-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Суиқасд
Мазкур ромон "Аёзи чўзилган баҳор" ва "Ажал билан юзма-юз" китобларнинг мантиқий давомидир. Мустақилликнинг дастлабки ўн йиллигида мамлакатимизда содир этилган даҳшатли воқеалар қиш аёзининг ҳамон давом этганидан дарак беради.
-
Иметь и не иметь
«Иметь и не иметь» (1937) – история Гарри Моргана, простого и честного рыбака, который превращается в контрабандиста. В основе повествования – судьба главного героя, ставшего преступником.
-
Олтмиш олти олти қўл
Бу китобда, кунлардан бир куни 66 та дўст бир ерга йигилиб давра қуришади. Даврада ҳар бири ўз касбу ҳунаридан, ўзи эгаллаган илму фан соҳасидан, ҳатто сидқидилдан бажараётган вазифасию эришган орзуларидан навбат билан тўлиб-тошиб, кўнгил сўзларини айтадилар, таништирадилар.
-
Зилзила
«Ер куррасининг нариги томонида бирон боланинг бурни қонаса, курранинг бу томонида туриб дастрўмол узатадигаи меҳри дарё Ўзбекни қандоқ нарсадан бино қилгансан, худойим!» Атокди адиб Саид Аҳмаднинг ушбу ҳикоя ва эссе-хотиралар китобида юртимизнинг улуғ фарзандлари ҳаётига оид қизиқарли лавҳалар мисолида халқимизга хос амал шу олижаноб фазилатлар улуғланади.
-
Граф Монте-Кристо (Иф қалъасининг маҳбуси)
"Граф Монте -Кристо" кенг китобхонлар эътиборини қозонган асардир. Унда инсонийлик, шахс эркинлиги ва туйғулар гўзаллиги улуғланади. Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин бўлса-да чиқиши ўз ифодасини топади.Қаҳрамонлар ўртасидаги меҳр-оқибат ва зиддиятлар муаллифнинг ниҳоятда кузатувчан ва моҳирлигини намоён этади.
-
Таъзим
«Дарё шовуллайди. Тоғ орқасидан осмонга сут пуркагандек бўлиб аввал ой шуъласи кўринади, кейин ўзи салмоқланиб кўтарилади-да, чўққига айри миниб туриб қолади. Бирам чиройли, бирам ёқимли шабада эсади. Офтоб дазмолдек қиздирган тошларни шу шабада пуфлаб совутади. Сиз ёзувчи Саид Аҳмаднинг ҳикояларини кўпдан яхши биласиз. Ёзувчи табиатга қанчалик мафтун бўлмасин, уни одамлар юрагидаги гўзалликсиз, инсон меҳнатисиз тасаввур қилолмайди. У инсон яратган гўзалликнинг ошиғи. Қўлингиздаги китобдан шу ҳис-туйғуларни топиб оласиз деб умид қиламиз.
-
Мангу латофат. 2-китоб
Иброҳим Ғафуровнинг "Мангу латофат" китоби қўлингизда. Унга олим ва адибнинг миллатнинг туғилиши, шаклланиши, миллий онгнинг уйғониши ва жуда мураккаб, қийин тарихий, ижтимоий жараёнларда ўзини таниши, ҳозирги замон дунёсига кириб бориши ҳақидаги ўзига хос кузатишлари, ўй-хаёллари акс этган рисолалари жамланган.
-
Бургут тоғда улғаяди тўртинчи китоб
"Бургут тоғда улғаяди" асари Нуриддин Исмоиловнинг саргузашт-детиктив романи бўлиб, унда асар қаҳрамонлари ҳаёт синовлари остида ҳалол меҳнат қилиш, ватан тақдирига бефарқ бўлмаган инсонлар ҳақидадир.
-
Жимжитлик
Мана, севимли адибнинг янги романи қўлингизга тегди. Республикамизнинг кейинги пайтлардаги ҳаёти акс эттирилган бу асарида ҳам Саид Аҳмад ёзувчилик маҳоратини намойиш этган: китобда сизни жуда кўп ғаройиб воқеалар, тақдирлар кутади.
-
Чўл бургути
Чўл бургутини излаб Олтиариқдан Ёзёвонга отда жўнадим. Ҳали қуёш ботмаган, унинг кечки қизғиш нурлари барглари сарғайган ўрикларни, терак учларини ловиллаб ёндираётгандек. Осмон кўм-кўк, уфқда худди атайин бўяб қўйгандек қип-қизил булут парчаси судралиб юрибди.
-
Уфқ
"Уфқ" республикамиз тарихининг уч муҳим даврини ўз ичига олган трилогиядир. Автор трилогиясинг биринчи китоби бўлмиш «Қирқ беш кун»да ўзбек халқининг сув учун кураш лавҳаларини қаламга олган бўлса, иккинчи китоб - «Ҳижрон кунлари» ҳамда учинчи китоби «Уфқ бўсағасида»да уруш ва урушдан кейинги даврдаги фидокорона меҳнатини тасвирлайди. Ёзувчи ҳар учала романда ҳам турли тақдирлар, ҳижрон аламлари, айрилиқ кўз ёшлари-ю висол энтикишларини ҳаяжон билан тасвирлайди. "Уфқ" турли тақдирлар тўғрисидаги йирик проза асаридир.
-
Одоб ва офтоб
Пулат Мўмин (Мўминов), ўзбек болалар шоири ва драматурги, ЎЗбекистон ССР фахрий Маданият ходими, 24 йил 1922 декабрда Тошкентда туғилдан. Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг енг машҳур ёзувчиларидан П. Мўмин адабиётга 40-йилларнинг ўрталарида кириб келди. "Ўзбек фолклори ёзувчи ижодига ҳам таъсир кўрсатди: Пулат Мўмин биринчи адабий тажрибалари давомида ўз халқ оғзаки ижодини пухта ва меҳр билан ўрганди. Болалар Пулат Мўминнинг кўплаб шеърларининг қаҳрамонларидир. Ҳаётда бўлгани каби, улар ҳам ўқийдилар ва ўйнайдилар, қувонадирлар ва келажакни орзу қиладилар; пахта даласида ва боғда катталарга ёрдам беришади. Пулат Мўминнинг кўплаб шеълари мусиқага бағишланган.
-
Уруш фарзанди
-Киши ҳаётида шундай воқеалар бўладики, умрбод хотиридан кўтарилмайди, -деб ҳикоясини бошлади Азиз Комилов. -Уларни эслаганингда дам севинасан, дам қайғурасан. Бундан етти-саккиз йил муқаддам менинг бошимдан ҳам шундай бир воқеа кечди. Ўшанда мен ўқишни тамомлаб, Қишлоқ хўжалик илмий-текшириш институтида ишлардим. Бу институт, билсангиз керак, деярли ҳамма пахтакор республикалар билан, ҳатто чет эллар билан пахтачиликни ривожлантириш бобида алоқа қилади, пахтанинг янги навларини етиштириб беради.
-
Ишқ қурбонлари
Қўлингиздаги ушбу тўпламда жиноят оламидаги нохуш воқеа-ҳодисалар тасвирланган бўлиб, муаллиф туркум крим инал ҳикояларини ёзишда асосан суд материалларига таянган. Китобни мутолаа қилар экансиз, кўз ўнгингизда жиноятчи ва манфур кимсаларнинг разил қилмишлари бир зум жонланиб, нафратингизни қўзитади.
-
-
Қиёмат қарз
"Бунчалар ширинсан, ҳаёт!" Ўлмас Умарбековнинг асарларини ўқий туриб шундай деб ҳайқиргинг келади. "Бунчалар бешафқатсан, ҳаёт!" Ўлмас Умарбековнинг қалбида туғилиб, қоғозга кўчган асарларни ўқиб бўлгач, беихтиёр шундай деб юборгинг келади.