-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Cайланма
Қўлингиздаги ушбу китоб туркман халқининг улуг шоири, туркман адабий тили асосчиси, барча халқлар томонидан шеърлари, достонлари севиб уқиладиган, хофизлар баланд пардаларда куйлайдиган, машшоқлар инжа кўйлар басталайдиган оташнафас шоир Махтумқули-Фирокий асарларидан танлаб табдил атилган. Бу ноёб, халқчил асарлар туркманчадан ўзбекчага ўгирилиш жараёнида иложи борича аслиятга яқин рухда таржима қилинган.
-
-
Девон
Буюк бобоколонимиз, шарқ халқларинииг ифтихори, улуғ ўзбек шоири Рахимбобо Машрабнинг мазкур мукаммал «Девонини кенг китобхонларга етказишда хам маънавий, хам моддий жихатдан қўллаб қувватлаган Хатирчи туман рахбари Эркин Оқбўтаевич Турдимовга «Янги аср авлоди» нашриёт матбаа ижодий жамоаси барча мумтоз адабиёт мухлислари номидан чуқур миннатлорчилик изхор этади.
-
Уста ва Маргарита
"Уста ва Маргарита"-марҳум адибнинг сўнгги асари. Булгаков бу романи устида 1928 йилдан иш бошлади ва унинг турли вариантларини яратар экан, баъзан ишини тўхтатар, баъзан эса яна ёзганларига қайтарди. У умри поёнидаги ўн икки йил мобайнида ҳам ўзи дунёга келтирган сермазмун асарини қўлдан қўймади. "Уста ва Маргарита" романи ғаройиб биносининг бунёд этилишида Булгаков истеъдодининг бу уч тури баб-баравар ёинки деярли баб-баравар хизмат кўрсатди. Уларнинг ҳар жиҳатдан чатишиб, ягона дарё оқимига қўшилуви асарнинг энг яхши саҳифаларини ташкил қилганким, бу айни вақтнинг ўзида нафақат романнинг, умуман олганда Булгаков бадиий сўз санъатининг улкан ютуғидир.
-
Охират
Сўнгги сўз ва сўнгги нафас шу холатни хеч ўйлаймизми билмаймиз билолмаймиз хозиргина тилимиздан учган сўз сўнггиси бўлиши эхтимол. Эндиги чиқарган нафасимиз охиргисидир балки киши бу оламни тарк этгач, якинлари унинг сўнгги харакатларини, сўнгги гапларини эслашади ва ундан хикмат излашади.
-
Quyosh yerining pahlavoni
Aziz bolajon! Yangidan-yangi sayohatlarga tayyormisiz! Biz sizni qo`lingizda tutib tugan ushbu to‘plam bilan ertaklarning sirli olamiga sayohat qilishga taklif etamiz. Ishontirib aytamizki, bu sayohat siz uchun ajoyib taassurotlarga boy bo'ladi. Buning uchun nima qilish kerak, deb o‘ylayapsizmi? Albatta, kitobni mutolaa qilish so'raladi.
-
Musavvir xayol
Yurak-hayot bilan hamnafas hislar makoni. Yurakni his qilmoq, uning nadir so‘zi, nodir bir onlik baxt soniyasiga zumlik fursat ila quloq tutmoq va ranglar dunyosini kashf etish bilan xayol otlig‘ benihoya go‘zal musavvirning dunyo ganjida tovlangan betakror manzaralarida huzur etmoq bu faqat ijodkor shoiring baxtdan yaralgan go‘zal hayotidir. Mana shu yo‘l uni kutishga, orzu qilishga, hayotni sevishga, oldinga intilishga undaydi. Yurakda yashagan matonat hamisha umidli bo‘lishga chorlab turadi.
-
Султоннинг сўнгги куни ёхуд Амир Сохибқирон ва Тўхтамишхон
Буюк Турон амири ёхуд ақл ва қилич ва Етти иқлим хоқони ёхуд ахд ва тахт тарихий романларининг давоми бўлган Султоннинг сўнгги куни ёхуд амир сохибқирон ва Тўхтамишхон китоби Темир ва темурийлар тарихини билишга қизиққан ўқувчилар учун адибнинг навбатдаги тухфасидир.
-
Чироқ ўчмаган кеча
Ёзувчи Маматқул Ҳазратқуловнинг ушбу китобига киритилган ҳикоя ва қиссаларида зиддият кўпинча зоҳирий эмас, ботиний бўлади. Қаҳрамонлар асосан бир-бири билан эмас, балки ўз-ўзи билан курашади. Бу курашлар замиридаги нозик ҳиссиётлар ҳар қандай киши қалбини ларзага солади. Ҳурматли китобхон, мазкур ҳикоялар ва қиссалар қаҳрамонлари кечинмаларига сиз ҳам ошно бўласиз, деган умиддамиз.
-
Фалакнинг гардиши
Ҳаётда қадр-қгшматнинг ўз ўрни бор. Кимки меҳр билан қадрни ҳаётининг мезони деб билса, диёнат ва имонга амал қилса, вафо, садоқатни улуғласа, ўша инсон мурод-мақсадига етади. Хиёнат, нопоклик кишини таназзулга етаклайди, азиз номини бадном қилади. Таниқли адиб Ядзон Худойқуловнинг янги кшпоби — «Фалакнинг гардиши» романи ана шу ҳаётий масалалар ҳақида баҳс этади.
-
ТИЛАК
“Адабиёт ” сўзининг асосини “одоб” ташкил этади. Қўлингиздаги китобни ўқиб, бунга яна бир карра ишонч хосил қиласиз: фикр-зикрлар камоли учун қайғураётган кекса қалб ҳаяжонларидан баҳраманд бўлиш баробарида, Қадимдан мавжуд панд-насиҳат мавзусининг замонавий талқинини кўрасиз. Қуйидаги муваффақиятли нуқталар сизни ҳаяжонлантирса ажаб эмас.
-
-
Обид кетмон
Абдулла Қодирийнинг учинчи йирик асари - "Обид кетмон" қиссаси 1934 йилда ёзилган бўлиб, бу асар ҳам бошқалари каби ёзувчининг улкан маҳоратини ўзида мужассам этган. Асар мутолааси давомида ўқувчи Обид кетмон билан далага чиқади, уйқусиз тонгларда шудгор оралайди, куннинг иссиғи-ю совуғи унинг шаштини синдирмайди. Атрофдагиларнинг маломатига доноларча сукут билан жавоб беради.
-
Латофатнома
Халқ орасида "Латойиф ут-тавойиф" ва "Латойифуз -заройиф" номи билан машҳур бўлган бу асар XV асрнинг охири-XVI асрнинг бошларида яшаб ўтган олим ва адиб Мавлоно Фахриддин Али Сафийнинг қаламига мансубдир. Ҳар бир маданий обида каби бу асарнинг ҳам ўз тақдири, тарихи ва асрлар оша кечган қисмати борким, уларнинг айрим қирралари ўқувчилар учун ҳам қизиқарли.
-
-
Абадият гулшани: 2-китоб: Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишланади
Ушбу китоб Алишер Навоий таваллудининг қутлуғ 575 йиллигига бағишланади. Унда юртимизнинг таниқли навоийшунос олимлари, адабиётшунослар, шоир ва ёзувчиларнинг улуғ шоиримиз асарлари талқини, тадқиқоти, тахлилига асосланган мақолалари жамланган.