-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Ойдин орзулар
Таниқли шоира ва журналист Умида Абдуазимованинг номи китобхонларга яхши таниш. Унинг кўплаб шеърий ва публицтик китоблари, дилбар қўшиқлари халқимизнинг кўнгил мулкига айланиб улгургани шубҳасиз. Адибанинг "Ойдин орзулар" деб номланган ушбу мажмуасидан ҳам унинг қаламидан зийнат топган, шоирона лутфи ила камолот касб этган бадиий лавҳалар, эл ардоғидаги шоир ва санъат дарғалари билан субҳбатлар ҳамда турли мавзулардаги бадиалари ўрин олган.
-
Аросатлар ороли
Асар қаҳрамони Қодиржоннинг бошидан кечирганлари фақат такдир ҳукми эмас, балки характер ва ҳаракат уйғун- лигининг самараси ҳамдир.
-
Ҳаётнома
Чустий ана шундай муқаддас, залворли ижод юкини елкага олган, мўйсафид арузни янги замон маънавий дунёси бойиши учун хизмат қилдира олган шоирлар сирасидан. Азиз ғазалхон! Домла Чустийнинг ушбу «Ҳаётнома» девони — шоир қалб қатида бир умр сақлаб, сайқаллаб, Сизга армуғон этмоқчи бўлган орзулари гулдастасидир.
-
Муҳаббатнинг турфа ранглари
Салимхон Назирий кўп йиллардан буён бадиий ижод билан шуғулланиб келаётган қаламкаш. Чархий, Чустий каби сўз санъаткорлари билан анча йиллар мулоқотда бўлган ва устозлар таълимини олган шоир асосан ғазаллар битади. Унинг дил тубидан чиққан самимий сатрларида она юртга, халққа бўлган сўнмас муҳаббат, вафо ва садоқат жўшиб куйланади.
-
Танланган асарлар биринчи жилд
Буюк рус ёзувчиси Толстойнинг ўзбек тилида беш жилдлик танланган асарлари нашр этилмоқда.қўлингиздаги биринчи жилда адибнинг ҳикоя ва қиссалари киритилган.
-
Биллур нуқталар
Шоирнинг инсон умри, ҳаёт мазмуни, унинг жамият ва ватан олдидаги бурчлари, гўзалликлар, истиқлол мавзулари ҳақидаги адабий фалсафий мушоҳадалари Сизни ҳам фикрлашга ундайди.
-
Бир миллион можароси
"Бир миллион можароси" драмасида бир раҳбарнинг давлатга хиёнати уни нисоний тушкунликка маҳкум этганлиги, айни вақтда ўз оиласини ҳам вайрон қилиб юборганлиги ҳаққоний нақл этилади.
-
Азизим
Азизим 185 йил - Мопассан учинчи республика давридаги француз буржуа жамияти иллатлари авж олган сотқинликни фош этган иккинчи машҳур романи саналади. Асарнинг бош қаҳрамони қишлоқ қовоқхоначисининг ўғли Жорж Дюруадир. У Африкада аскар бўлиб хизмат қилган ва мустамлака халқларни камситиш ва ўлжани қўлга киритишга қаратилган ҳаракатларда қатнашади. Булар қаҳрамон феъл-атворининг қўпол шахсиятпараст бўлиб шаклланишига таъсир этади.
-
Шейитлер тәғдири
Белгили илимпаз ҳәм жазыўшы Әбдисайыт Пахратдиновтыӊ «Шейитлер тәғдири» романы үлкен бай тарийхый фактлер тийкарында жазылған шығарма. Онда қарақалпақ халқыныӊ бурыннан бай тарийхқа, миллий үрп-әдетлерге, әдебият, мәдениятқа, илим-ҳикметлерге ийе халық болғанлығы, XX әсирдиӊ 20-30-жылларында ол халықты қызыл империяныӊ басып алыўы, мешит, медреселерин қыйратыўы, ахун, уламаларын, миллий зиялыларын жоқ қылыўлары, буған қарсы халық наразылығы, бул мәселелерде елдин руўхый таянышы болған Қумөзек ийшан, Қарақум ийшан, Нурылла ахун медреселериниӊ ахунларыныӊ роллери, халықтыӊ миллети, оныӊ тарийхын , мәдениятын сақлап қалыў ушын Жәләл мақсым, Қ.Әўезов, Қазы Мәўлик,Барлықбай болыс, Палўан болыс, Сапар жалаӊашлардыӊ совет ҳүкиметиниӊ бул жаўызлықлары менен гүреслери гәп болады.
-
Элим
Бу — шоир аҳли учун энг катта мукофот, эътироф нишонасидир. «Элим» деб номланган мазкур шеърлар тўпламига шоиранииг «Вафо бўлиб уйғонаман», «Мен сени қизғонаман», «Кўзларингни соғинаман» каби китобларига кирган ва сўнгги йилларда битилган шеърлари асос бўлди. Ватанга муҳаббат, азиз элига садоқат, унинг табиатига мафтункорлик, ишқ-вафони улуғлаш — янги. китобнинг асосий мундарижасини ташкил этади.
-
Аямажуз
Ушбу китобда қилиғи, ҳатти -ҳаракатлари қишнинг охирги кун- ларида келадиган қорасовуққа ўхшаш кишиларнинг тақдири билан танишасиз ҳа мда орамизда ҳамон шунақа одамлар бор эканлигини билиб оласиз.
-
Истиқлол ва тарихий жараён
Ушбу рисолада истиқлол даври ижтимоий-сиёсий жараёнлари, унинг онг ва тафаккур билан боғлиқ жиҳатлари, мустақиллик моҳияти, унинг умуминсоний қадрият сифатидаги муҳим жиҳатлари ва мустақиллигимизни мустаҳкамлаш жараёнлари хусусида сўз юритилади.
-
Осмон Устун
Шундай одамлар бўладики, уларни нохосдан эсласангиз ҳам мийиғинчизда кулиб қўясиз, лабингизда табассум пайдо бўлади. Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» ёки Неъмат Аминовнинг «Суварак» қиссалари қаҳрамонларини эсланг. Қулингиздаги қисса қаҳрамони, эсарқишлоқлик Асқар баъзи хусусиятлари билан уларни эслатиб туради. Китобдаги воқеалар гурчи сталинча сиёсат йиллари содир бўлган, халқимиз очлик, муҳтожлик асоратларидан қийналган оғир йиллар ҳақида ҳикоя қилсада, Асқарнинг топқирлиги, ҳар қандаи вазиятда «тегирмондан бутун чиқиши» беихтиёр эьтиборингизни тортади, қиссани бош кўтармай ўқишга мажбур этади.
-
Иймонлашиш умиди
Тоҳир Маликнинг мазкур китоби «Меҳмон туйғулар» китобининг тузатилган, тўлдирилган иккинчи нашридир. Мазкур китоб орқали ёзувчининг фикрий оламига меҳмон бўласиз, деган умиддамиз.
-
Ботмай қолган ой
Айниқса улар билан боғлиқ воқеа- ҳодисаларнинг, улар эришган ютуқларнинг қизиқарли ҳолда ёрити- лиши, шунингдек, Оҳангарон кайвониларидан ёзиб олинган қўшиқлар, ўланлар, турли ҳангомаларнинг берилиши кенг китобхонлар оммасига манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Ҳусн ва дил
Ушбу достонда Нишотийнинг ҳаёти ва ижоди, Навоий, Фузулий ғазалларига боғланган муҳаммаслар ва шоирнинг ҳаёти тўғрисида баён қилинган эпизодик маълумотлар ва яна шунга ўҳшаш мавзулар келтирилган.