-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Chol va dengizchi
Dunyo miqiyosida mashhur adib "Nobel" mukofoti sovrindori Ernest Xeminguyning mazkur "Chol va dengizchi'' qissada insonning ulug'ligi , undagi iroda va matonat, oqillik va azm-u qaroridan og'ishmaslik o'zgacha talqinda aks etgan. Serqirra ijodkorning millionlab nusxada chop etilgan asarini mutoola qilishga shoshiling, aziz kitobxon.
-
Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори
Марио Пьюзони машҳур қилган ва адабиёт саҳнасида унинг номини кўкларга кўтаришга сабаб бўлган асар, шубҳасиз, «Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори» асардир. Бу асар миллион йиллардан бери одамлар ўртасида давом этиб келаётган иллатлар, бир-бирини кўролмаслик, чексиз бойликка бўлган ҳирс, адоват кабиларни руй-рост ифодалаб бергани, шунингдек, америкалик ва сицилиялик мафиячиларнинг кирдикорларини тўла-тўкис очиб бергани билан дунё миқёсида оммалашиб кетди.
-
Анна Каренина биринчи китоб
Бадиий адабиётда муҳаббат мавзусида ёзилган асарлар қанчалик кўп бўлмасин, уларнинг ҳеч бирида тақдирлар, қисматлар, фожиалар, ўйлар, қарашлар бир-бирини такрорламайди. Навоийнинг Лайлиси-ю Мажнуни, Шекспирнинг Отеллоси-ю Дездемонаси,Кнут Гамсуннинг Эдвардаси, Чингиз Айтматовнинг Жамиласи... Лев Толстойнинг Анна Каренинаси ҳам ҳақли равишда мана шундай асар қаҳрамонлари сафида турадики, адиб ижодига ошно бўлган ҳар бир китобхон буни яхши англайди.
-
Qutlug` qon
«Qutlug` qon» romani til va badiiy mahorat jihatdan diqqatga sazovordir. Asarda adib obraz yaratishda psi- xologik tahlil san’atidan, xalq tili boyliklaridan ustalik bilan foydalangan. Obraz xarakterini, personaj tilini tabiiy va jonli qilib tasvirlagan. Shunga ko‘ra romandagi har bir obrazning o‘z ichki va tashqi dunyosi bor, o‘z xarakter va individual tili bor.
-
Таржимашунослик муаммолари
Тўплам таржима назарияси, бадиий таржима ва таржимашунослик муаммолари билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига бағишланган.
-
Аждодларимиз битиги
Ушбу рисолада ҳозирги пайтда "уйғур ёзуви" номи билан юритилувчи қадимги туркий ёзувнинг ёзма ёдгорликлари ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди.
-
Ошиқлар Ҳақ ишқинда
Ушбу "Ошиқлар Ҳақ ишқинда" китобидаги шеърлар ҳазрат Махтумқулининг 1983 йилда "Туркманистон" нашриётида чоп этилган икки жилдлик ҳамда 1994-1996 йилларда нашр этилган уч жилдлик сайланма асарларидан танлаб олинди. Китоб, шубҳасиз, дунё ва охират моҳиятини англашда инсонга мададкор, маънавий озиқ, руҳга қувват, иймонга далда бўлгайдир.
-
Янгиланиш соғинчи
Китобдан Чўлпон, Қодирий, Фитрат, Вадуд Маҳмуд ва бошқа ижодкорларга оид мақолалар ўрин олган.
-
Жадид мунаққиди Вадуд Маҳмуд
Мазкур китобда Вадуд Маҳмуд ижоди мисолида 20-йиллар адабий танқидчилиги тарихига назар ташланган.
-
Олтун ёруғ (2-китоб)
Инсон моҳияти ва кўнгли, инсон танаси ва эзгулик йўлида қилинадиган иш-амаллар ёдгорлигининг фалсафий асосини ташкил қилади.
-
Олтун ёруғ (1-китоб)
Мазкур китоб "Олтун ёруғ" ёзма ёдгорлигининг уйғур тилидан ўзбек тилига илк табдили ҳисобланади.
-
Зоминнинг тил қомуси
Муаллифлар ушбу китобнинг босилиб чиқишига ҳомийлик қилган зоминлик жумард инсон Турабой Ёрлақабовга ҳамда ООО «RAMUS PHARM» масъулияти чекланган жамият етакчиларига ўзларининг чин миннатдорчиликларини билдирадилар.
-
Бадиий матн лингвопоэтикаси
Ушбу монографияда бадиий матнинг лингвопоэтик жиҳатдан тадқиқ этишдаги муҳум ва ўзак нуқталар ҳисобланувчи матн ва униниг таърифи типологияси бирликлари бадиий матнда тил воситаларининг поэтик актуаллашуви бадиий матн ва унга лингвопоэтик ёндашув тамойиллари каби масалалар ёритилган.
-
Bola Alisher
Atoqli yozuvchi Oybek mazkur qissada ulug' bobokalonimiz Alisher Navoiyning bolalikdanoq Olloh bergan zehnga, aqlu odobga ega bo'lganligini hayotiy lavhalarda shirali til bilan aks ettiradi
-
Бой бола, ақлли бола
Бугунги кунда қўлингиздаги каби адабиётларга эҳтиёжнинг ошаётганлиги кишини хурсанд қилади. Негаки, дунёга чиқиш, чўққига эришганлар билан беллашишга бўлган интилиш мазкур типдаги китобларни тайёрлаётганимиздаги ҳаракатларимиз зое кетмаётганидан дарак беради. "Бой бола, ақлли бола" китоби бирмунча аввал чиққан "Бой ота, камбағал ота"нинг узвий давоми бўлиб, кишининг фикр доирасини очишда бир-бирини тўлдиради.
-
Маънавият манзиллари
Таниқли адабиётшунос олим ва драматург Шуҳрат Ризаевнинг ўзбек адабиёти ва санъати равнақида ўзига хос ўрни борлиги сир эмас. Унинг ўзбек адабиёти ва санъатига доир тадқиқотлари - рисола, дарслик, қўлланма, мажмуалари, тафаккур ва ҳайратлари боиси бўлган мақолалари, эссе ва битиклари аллақачон адабиёт мулкига айланган. Муаллифнинг «Искандар», «Она», «Дискотека» пьесалари, қалб ва тафаккурни ёлқинлантирган адабиёт оламидаги ҳодисалар, илмга, изланишга рағбат берган устозлар ҳақидаги адабий-танқидий мақолалари, хотиралари, ўзбек театри ва киноси дунёсида рўй бераётган ижодий жараёнлар, янгиликлар таҳлилига бағишланган кузатишлари, етук режиссёрлар ҳаёти фаолиятига чизгиларни ўз ичига олган ушбу китоби, умид қиламизки. Сиз азиз ўқувчиларга манзур бўлади, тафаккур дунёнгизни янада бойитади.