-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Ommaviy kommunikatsiya. Jurnalistika. Ommaviy axborot vositalari
-
-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
-
Ommaviy kommunikatsiya. Jurnalistika. Ommaviy axborot vositalari
-
-
Маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини бошқариш
Ўқув қўлланмада маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини таъминлашнинг асосий масалалари кўриб чиқилади. Маҳсулот сифатига таъсир этувчи маркетинг масалалари ва омиллар; турли мамлакатлардаги сифатни бошқариш тизимлари, сифатни таъминлаш бўйича стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг аҳамияти, шунингдек маҳсулот сифати ҳамда рақобатбардошлигини ошириш йўллари таҳлил этилади. Сифат ва ишлаб чиқариш самарадорлиги ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлилик кўрсатилади. Сифатни ошириш ишлаб чиқариш самарадорлиги ошишига олиб келади, сарфларни пасайтиради ва бозор улушини кенгайтиради. Қўлланма таълимнинг қуйидаги соҳалари талабалари ва магистрларига мўлжалланган: муҳандислик, қайта ишлаш ва қурилиш тармоғи; қишлоқ хўжалиги; кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимидаги хизматлар, шунингдек иқтисодиёт тармоғи ходимлари томонидан фойдаланилиши мумкин.
-
Маҳалла – маънавий хавфсизлик омили
Ушбу ўқув қўлланмада маҳалла тизимининг тарихий ривожланиш босқичлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришининг хориж тажрибаси, маҳаллаларнинг жамиятдаги вазифаси, ёшлар тарбияси, мамлакатни ривожлантиришда ҳамда ҳаётимиз фаровонлигини таъминлашда, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда маҳалланинг ўрни ва роли ҳақидаги айрим мулоҳазалар баён этилади.
-
Маънавият сарчашмаларидан
Мазкур китобда ўзбек халқининг маънавий мероси, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маданий-маънавий ҳаётига оид 500 га яқин атамалар, шахслар ва саналар ҳақида қисқача шарҳлар ва изоҳлар берилган. Китоб мактаб ўқитувчилари, олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг талабалари ҳамда маънавият ва маърифат масалалари билан қизиқувчи барча китобхонларга мўлжалланган.
-
Маънавият асослари
Ушбу ўқув қўлланма олий ва ўрта махсус таълим тизимида «Маънавият асослари» фанини ўқитиш учун мўлжалланган бўлиб, унда маънавият тушунчаси, унинг шаклланиш босқичлари, маънавият тадқиқотининг объекти ва предмети ёритилган. Китобда Марказий Осиё ижтимоий-фалсафий тафаккури тарихида маънавият масалалари, Ислом таълимотининг маънавий асослари ҳамда маънавий баркамол инсонни шакллантиришда таълим-тарбия ва ижтимоий муҳитнинг тутган ўрни батафсил таҳлил қилинган.
-
Маънавий-маърифий ишлар ва уни ташкил қилиш методикаси
Мазкур ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Маънавий-маърифий ишлар ва уни ташкил қилиш методикаси” ўқув дастури талабларига мувофиқ тайёрланган бўлиб, олий таълим муассасалари талабаларига маънавий-маърифий ишларни ташкил қилиш, унинг жамиятимиз ҳаётида тутган ўрни ва ролини тушунтириш, талабаларда мутахассислик билим ва кўникмаларини шакллантириш, Ўзбекистоннинг буюк келажагини таъминлашда маънавиятнинг аҳамиятини очиб бериш мақсадида ишлаб чиқилган назарий билим ва амалий машғулотлардан иборат.
-
Маънавий баркамол шахсни шакллантириш – жамият тараққиётининг асоси
Ушбу қўлланмада ёшлар маънавиятини шакллантириш, уларни ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан баркамол этиб тарбиялаш масалаларига асосий эътибор қаратилган. Қўлланмада ёшлар маънавиятини шакллантиришнинг тарихий-тадрижий тараққиёти, қадимги ёзма манбалар, Шарқ мутафаккирлари меросида маънавий ва жисмоний соғлом авлод тарбияси масалалари, соғлом турмуш маданияти ғояси, оилада соғлом авлод тарбияси ҳақидаги қарашлар, олий таълим муассасаларида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантиришнинг интерфаол усуллари ҳамда узлуксиз таълим тизимида ёшлар маънавий маданиятини шакллантириш жараёнини модернизация қилиш технологиялари ёритилган.
-
Марказий Осиё халқларининг ижтимоий-сиёсий ва диний ҳаракатлари тарихи
Ушбу ўқув қўлланма олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган бўлиб, унда Марказий Осиё халқларининг ижтимоий-сиёсий ва диний тараққиёти, ислом динининг минтақага кириб келиши, илм-фан ва тасаввуф ривожи ҳамда турли даврлардаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар тарихий нуқтаи назардан ёритиб берилган. Асар талабаларни миллий ва диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, шунингдек, минтақадаги ижтимоий-сиёсий вазиятни чуқурроқ англашга хизмат қилади.
-
Мамлакат медиа имижини ривожлантиришда миллий оммавий коммуникация воситаларининг ўрни: назарий ва амалий аспектлар
Ушбу илмий-назарий қўлланма мамлакатнинг халқаро медиа макондаги имижини шакллантириш ва ривожлантиришда миллий оммавий коммуникация воситаларининг ўрнини назарий ва амалий нуқтаи назардан таҳлил қилади. Қўлланмада Марказий Осиё минтақасининг геосиёсий аҳамияти, журналистиканинг жаҳон медиа маконидаги ўрни, миллий журналистиканинг мамлакат имижини юксалтиришдаги роли, интернет-нашрлар, аудиовизуал журналистика ва миллий ахборот сегментининг тараққиёт истиқболлари кенг ёритилган. Мазкур тадқиқот журналистика факультети талабалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, ахборот хизмати ходимлари ва соҳа тадқиқотчилари учун мўлжалланган.
-
Малакали амалиётчи-мутахассисларни тайёрлаш жараёнида фаолиятни лойиҳалаш кўникмаларига ўргатиш асослари
Мазкур ўқув қўлланмада малакали мутахассис, касбий-амалиётчиларни тайёрлаш тизимида уларнинг фаолиятни лойиҳалаш кўникмаларига эга бўлишини таъминлаш масаласи касбий-педагогик фаолиятнинг зарур қисми сифатида ёритилган. Қўлланма инновацион иқтисодиёт шароитида мутахассисларни тайёрлашда педагогик технологияларни лойиҳалаш, ташкил этиш ва уларни амалиётда қўллашнинг назарий-амалий асосларини қамраб олади. Асар олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талабалар учун мўлжалланган.
-
Логистика
Ушбу ўқув қўлланма Тошкент давлат иқтисодиёт университети илмий кенгаши томонидан тасдиқланган «Логистика» ўқув дастури асосида ўзбек тилида яратилган дастлабки ўқув қўлланмадир. Унда логистика назарий асосларига оид масалалар ёритиб берилган. Муаллиф хорижий мамлакатлар тажрибасини шарҳлабгина қолмасдан, бевосита мамлакатимиз ривожланишига хос бўлган айрим масалаларга ёндашув асосларини атрофлича очиб берган. Қўлланма олий ва ўрта махсус таълим тизимида таҳсил олаётган талабалар, магистрантлар, аспирантлар, корхона ва ташкилотлардаги логистика хизмати бўлимлари мутахассислари ва малака ошириш курслари тингловчилари ҳамда касб-ҳунар мутахассислари учун мўлжалланган.
-
Лингвистик таҳлил методлари
Мазкур ўқув қўлланма филологик олий таълим муассасаларининг магистратура бўлимининг лингвистика мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган бўлиб, унда лингвистик таҳлил методлари, уларнинг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, мақсад ва вазифалари, қўлланиш тамойиллари ва лингвистик тадқиқот олиб боришдаги ўрни ҳақида назарий қарашлар илгари сурилган.
-
Лизинг... бу нима? Лизинг... что это такое?
Ушбу қўлланма тадбиркорларга лизинг тизими, унинг моҳияти ва афзалликлари ҳақида тушунча беради. Китобда лизинг фаолиятининг ҳуқуқий ва иқтисодий асослари, лизинг компаниялари ҳамда тадбиркорлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар тартиби содда ва тушунарли тилда ёритилган бўлиб, у бизнес юритишда амалий ёрдамчи сифатида хизмат қилади.
-
Кутубхона фондларини ташкил этиш
Ушбу ўқув қўлланма кутубхона фондларини ташкил этишнинг назарий ва амалий жиҳатларига бағишланган бўлиб, унда фонднинг тизим сифатидаги ўрни, уни шакллантириш усуллари, тамойиллари, бутлаш, ҳисобга олиш, жойлаштириш, сақлаш каби маълумотлар ёритилган. Қўлланма ўрта махсус ўқув юртлари коллеж ва лицейларнинг кутубхоначилик бўлими ўқитувчи ва ўқувчиларига мўлжалланган.
-
Кутубхона ва ёш китобхон
Ушбу қўлланма кутубхонада ёшлар маънавиятини шакллантириш муаммоларига бағишланган бўлиб, китоб ўқиш орқали ёшлар онгига миллий ғоя ва мафкура, анъана ва қадриятларимизни сингдириш, улар дунёқарашини шакллантириш, уларда мустақил фикрлашни тарбиялаш, уларнинг шахс сифатида камолотга эришиш йўллари ўзига хос усул ва воситалар орқали ёритилган. Қўлланмада кутубхона — китоб — ёш китобхон муносабатлари, билим ва тарбия берувчи китобни ўқиш сирлари, маданияти, ўқишга раҳбарлик қилиш масалалари ҳақида фикр юритилган. Ундан маданият институти талабалари, магистрлари, аспирантлари ва кутубхоначилар фойдаланишлари мумкин.
-
КОММЕНТАРИЙ В СОВРЕМЕННЫХ МАССМЕДИА
Настоящее пособие посвящено вопросам активизации потенциала аналитической журналистики, в том числе комментария, в средствах массовой информации Узбекистана. В работе рассматриваются природа, функции и структура аналитической журналистики, сущность комментария и комментаторской деятельности в отечественных и зарубежных массмедиа, методические и этические аспекты подготовки аналитических публикаций, а также практическое использование возможностей мультимедийных инструментов. Пособие рассчитано на журналистов-практиков, редакторов, сотрудников информационных и PR-служб, студентов факультетов журналистики, экспертов СМИ и слушателей системы подготовки и переподготовки журналистских кадров.
-