-
-
-
-
-
Jismoniy tarbiya va sport
-
-
-
Qurilish. Arxitektura
-
Kimyoviy texnologiya. Kimyo sanoati
-
-
-
-
-
Инженерлик геологияси
Дарсликда Ернинг геологик тузилиши тўғрисида умумий тушунча, минераллар, тоғ жинслари, лёсс, лёссинмон жинслар ҳақида тўлиқ материаллар берилган, бундан ташқари, геологик хронология, текточик ҳодисалар, ер ости сувлари, табиий геологик ҳодисалар ва инженерлик процесслари баён қилинган.
-
Инженерлик геодезияси
Ушбу дарсликда геодезия фанининг вазифалари, ернинг шакли ва ўлчамлари ҳақида тушунчалар, топографик карта ва планлар, бурчак ва масофа ўлчаш усуллари, геодезик таянч тўрларини барпо этиш ва план олиш усуллари баён этилган. Шу билан бирга ўлчаш натижаларини математик қайта ишлаш усуллари келтирилган.
-
Илмий тадқиқот асослари
Ўқув қўлланмада фан ҳақида тушунча, унинг жамият ривожланишидаги ўрни, илмий тадқиқот турлари, структураси ва усуллари, илмий тадқиқотларда моделлаштириш, экспериментал тадқиқотларни режалаштириш ва таҳлили, тадқиқот натижаларига статистик ишлов бериш усуллари, ўлчаш техникалари ва усуллари, илмий техник ва патент маълумотларини ўрганиш тадқиқот натижаларини расмийлаштириш масалаларининг умумий томонлари ёритилган.
-
Жараён ва тизимларни моделлаштириш
Дарсликда дастлабки фаол, нофаол тажрибалар ўтказиш масалалари ёритилган. Жараён ва тизимларни тадқиқот қилишнинг усуллари ва воситаларига қараб чиқарилган. Жараён ва тизимларни моделлаштириш фани бўйича ўқув режасига мос зарурий ҳажмдаги моделлаштириш усуллари ва алгоритмлари келтирилган.
-
Бошқарув ҳисоби
Мазкур дарслик ҳаражатлар ҳисоби ва маҳсулот таннархини калькуляция қилиш, ишлаб чиқариш зарарсизлигининг таҳлили, бюджетлаштириш сегментлар буйича ҳисоб ва ҳисобот каби бошқарув ҳисобининг замонавий йуналишларига бағишланган. Дарслик Давлат таълим сгандартлари асосида тузилган ўқув дастурига мувофиқ тайёрланган.
-
Бошқариш назарияси асослари
Дарслик намунавий ўқув дастури асосида тайёрланган бўлиб, олий ўқув юртлари талабалари, аспирантлари, ўқитувчилари, илмий ходимлар, раҳбар ва мутахассислар учун мўлжалланган. Дарслик оддий, равон ва ўзлаштириш учун тушунарли тилда ёзилган.
-
Спортда прогнозлаштириш ва моделлаштириш
Спортда прогнозлаштириш ва моделлаштириш бўйича дарслик Жисмоний тарбия институти ва университетларнинг жисмоний тарбия факультетлари магистрантлари учун мўлжалланган. Дарслик ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар марказининг инновация ишлари дастури доирасида тайёрланган.
-
Бозор иқтисодиёти
Дарсликда бозор иктисодиётиниш тизим сифатидаги моҳяти, асосий тушунчалар, тамойиллар ва Ўзбекистонда бозор иктисодиётига ўтишнинг ўзига хосликлари, шунингдек, тадбиркорлик ва бизнес, маркетинг, менежмент, молия ва пул-кредит тизими, ишлаб чиқариш харажатлари ва даромадлари, уни ривожлантириш омиллари каби мавзулар ёритилган. Ундан олий ўқув юртларининг бакалавриат босқичидаги талабалар, шунингдек, ўзининг иқтисодий билимларини кенгайтиришга қизиққан раҳбарлар, мутахассислар ва тадбиркорлар ҳам фойдаланишлари мумкин.
-
Sahna nutqi
Ushbu darslik ibtido hisoblanib, kelgusida yanada mukammallashtirish niyatida teatr san`ati, madaniyat yo`nalishi bo`yicha so`z san`ati bilan shug`ullanuvchi barcha ijodkorlar foydalanishi mumkin.
-
Бино ва иншоотларни барпо этиш технологияси
Дарслик бино ва иншоотларни барпо қилишда қурилиш майдонини тайёрлаш, майдонга вақтинчалик муҳандислик тармоқларини олиб келиш, қурилиш бош режаси ҳисоби, майдонни текислаш ишлари учун машина ва механизмлар танлаш, грунтларни ишлашни махсус турлари, уларни ишлашида вақтинчалик кўриладиган тадбирлар кўзда тутилган.
-
Боғловчи моддалар кимёвий технологияси
Дарсликда оҳак, гипс, магнезиал боғловчи моддалар ва турли цементлар тайёрлашнинг технологик схемалари, улар олинадиган хом ашёлар ҳамда бу материалларнинг характеристикаси, уларнинг синфланиши ҳақида энг янги маълумотлар келтирилган, боғловчи моддалар, хусусан цементнинг қотишида руй берадиган жараёнлар талқин этилган ва уларга хос физик-механик хоссалар ҳамда уларни ишлатиш соҳалари ёритилган. Китобда атроф-муҳит муҳофазасига ҳам, айниқса, фосфогипс ўғит саноати чиқиндисининг хосса ҳамда хусусиятларига, ишлатиш соҳаларига кенг ўрин ажратилган.
-
Ахборот хавфсизлиги асослари
Дарсликда китобхонлар ахборот хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоялаш бўйича билимларини шакллантириб, унинг ташкил этувчилари имкониятлари ҳақида батафсил тушунчаларга эга бўладилар. ИИВ Академияси тингловчилари, курсантлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва бошқа турдош соҳаларда фаолият юритаётган мутахассисларга мўлжалланган.
-
Тиббиёт психологияси
Ушбу дарслик тақризчилар (неврологлар, психологлар, терапивтлар, психиатрлар) томонидан билдирилган барча танқидий фикрларни эътиборга олиб тайёрланди
-
Футбол
В учебнике излагаются вопросы техники и тактики игры в футбол, методики обучения и тренировки. В отличие от предыдущих учебников в нем учтены специфика и особенности занятий футболом в Узбекистане, как региона с высокой внешней температурой и инсоляцией.
-
Саҳна нутқи
Ушбу дарсликда ибтидо ҳисобланиб, келгусида янада мукаммаллаштириш ниятидамиз. Дарсликдан театр санъати, маданият йўналиши бўйича сўз санъати билан шуғулланувчи барча ижодкорлар фойдаланиши мумкин.
-
Anatomiya
Anatomiya darsligida odam tanasining umumiy tuzilishi, hujayra, to‘qima va a’zolaming tuzilishi, anatomiya fan tarixi, turli yoshdagi odam organizmining o‘ziga xos anatomik xususiyatlari, o‘sish va rivojlanish qonuniyatlari, organizmga tashqi muhitning ta’siri masalalarini qamraydi.