ҳақиқат- ни янада ойдинлаштириш истагидамиз. Маълумки, ҳар бир тарихий буюк шахсни ўрганиш- да уни ўша шахснинг ўзи яшаган тарихий давр нуқтаи назаридан ўрганиш зарур. Бинобарин, улуғ Навоийнинг алломалиги ҳақида гапирар эканмиз, биз XV аср ва ун- гача бўлган Шарқдаги фан тараққиёти даражасига қа- раб ҳукм чиқаришимиз керак.
-
Фурқат ва Муқимий ХАҚИДА МАҚОЛАЛАР
Урта Осиёнинг Россияга қўшилишига қадар Узбекис- тон ўзаро кураш олиб борувчи бир қанча феодал давлат- лар ва бекликларга бўлинган эди. Бу давлатларнинг ҳам- масида феодал ишлаб чиқариш усули ҳукм сурар эди, аҳолининг иқтисодий ҳаётида ва турмушида патриархал муносабатлар қолдиғи кўпроқ сақланган бўлиб, Бухорода ва Хевада ҳатто қулчилик ҳам бор эди. Урта Осиё Россияга қўшилганидан кейин бу ерда мил. лий-колониал зулм жорий қилиниб, Узбекистон меҳнат кашларини эксплуатация қилиш янада кучайди. Подшох самодержавияси феодал-патриархал режимни ҳимоя қил- ган холда Узбекистон халқини қулликда, зулматда ва но- донликда тутишга ҳаракат қилди. У кучли миллий-коло- ниал сиёсат олиб бориб, Урта Осиёда атайлаб миллий ни зони авж олдиришга уринди. Чоризм турли йўллар билан маорифни, махаллий матбуот, адабиёт, илғор идеялар, дунёвий илмларнинг тараққиётини бўғиб қўйишга ин- тилди.
-
ФУРҚАТ
СССР халқлари Улуғ Коммунистик партия раҳбар- лиги остида кишилик жамияти томонидан яратилган маданият, сап'ат ва адабиётнинг энг қимматли асарла- ридан танқидий фойдаланганлари ҳолда социалистик жамият қуриб, коммунизм сари комил ишонч блан бор- мокдалар.
-
Эзгу ният йўлида
Узбек совет болалар адабиёти ҳамда бу жанрнинг Йирик вакиллари ҳа- кида кўплаб мақолалар, портретлар, очерклар эълон қилинди. Булар наш- риётда чиққан бир қатор тўпламлардан ҳам ўрин олган. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Мақсуд Шайхзода, Ҳаким Назир, Пулат Мумин, кудрат Ҳикматларнинг адабий портретлари «Узбек болалар ада- биёти ва Сошқа китобларда кенг ёритилди. Қўлингиздаги китобда Ғафур Ғулом, Ойбек, Қуддус Муҳаммадий, Илёс Муслим ва бошқа бир қатор ёзувчиларнинг адабий портретлари берилган. Нашриёт ўзбек совет болалар адабиётининг тугилиши ва тараққиётига Ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган ёзувчилар ижоди билан ўқувчиларни та- ништиришни бундан кейин ҳам давом эттиради.
-
Ранглар ва оханглар
Улуг Октябрь революцияси туфайли воқеликда, халқ хаёти ва онгида, унинг руҳи ва психологиясида юз бер- ган ўзгаришлар даставвал поэзияда акс этди. Янги вокеликнинг биринчи бор поэзияда акс этишининг бой- си бу жанрнинг ҳозиржавоб жанр эканлигигагина боғ- лик эмас эди. Поэзия ўзбек классик адабиётининг асо- сий жанри эди. Бу поэзиянинг реализми, демократизми, инсонпарварлиги, адолатпарварлиги, зулм ва ҳақсиз- ликни, жаҳолат ва қолоқликни қоралаши танқидий йўналиши, адолатли тузум ва яхши турмуш, ҳар томон- лама гузал инсон тўғрисидаги идеаллари Октябрнинг мазмуни, моҳияти ва мақсадига ҳамоҳанг эди. Тўғриро- ги, халқнинг шу идеаллари рўёбга чиқишида поэзия ҳам ўзининг мана шу фазилатлари билан кўмак берди. Октябрь арафасида поэзияда (Ҳамза Ҳакимзода Ниё зий ижоди, Абдулла Авлоний, Суфизода, Абдураззоқ Факирий, Баёний каби маърифатпарвар, шоирлар шеър- лари) ва халк ижодида (мардикорлик, Номоз ҳақидаги асарлар) озодлик ва инқилобий руҳ кучайган эди. Ок- тябрь революцияси мана шу изланаётган поэзияга ҳа- қиқат эшигини янги ҳаёт эшигини очиб берди. Узбек классик шеъриятимизнинг юқоридаги ўлмас традиция- лари ва поэтика соҳасидаги бой тажрибаси янги поэзия учун мустаҳкам замин пойдевор вазифасини ўтади.
-
Буюк машхурлик туйғуси
СССР Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, машҳур совет адабиётшуноси Георгий Ломидзенинг мазкур китобидан унинг сўнгги йилларда ёзган, со- циалистик реализм санъатининг бойлиги ҳақида, қардош республикалар ёзувчилари — Ю. Пожера, В. Бээкман, Шароф Рашидов, Раҳмат Файзий, А. Битов, Н. Думбад- зе, В. Песков, Ш. Бикчурин ва кўплаб бошқа адиблар- нинг асарлари ҳақида тасаввур берадиган мақолалари жой олган. Автор кўп миллатли адабиётимизнинг ҳозир- ги боскичдаги ўзига хос жиҳатлари унинг гуманизми, фалсафий концепцияларининг кўлами, буюк муштарак. лик туйгуси, интернационал пафоси ва шу каби кўплаб жиҳатларини кўрсатиб беради.
-
Бердақ ижоди
Курбонбоев Б. Бердақ ижоди. Тошкент, Узбекистон ССР «Фан» нашриёти, 1977 йил, 110-бет. Ушбу китоб қардош қорақалпоқ адабиётининг классиги, демократ шоир Бердақ Қарғабой делининг ҳаёти ва ижод йолини кўрсатиб бе ришга бағишланган. Автор Бердақ асарлари асосида шоир ижодиёти- нинг гоявий-бадиий хусусиятларини, бадиий маҳоратини таҳлил қил- ган, унинг қорақалпоқ адабиёти тарихида ва қардош халқлар ада- биётлари юксалишида тутган ўрни ва аҳамиятини очиб беришга ҳара- кат килган. Асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Бадиий ижод ва экология муаммолари
Табиат ўзига етказилган озор учун даҳшатли уч олишидан тарих гувоҳлик бермоқда. Орол денгизи, Байкал кўли, Севан кули, бепоён деб хисобланган ўрмонлар тақдири, буни яққол кўриш мумкин. Чернобиль, Семипалатинск... мисолида Рисолала табиатга, атроф муҳитга муносабат, экологик Мувозанат масалалари халқ оғзаки ижоди асарларида, халқ китобларида, қадимги давр олим ва мутафаккирларининг - Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Навоий, Бобур ва бошқалар асарларида, совет ёзувчи, шоирлари ҳамда публицистлари чиқилади. асарларида ёритилиши оммабоп тарада куриб Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Авестодан МЕрос маросимлар
Эътиборингизга ҳавола қилинаётган ушбу рисола "Авесто"да зикр этилган зардуштийлик анъана, маросимлари ва уларнинг Ўзбек халки урф-одатларидаги изларига бағишланган. Мазкур китоб ёзма, тарихий, этнографик ва бошқа манбалар асосида ёзилган бўлиб, унда халқимизнинг оила-турмуш маросимлари, Навруз, лола ва бойчечак сайли каби байрамлари таҳлил қили- нади. Китоб илмий-оммабоп услубда ёзилган бўлиб тарихчиларга, этнографларга ва олий ўқув юртларни талабаларига, умуман ўзбек халқининг урф-одат ва маросимлари билан қизиққан кенг ки- тобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Атмосфера
√ Ер шари ҳамма томондан ҳаво қатлами билан ўралган. Ана шу ҳаво қатлами атмосфера дейилади. Ҳаво бўлмаганда, Ерда ҳаёт бўлмас эди; офтоб жойлар ёп-ёруғ бўлиб, офтоб тушмаган ерлар эса тим қоронғи бўлар эди. Кундузлари 100 градусдан ҳам ортиқ иссиқ бўлса, кечалари нихоятда совуқ бўлар эди. Масалан, Ойда атмос фера йўқлигидан унинг қуёш ёритиб турган томо- нида 100 градус иссиқ бўлса, соя томонида 100 градус совукдир. Шунинг учун хам Ойда ҳаёт йўқ.