-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Севги сатрлари. Вьетнам ёзувчиларининг ҳикоялари
Жафокаш халқнинг ярим асрлик қаҳрамонона тарихи... Ушбу тўпламга кирган ҳикояларни маълум даражада ана шундай таърифласа ҳам бўлади. Ҳикояда ҳаммаси оддий меҳнаткашнинг қисмати, унинг ўз ватани, ўз халқига бўлган чексиз муҳаббати тараннум этилади.
-
Биз
Дунёнинг биринчи антиутопик асарларидан бўлмиш Евгений Замятиннинг "Биз" романи ўзининг 100 йиллигини нишонлаётган бир вақтда, ўзбек тилида ҳам илк бора дунё юзини кўрмоқда.
-
Тарбияга оид ҳадислар
Маълумки, Ислом дини инсонларни ўзаро меҳр-мухаббат, ота-она, қўшни ва қариндошлар, хатто ўзга дин вакилларига ёрдам бериш каби эзгу ишларга чорлаб келган. Жамият аъзоларини ҳар қандай холатда хам одобли бўлишга, акл билан иш юритишга ундаган. Бунинг таг замирида Куръони карим оятлари ва хадиси шарифлар ётишини хамма хам англаб етавермайди. Қуръони каримнинг кўплаб оятларида ота-она, қариндошлар, етим-есир, камбағалларга ёрдам беришга чақирик, ва буйруқлар мавжуд.
-
Жамила. Қисса
Асарда нафақат инсонларнинг бир-бирига бўлган муҳаббати, балки Ватанга бўлган муҳаббат ҳам куйланади. Атоқли адиб Чингиз Айтматовнинг ушбу қиссаси дунёнинг 50 га яқин тилига таржима қилинган машҳур асаридир. Буни қиссасининг асосий қаҳрамонларидан бири Дониёрнинг айтган қўшиғида ҳам қўришимиз мумкин.
-
Яна соғиндим, яна
Ижодкорнинг ушбу китоб номи билан аталган овозли аудиотуплами мухлисларга тақдим этилган. Шоирнинг кўнгил маҳзанидан чиққан мисралари хар кандай ўқувчини уйга солади, Қувонтиради, калбининг энг нозик жойларини чертиб ўтади. Ўкувчи беихтиёр шоир ташвиш-у изтиробларига шерик булади. Ижодкорнинг юзлаб ижод намуналари ичидан саралаб олинган ушбу гулдастаси Сиз азиз китобхонни хам бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз...
-
Ғафур Ғулом Андижонда. Хотиралар, шеърлар, мактублар, марсиялар
2003 йил 10 майда ХХ аср ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, улкан истеъдод соҳиби Ғафур Ғулом таваллудига 100 йил тўлди. Ана шу қутлуғ тўйга тўёна тарзида чоп этилган мазкур ёдномадан шоирнинг юксак инсоний фазилатлари, ватанга, кишиларга меҳру садоқати, самимийлиги, ҳозиржавоблиги, оқибатлилигидан ҳикоя қилувчи хотиралар, шеърлар жой олди.
-
Сизга инъомим менинг. Шеърлар
Атоқли ўзбек шоири Ғафур Ғуломнинг Билиб қўйки, сени Ватан кутади Сен етим эмассан Соғиниш Вақт шерларини ёддан билмаган ким бор? Шоирнинг юксак инсоний фазилатлар тараннуми бўлган бу каби асарлари ўзбек халқининг ўлмас мулкига айланиб қолгани бежиз эмас . Улар ҳали неча авлодларни ватанпарварлик руҳига тарбиялашга хизмат килади. Шоирнинг ана шу руҳдаги сара шеърларидан тузилган бу туркум унинг юбилейига ўзига хос туёнадир.
-
Уч дугона фитнаси. Қиссалар
Ушбу китобда йиллар ўтиб шаҳардаги тамаддихонада уч дугона учрашади. Улар бир қишлоқда туғилиб-ўсган, бир синфда ўқиган, қалин дугона эдилар. Бироқ ҳаммаси бошқача бўлиб чиқади...
-
Энг бахтли аёл
Бу китоб аёл зотини ўзининг Ислом динида эканлигидан бахтиёр бўлишга, Оллоҳнинг унга берган фазлидан шод бўлишга ҳамда ўзидаги бор неъматларга хурсанд бўлишга ундайди. У ҳар бир қалби сиқилган, ғам остида қолган, қайғуси зиёда бўлган инсон учун орзу чечаги, умид насими, хушхабар зиёсидир. Бу китоб аёл зотига қийинчиликдан сўнг енгилликни, кенгликни кутишни айтиб нидо қилади. Унинг заковатли ақлига, пок қалбига, соф руҳига бундай хитоб қилади: сабр қил, савоб кут, ноумид бўлма, келажакка ишон. Зеро, Оллоҳ сен билан биргадир. У Зот сенга етарлидир. У Зот сенга кифоя қилгувчи, сени сақлагувчидир.
-
Навоийнинг бадиий маҳорати
Маълумки,бадиий адабиётининг вазифасига жамиятга бадиий шаклда хизмат қилишдан иборатдир. Филология фанлари доктори, Шарқ классик адабиётининг чуқур билимдони Алибек Рустамов ўзининг мазкур китобини буюк мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг бадиий маҳоратига бағишлайди.
-
Легенда об Уленшпигеле
Историческую основу Легенды об Уленшпигеле, главного произведения великого бельгийского писателя Шарля де Костера, составляют события нидерландской революции XVI века. В образе легендарного Тиля Уленшпигеля воплошены неукротимое вольнолюбие и мужество народа Фландрии в борьбе с испанскими угнетателями и католическим мракобесием.
-
Бехосият уй. Детектив қиссалар
Китобдан ўрин олган "Бехосият уй" номли қиссада қассоб йигит ҳаётидаги сирли воқеа ҳикоя қилинади. Дарслардан бўш вақтларида кушхонада қассобчилик билан шуғулланиб, икки-уч сўм пул ишлай бошлаган талаба кунларнинг бирида ўз ҳунаридан ғаройиб мақсадда фойдаланишга мажбур бўлади.
-
Олис юлдуз шуъласи
Мазкур қиссада Ольга Миронова ва Владимир Завьяловлар ўртасидаги самимий муҳаббат мадҳ этилади.
-
Виждон азоби
Амина Шанликўғли кейинги йилларда китоблари энг кўп ўқиладиган турк аёл ёзувчиларидан бири.
-
Афғон қиз. Қисса
Тўрт инсон тилидан ҳикоя қилинган қиссада урушнинг инсониятга битмас-туганмас офат келтириши, умрбод асорат қолдириши, ўз манфаати йўлида тубанлашган кимсаларга разиллик қилиш учун шарт-шароит туғдириши, аммо охир-оқибат яхшилик барибир ғалаба қозониши қизиқарли саргузаштлар мисолида кўрсатилган.
-
Довондаги туйғулар
Ҳар бир қалбнинг ўз навоси бор деганларидаек,қўлингизданги ушбу тўплам ҳам Сурхондарё воҳасида яшаб ижод этаётган истеъдодли бир қаламкашнинг дил изҳорларидир.