-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Мезонул-авзон
Комил ҳамд ва вофир шукр ул сониъғаким, инсон хилқати байтининг назмин аносир тўрт рукни била тузди ва бу байт арконин назм аҳлининг солим табъ ва мустақим зеҳни икки мисраи била манзум кўргузди. Ва жадид наът ва қариб дуруд ул нозимғаким, олам аҳли интизоми учун шариат мезонини адл авзони била рост келтурди, то ул ростлик сиқли ҳашр мезонига мадад еткурди.
-
МАЖОЛИС УН-НАФОИС
Хурдабинлар хизматида ва хирадойинлар ҳазратида маъруз улким, назм каломи рутбаси рифъатига ушбу далил басдурким, анинг муқобиласидаким, араб фусаҳоси балоғат зеварлари била намойишлиқ ва фасоҳат гавҳарлари била оройишлиқ назм раънолариға жилва берурлар эрди ва даъво кўси овозасии фалакка еткурурлар эрди. Ҳазрати малики алломнинг каломи муъжиз низоми Жабраили ҳужаста фаржом воситаси била хайр-ул-аном алайҳиссалавоту вассалламға нозил бўлди.
-
МАҲБУБ УЛ-ҚУЛУБ
Навоий бу асарни яратишда кўзлаган мақсади ҳақида асар мукаддимасида шундай ёзади: «...болаликдан TO қариликка қадар кўҳна даврон воқеаларидан, айланувчи осмон ҳодисаларидан, фитна қўзговчи дунё буқаламунлигидан - товламачилигидан замонанинг ранг сингари гуногунлиғидан кўп вақт ва узоқ муддат ҳар хил хаёл ва тараддудлар билан дайдиб юрдим, ҳар товур ва равишда бўлдим ва турли йўлларга кирдим, яхши-ёмоннинг хизматини қилдим, катта- кичикнинг суҳбатида бўлдим, гоҳ хорлик ва қийинчилик вайронасида нола қилдим, гоҳо иззат ва маъмурлик бўстонида мажлис қурдим... Пўқсуллик ва камбағаллик пайтларимда, фалокатли замон- ларда ва ноумид юрган пайтларимда баъзан илм-фан мадрасаларида қуйи сафлардан жой олдим ва олимлар мажлисида илм нуридан кўнглимни ёритдим... давлат иши билан машғул бўлган амалдорлик чоғларимда кўнгил мулкини турли одамларнинг ҳужуми булғалади.
-
«ЛИСОНУТ-ТАЙР
Галактикамизнинг ер шари деган жаҳонида одамлар олами, ҳайвонлар олами, қушлар олами, ҳашоратлар олами ва бошқа оламлар бор. Шу оламлар орасида болалар оламига кўпрок яқини қушлар олами бўлса эҳтимол. Шунинг учун бўлса керакки, 9-10 ёшлардаги Алишер Фаридиддин Атторнинг «Мантикут-тайр» («Қуш нутқи») номли достонини жуда ёқтириб қолди ва муттасил шу достон такрорига ружуъ қилди. «Лисонут-тайр»нинг қуйидаги парчасида ёш Алишер таълим олган мактабда ўқувчилар ўқиётган мукаддас диний ва дунёвий бадиий асарлар кўзга ташланади, Талабалар сабоқ такроридан ё каломуллоҳни такрорлаш машқидан толиққанларида устоз ёшларнинг хотирасини мустаҳкамлаш учун қизиқарли китоблар мутолаасига рағбатлантирар экан.
-
ЛИСОНУТ -ТАЙР (Қуш тили)
«Лисонут-тайр» («Қуш тили») буюк шоир Алишер Навоийнинг энг сўнгги достони бўлиб, у реал мавжудот ва илоҳиёт, инсон, табиат каби ғоят мураккаб масалаларни бадиий акс эттирган. Бинобарин, Навоий асарда юқоридаги масалалар юзасидан ўз қарашларини қушлар тили, уларнинг хатти-ҳаракатлари ва саргузаштлари орқали аллегорик тарзда, яъни мажозий усулда баён қилади. Навоий бу ҳақда ўзининг «Муҳокаматул-луғатайн» («Икки тил муҳокамаси») асарида шундай деб ёзади: «Чун «Лисонут-тайр» алҳони била тараннум тузубмен, қуш тили ишорати билан ҳақиқат асрорни мажоз суратида кўргузубмен».
-
LISON UT-TAYR (Nasriy bayon) I
Yaratuvchi qudratli qalam bilan olamni aniq bir reja ostida bunyod qildi. U to'qqiz falakni aylanuvchi qilib yaratdi va buning sirini tushunishda idrokni ojiz etdi. Ko'kni tun va kun bilan yarqiratib, uni quyosh va yulduzlar bilan bezadi. Unda oy go'yo osmon tirnog'iga o'xshash bo'lib, yangi oy esa o'sha tirnog'dan olingan bir bo'lakni eslatadi. Osmonni betinim harakat qilishga bo'ysundirdi, Yerni esa uning bo'shlig'ida tuig'un qilib yaratdi. Yer yuzini yomg'ir bilan yuvdi, natijada chang va chirklar undan tozalandi. Quruqlikni dengiz yuzidagi kemaga monand qilib yaratdi. Tog'lardan bu kemaga uning muvozanatini saqlab turadigan langarlar yasadi. Quyosh o'tidan suv qaynab ketmasin, degan maqsadda dengiz yuziga bug'lardan parda tortdi. Suvda mayjud bo'lgan qurt va qushlar g'amini yeyishda adolat olamini ko'rsatdi. Nayson yomg'iriga katta sharaf ato etdi, uning ehsoni tufayli sadaf ichida gavhar hosil bo'ldi. Durga u juda katta qiymat bilan rivoj berdi, oqibatda u taxt ahlining toji uchun zebu ziynatga aylandi.
-
Зулматдаги салтанат
Собик шуро даври инсоният тарихидаги энг мураккаб, жуда кўп саифалари яширин давр эди. Шу жиҳатдан шуролар ўрнатган хокимиятни зулматдаги салтанат эди десак, кўп ҳам адашмасак керак.
-
И.П.Павлов полное собрание сочинений
Еще в 1856 г,Кл,Бернар в своей статье о поджелудочной железе указал на то что существенная разница
-
Нурафшоним
Ушбу китоб Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ташаббуси ва ҳалқимизнинг азму шижоати ила янгидан барпо этилган ва Нурафшон дня аталган янги Ўзбекистоннинг навқурон кенти Тошкент вилоятининг маъмурий маркази мақомида бунёд этилаётган "инниавацион" "бизнес" каби замонавий таърифу тавсифлар билан ифодлфётган шахарнинг қадимий узоқ ва яқин тарихи ўтмиши ҳақида мълумотлар жой олган.
-
Дон кихот саргузаштлари
Буюк испан ёзувчиси Сервантеснинг 1605 йилда босилган «Дон Кихот» асари жах,он адабиёти хазинасини бойитган нодир асарлардан бири бўлиб қолди. Сервантес яратган Дон Кихот образи мавжуд ҳаётдан ажралгаи, асоссиз хаёллар гирдобида гаройиб саргузаштлар кечирган баландпарвоз, телба шоввоз бир шахе булса, унинг ярокбардори Санчо Панча эса Ўз хўжасининг марҳадмати туфайли бадавлат бўлиб олиш орзусидаги соддамуғамбир кимса образидир. Асар испан халқининг ўтмишдаги ҳаёт лавҳалари, урф-одатлари етук маҳорат билан, турмушдаги лакқ-малик, нодонлик, фирибгарлик каби иллатлари уткир ҳажв тиги билан тасвирланади.
-
ЛАЙЛИ ВА МАЖНУН
Ҳозирги мавжуд бўлган нарсалар, олам, ҳатто борлик ва йўқлик ҳақида тасаввур бўлмаган бир пайтда дастлабки яратилиш шабадаси вужуд томон қўзғалди. Инсоф билан назар ташлаган ҳар бир киши буни англар эди-ю, лекин сўзнинг ўзи йўқ эди. «Кун» амри зоҳир бўлган чоғда, «фаякун» шовқини ҳам пайдо бўлди. Демак, биринчи садо сўз экан, ҳар қандай қўшиқнинг ҳам бошланиши сўздандир. Эй сўз, бунчалик ажойиб гавҳарсан?! Гавҳар нимаси, мавж урган денгизсан! У денгиз бунча дилкаш нақшларни бир тўлқинланиш билан ярқиратиб яратди. Ер қаъридан тортиб фалак юксаклигигача бўлган нарсаларнинг жами унинг аввалги, мавжидир.
-
ҲОЛОТИ САЙЙИД ҲАСАН АРДАШЕР
Солики фоний ва гавҳари коний, орифи маоний. Саййид Ҳасани Ардашер (Раҳматуллоҳи) сияр ва ҳолотида. Аларнинг отаси Ардашер Бойсунгур мирзо мулозими эркандур. Қушчилик шевасида мулозамат қилур эркандур. Ул фанда ғояти мулоямат ва ниҳояти маҳоратдин кушбегилик мансабиға етибдур, балки мундин дағи кўп бийикрак маносиб касб этибдур.
-
ҲОЛОТИ ПАҲЛАВОН МУҲАММАД
Паҳлавоннинг насабида саёдат шарафи бор, аммо чун тағойиси Паҳлавон Абусаид ким, замоннинг паҳлавон ва мусаллам куштигири эркондур ва Паҳлавон кичик ёшлиғ эрконда ул фанда кундан-кунга андин ғарибосор ва ажиб намудорлар зоҳир бўлур эркондир. Андоқки, оз фурсатда жамиъ абнойи жинс борини мағлуб қилиб, бориға фоиқ ва ғолиб келибдур. Чун рўзгор ҳарунлиғидин ва лайлу наҳор буқаламунлиғидин Паҳлавон Бусаид ҳаёт вадйатин муқтазойи ожил ға топшурубдур. Паҳлавон истиҳқоқ била паҳлавонлиқ сартакиясига ўлтурубтур ва бу тойифа сарҳалқалиғин тавъ ва рағбат била қабул қилибдурлар.
-
Ҳикматлар
Улуғ мутафаккир Алишер Навоий XV асрда яшаб ижод этди. У даврда феодал тузум жамият ҳаётига таҳлика солган эди. Саройда фисқу фужур авж олган, мамлакатда жабру вухм ҳукмрон, инсон ҳуқуқи поймол қилин ган эди. Бу ҳол инсонпарвар Навоийни қаттиқ изтиробга солди.
-
« ҲАЙРАТУЛ-АБРОР»
Ушбу китобда улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ижодиётининг чўққиси бўлмиш «Хамса» асарининг биринчи достони «Ҳайратул-аброр»дан ижтимоий-сиёсий ва ахлоқий-тарбиявий мазмундаги қисмлар танлаб берилмоқда. Алишер Навоийнинг гуманистик ғоялар билан суғорилган, эрк ва адолатни, яхшилик ва юксак инсоний фазилатларни ёқловчи, тарғиб этувчи фикрлари бизнинг замондошларимиз қалбига ҳам яқиндир.
-
ҲАЙРАТУЛ - АБРОР
Ҳар бир авлод ва замона яратган бойликларнинг энг қимматбаҳоси фақат Ўша давр учунгина эмас, балки келгуси замон ва авлодлар учун ҳам қадрли ва қимматли бўлиб сақланадиган ёдгорликдир. Навоий яратган «Хамса» ана шундай энг мўътабар ва энг азиз адабий хазинадирки, унинг эътибори асрлар ўтган сари заррача камайгани йўқ, аксинча, тобора ошиб бормоқда.