-
-
Siyosat. Siyosiy fanlar
-
-
-
-
-
-
ХАВФСИЗЛИК ВА ТИНЧЛИК УЧУН КУРАШМОҚ
Ўзбекистон ҳозир ишончли ҳамкорларга нисбатан қўйиладиган талабларга тобора муносиб жавоб берадиган бўлиб қолди, деб айтиш учун бизда ҳамма асослар бор. Биз 5 йилдан кўпроқ вақтдан бери давом этиб келаётган барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаб, ҳозирги вақтда иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари таркибий тузилишини кенг миқёсда ўзгартиришга киришдик. Иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари - нефть-газ, электр энергетика, кимё саноати, телекоммуникациялар, темир йўл транспорти, ирригация тизими ва бошқа соҳаларни қайта қуриш, янгилаш дастурлари қабул қилинди. Саноат, транспорт, алоқа ва банк соҳасидаги йирик корхоналарни хусусийлаштиришнинг кенг миқёсдаги дастури амалга оширилмоқда. Ана шу барча кенг миқёсли ислоҳотлар Россиядаги юксак технологияларни ишлаб чиқарувчилар учун Ўзбекистоннинг янгиланаётган иқтисодиёти бозорида ўрин эгаллаш учун кенг истиқболлар очади
-
Ватан Равнаки учун хар биримиз масьулимиз
Олдимизда турган биринчи ва асосий вазифа - бу изчил иқтисодий ўсиш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни мукаммаллаштириш ва илғор технологиялар билан қайта қуроллантиришнинг бош шарти бўлган макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш муаммосидир. Биз 1996 йилдан буён ҳар йили ялпи ички маҳсулот ўсишига эришиб келмоқдамиз. Бу кўрсаткич жорий йилда ҳам қарийб 3,8 фоизни ташкил этди. Бунга саноат ишлаб чиқаришининг янада ўсиши /6,2 фоиз/, истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ошириш /7,1 фоиз/, чакана товар айланишининг кўпайиши /5,3 фоиз/, пулли хизмат кўрсатиш ҳажми /14,7 фоиз/ ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажмининг /7,1 фоиз/ ортиши ҳисобидан эришилди. Барчангизга маълум бўлиши керак: жорий йилда қишлоқ хўжалиги ривожланиши ва самарадорлиги яна бир қийинчиликка - сув танқислиги ва қурғоқчиликка дуч келди. Бутун мамлакатимизда, энг аввало, Амударё ҳавзасида, айниқса, унинг қуйи ўзанида сув танқислиги билан боғлиқ кескин вазият юзага келди. Назорат ўлчовлари бўйича, дарёдаги сув ҳажми экинлар ривожланадиган даврда, июн-июл ойларида кейинги 5 йилдаги ўртача йиллик сув ҳажмининг 36 фоизини ташкил этди
-
Озод ва ватан эркин ва фаровон хаёт пировард максадимиз
Биз бугун қандай ютуқларга-натижаларга эришаётган бўлсак бу барчага аён. Бошқаларга нисбатан бизнинг ҳаётимиз қадам-бақадам, кундан-кунга яхши бўлаётганини кўролмаётган кимсалар ҳар қандай жирканч ишга ҳам қўл уришга тайёр эканини биз олдиндан тасаввур қилиб, билиб олишимиз керак. Ва ана шундай кучларга қарши, яна бир бор айтаман, иймон-иродамизни бақувват қилишимиз керак. Орқамизда ким турибди? Тоғдек халқимиз турибди. Тоғни ким ҳам ўрнидан сура олиши мумкин, халқни ким ҳам бу танлаган йўлидан қайтара олиши мумкин? Ҳеч ким! Мен мана шу минбардан туриб, мана шу дақиқаларда айтмоқчиман: кимки ўз йўлидан қайтса, у номард! Танлаган йўлимиз енгил ва осон эмаслигини ҳаммамиз олдиндан билардик. Мен ҳозир мана шу лаҳзаларда рўй берган ҳодисаларни таҳлил қилиш, бугунги ҳодисаларнинг туб сабаблари тўғрисида батафсил гапириш, уларнинг орқасида кимлар тургани ҳақида сизларга ўз фикримни, ўз қарашимни билдириш ниятидан йироқман. Нимага деганда бу масалаларни албатта чуқур ўрганишимиз керак. Бу ҳодисаларнинг ҳали илдизига етиб боришимиз керак. Аммо бир фикрни аниқ айтишим мумкин. Бизда бир бепарволик кайфияти борки, мен бу ҳақда доимо огоҳлантириб келаман. Лекин одамнинг бошига синов ёки кулфат тушмаса, кўзи очилмас экан.
-
Биз келажагимизни уз кулимиз билан курамиз
Энг аввало, бош вазифамиз макроиқтисодий баркарорликка эришиш борасида ўтган йилларда қўлга киритилган ижобий натижалар янада мустаҳкамланди, иқтисодий ўсиш учун ишончли база яратилди. Ўтган йили ялпи ички маҳсулот 5,2 фоиз ўсди. Биринчи марта ялпи ички маҳсулот ишлаб чикариш ҳажми аҳоли сони ўсиши даражасидан ошди. Бу ялпи ички маҳсулот ҳажмини аҳоли жон бошига 3,2 фоиз кўпайтириш имконини берди. Халкаро тажрибадан маълумки, айни шу кўрсаткич давлатнинг иқтисодий қудрати ва кишилар турмуши фаровонлиги ошишининг мезони бўлиб хизмат қилади. Республикамизда эътиборга лойиқ энг муҳим омил ўсишнинг мустаҳкам базаси яратилганидир. Шу маънода, мен 1997 йил натижаларини собик шўролар ҳудудидаги бошка давлатлар натижалари билан таққослашни ўринли деб биламан. Бу давлатларда ўсиш жараёни даражаси ишлаб чиқариш ҳажми беҳад пастга тушиб кетган йиллардаги натижаларга нисбатангина ижобий бўлиб туюлиши мумкин, холос.
-
Хавфсизлик ва баркарор тараккиёт йулида
Тинчлик баркарор бўлган юртга байрам ярашади. Ҳаловатли элнинг баҳори ҳам, ёзи ҳам, кузи-ю қиши ҳам қўйингки, ҳар бир куни файзли-тароватли бўлади. Тотувлик, осудалик бўлган жойдан бало-қазолар йироқ юради. Наврўз яна бир хислати билан бизнинг миллий табиатимизга яқин. Шу кунларда эски гина-кудуратларни, хар хил ёмонликларни эсдан чиқариш, меҳр-оқибатли, мурувватли бўлиш, бева-бечораларнинг ҳолидан хабардор бўлиш, етим-есирларнинг кўнглини олиш сингари, Аллоҳнинг ўзи эл-юртимизга ато этган ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган фазилатлар ҳам Наврўзнинг олижаноб моҳиятидир. Илоё, шу қутлуғ тонгда сепган уруғларимиз, ўтқазган кўчатларимиз мўл-кўл ҳосил берсин!
-
ЯНГича фикрлаш ва ишлаш давр талаби
Биз бу муносабатларга ташқи сиёсатимизнинг мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамияти ва жаҳон хўжалигига интеграциялашувига қаратилган устувор йўналиши, деб караймиз. Шу билан бирга биз бу ҳужжатнинг имзоланиши ёш давлатимизнинг мустақиллиги ва суверенитетини сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш эканини ҳам миннатдорлик билан қайд этамиз. Мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан ҳамда давлатчилик қайта тикланганидан бошлабок, Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлат ва умуминсоний, эътироф этилган идеаллар ҳамда қадриятларга асосланган фуқаролар жамияти куриш йўлига тушиб олди. Ўзбекистон минтақадаги энг йирик мамлакат ҳисобланиб, табиий ва инсоний ресурсларга бой Марказий Осиёда алоҳида жўғрофий ва сиёсий-жўғрофий ўрин эгаллайди. Улкан табиий, минерал-хомашё ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган Ўзбекистон бугуннинг ўзидаёқ Европа Иттифоқига аъзо бўлган кўпгина мамлакатларнинг иқтисодиёт ва савдо соҳасидаги муҳим шерикларидан ҳисобланади.
-
ЎЙЛА ВА БОЙ БЎЛ
Агар сиз йўлингиздаги барча тўсиқларни бартараф этиб, муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз, ушбу китобни ўқиб чиқинг. У аввало, ўз олдингизга мақсад қўйишни, ишонч туйғусини мустаҳкамлашни, турли синовларни енгиб ўтишни, изланишни ўргатади. Шунингдек, махсус билимлар, ақл- заковат, чекинмаслик ҳақида бой тушунча беради. Дарвоқе, мазкур китобдан мақсад фақат бой бўлишга ундаш бўлмай, бой фикрлаш, орзу-истаклар устидан ҳукмрон бўлиш, ишончни мустаҳкамлаш, муваффақиятга эришишга қаратилган. Сиз ундан ҳаётда қандай қилиб мақсадга эришишни, қатъиятли бўлиш мумкинлигининг аниқ режасини топасиз. Бу эса ҳар бир ишда сизга асқотади. Ушбу китоб сўзбоши ва 15 бўлимдан иборат бўлиб, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Бунёдкорлик йулидан
Авваламбор, барчангизни халқимизнинг ишончига мушарраф бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига депутат этиб сайланганингиз билан чин қалбимдан табриклашга ижозат бергайсизлар. Ўйлайманки, бугунги анжуман барчамизнинг хотирамизда Ғоят муҳим бир воқеа сифатида сақланиб қолади. Чунки сизлар Ўзбекистон тарихида илк марта кўппартиявийлик ва демократик асосда ўтказилган сайловлар натижасида мамлакат парламентига аъзо этиб сайландингиз. Биринчилар қаторида бўлиш жуда шарафли ва, шу билан баробар, жуда масъулиятли ишдир. Мен бугун бу муҳташам залда Ўзбекистон равнақи учун, халқимизга фаровон турмуш яратиб бериш учун ўз меҳнати, ақл-заковати, истеъдоди ва салоҳиятини аямай, ҳузур-ҳаловатдан кечиб, Ватанимизга сидқидилдан ва садоқат билан хизмат қилишга бел боғлаб, халқимизнинг эзгу ниятларини рўёбга чикаришга аҳд этган сиздай инсонларни. кўришимдан ва сиз азизлар билан сафдош бўлганимдан бениҳоя хурсандман.
-
Ватан Саждагох каби мукаддасдир
Авваламбор, барчангизни халқимизнинг ишончига мушарраф бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига депутат этиб сайланганингиз билан чин қалбимдан табриклашга ижозат бергайсизлар. Ўйлайманки, бугунги анжуман барчамизнинг хотирамизда Ғоят муҳим бир воқеа сифатида сақланиб қолади. Чунки сизлар Ўзбекистон тарихида илк марта кўппартиявийлик ва демократик асосда ўтказилган сайловлар натижасида мамлакат парламентига аъзо этиб сайландингиз. Биринчилар қаторида бўлиш жуда шарафли ва, шу билан баробар, жуда масъулиятли ишдир. Мен бугун бу муҳташам залда Ўзбекистон равнақи учун, халқимизга фаровон турмуш яратиб бериш учун ўз меҳнати, ақл-заковати, истеъдоди ва салоҳиятини аямай, ҳузур-ҳаловатдан кечиб, Ватанимизга сидқидилдан ва садоқат билан хизмат қилишга бел боғлаб, халқимизнинг эзгу ниятларини рўёбга чикаришга аҳд этган сиздай инсонларни. кўришимдан ва сиз азизлар билан сафдош бўлганимдан бениҳоя хурсандман.
-
СУВОҚАВА. ТАШҚИ ТАРМОҚЛАР ВА ИНШООТЛАР.
Аҳоли яшайдиган жойларда ва халк хўжалиги объектлари учун қуриладиган камда кайта тикланувчи, ўмирнае мохиятли ташки сувокова тизимларини лойихалашда, ушбу меъёрлар ва кондаларга риоя қилиниши керак. Лойиҳалашда объектлар сувоқова тизимларини уларни қайси идораларга оидлигидан қатъий назар, ширкатлаш- тириш мақсадга мувофиқлигини, шунинг дек мавжуд иншоотларнинг техникавий, иқтисодий ва озодалик баҳоларини инобатга олиш, улардан фойдаланиш ва улар ишларини жадаллаштириш имкониятларини кўриб чиқиш зарур.
-
ЎЗБЕКИСТОН: МИЛЛИЙ ИСТИҚЛОЛ, ИҚТИСОД, СИЁСАТ, МАФКУРА 1
СССР парчаланиб кетди. 74 йил мобайнида Ўзбекистон тақдири ва таъминоти собиқ Иттифоқ қўлида эди. Собиқ Иттифоқ бу ердан маҳсулот ва хом ашёни олиб кетиб, бизга сув ва ҳаводай зарур нарсаларни ўз кўрсатмаси билан келтириб берарди. Содда қилиб айтганда, пахта ва бошқа бойликларимиз олиб кетиларди, дон, шакар, ёнилғи ва бошқа халқ истеъмоли моллари, умуман, ҳаётимизга, иқтисодиётимизга ва халқ хўжалигимизга зарур бўлган маҳсулотлар олиб келинарди. Мана, биргина мисол. Собиқ СССР Канада ва Америкадан ҳар йили 40- 50 миллион тонна Ғалла сотиб оларди. Шунинг ҳисобидан Ўзбекистонга ҳам улуш берарди. Иттифоқ парчаланиб кетганидан кейин биз йиллик эҳтиёжимизга етарли 6 миллион тонна Ғаллани қаёқдан олиб келишни, қаёқдан валюта топишни ўйлаб роса сарсон-саргардон бўлдик. Бугун очиқ айтаверсак ҳам бўлади: 1991 йилнинг охири ва 1992 йилнинг бошида кўп нарсаларда узилиш бўлиб, жуда оғир аҳволга тушиб, нақ очарчилик остонасида турар эдик.
-
Тенг ҳуқуқлар – тенг имкониятлар
ўлланмада ногиронларни реабилитация қилиш, тиббий хизмат билан, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя, таълим ҳамда иш билан таъминлаш, оилага жойлаштириш, ногиронларнинг ҳаётий фаолият муҳитининг қулайлигини ташкил этиш масалалари, шунингдек уларнинг давлат органларига мурожаат қилиш тартиби ёритилган. Қўлланма ногирон шахслар, ривожланишида нуқсони бор болаларнинг ота-оналари ва ногиронлик соҳасида ишловчи мутахассислар, шунингдек мазкур масалаларга қизиққан барча учун мўлжалланган. Қўлланма Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури билан биргаликдаги «ACCESS: ногиронлар учун қулайлик, фуқаролик ҳисси, иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя» лойиҳаси доирасида Адлия, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Сен ёлғиз эмассан» РБЖФ ва Мактабгача таълим ходимлари уюшмаси, Ўзбекистон ногирон тадбиркор аёллар миллий уюшмаси, «Миллениум» ва «Опа-сингиллар» ногиронларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорликда ишлаб чиқилган
-
ҚУЁШ ИССИҚ СУВ ТАЪМИНОТИ ҚУРИЛМАЛАРИ
Мазкур қурилиш меъёрлари ва қоидалари турар жой ва жамоат биноларини, шунингдек корхоналарнинг ёрдамчи бино ва хоналарини хўжалик маиший эҳтиёжлари учун ясси қуёш коллекторли янгидан ва қайта куриладиган куёшли иссиқ сув таъминоти қурилмаларини лойиҳалаштиришга татбиқ килинади.
-
ТЕМУР ТУЗУМАРИ
Амир Темур Кўрагон тарих майдонида жавлон урган жахоншумул сиймолардан биридир. Биз унинг тарихига, фавқулодда шахсига, авлодлари фаолиятига қайта-қайта мурожаат қилаверамиз. Тарихга юз буриб, қайси йўллардан юрмайлик, қачон бўлмасин, қаерда бўлмасин, йўлимиз айланиб барибир ушбу мўътабар зот ҳузурига олиб келаверади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1996 йил 18 октябрда Темурийлар тарихи давлат музейининг очилиши маросимида сўзлаган оташин нутқида бундай деган эди: «Кимки ўзбек номини, ўзбек миллатининг куч-қудратини, адолатпарварлигини, чексиз имкониятларини, унинг умумбашарият ривожига қўшган ҳиссасини, шу асосда келажакка ишончини англамоқчи бўлса, Амир Темур сиймосини эслаши керак
-
ТАЪЛИМДА н о а н ъ а н а в и й ДАРСЛАР ВА ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб моҳият и т аьлим мазмуни ва шаклини такомиллаштиршига қаратилган. Фан-техника тараққиёти, ж амиятимизнинг демократлашуви, ахборот миқёсининг ошиб бориши каби омиллар боланинг ш ахсий хусусиятларига, ж умладан, идрок эта олиш, тасаввур ва тафаккурлаш, ақлий қобилиятининг ривож ланишига олиб келди. Боланинг оламни билишга бўлган эҳтиёж и аввалги йилларга нисбатан кескин ошганлиги ҳеч кимга сир эмас. Замонавий таългт олдида т урган энг м уҳим вазифа ўқувчи ш ахсининг илм олишга бўлган эҳт иёж ини қондиришга қаратилган. Биз кимни тарбиялашгтиз керак? - деган савол замонавий педагогика, дидактика фанларни ўқит иш методикаларнинг бош масаласига айланди.
-
Технологии социальной работы с семьей и детьми
Пособие предназначено для студентов по направлению подготовки «социальная работа». Рассматриваются основные технологии социальной работы с семьей и детьми, применяющиеся в учреждениях социального обслуживания. Особенное внимание обращено на вопросы оказания социальной помощи детям в трудной жизненной ситуации.