-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Tibbiyot va sog‘liqni saqlash
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Совға
Қашқадарёлик ёш адиба Шарофат Ашурова ўзи туғилиб ўсган она юрти, шу ўлка одамлари ҳамда уларнинг тақдири, орзу-умидларини тўлиб-тошиб, гоҳ куюниб, гоҳ севиниб ёзади. Мазкур ҳикоялар тўплами китобхонлар кўнглига йўл топад, деб умид қиламиз.
-
Тонгги нидо
Қўлингиздаги тўплам унинг ана шу тўйига тайёрлаган совғаси. Унга адибнинг энг яхши ҳикоялари киритилган. Тўплам муаллифи кўпдан бери болаларга ўзининг шеър, ҳикоя ва қўшиқлари билан таниш. Унинг "Юракка теккан ўқ", "Энг бахтли кун", "Моникага мактублар", "Оқ каптар", "Зилзила, Зубайда ва мен", "Салом, Пифагор!" ва "Туйғулар" тўпламларини болалар ва ўсмирлар севиб ўқишади.
-
Хамса
Мазкур китобда Алишер Навоий «Хамса»сидаги барча достонларнинг мазмуни баён қилинган. Уларда шоир томонидан тасвирланган турли воқеа-ҳодисалар акс эттирилган, фақат кириш қисмлари, меъёридан чизилиб кетган манзаралар, монологлар бир оз қисқартирилган. Ушбу Навоий достонларининг насрий талқини аллома шоиримизнинг туркий шеъриятнинг гултожи ҳисобланмиш «Хамса» шеърий достонларини англаб олишингизга ёрдам беради, деб ўйлаймиз.
-
Денгиз хакида сўзлаб бер менга
Ушбу асар бизни хаётга теранрок карашга ёругликка интилиш билан орзуларимизни рўёбга чикариш хамда вақтни исроф килмасликка даъват этади
-
Садди Искандарий
Бу асар дунёдаги буюк сиймолардан бири, уч соҳибқироннинг энг машҳури жаҳонгир Искандарга бағишланган бўлиб, "Хамса"нинг якунловчи достонидир. Шарқда у Искандар Зулқарнайн (икки шохли ёки кун чиқиш ва кун ботиш ҳукмдори) номи билан машҳур. Дастлаб Искандар мавзуси Фирдавсийнинг “Шоҳнома” достонида қаламга олинган. Кейинроқ Низомий Ганжавий у ҳақда махсус “Искандарнома” деган достон ёзади. Хусрав Деҳлавий бу достонга жавоб тарзида “Ойинайи Искандарий” асарини ёзган бўлса, Абдураҳмон Жомий ўз достонини “Хирадномайи Искандарий” деб атайди. Алишер Навоий эса бу мавзуни туркий тилда қайта ишлаб, ўз асарига “Садди Искандарий” (“Искандар девори”) деб ном беради. “Садди Искандарий” “Хамса”даги энг йирик достон бўлиб, 89 боб ва 7215 байтдан ташкил топган. Достоннинг муқаддимаси 14 бобни ўз ичига олади.
-
Ўзбеклар
Кўрмай десам, кўзим кўр эмас, Юрмай десам, оёғим бутун. Аммо қалблар ортиқ жўр эмас, Хаёлларга бўламан тутқун
-
-
Гистология и эмбриология органов полости рта человека
Книга содержит изложение современных представлений о микроскопическом строении и эмбриональном развитии органов полости рта человека, объясняются механизмы возникновения некоторых клинически важных нарушений и пороков развития. Пособие предназначено для студентов стоматологических факультетов, клинических ординаторов, аспирантов, гистологов, эмбриологов, врачей-стоматологов.
-
Ўткан кунлар
Модомики, биз янги даврга оёқ қўйдик, бас, биз ҳар бир йўсунда ҳам шу янги даврнинг янгиликлари кетидан эргашамиз ва шунга ўхшаш достончилиқ, рўмончилиқ ва ҳикоячилиқларда ҳам янгаришға, халқимизни шу замоннинг «Тоҳир-Зуҳра»лари, «Чордарвеш»лари, «Фарҳод-Ширин» ва «Баҳромгўр»лари билан танишдиришка ўзимизда мажбурият ҳис этамиз. Ёзмоққа ниятланганим ушбу — «Ўткан кунлар», янги замон рўмончилиғи билан танишиш йўлида кичкина бир тажриба, яна тўғриси, бир ҳавасдир. Маълумки, ҳар бир ишнинг ҳам янги — ибтидоий даврида талай камчилик-лар билан майдонға чиқиши, аҳлларининг етишмаклари ила секин-секин тузалиб, такомулга юз тутиши табиий бир ҳолдир. Мана шунинг далдасида ҳавасимда жасорат этдим, ҳаваскорлик орқасида кечатурган қусур ва хатолардан чўчиб турмадим. Мозийға қайтиб иш кўриш хайрлик, дейдилар. Шунга кўра мавзуъни мозийдан, яқин ўткан кунлардан, тари-химизнинг энг кирлик, қора кунлари бўлған кейинги «хон замонлари»дан белгуладим.
-
Xamsa
Mazkur kitobda Alisher Navoiy «Xamsa»sidagi barcha dostonlarning mazmuni bayon qilingan. Ularda shoir tomonidan tasvirlangan turli voqea-hodisalar aks ettirilgan, faqat kirish qismlari, me’yoridan cho'zilib ketgan manzaralar, monologlar biroz qisqartirilgan. Navoiy dostonlarining ushbu nasriy talqini alloma shoirimizning turkiy she’riyat gultoji hisoblanmish «Xamsa» dostonlarini anglab olishingizga yordam beradi, deb otylaymiz.
-
Лайли ва Мажнун
Алишер Навоийнинг “Хамса” туркумидан жой олган “Лайли ва Мажнун” достонидир. Мутафаккир томонидан битилган ушбу асарда нафақат инсоний муҳаббат, балки сўфийлик таълимоти, илоҳий ишқ куйланади. Айтиш жоизки, Мир Алишер Навоий асарлари уларда тасаввуф ғоялари барчага тушунарли тарзда етказиб берилгани билан мумтоз адабиёт меросимизда алоҳида ўринга эга. Айнан Лайли ва Мажнун образлари орқали нафақат илоҳий, балки ижтимоий ҳақиқат ва унга эришиш мавзуси куйланади. Мажнун араб афсоналарида Қайс номи билан юритилади. Бу номни эшитганимизда беихтиёр саҳродаги дарвешона образ кўз олдимизда гавдаланади.
-
Муҳаббатнома
Китобга «Ёш Вертернинг изтироблари», «Ҳамроз диллар» романлари, таржимоннинг ушбу романлар ва унинг муаллифи хусусидаги илмий қарашлари жамланган мақолалар ҳамда Гёте ҳақидаги замондошларининг немис тилидан таржима қилинган ҳотиралари киритилди.
-
Uch baqaloq
Yuriy Karlovich Olesha (1899 - 1960)ning bolalar uchun yozgan «Uch baqaloq» ertak-romani jahon xalqlari tillariga taijima qilingan. Shu kitob asosida yaratilgan balet, kinofilm million-million tomoshabinlaming sevimli san’at asarlariga aylangan. Har avlod yoshligida bu kitobni zavq bilan qo'liga oladi, maroq bilan o‘qib chiqadi. Zulm, istibdod, haqsizlik avj olgan Uch Baqaloq mamlakatining mehnatkashlari donishmand doktor Gaspar, mohir dorboz Tibul, mard qurolsoz Prospero, tadbirkor qizaloq Suok kabi qahramonlar bilan birgalikda boyonlar saltanatiga qarshi bosh kolaradilar va g'alaba qiladilar. Ana shu jang-u jadallar ertak janriga xos qiziqarli syujet ipiga tizilgan g‘aroyib sarguzasht va voqealar orqali hikoya qilinadi.
-
Меҳробдан чаён
Адабиёт – характерлар, образлар хазинасидир. Абдулла Қодирий ўзбек адабиёти образлар дунёсини характерлар галереяси билан бойитди. Адибнинг “Меҳробдан чаён” романидаги характерларнинг ҳар бири ўз қиёфаси, ўз тақдири, ўз тирикчилиги, ўз маишати билан билишга арзигулик сиймолардир. Абдулла Қодирий китобхон учун сеҳргар санъаткор, адиблар учун ижодий мезон муаллифидир.
-
Чингизхон
Кўҳна Осиё ҳаётидан хабар берувчи мазкур асарда XIII аср воқеалари тасвирланган Унда Хоразмшоҳ давлатидаги ички зиддиятлар Чингизхоннинг юриши ҳамда айрим қўрқоқ кишилар ёки алдовларга ишонган кишилар сабабидан вайрон бўлган халқ тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Мазкур асар муқаддас мустақиллигимизни асраб-авайлашда, ҳар хил хиёнату бўҳтонларга бир тану бир жон бўлиб курашишга чорлайди.
-
Фарҳод ва Ширин
Алишер Навоий «Хамса»ни ва хусусан «Фарҳод ва Ширин»ни ёзишга киришар экан, ўз қаршисида Низомий ва Деҳлавий сингари ижод азаматлари турганини билар, бу тўғрида ўзига аниқ ҳисоб берар, улар кўтарилиб чиққан баландликка чиқиш ва уларга тенг асар яратиш осон эмаслигини жуда аниқ онглар эди: