-
-
-
-
-
Atrof muhitni muhofaza qilish. Ekologiya
-
-
Tibbiyot va sog‘liqni saqlash
-
-
-
-
-
Экология
Мазкур ўқув қўлланмада экология фани ва унинг мазмуни, вазифалари, тарихи, минтақавий ҳамда маҳаллий экологик муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари, тирик организмлар тарқалган асосий ҳаёт муҳитлари, табиий популяцияларнинг хоссалари, республикамиздаги энг муҳим табиий биоценозлар, экотизимлар ҳамда уларнинг тузилмаси ҳақида умумий маълумотлар баён этилган.
-
Паразитология
Ўқув қўлланмада асосан одам, маҳсулдор ҳайвонлар ва маданий ўсимликларда учрайдиган паразитларнинг тузилиши, биологияси, тарқалиши, таснифи, қўзғатадиган касалликлари ва уларнинг олдини олиш чоралари тўғрисида маълумотлар берилган.
-
Экология
Ушбу қўлланмада экологиянинг асосий тушунчалари, ҳозирги замон ижтимоий тараққиёт ва фан-техника инқилоби шароитида экологик муаммолар, экологик муаммоларнинг ижтимоий йўналишлари билан боғлиқ масалалар ёритилган.
-
Саноат экологияси
Мазкур ўқув қўлланмада экология фани ривожланишининг қисқача тарихи Ўзбекистоннинг ҳозирги даврдаги экологик муаммолари, табиатда ўсимлик ва ҳайвонларнинг ўрни, экосистемалар тавсифи, биосфера, атмосфера, гидросфера каби масалалар ёритилган.
-
Ўсимликлар физиологиясидан амалий машғулотлар
Ушбу қўлланмада ўсимликлар физиологиясининг асосий бўлимлари ҳисобланган ҳужайра физиологияси, сув алмашинуви, фотосинтез, нафас олиш, минерал озиқланиш, ўсиш ва ривожланиш, ўсимликларнинг чидамлилиги, ҳужайранинг физиологик фаол моддаларига тегишли лаборатория ишларини классик ҳамда замонавий услубларда бажариш йўллари тўла баён қилинган. Қўлланмада амалий машғулотларни бажариш учун зарур асбоб ва ускуналар, кимёвий ва биологик препаратлар, ишни бажариш тартиби, расм ва жадваллар келтирилган.
-
Экология асослари ва табиатни муҳофаза қилиш
Маълумки, ҳозирги вақтда инсоннинг табиатга таъсири натижасида ташқи муҳитнинг кескин ўзгариши энг муҳим масалалардан бири бўлиб қолди. Қўлланмада ана шу хусусда баҳс этадиган экология фани, унинг қисқача тарихи, муҳим абиотик, биотик ва антропоген омиллар ва уларга тирик организмларнинг мосланишлари, популяциялар, экологик системалар ҳамда биосфера ва инсон билан табиат ўртасидаги муносабатларнинг баъзи бир хусусиятлари, республикада табиатни муҳофаза қилиш каби мавзулар юзасидан умумий маълумотлар келтирилган.
-
Экология
Қўлланмада экология фанининг қисқача тарихи, экологик муаммолар, тирик организмларнинг ташқи муҳитга мосланишлари, популяциялар экологияси, биоценоз, биогеоценоз ва унга инсон фаолиятининг таъсири, шунингдек минтақавий экология ҳақида умумий маълумотлар келтирилган.
-
ЭНДОКРИНОЛОГИЯ УМУМИЙ АМАЛИЁТИ ШИФОКОРИ ФАОЛИЯТИДА
Кириш. Замонавий эндокринология бу соғлиқни сақлашни ўзига хос етакчи йўналишларидан бири бўлиб, гуркираб ривожланаётган, касалликларни олдини олиш, ташҳислаш, даволашда генетика, молекуляр биология, иммунология ва замонавий технология ютукларига асосланиб ривожланаётган сохаларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги билимлар кўпчилик оғир эндокринопатиялар билан муваффақиятли курашишга имкон яратади, лекин эндокрин касалликларни тўхтовсиз ўсиши энг кенг ихтисосликдаги шифокорларни эндокрин тизими хасталикларни даволаш усуллари ва асосий қонун қоидалари билан таниш бўлишини талаб қилади. Соғлиқни сақлаш тизимининг асосий эффектив мақсадларидан бири муваффақиятли тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган билим ва малакани аниқ шакллантиришдир. Замонавий тиббий илм бутун дунёда кўп босқичли тизимга ўтди. Умумий амалиёт шифокори билими ва махорати, махсус йўналтирилган шифокорлар кўрсатувчи махсуслаштирилган ёрдамдан ўзгачадир. Тиббиёт ходимлари реформ босқичида доимий квалификациясини ошириб туришлари зарур. Соғлиқни сақлашни реформасида асосий йўналиш бўлган умумий амалиёт шифокори (УАШ) институтини шакллантиришда ўқитиш тизимини, шунингдек эндокринология фанини қайта кўриб чиқиш зарурдир. Эндокринологияни ўқитишга янгича ёндошиш ва УАШ тайёрлашда Соғлиқни сақлашни ва замонавий тиббий илмининг талабларига жавоб берувчи қўлланма яратиш лозим. Эндокринология фани умумий амалиёт шифокори фаолиятида УАШ тайёрлашда одатдаги программа асосида талабаларга мазкур фаннинг мақсад ва вазифалари ҳар хил томонларини ҳисобга олиб тузилган: - энг кўп тарқалган эндокрин касалларни мустақил аниқлаш ва даволаш махоратини шакллантириш. -синдромал-назологик ва дифференциал диагностика ўтказиш. -эндокрин системасининг тарқалган касалликларини кечиши ва ҳар хил шаклларини даволашда индивидуал ёндошиш.
-
Сув узaтиш тaрмoқлaрини лойиҳaлaш
Ўқув қўлланмада шаҳарда ва саноат корҳоналаригa талаб қилинадиган миқдорда ва босимда, сифатли сув етказиб бериш, уларни eткaзиб бериш усуллари ва йўллари баён eтилган.
-
-
Inson va tuproq
O`quv qo`llanma: Inson planetasi va tuproq, Tuproq namligi - uning qoni, Tuproq eroziyasi, Dunyo tuproqlari va muammolari, O`zbekistonda qanday tuproqlar tarqalgan kabi mavzularni o`z ichiga oladi.(Диёра)
-
Ўсимликлар физиологияси ва микробиология асослари
Ушбу ўқув қўлланмада ўсимликлар ҳужайрасининг физиологияси, ўсимликларнинг сув режими, карбонат ангидридни ва минерал моддаларни ўзлаштириши, моддалар алмашинуви, ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш масалалари қўриб чиқилади.
-
Технология ва дизайн дарсларини ташкил этиш
Ушбу қўлланмада Ўзбекистонда ишлаб чиқариш турлари иқтисодий билимлар бериш: уларга менежмент, маркетинг, тадбиркорлик, ишбилармонлик, тежамкорлик, меҳнатни унумли ташкил этиш, ѐғоч ва металлга ишлов бериш технологиялари ва ҳалқ хунармандчилиги тўғрисида маьлумотлар мавжуд.
-
Ўсимликлар биокимёсидан амалий машғулотлар
Қўлланмада оқсиллар, аминокислоталар, нуклеин кислоталар, ферментлар, витаминлар кимёси бўйича бир қатор лаборатория ишлари келтирилган.(Диёра)
-
ЭЛЕКТРОКИМЁВИЙ ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИ
КИРИШ Кимё саноатида ишлаб чиқариладиган асосий ва ёр-дамчи маҳсулотларнинг сифати, ишлаб чиқаришда ва фанда ўтказиладиган тадқиқотларнинг ҳал этадиган барча вазифалари кўп жиҳатдан аналитик назоратнинг қандай йўлга қўйилганлигига боғлиқ. Ҳозирги саноат корхоналари хомашёни оралиқ ва охирги маҳсулотларга айлантириш тезлиги ва даражаси билан ажралиб тура-ди. Табиийки, мазкур ишлаб чиқариш жараёнлари-нинг барча босқичлари сифат ва миқдор жиҳатдан таҳлил қилишни ва натижаларни қайта ишлаш-нинг тезкор усулларини қўллашни талаб этади. Замо-навий ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилиш учун лабораторияларда бажариладиган оддий анализ усуллари талабга жавоб бермайди. Ҳозирги кунда технологик жараёнларни аналитик назорат қилиш иш-ларини автоматлаштиришга катта аҳамият берилмоқ да. Бунинг сабаби олинадиган маълумотларнинг ниҳо ятда катта аҳамиятга эга эканлиги бўлиб, автоматлаш-тириш ва турли техник воситаларни ишлатиш натижа-сида аналитик назоратнинг аниқлиги, сезувчанлиги ва селективлиги (танлаб таъсир этувчанлиги) ошади, иш-чи кучи ва бошқаларга сарфланадиган харажатлар камаяди. Технологик жараёнларни автоматик назорат қилишни таъминлаш учун механизациялаш, асбобли усуллар қўллаш жорий қилинади. Асбобли усулларни жорий қилиш инсон томонидан сезиш қийин бўлган тур-ли хил маълумотларни ўзгартирувчи асбобларни, элек- трон-ҳисоблаш машиналарини қўллашни талаб этади. Ишлаб чиқариш жараёнларини мувофиқлаштириб туриш учун автоматик бошқариш усуллари қўллани-лади.
-
Гистология
Маълумки, шу вақтгача "Гистология" курсидан дастур асосида дарслик ёзилган эмас. Шуни назарда тутиб, ушбу қўлланмада умуртқалардан амфибиялар, рептилиялар, қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонлар тўқималарининг гистологик тузилишига оид маълумотлар замонавий усуллардан фойдаланиб, ҳозирги замон талабаларига жавоб берадиган даражада ёритилган. Қўлланма университетлар ва педагогика инситутларининг биология факультетлари талабаларига мўлжалланган.