-
O`zbek tili
Mazkur o`quv qo`llanma oliy ta`lim muassasalarning rusiyzabon guruhlari uchun mo`ljallangan. Unda barcha material 12 ta umumiy kommunikativ mavzuga birlashtirilgan. Har bir mavzu zamonaviy hamda qiziqarli matnlar, turli xil topshiriqlar, jumladan, rolli o`yinlarni o`z ichigaolgan kichik mavzulardan tashkil topgan.
-
O`zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi demokratik huquqiy islohotlar asosi
Ushbu kitobda O`zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining qabul qilinishining ijtimoiy zaruriyati, Konstitutsiyaviy komissiya faoliyati, O`zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasini yaratishdagi nazariy-huquqiy qarashlar, O`zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining qabul qilinishi jarayoni kabilar berilgan.
-
Руководство по общей химии
В руководстве приводится содержания лабораторных занятий по курсу общей химии для студентов медицинских институтов. Для каждого занятия приводится цели и задачи данной темы, вопросы, рассматриваемые на занятии, значимость изучаемой темы, блок информации по данной теме, обучающие задачи с эталонами их решения, ситуационные задачи, вопросы, задачи и тесты для усвоения материала, методика проведения лабораторных работ и задачи для самостоятельного решения.
-
Ер ҳуқуқи
Мазкур қўлланма Ер ҳуқуқи фанининг моҳиятини кўргазмали ҳолда ёритиб берувчи схемалар, тушунчалар ва рақамлардан иборат. Қўлланма уч қисм, илова, ҳуқуқий манбалар ва адабиётлардан иборат.
-
Имло муаммолари
Мазкур ўқув қўлланма ўзбек тили ва адабиёти йўналиши ўқув режасини "Имло муоммолари" танлов дастурига мувофиқ тайёрланди. Унда қуйидаги масалалар қамраб олинди: 1) фаннинг предмети, мақсади ва вазифалари: 2) ҳозирги ўзбек адабий тили шаклланишининг илк босқичидан бугунга қадар амалга оширилган алифбо ва имло ислоҳатлари, бу жараёнда мунозара предмети бўлиб келган масалалар; 3) ҳозирги иккиёзувлилик (кирилл-ўзбек ва лотин-ўзбек ёзувлари) шароитида юзага келаётган янги муаммолар, уларга муносабат масалалари.
-
Ўзбекистон иқтисодиёти асослари
Китобда Ўзбекистоннинг беқиёс меҳнат, табиат ва ишлаб чиқариш ресурслари, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, алоқа, инвестиция, инновация, экспорт салоҳияти, хизмат кўрсатиш, савдо, молия ва банк соҳалари, миллий давлатнинг иқтисодий роли, институционал ўзгаришлар ва бошқа муаммолар ёритилган.
-
Илмий ижод методологияси
Ушбу ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган "Илмий ижод методологияси" курси бўйича иқтисодий мутахассисликлар магистратураси учун мўлжалланган намунавий ўқув дастури асосида тайёрланган бўлиб, у талабаларда фаннинг ва илмий дунёқарашнинг методологик муаммолари бўйича ижодий фикрлаш малакаларини шакллантиради.
-
Психокоррекция
Қўлланмада психолог ишида учрайдиган уятчан, тортинчоқ, агрессив, хавотирланувчи болалар билан олиб бориладиган психокоррекцион ишлар ҳамда диққат, хотира, тафаккур, хаёл каби билиш жараёнларини ривожлантириш усуллари баён этилган.
-
Психоанализ асослари
Қўлланма ҳозирги даврда психолог мутахассислар тайёрлаш талаблари асосида ёзилган. Унда Зигмунд Фрейднинг психоаналитик назарияси асосида шахс муаммолари, унинг ички зиддиятлари, бу зиддиятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни бартараф қилиш усуллари бўйича чет мамлакатлардаги илғор психоаналитик мактаблар тажрибалари умумлаштирилган.
-
Психология муаммолари
Ушбу қўлланма психология фанининг айрим назарий ва методологик муаммоларига бағишланган бўлиб, унда онгнинг психологик тавсифи, билишнинг босқичлари, этнопсихология масалалари, шахс истиқболи, тафаккур назариялари ва унинг тараққиётидаги ўзига хос хусусиятлари, раҳбарнинг шахсий хислатлари, ёшларнинг норасмий гуруҳлари, олий мактабда ўқитишни такомиллаштириш муаммолари, касбнинг психологик жабҳалари юзасидан мулоҳазалар, баъзи бир фаразлар ва ғоялар илгари сурилади.
-
Психодиагностика ва амалий психология
Қўлланма психология фанининг психодиагностика ва амалий психология соҳаларига бағишланган бўлиб, унда назарий-методологик, амалий-услубиймасалалар мужассамлашган. Амалий психологиянинг ижтимоий турмушдаги ўрни, аҳамияти бўлғуси мутахассисларни зарур тестлар, методикалар билан қуроллантиришининг татбиқий жабҳаларига оид материаллар умумлаштирилган.
-
Психология фанларини ўқитиш методикаси
Мазкур ўқув қўлланмада психология фанларини ўқитиш методикасининг предмети, мақсад ва вазифалари, ўқитиш шакллари, дарс типлари, ўқитиш услублари, психология соҳаларини ўқитишда интерфаол усуллар, шунингдек назарий ва амалий психологияни ўқитишнинг методик хусусиятлари борасидаги назарий материалларни қамраб олган. Шунингдек, ўқув қўлланма ўқитиш жараёни билан боғлиқ жиҳатларни, қамраб олмасдан, балки талабалар ўқув фаолияти, унинг тузилиши, улар билан олиб бориладиган мустақил ишларни бошқариш, сиртқи таълим ўқув фаолияти ва уларни адабиётлар билан ишлаш масалаларига доир мулоҳазалар ёритиб берилган. (Диёра)
-
Касб психологияси
Ушбу ўқув қўлланмада аграр хўжалик меҳнат фаолиятининг психологик таҳлили, қишлоқ хўжалигида меҳнат жамоасини ташкил қилишнинг хусусиятлари, меҳнат фаолиятига тайёрлашни режалаштириш, қишлоқда меҳнат фаолиятини бошқаришнинг психологик асослари, қишлоқ хўжалик фаолиятининг турлари ва уларнинг тузилиши, бошқарув меҳнат фаолиятида мақсаднинг роли, қишлоқ шароитида касбга саралашнинг хусусиятлари, меҳнат фаолиятида касбий меҳнатнинг ўсиши, меҳнат фаолиятига қишлоқ ёшларини тайёрлаш, касб психологиясининг моҳияти юзасидан маълумотлар умумлаштирилган.
-
Bolalar psixologiyasini va uni o`qitish metodikasi
Qo`llanmada bolalar psixologiyasi fanining dolzarb muammolari yoritilgan. Chaqaloqlik, go`daklik, ilk bolalik, maktabgacha tarbiya yoshidagi bolalarning bilish jarayonlari, irodaviy-hissiy xislatlari va psixologik xususiyatlari bayon etilgan.
-
Oila psixologiyasi
Ushbu o`quv qo`llanmada "Oila psixologiyasining umumiy asoslari", "Oila to`g`risida sharq mutafakkirlarining qarashlari", "O`smirlik yoshidagi o`g`il va qizlarning o`ziga hos psixologik xususiyatlari" va xokazolardan o`rin olgan.
-
Psixologiya fanlarini o`qitish metodikasi
Mazkur o`quv qo`llanmada psixologiya fanlarini o`qitish metodikasining predmeti, maqsad va vazifalari, o`qitish shakllari, dars tiplari, o`qitish uslublari, psixologiya sohalarini o`qitishda interfaol usullar, shuningdek, nazariy va amaliy psixologiyani o`qitishning metodik xususiyatlari borasidagi nazariy materiallarni qamrab olgan.