-
-
-
Madaniyat. Madaniyatshunoslik
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Бардош тонги
Ўктам Садиннинг шеърларида ўзига хос халқона оҳанг бор. Шоир ўз шеърларида бепоён дашт манзараларини чизишга ҳаракат қилади. Ҳудудсиз кенгликларда яшаётган дашт одамларининг бироз тўпори, аммо беғубор қалб оламини куйлайди. Азиз китобхон, муаллифнинг сизга тақдим этаётган ушбу шеърий мажмуаси кўнглингизга илиқлик бахш этади, деган умиддамиз.
-
Гуноҳ
Инсон айниқса, ўзининг ёшлик йилларида баъзан ўткинчи ҳис-туйгулар таъсирида, баъзан ҳақиқий ишқнинг ўрнини босган ҳавac ва ёки эҳтирос оқибатида билиб-билмай катта-кичик хатоликларга йўл қўйиши ҳам мумкин. Афсуски, бундай адашишлар беиз кетмайди. Ахир бежиз қайтар дунё дейишмайди-ку. Истеъдодли ёзувчи Менглибой Муродовнинг мазкур «Гуноҳ» романида айнан ёшлик даврларида қалтис хатога йўл қуйган Шамсиддин ва Гулсаранинг кейинги умрлари чуқур изтироблар гирдобида, афсус-надоматлар қийноғида ўтганлиги ёрқин бўёқларда тасвирлаб берилган. Энг ачинарли томони, ота-оналарнинг хатолари бегуноҳ фарзандлар ҳаётини ҳам издан чиқариб юборади... Ўйлаймизки, асар китобхонларга манзур бўлади.
-
Темурийлар маънавияти ва маданият
Китобдан олий ўқув юртлари, талабалари, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилар, меъморлар ва маданиятшунослар ҳамда кенг китобхонлар оммаси фойдаланишлари мумкин.
-
Qizlar daftariga
Ushbu kitob o'z davrida qo'lma-qo'l bo'lib ketgan. Unda buvining nabira-qiziga, shu orqali uning dugonalariga hayot saboqlati- muhabbat, vafo, burch va sadoqat, halolik, tog'rilik xususidagi o'itlari o'z aksini topgan. Shu bilam birga egrilikning oqibatlari, oiladagi kelinlik vazifalari, farzand tarbiyasidagi nozik jihatlar bayon etiladi. Kitob mutolaasi balog'at yoshidagi har qanday qiz qalbidagi yashirin so'roqlarga, yurak tubida asragan, kimdandir so'rashga iymanayotgan savollarga javob boladi. Mazkur tuhfa turmush qurish arafasida turdan qizlarimizga, yosh kelinlarimizga mustahkam oila bekasi bolishlarida hissa qo'shadi, degan umiddamiz.
-
Болаликка ошуфта кўнгил
Одатда болалар учун ижод қилувчилар ҳақида гaп кетганда, болалар ижодкори бўлиб туғилиш зарур, деган ибора юради. Бу бежиз эмас, албатта. Бу фикр замирида, болалар адабиёти ва унинг яратувчиси бўлмиш ижодкорларининг ўзига хос табиати маълум даражада ўз аксини топганини кўрамиз.
-
-
Эй, ёруғ дунё...
Бу қиссада буюк мамлакатимиз фарзандининг жасорат ва эзгуликка ташна ички дунёси очиб берилган. Қисса қаҳрамони одамларга иложи борича кўпроқ яхшилик қилиш орзуси билан яшайди ва ана шу йўлда ҳар қандай қийинчиликларга чидашга ҳам тайёр.
-
Чиғоннинг сири
Муаллифнинг бу китобидан ўрин олган қисса ва ҳикояларнинг мавзуси ранг-баранг, воқеалари кутилмаган, ҳолатлари табиий . Асарлардаги болалар ва уларнинг хатти- харакатлари жонли чиққан, катталарга муносабатлари, уларнинг мушкулларини осон қилишдаги изланишлари ҳам ўқувчи диққатини тортмай қолмайди.
-
Бегона
Альбер Камю - нафақат ўз ватани Францияда, балки бутун дунёда шухрат топган буюк адиб ва файласуфдир. Унинг роман, қисса, ҳикоя, бадиа ва ҳатто кундаликларидаги ёзувлари ҳам бадият, фикр, тафаккур, умуман, адабиётни қадрлайдиганлар учун доимий кўнгил ҳамроҳидир.
-
Аламазон ва Гулмат ҳангомаси
Аламазон ва Гулмат саргузаштларидан хабарингиз бор. Уларнинг ҳар иккаласи бугун бир жойда учрашиб, сайл давомида ўз сир-асрорларидан сизларни тўлиқроқ воқиф қилмоқчи бўлишди. Сиз уларнинг шумликларига қанчалар хушёр боқишга уринсангиз, сайру саёҳатингиз шунча бехатар ўтгай.
-
Эринсангиз, кулманг
Мазкур тўпламга ёзувчи ижодидан саралаб олинган ҳамда ҳаётлигида матбуот юзини кўрмаган асарлари жамланди. Анвар Муқимов 60-йилларда ёш истеъдодли ёзувчи сифатида танилган. У ўша даврнинг йирик адабий унвонини олган.
-
Туғишганлар
Ушбу китобга қрим-татар ёзувчиси Черкез Алининг турли йилларда ёзилган қисса ва ҳикоялари жамланган. Бу асарларда кўпроқ ерларни ўзлаштираётган навқирон йигит-қизларнинг фидокорона меҳнати ва уларнинг самимий муҳаббати ҳикоя қилинади.
-
Беш қаватли уйнинг олтинчи қавати
Муаллиф ушбу романида ҳам бошқа асарлари каби қаҳрамонларнинг руҳий-психологик ҳолатларини теран тасвирлайди, инсонлар ўртасидаги муносабатлар нақадар нозик ва чигал, тақдирларнинг нечоғли мураккаб эканлигини мураккаб эканлигини жуда ёрқин ва ранг-баранг образлар орқали очиб беради.
-
Яшил тушлар
Ёш истеъдодли шоира ,Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси ташаббуси билан тузилган Адабиёт курсининг тингловчиси Адиба Умированинг бу қалдирғоч китоби сизни бефарқ қолдирмайди.
-
Бир кун қайтаман
Марҳум шоир Асқар Қосимовнинг Бир кун қайтаман тўплами унинг вафотидан кейин эълон қилинаётган биринчи китобидир.
-
Эй, қаро кўзим...
Истиқлол соғинчи, олам ва одамни мукаммал кўрмоқ истаги, ички туғён, бетакрор оҳангдорлик истеъдодли шоир Асқар Қосимов шеъриятига алоҳида шукуҳ, жозиба бахш этади.