-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Жудолик диёри
Китобда ўтган аср ўрталарида халқимиз бошига тушган оғир жудоликлар, синовлар, урушнинг аянчли воқеалари битилган.
-
Бахт қасри
Ушбу китобда асосан оилавий масалалар баёни берилган. Ундаги ҳаётий ҳикоялар сизга албатта манзур бўлади.
-
Samolyotdagi o'g'irlik
Hikoyalar hajman kichkina bo'lsada ularda katta voqealar tasvirlangan.Hikoyalar to'plami jahon adabiyotining eng sara ijodkorlari asarlaridan iborat
-
Нобел мукофоти олган адиблар (1901-2000 йиллар)
Адабиёт соҳасида Нобел мукофоти берилиши адабиётшунослар, адиблар ва китобсеварлар учун муҳим воқеа. 1901-2000 йилларда мукофот олган адибларнинг биографиялари, айримларининг мукофот топшириш вақтидаги нутқлари, эсдаликлари, баъзи асарларнинг мўъжазгина таҳлили мазкур тўпламга киритилди. Мутахассислар ва китобсеварлар учун мўлжалланган.
-
Мени йиғлатма, ҳаёт!
Бир шоир айтганидек, ҳаёт деб аталмиш Буюк Устоз кимгадир қанд берса, кимгадир панд беради. Унинг синовларига беғубор кўнглини авайлаб кўтариб юрган ёшларнинг ҳаммаси ҳам чидай олмайди. Айнан, шу тенгдошларига далда бўлиш учун Аҳад Қаюм уларнинг номидан барча дардларни тўкиб солади. Ҳа, бу ҳиссий дардларнинг кўпи қадим замондан ҳозирги вақтгача турли шаклда турланиб, тусланиб қоғозларга тушиб келмоқда. Аҳад Қаюм эса ана шу дардни эритадиган, оддий турмуш ташвишидек кўрингани билан тоғлар ҳам кўтаролмайдиган ички кечинмаларни ўзига хос равишда қоғозга туширган, холос. Аслида лирика, шеьр шу эмасми?! Аҳад Қаюмнинг бу китобини ҳам кўпчилик мухлислар интизор бўлиб кутмоқда. Марҳамат, унинг шеърияти билан ошно бўлинг, азиз ёшлар!
-
Сариқ аждар ҳамласи
Романда акс эттирилган тарихий воқеалар бундан қарийб икки минг икки юз йил аввал рўй берган. Буюк ипак йўлини тўлиқ назорати остига олишни мақсад қилган хитой императори Лю Чэ ( у тарихга У-ди-"жанговор император" номи билан кирган) милоддан аввалги 138 йили ўз айғоқчиси Чжан Цзянни узоқ Ғарбда жойлашган Довон (ўозирги Фарғона водийсидаги қадимги давлат)га юборади... Романдаги воқеалар қадимги Хитой ва Довон давлатларининг тарихий шахслари-Ҳукмдорлар, мутафаккирлар ҳамда оддий халқ вакиллари образлари, уларнинг ички кечинмаси, сийрати ва сурати, турфа тақдирлари орқали маҳорат билан очиб берилган. Муаллиф ўша даврга хос фольклор материалларидан ҳам самарали фойдаланган. Китобхон роман саҳифалари орқали қадимги Довон давлатида икки минг йил олдин яшаган ота-боболаримизнинг эътиқоди, урф-одатлари, Ватан озодлиги йўлидаги фидокорона кураш тафсилотларидан воқиф бўлади. Таъбир жоиз бўлса, ёзувчи Манноп Эгамбердиев зукко ўқувчиларни мозий сари қизиқарли ва ғаройиб саёҳатга бошлайди.
-
Чиройлигим
Марямхоннинг шеърлари ўзига хос, жозибали ва самимий. Унинг қалб туғёнлари мисраларга жо бўлиб, инсонларни эзгулик ва яхшилик сари чорлайди, Ватанни, юртни севишга, қадрлашга чақиради. Ўйлаймизки, гўзал мисралардан тузилган қўлингиздаги мазкур шеърий гулдаста шеърият шайдоларига муносиб туҳфа бўлади.
-
Мафтунингман
Шеьрият-кўнгил изҳорини бадиий намоён қилишнинг энг гўзал усулидир. Бироқ ҳар ким бу усулдан моҳирона фойдаланавермайди. Шоҳруҳ ҳам қалб кечинмаларини шеърий тарзда ифодалашга ҳаракат қилибди. Шоҳруҳбекдан келажакда янада кўнгилга яқин сатрлар кутиб қоламиз.
-
Бойчечагим
Фарангиз Ўтамова машқлари болаларча соф, нафис-туйгуларнинг шеърият шаклидаги ифодасидир. Ф икрлар содда самимий, таъсирчан. Ушбу мўъжаз тўпламда Фарангизнинг она Ватанга чексиз муҳаббати, халқига бўлган ҳурмат-эҳтироми жамланган.
-
Кўклам ёмғири
Ёш қаламкаш Севара Кенжаева шеърият бўстонига эндигина қадам босаётган умидли ёшларимиз вакилидир. Ижоднинг машаққатли ва маъсулиятли йўлларида унга сабр-матонат, ўқиш, ўрганиш доимо ҳамроҳ бўлсин.
-
Орзуларнинг сўнгсиз уммони
Санобар Аҳмедова атрофини қуршаб турган борлиқни, Ватаннинг мусаффо осмони-ю, бетакрор табиатни болаларча соф меҳр билан ардоқлайди. Ота-онасига, яқинларига кўнглидаги энг самимий тилакларни шеър орқали ифодалашга ҳаракат қилади. Санобарнинг соф туйғулари шеърият шаклида қанот ёзаверсин деймиз.
-
Тўёна
Улбош Рўзиева оддий ўзбек аёли, уй бекаси. Шеърият назарияси, шеър техникаси каби илмларни эгалламаган. Бироқ шеърият шайдоси. Мутолаани хуш кўради. Рўзғор юмушларидан ортиб ижод қилади. «Тўёна» Улбош опанинг кўнгил кечинмалари маҳсули. Унда Бекламишсойнинг полвон йигитлари, бағрикенг инсонлари ҳақидаги ажойиб шеърлари жамланган. Ушбу тўплам ўз ўқувчиларига манзур бўлади деган умиддамиз.
-
Камола етган ишқ
Сафо Очил ҳаёти ва турмуши турфа ранг, ижоди эса серқирра ва сермазмун, йигирмага яқин китобларнинг муаллифи. Унинг муборак исми болалар шоири, қўшиқчи шоир, катталар учун назмий асарлар ижодкори, насрнавис, адабиётшунос, таржима- шунос ва тарбияшунос олим, педагог-мураббий, талабчан ношир сифатида машҳур ва манзур. Дарҳақиқат, у филология фанлари номзоди, педагогика фанлари доктори, профессор. Профессор Сафо Очилнинг қўлингиздаги „Камола етган ишқ“ килобита шоирнинг кейинги йилларда ёзган шеърий асарлари жамланган. Уларда шоир қалбида камолга етган Ҳақ ишқи, Истиқлол ишқи, Ватан ишқи, Меқнат ишқи, Ёр ишқи тараннум этилган.
-
Марғиноний ва унинг издошлари
Мовароуннаҳр маънавий меросга бой, жаҳон фани ва маданиятида ўчмас из қолдирган алломалар юртидир. Ушбу рисолада мусулмон ҳуқуқшунослигининг асосчиси Бурҳонуддин Марғинонийнинг "Ҳидоя" асари ва унга шарҳлар ёзган издошлари ҳақида маълумотлар берилган. Бир-бирини тадрижий давом эттирувчи уч қисмдан иборат бу рисола ўқувчиларида катта қизиқиш уйғотади деган умиддамиз.
-
ДИЛМУРОДНИНГ ДИЛКАШ ДАВРАЛАРИ
Ҳаётда шундай санъат фидойилари борки, улардаги иқтидор, истеъдод, маҳорат ва матонатни кўриб, тасашюлар айтасаи киши. Ушбу рисолада ана шундай санъат дарғалари, улариинг авлодлари вакили — таниқли доиракаш, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилмурод Исломов ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилинган, шунингдек, устоз ва шогирдлари, хусусан, укалари — Холмурод ва Элмуродларнинг доирачилик санъатини ривожлантирншга қўшган қиссалари қаламга олинган. Мазкур китоб санъат ихлосмандларининг дилларини хушнуд этади, деган умиддамиз.
-
Элим
Истеъдодли шоирамиз Сайёра Тўйчиеванинг номи бугунги кунда адабиёт ва санъат мухлисларига яхши таниш. Унинг бир қатор шеърларига куйлар басталаниб, таниқли ҳофизлар, ёш хонандалар тилига тушди, дилдан дилга кўчди. Бу — шоир аҳли учун энг катта мукофот, эътироф нишонасидир. «Элим» деб номланган мазкур шеърлар тўпламига шоиранииг «Вафо бўлиб уйғонаман», «Мен сени қизғонаман», «Кўзларингни соғинаман» каби китобларига кирган ва сўнгги йилларда битилган шеърлари асос бўлди. Ватанга муҳаббат, азиз элига садоқат, унинг табиатига мафтункорлик, ишқ-вафони улуғлаш — янги. китобнинг асосий мундарижасини ташкил этади.