-
Qurilish. Arxitektura
-
-
-
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Veterinariya va chorvachilik
-
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Muhаndislik vа kоmpyuter grаfikаsi
Muhаndislik vа kоmpyuter grаfikаsi- uch о‘lchаmli fаzоdаgi geоmetrik оbrаzlаr-оbyektlаrni tekislikdаgi ikki о‘lchаmli tаsvirlаri-prоyeksiyаlаri- kо‘rinishlаrini hоsil qilish tаrtibi vа qоidаlаri, prоyeksiyаlаsh usullаri, оrtоgоnаl (tо‘g‘ri burchаkli) prоyeksiyаlаr vа ulаrning xоssаlаri, geоmetrik оbrаzlаrni tiklаnish xususiyаtigа egа bо‘lgаn prоyeksiyаlаri, chizmа tuzishdа Dаvlаt stаndаrti tоmоnidаn qо‘yilgаn qоidа vа tаlаblаr, chizmаlаrni kоmpyuterdа bаjаrish usullаri о‘rgаnilаdi.
-
MUSIQIY TО'GАRАKLАRNI TАSHKIL ETISH
О'quv qо'llаnmа Musiqiy to'garaklarni tashkil etishning nаzаriy аmаliy bilimlаr bilаn tаnishtirib, musiqа sаn'аt turlаri bо'yichа tо'gаrаklаr fаоliyаtini tаshkil etishdа uslubiy kо'nikmа hаmdа tаjribаlаrini tаrkib tоrtirishgа yаqindаn yоrdаm berаdi.
-
Ҳуқуқшунослик
Ушбу ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бакалаврлар учун тавсия этилган бўлиб, унда давлат ва ҳуқуқ назарияси, Ўзбекистоннинг ҳуқуқий тизими, конституциявий асослари ва ҳуқуқий давлатчиликнинг ўзига хос хусусиятлари ёритиб берилган. Китобда жамият ҳаётини ўрганиш, ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, қонунчилик тизимини тушуниш ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини англаш бўйича муҳим тамойиллар баён этилган. Қўлланма ноюридик ўқув юртлари талабалари, мутахассислар ва Ўзбекистоннинг ҳуқуқий тизими билан қизиққан кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ҳуқуқ фалсафаси
Ушбу қисқача ўқув қўлланмаси ҳуқуқ фалсафасига бағишланган. Китобда ҳуқуқ фалсафасининг умумий муаммолари, шунингдек ҳуқуқ фалсафасининг умумжаҳон тарихининг асосий босқичлари, йўналишлари ва тамойиллари ҳамда ХХ асрда чет эл ҳуқуқ фалсафасининг ривожланиши алоҳида мустақил илмий ва ўқув фани сифатида ёритилган. Дарсликда капитализм, социализм, социализмдан кейинги давлат ҳуқуқий муаммоларига, маърифийлик (цивилизм) ғояларини асослашга катта эътибор берилган. Юридик, фалсафа ва бошқа олий ўқув юртлари ҳамда факультетлари талабалари, аспирантлари ҳамда ўқитувчиларига мўлжалланган.
-
Ҳозирги ўзбек адабий тили
Ушбу ўқув қўлланма олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган бўлиб, унда ҳозирги ўзбек адабий тилининг фонетика, лексикология, морфемика, сўз ясалиши, морфология, синтаксис ва услубиёт бўлимлари чуқур ёритилган. Қўлланмада тилшуносликнинг назарий асослари, туркий тиллар тизимидаги ўрни ва ўзбек тилининг грамматик қурилишига оид масалалар илмий асосда баён қилинган. Талабаларнинг мустақил фикрлашини ривожлантириш мақсадида турли талқинлар ва янги қарашлар келтирилган.
-
Қарақалпақстанда педагогика илиминиң кәлиплесиўи ҳәм раўажланыўы
Қоллаンбада Қарақалпақстандағы педагогика илиминиң илим сыпатындағы кәлиплесиўи ҳәм раўажланыў тарийхы, 30-жыллардағы дәслепки илимий мекемелердиң жүзеге келиў жағдайлары, соңғы дәўирдеги педагогика илимин раўажландырыўда жетекшилик қылған көрнекли педагог алымлардың тутқан орны, ғарезсизлик жылларындағы бул илим саласының өзине тән изертлениў жағдайлары ҳәм оны жетилистириўге үлес қосқан педагог алымлардың өмири ҳәм хызметлери сөз етиледи.
-
VETERINARIYA KASB ETIKASI (DEONTOLOGIYA)
Ushbu asarda Milliy va xalqaro veterinariya qonunchiligi, O'zbekiston Respublikasi veterinariya xizmatini normativ-huquqiy hujjatlari va hisoboti, veterinariya nazorati obyektlari tavsiflari, kuzatuv hujjatlari, yuqumli va ommaviy yuqumsiz hayvonlar kasalliklari paydo bo'lishining oldini olish chora-tadbirlar haqida so‘z yuritilgan hamda tekshirish faoliyatida yuzaga keladigan turli masalalami hal qilish misollari keltirilgan.
-
Қадимги Арабистон ва илк ислом: Жоҳилият асри
Мазкур китобда қадимги Арабистон тарихи, унинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳолати, шунингдек, ислом дини пайдо бўлишидан олдинги давр – Жоҳилият асрининг ўзига хос хусусиятлари тадқиқ этилади. Муаллиф Арабистон ярим оролидаги қадимги цивилизациялар, уларнинг иқтисодий алоқалари ҳамда минтақа тарихининг исломгача бўлган ривожланиш босқичларини илмий нуқтаи назардан ёритиб беради. Китобда тарихий жараёнлар ва диний қарашларнинг шаклланишига оид методологик ёндашувлар таҳлил қилинган бўлиб, у тарихчилар, исломшунослар ва кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
Яхши хулқ-тарозу: Буюк аждодларимиз ўгитлари
Ушбу ўқув қўлланма олий таълим муассасалари бакалавр босқичи талабалари учун мўлжалланган бўлиб, унда буюк алломаларимизнинг маънавий мероси, тарбия ва одоб-ахлоқ масалалари кенг ёритилган. Муаллиф педагогика тарихи фани контекстида аждодларимизнинг ҳаётий фаолияти, уларнинг жамият ва ёш авлод тарбиясидаги ўрни, инсонпарварлик ва маърифатпарварлик ғояларини таҳлил қилади. Китобда ҳар бир мавзу охирида берилган савол ва топшириқлар ўқувчининг мустақил фикрлашини ривожлантиришга ҳамда мавзуни чуқур ўзлаштиришига кўмаклашади. Асар мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари, шунингдек, маънавият ва тарбия масалаларига қизиққан кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
Янгиланаётган Конституция. 100 саволга 100 жавоб
Мазкур қўлланмада янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳасида белгиланган 100 та энг муҳим ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти савол-жавоб тарзида батафсил ёритилган. Ушбу қўлланма референдум ташкилотчилари ва кенг жамоатчиликка мўлжалланган бўлиб, турли ёшдаги фуқароларнинг конституциявий ислоҳотлар билан боғлиқ масалаларни осон ва асослантирилган тарзда тушунишига ёрдам беради.
-
Янги ва энг янги давр Шарқ фалсафаси
Мазкур ўқув қўлланма янги ва энг янги давр Шарқ фалсафаси фани бўйича талабалар учун мўлжалланган бўлиб, унда Яқин ва Ўрта Шарқ, Ҳиндистон, Хитой, Корея ва Япония мамлакатларидаги фалсафий тафаккур тарихи, фалсафий оқимлар ва мутафаккирларнинг таълимотлари ёритилган. Қўлланма назарий матнлар, мантиқий-структуралашган материаллар, тестлар, глоссарий ва адабиётлар рўйхатини ўз ичига олади ҳамда фалсафа тарихини мустақил ўрганмоқчи бўлган талабалар, магистрантлар ва изланувчилар учун тавсия этилади.
-
Чет тилидан рейтинг тизими асослари, тест таркиби ва турлари
Мазкур қўлланмада ҳозирги пайтларда мактаб ва олий ўқув юртларида ўқув жараёнига кириб келаётган рейтинг тизими ҳақида маълумот ва таклифлар келтирилган. Таълим жараёнида чет тилларини ўқитишда рейтинг тизимининг аҳамияти, анъанавий баҳолаш тизими билан таққослаш, тест таркиби ва турлари, шунингдек, ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолашнинг замонавий усуллари ёритилган.
-
Хрестоматия по американской литературе
Настоящая хрестоматия предназначается в качестве учебного пособия к курсу истории американской литературы по программам институтов иностранных языков и филологических факультетов. В книгу включены произведения и отрывки, которые разоблачают антинародный и бесчеловечный характер американской буржуазной цивилизации и показывают хищническую сущность пресловутого американского уклада жизни. Материал хрестоматии раскрывает социальные противоречия и классовую борьбу в США, а также борьбу прогрессивных сил против угнетения. В пособие вошли произведения таких писателей, как М. Твен, Т. Драйзер, Дж. Лондон, Г. Фаст и многих других. Книга содержит краткие критико-биографические справки и вступительные заметки, помогающие ориентироваться в творчестве авторов.
-
Халқаро муносабатлар
Ушбу ўқув қўлланма халқаро муносабатлар фанининг мазмунини ташкил этувчи ички ва ташқи сиёсат, миллий манфаатлар, инсон ҳуқуқлари, хавфсизлик муаммолари, халқаро ташкилотлар ҳамда халқаро муносабатлар назариясининг асосий тушунчаларини ёритиб беради. Китоб магистратура босқичи талабалари, тадқиқотчилар ва халқаро муносабатлар соҳасига қизиқувчилар учун мўлжалланган бўлиб, замонавий халқаро сиёсий жараёнларни англаш ва илмий таҳлил қилиш учун зарур билим ва тажрибани шакллантиришга хизмат қилади.
-
Фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари
Мазкур ўқув қўлланма фуқаролик ҳуқуқининг асосий институтларидан бири бўлган фуқаролик ҳуқуқи субъектларига бағишланади. Китобда Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида қабул қилинган қонун ҳужжатлари асосида ҳуқуқ субъектлари сифатида фуқаролар, юридик шахслар, шунингдек, давлатнинг ҳуқуқий мақоми таҳлил қилинади. Қўлланма ҳуқуқшунос мутахассислар, амалиётчи юристлар, тадқиқотчилар ва давлат идораларининг ходимлари учун мўлжалланган.
-
Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш тартиби
Мазкур амалий қўлланма Ўзбекистон Республикаси фуқаролик судлари тизими, уларга аризалар билан мурожаат қилиш ва фуқаролик судларида ишларни кўриш тартибига оид амалдаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари эътиборга олинган ҳолда, кенг аҳоли қатламларига тушунарли бўлиши учун содда тилда тайёрланган. Ушбу қўлланмада судларга топшириладиган аризаларни тузиш, уларнинг намуналари, судларга тўланадиган давлат божи миқдорини аниқлаш тартиби ва амалиётдан мисоллар ёритилган.