-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Қўрқинчли Теҳрон
Мазкур асар икки китобдан иборат бўлиб, унда ўтган аср бошларидаги воқеалар қаламга олинади. Орадан йиллар ўтган бўлса-да, ундаги ғоялар, ўлмас туйғулар, орзулар ва армонлар занжири ўз аҳамиятини йўқотмаган.
-
Кўнгил қалъаси
Ушбу достонда халқимизнинг мустақиллик йўлидаги кураши, давлат арбоблари, миллий қаҳрамонлари ҳамда буюк мутафаккирлари, уларнинг халқимиз ва башарият олдидаги тарихий хизматлари ҳақидa ўзига хос бадиий услубда ҳикоя қилинади. Асар муаллифи Бағдод туманида туғилган, техника фанлари номзоди, Фарғона политехника институтида илмий-педагогик фаолият билан шуғулланади.
-
Ишқ дафтари
Буюк сўз усталари ижодига ҳар бир замоннинг ўз талаби, ҳар бир авлоднииг ўз эҳтиёжи бўлади. Бу — янги таржималарга йўл очади. Айни шундай саъй-ҳаракат натижаси ўлароқ дунёга келган ушбу мажмуа орқали сиз Султон ул-орифин Шайх Абусаид Абулхайр, Шайх Маждиддин Бағдодий ва Убайдий рубоийлари билан илк топқир танишсангиз, Умар Хайём, Шайх Нажмиддин Қубро, Мавлоно Жалолиддин Румий, Паҳлавон Маҳмуд ва Хўжа Ҳофиз Шерозий рубоийларининг ўз анъанавий вазни билан тилимизга ўгирилганлиги таржималарида баҳраманд бўласиз.
-
Қизлар тарбияси
Қизлap одобу ахлоқли бўлиш, уй тутиш, pўзғop ишларини режа билан олиб бориш, бекаликни, оналикни ўpнигa қўйиб адо этиш, умуман аёллик вазифасини бажариш учун нималарни билишлари керак? XIX аср охири ва XX аср бошларида яшаб ижод этган таниқли турк олими ва машҳур маърифатпарвари Алий Назимонинг "Қизлар тарбияси" номли ушбу китобидан ана шу саволларга жавоб топишингиз мумкин.
-
Бўйинга осилган Анна
Ушбу тўплам жаҳон адабиётида реалистик ҳикоялари билан танилган машҳур рус ёзувчиси А. П. Чеховнинг Чўлпон, Абдулла Қаҳҳор, Мирзакалон Исмоилий, Одил Раҳимий ва бошқалар томонидан ўзбек тилига ўгирилган сара ҳикояларидан тузилган.
-
So'qmoqlar
O'zbekiston xalq yozuvchisi Xudayberdi To'xtaboyevning nomini eshitmagan, asarlarini o'qimagan kitobxon topilmasa kerak.
-
-
Қалб амри
Фардлар ёзишга шоирлар қадим-қадимларлардан буён уриниб келадилар. Фард бир байтлик (икки қатор) шеърий усул бўлиб, шу бир байтда дунё-дунё маъно мужассам этилади.
-
Halima Xudoyberdiyeva
O'zbek xalqining ardoqli farzandi, O‘zbekiston xalq shoiri Halima Xudoyberdiyeva nima bitgan bo‘lsa yurak qoni bilan, To'maris momolarga xos jasorat, shijoat bilan, Zebunniso, Nodirabegimlar kabi nafosat bilan yozgan. Ishonamiz, shoiraning ushbu kitobga kiritilgan she’rlari qalbingizga dilbar tuyg'ularni armug'on etadi.
-
Бемор
Асқар ота инқилоб учун қурол кўтарган ўзбек аёлларидан Маърифатхон воқеасини эшитганидан бери унинг қабрини зиёрат қилиш ниятида юрган эди.
-
111 ватандош алломаларимиз. Инсоний фазилатлар ҳақида ҳикматли сўзлар
Ушбу китобда юртимизнинг улуғ инсонлари, машҳур алломалари, турли даврда яшаган шоиру фозиллари, ёзувчию файласуфларининг Ватан ҳақидаги, инсон ҳаёти ва фаолияти, фазилати ва қусурлари, кўнгил мулки, борингки, борлиқ ва йўқлик ҳақидаги ҳаёт ҳақиқатлари, ҳикматли иборалари жамланган. Бирбирини такрорламайдиган, мавзу доирасида узвий давомли мазкур афоризмлар ўқувчи маънавиятини бойитишига ишонамиз.
-
Uch doston
"Mahmud Toirov yaqin-yaqinlarda Parkent shoiri edi. Bugun u o'zbek she'riyatining zabardast peshqadam vakillaridan biridir. Bunga u o'zining yorqin she'rlari bilan erishdi. Uning so'nggi yillarda e'lon qilgan she'rlari va dostonlari chuqur grajdanlik pafosi bilan sug'orilgan", — deya yozgandi O'zbekiston Qahramoni, zabardast va zahmatkash olimimiz Ozod Sharafiddinov. Darhaqiqat, yaxshi she'ming o'z oftobi, o'z daryosi, o'z qudrati bo'ladi. U sizga ergashmaydi, siz unga asir bo'Iasiz.
-
Умр мавсуми
Ҳаётимиз давомида танлашимиз лозим бўлган жуда кўп тўғри ва нотўғри йўлларга дуч келамиз. Бунда атрофимиздаги одамларнинг тутган йўли, фикрларига эътибор қиламиз, суянамиз. Натижада эса муваффақиятга эришиш йўлида биздан анча олдинлаб кетганларга, ишида яхшигина самарага эга бўлганларга, ҳаётда бахт-саодатга эришганларга, толеи кулганларга эргашамиз. Ҳар биримизнинг атрофимизни маълум бир фикр, одат, таомил, фалсафий қарашларга эга бўлган инсонлар жамоаси ўраб туради.
-
Маҳмуд Торобий
Спитамен. Жалолиддин Мангуберди. Темур Малик каби миллий қаҳрамонларимиз каторида Махмуд Торобийнинг номи ҳам чуқур ҳурмат билан тилга олинади. Маҳмуд Торобий оддий хунарманд эди ёвга нафрат, она тупроққа, Ватанга муҳаббат туйғуси уни жасур ва фидойи саркарда даражасига кўтарди, унинг тимсолида озодликка интилиб яшаган ўзбек ҳалкининг тақдири мужассамдир. Таникли ёзувчи Асад Дилмурод ушбу романида Маҳмуд Торобий образини яратади, баҳодир рухий дунёсини теран таҳлил этган ҳолда, ўша давр мураккаб ҳаётини, муғул босқинчиларга қарши эълон қилинган разавот хўрлик, иймон-эътикод курашига айланганини хаққоний тасвирлайди. Роман Маҳмуд Торобий қўзғолонининг 760 йиллиги муносабати билан китоб ҳолида нашр этилиши алоҳида рамзий маънога эгадир.
-
-
Қаҳрли кунлар
Тарихимизнинг ўта муҳим ва мураккаб босқичларидан бири, шубҳасиз, Хрушчев ва унинг давридир. Шунинг учун ҳам муҳим-ки, мамлакатимиздаги 6yгунги демократиялаш, покланиш жараёни ўша давр билан бевосита туташиб кетади.