-
-
Qishloq va o‘rmon xo‘jaligi
-
Oziq-ovqat sanoati
-
Oziq-ovqat sanoati
-
Qishloq va o‘rmon xo‘jaligi
-
Xalq ta’limi. Pedagogika
-
-
-
Парранда зотлари зотлар классификацияси
Товуқларнинг барча зотлари маҳсулдорлик йўналиши бўйича тухумдор, гўштбоп тухумдор ва гўштбоп зотларга бўлинади.Турли йўналишларда маҳсулот олинадиган товуқлар тирик вазни жиҳатидан катта фарқ қилади. Тирик вазнига кўра улар 3,5 дан 5,5кг гача борадиган оғир зотли(гўштбоп) ларга, 3- 4кг гача тош босадиган ўртача (умуман фойдаланиладиган) ларга ҳамда 1-2,5кг келадиган енгил (тухумдор)ларга ажратилади.Ўрдак тез етиладиган парранда, унинг тухумдор,гўштбоп ва умуман исте`мол зотлари бор. Боқиб семиртириш муддатининг охирига бориб тирик вазни 2кг ва ундан кўпроқ келади: йилига 100-200 дона тухум қилади. Жўжа очадиган ҳар бир она ўрдакдан йилига ўрта ҳисобда 75кг гача гўшт олиш мумкин. Оғирлигига кўра турли зотлар кўп фарқ қилади, чунончи, оғир (гўштбоп) зотлар ўрта ҳисобда 3,5-4,8кг, енгил (тухумдор) лари 1,75-2кг ва умумисте`мол типлари 2,5-3,5кг келади.Ғозлар гўшт ва ёғ олиш мақсадида купайтирилади, бир йилда60 дона ва ундан кўпроқ тухум қилади.
-
Одам ва ҳайвонлар физиологияси
Биологик фанлар туркумига кирувчи «Одам ва ҳайвонлар физиологияси» фани муҳим ва ўз навбатида ўзлаштирилиши мураккаб бўлган фанлардан биридир. Тирик организмлар функцияларини турли шароитларда ўрганиш физиология фанининг асосий мақсади бўлиб, биолог мутахассис бакалаврлар, магистрлар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади. Талабаларда илмий дунёқараш шаклланишида физиологик жараёнларни тушуниш, организмда таъсиротни қабул қилиниши, қабул қилинган информацияни марказий нерв системасида қайта ишланиши, унга тегишли жавобларни шаклланиши кабиларни билиш жуда муҳимдир.
-
100 китоб тўплами ПАКАНА БЎЙЛИ ОЛМА ЕТИШТИРИШ 49-китоб
Бугунги кунда дунё миқёсида олма етиштириш ялпи ҳажми 80,5 млн тоннадан ортиқ бўлиб, етакчи ўринларни Хитой (мос ҳолда 44,45 млн тонна), АҚШ (4,65 млн тонна), Польша (3,60 млн тонна) ва Туркия (2,93 млн тонна) эгаллаб келмоқда. Олма етиштириш ва уни экспорт қилиш бўйича дунёда биринчи ўринларни эгаллаб келаётган давлатларда олма боғларининг қарийб 90-95% паст бўйли пайвандтагларга асосланган интенсив боғларда етиштирилмоқда
-
100 китоб тўплами 65-китоб ПАЙВАНДЛАШ УСУЛЛАРИ
Мамлакатимизда бозор иқтисодиёти даврида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига, саноатнинг эса хомашёга бўлган талабини қондириш билан бирга экспорт салоҳиятини юксалтириш ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги олдида турган энг муҳим долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда ва республикамиз ҳукумати бу соҳага катта эътибор қаратмоқда. Бугунги кунда дунё мевачилигида, хусусан интенсив боғларга ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш имконини берувчи, боғларнинг ҳосилга кириш муддатини тезлаштирувчи, агротехника ишлари ва ҳосилни йиғиб-териб олиш тадбирларини мақбуллаштирувчи, ҳосилдорликни анъанавий боғлардагига нисбатан 2-3 мартагача оширишга имкон берувчи омил сифатида қаралмоқда
-
100 китоб тўплами ОШ ЛАВЛАГИ ЕТИШТИРИШ 27-китоб
Инсон ҳаётида озиқ-овқат маҳсулотларини, шу жумладан, сабзавот, полиз, картошка маҳсулотларини етарли равишда ишлаб чиқариш муҳим аҳамиятга эгадир. Аҳолини сабзавот, полиз, картошка маҳсулотлари билан таъминлашни кескин яхшилаш ҳамда узлуксизлигини яратиш ҳозирги даврнинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
-
100 китоб тўплами ОРГАНИК МАҲСУЛОТЛАР ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ 30-китоб
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПФ–№5995-сон “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган ва органик қишлоқ хўжалиги ва органик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” ишлаб чиқилган. Бугунги кунда органик қишлоқ хўжалиги – жаҳон тренди ҳисобланади. 2019 йилда органик қишлоқ хўжалиги бўйича халқаро бозорлардаги савдо айланмаси 96,7 млрд еврони ташкил этиб, 71,5 млн гектар майдонда 2,8 млн маҳсулот ишлаб чиқарувчи, ушбу фаолият тури билан шуғулланган. О
-
100 китоб тўплами ОЛХЎРИ ЕТИШТИРИШ 54-китоб
Олхўри дарахтлари деярли Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига яхши мослаша оладиган мевали дарахтлардан бири ҳисобланади. Уларни ўстириш жуда осон. Олхўри учун ишлатиладиган пайвандтаглар турли тупроқ шароитларига чидамли ҳисобланади. Уларнинг нисбатан кеч гуллаши баҳорнинг қировли кунларидан сақланишга ёрдам беради ва шу билан бирга уларда турли зараркунанда ҳашаротлар муаммолари кам учрайди. Олхўри кўчатлари нисбатан кенгроқ масофада экилиши лозим. Яхши ҳосил тугиши учун деярли аксарият олхўри дарахтлари чанглатилишни талаб этади. Бу масалани ҳал қилиш учун олхўри дарахтлари чанглатувчиси билан экилиши тавсия қилинади.
-
100 китоб тўплами ОЗИҚ-ОВҚАТ УЧУН ДУККАКЛИДОН ЭКИНЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ 45-китоб
Дуккакли-дон экинлари дуккаклилар – Fabaceae – оиласига мансуб. Дуккакли-дон экинларининг афзаллиги дони юқори сифатли оқсилга бой, бу ўсимликлар ҳаводаги эркин азотни ўзлаштириб экологик тоза маҳсулот ҳосил қилади, тупроқ унумдорлигини оширади. Дуккакли-дон экинлари озиқ-овқатда, техникада ва ем-хашак тайёрлашда ишлатилади. Жумладан, дуккакли-дон экинлари гуруҳига мансуб бўлган нўхат ва ловиядан озиқ-овқатда ва чорва ҳайвонларига озуқа сифатида фойдаланилади
-
100 китоб тўплами 12–китоб МОШ ЕТИШТИРИШ
Бугунги кунда дунёнинг барча давлатларида озиқ-овқат таъминоти масаласи устувор вазифалардан бирига айланган. Хусусан, сайёрамизда рўй бераётган глобал исиш жараёни туфайли баъзи ҳудудларда сув тошқинлари, баъзи ҳудудларда эса ҳаддан зиёд сув танқислиги юз бераётганлиги, турли табиий офатларнинг кўпайиши, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги соҳасига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Шундай мураккаб вазиятлар кузатилаётган бир пайтда мамлакатимиз аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдаги барқарорлик, бозорларимиздаги мўл-кўлчилик, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижасисифатида баҳоланса муболаға
-
100 китоб тўплами МЕВАЛИ БОҒ БАРПО ЭТИШ 61-китоб
Мевали боғларнинг ҳосилдорлиги, узоқ яшаши ва сердаромад бўлиши унинг қанчалик тўғри барпо қилинганлигига боғлиқ. Мевали дарахтлар кўп йиллик ўсимликлар бўлиб, уларнинг ўсиши 30-35 йил ва ундан ҳам узоқ вақт давом этади. Мевали боғ барпо қилишда хатоликларга йўл қўйилса дарахтлар ҳосилга киргандагина сезилади ва уни тузатиш қийин ёки бутунлай тузатиб бўлмайди. Чунки, катта ёшдаги дарахтларни кўчириб ўтқазишга кўп маблағ сарфланади, қолаверса, у ҳамма вақт ҳам ижобий натижа беравермайди
-
100 китоб тўплами МЕВА, ЦИТРУС, РЕЗАВОР МЕВА ВА УЗУМ КЎЧАТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ 64-китоб
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5853-сонли Фармони ижросини таъминлаш, мева-сабзавот ва узумчилик соҳасида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт ҳажмини ошириш, фойдаланишдан чиққан ва лалми ерларни ўзлаштириш, пахта, ғалладан қисқартирилаётган майдонларга экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экишни кўпайтириш, шунингдек, боғ, токзор ва иссиқхоналар имкониятларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш назарда тутилган. Янги боғ ва токзорларни барпо этиш уларни олдиндан аниқ мева-сабзавот кластерига ёки қишлоқ хўжалиги бирлашмасига бириктирилишини, иқтисодий жиҳатдан самарадорлигини назарда тутган ҳолда амалга оширилишини таъминлансин, дейилган.
-
Sabzavot, poliz va kartoshka ekinlarida tajribalar o'tkazish uslubi
Ushbu uslubiy qo‘llanma sabzavotchilik, polizchilik va kartoshkachilik boyicha ochiq va himoyalangan maydonlarda laboratoriya, dala va ishlab chiqarish tajribalarini yo‘lga qo'yish, seleksiya urug'chilik, agrotexnika, agrokimyo, o'simliklarning kasalllik va zararkunandalardan himoya qilish, mahsulotlarni saqlash bo'yicha tajriba qilish, o‘tkazish va rejalashtirish hamda zamonaviy tadqiqotlar usullari berilgan.
-
O'zbekiston tarixini o'qitih metodikasi 7,8,9-sinflar
Mamlakatimizda mustaqilikka erishuvi yuz berayotgan ijtimoiy-siyosiy ayniqsa O'zbekistonning ma'naviy hayotida xotira an'ana va qadriyatlarimizning tiklanishi munosabati bilan ijtimoiy fanlar sohasida xususan tarix fanining o'qitilishida mutlaqo yangi vazifalar paydo bo'ldi.
-
Талабаларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлаш
Ушбу методик қўлланмада “Мактабгача таълим” йўналиши талабаларини ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлаш заруриятнинг юзага келиши, мазкур жараён моҳияти ва устувор тамойиллари ёритилган.
-
Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат
Таълим технологияси эса, ривожланаётган таълим жараёнини, муаммоли ўқитиш вазифасини фаол ўрганиш жараёнини рағбатлантириш, тадқиқот ишларини олиб бориш ва тафаккур этиш усулини тарбиялашдан иборатдир.
-
Pеdagogika
Ushbu ma'ruza matni barcha bakalavriat ta'lim yo‘nalishidagi talabalar uchun mo‘ljallangan. Matn o‘z ichiga mazkur o‘quv yili uchun tasdiqlangan ishchi o‘quv dasturi asosida foydalanish uchun tayyorlangan.