-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
Таңламалы шығармалар. 1 том
Илимпаздың бул таңламалы шығармалар топламының биринши томына «Ҳәзирги дәўирдеги қарақалпақ лирикасында көркемлик излениўшилик» (1992-жыл, «Билим»), «Ҳәзирги қарақалпақ лирикасында көркем формалардың типологиясы хәм эволюциясы» (2004-жыл, «Билим») атлы монографиялары, жоқары оқыў орынлары ушын «Қосық теориясы» (2010-жыл, «Алишер Наўайы атындағы мәмлекетлик китапхана нашриёти» сабақлығы киргизилген. Екинши томын ҳәр қыйлы жылларда жәриялаған мақалалары, әдебий сәўбети ҳәм илимпаз туўралы басқа авторлардың жазған мақалалары қурайды.
-
Қўғирчоқлар қўшиғи
Одилжон Ҳудойбердиев ҳаёти давомида санъат соҳасида хизмат қилади. Ушбу тўплам асосан, қўғирчоқлар тилидан баён қилинган шеърлардан иборат, уларда театрда қўйилаётган спектаклларнинг персонажлари, қатнашувчилари, ҳаётда эса кимнингдир тимсоли ҳисобланади. Шеърлар билан танишар экансиз, яхшилик доимо ёмонлик устидан ғалаба қозонишига ишонасиз.
-
Элга шоҳу ишққа қул
Тарихий сиймолар ҳаётидаги, сиёсий фаолиятидаги ва шахсиятидаги мураккабликлар хамиша ҳам одил ёки холисона баҳоланавермаган. Шоҳлик билан шоирлик ўртасида муштараклик жиҳатлари ўрнига зиддият ва номутаносибликларни излаш эса кейинги чораккам бир асрлик ҳаётимизда оддий мезонга айланиб қолди. Бобур, Ҳусайний, Амирий ижодига турлича қараганимиз учун ўзимизни кечиролмай келаётирмиз. Номлари парда ортида қолиб келаётган ижодкорлар меросини халқимизга етказиш имкони туғилгани - истиқлол шарофатидир. Шу вақтга қадар унутилиб келган Феруз қаламига мансуб ушбу китоб ўзбек адабиёти мухлисларига манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Меҳр улашиб
Тўплам Исмоилжон Алиев, Ҳабибуллоҳ Исомиддин, Комилжон Ҳаким, Ғани Мажид каби шоирларнинг ижод маҳсулларидан ташкил топган. Бу муаллифларнинг барчалари узоқ йиллар халқ таълими соҳасида фаолият олиб боришган. Уларнинг шеърлари фалсафий мушоҳадаларга бой, пишиқ-пухта, ҳикматга бойдир.
-
ДОКТОР АЙБОЛИТ
Писатель П.Ф.Аболимов собрал все сказки К.И.Чуковского о жизни и приключениях доктора Айболита ("Бармалей", "Доктор Айболит", "Телефон" и др) и составил из них либретто.
-
Харобадан чиққан машхурлар
Қўлингиздаги китоб ўз даврининг машҳур кишилари, ҳаётда муваффақият қозонган инсонлар ҳақида. Улар омма эътиборига тушиб, олқишлар олишган, диққат-эътиборда бўлишган. Бу инсонлар умр йўлларида ҳамиша ҳам омадга эришавермаганлар, албатта. Ҳаётдаги катта-кичик тўсиқлар, қарама-қаршиликлар, турли-туман зиддиятлар, замон ва макон билан боғлиқ номутаносибликлар уларни ҳам четлаб ўтмаган. Китобда довруғи достон кишиларнинг алам-изтироблари, ғам-ташвишлари ҳам келтирилади.
-
Онамни ўйлайман
. Комил Машраб шеърият шайдосидир. Ўзи ҳам шеърлар машқ қилиб туради. Ёзганларида фақат битта мавзу. У ҳам бўлса эзгуликни улуғлайди.Ушбу жамлама шоирнинг илк китоби. Ўйлаймизки улар азиз шеърхонда яхши таъсурот қолдиради.
-
-
Дарднинг шакли
Фахриёрнинг "Дарднинг шакли" тўпламига кирган шеърлар мавзу жиҳатдан ранг-барангдир. Уларни бирлаштириб турадиган нарса шоирнинг воқеликка безовта ва куюнчак муносабатидир. У дардларига тинимсиз шакл излайди. Ташбиҳлар воситасида бир-биридан узаб кетган воқеликларни ва моҳияларни ўзаро яқинлаштиради, чоғиштиради. Бу ҳол уларни уйғун ҳолда тасаввур этиш имконини беради. Унинг назарида, ташбиҳ - мазмун қофияси. Қофияли верлибрларни, фикрни асл шаклида сақлаб қолиш эҳтиёжидан туғилган, дейиш мумкин. Тўпламга кирган шеърларнинг аксарияти олдинги йилларда ёзилган.
-
The Tragedy of Hamlet, Prince of Denmark
CLAUDIUS, king of Denmark. HAMLET, son to the late, and nephew to the present king. POLONIUS, lord chamberlain. HORATIO, friend to Hamlet. LAERTES, son to Polonius. LUCIANUS, nephew to the king.
-
Адвокатлар фош қилади
"Адвокатлар фош қилади" детектив романининг ҳар бир боби тугалланган алоҳида воқеадан иборат. Уларда турли нопок кимсалар ҳаром, қинғир йўллар билан оч нафсини қондириш учун нималарга қўл уришдан тап тортмаслиги мумкинлиги тасвирланади. Асар қаҳрамонлари - уч адвокат эса ўз касбининг усталари бўлганликлари туфайли уларни фош эта оладилар. Шубҳа, туҳмат остида қолган бегуноҳ одамлар оқланади, уришганлар ярашади. Воқеалар шу йўсинда боғланиб, яхлитликни ташкил этади. Китобдаги воқеалар фавқулодда қизиқарли, кутулмаган бурилиш ва ечимларга бой.
-
Лайли ва Мажнун
«Лайли ва Мажнун» ҳақидаги қисса араб халқлари орасида кенг тарқалгани ва ғоят машҳур бўлгани ҳақида академик И. Ю, Крачковский шундай ёзган эди: «Шарқда Лайли ва Мажнун Ғарбдаги Ромео ва Жульеттага нисбатан машҳурроқдир». Ибн Қутайба, Ал-Жоҳиз, Абу Бакр ал-Волибий ва бошқа араб олимларининг асарларида Лайли ва Мажнун ҳақидаги турлиғтуман ривоятлар берилади. Бадиий адабиётга келганда Низомий Ганжавий, Хусрав Деҳлавий, Ашраф, Жомий, Амир Шайхим Суҳайлий қаламига мансуб достонлар яратилди. Туркий тилда эса Гулшаҳрий, Ошиқ Пошо, Шаҳидий каби шоирлар Лайли ва Мажнун орасидаги ишқ саргузаштлари ҳақида ўз достонларида айрим парчалар бердиларки, «бу парчалар Лайли ва Мажнун афсонасининг туркий тилдаги дастлабки куртаклари сифатида аҳамиятлидир» (Т. Аҳмедов. Алишер Навоийнинг «Лайли ва Мажнун» достони. Т, «Фан», 1970, 29-6). «Лайли ва Мажнун» Алишер Навоий «Хамса»сининг учинчи достони бўлиб, 1484 йилда ёзилган. Достоннинг кириш бобларидан бирида Навоий анъанани давом эттириб, бу мавзуда асар ёзган салафларини чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олади. Улардан фарқли ўлароқ асарини туркийда ёзганини алоҳида таъкидлайди. Навоий Низомийнинг достонини «қалъа»га, Деҳлавийникини яхши безакли «қаср»га ўхшатиб, ўзининг достонини эса «қалъа» ва «қаср» атрофидаги шаҳар ва боғларга қиёс этади. Шоир ўз асарини «Фироқнома», «Номаи дард» деб ҳам атайди1 .
-
ҲAЙРAТ УЛ-AБРОР
«Бисмиллoҳир-рaҳмoнир рaҳим». Ушбу жумлaдa энг қиммaтбaҳo дурлaр бир ипгa тизилгaндир. Бундaги ҳaр бир дур жoн жaвҳaридaн, қиммaтигa кўрa эсa, икки жaҳoн нaрxидaн ҳaм oртиқ. Бундa ип икки жaҳoнни бир-биригa бoғлaб, икки жaҳoннигинa эмaс, жoн ҳaёт иплaрини ҳaм тутaштириб тургaндeк. Кимки бoқийлик xaзинaсигa эришишни ўйлaр экaн, шу дур, шу ипни ўзигa тaсбиҳ қилиб oлмoғи кeрaк. Чунки бу oддий ип эмaс. У шундaй aжoйиб сиртмoқдирким, дин вa дaвлaтни oвлaш - қўлгa киритишдa у бўғoв вaзифaсини ўтaй oлaди. У бўғoв ҳaм эмaс, ҳeч қaчoн бўғoвлик қилмaгaн. Бу - жaннaт бoғидaги кийиклaрни қўлгa киритиш учун aрқoн. Уни жoн суви oқaдигaн aриқ, йўқ, жoн суви oқaдигaн aриқ эмaс, бaлки тириклик суви дeсa бўлaди. Бу сув ёқaсидa aлифдeк бўлиб дaрaxтлaр ўсиши билaн биргa, шивитгa ўxшaш xушбўй ўтлaр, дaрaxтлaр устидa мeвaлaри. Шу билaн биргa ўшa гaвҳaрдeк қиммaтбaҳo иплaр Илoҳий xaзинaгa aждaҳoдeк тaлaбгoр ёки бoшқaчa қилиб aйтгaндa, булaр ҳaммaси oсмoннинг энг юқoри қисмидa ўрнaтилгaн қaндилдир. Бaлки aниқлик киритиш учун бу қaндил oрaсигa у ердa ягoнaлик бoғининг қумриси ўзигa уя қургaндир.
-
JINLAR BAZMI
Aziz bolalar! Qo'lingizdagi kitobga buyuk o'zbek yozuvchisi Abdulla Qodiriyning yosh kitobxonlarga bag'ishlangan ikki hikoyasi kiritildi. Ularda xalqimizning milliy urf-odatlari, ba'zi sirli hodisalar haqidagi tasavvurlari mahorat bilan tasvirlangan. Adibning serjilo ohanglarga boy tili, tiniq obrazlari, quvnoq kulgisi, yorqin tasviri o'quvchini maftun etadi. Mazkur kitob adib tug'ilgan kunning 110 yilligiga bag'ishlab chop etilmoqda
-
ЎТКАН КУНЛАР
Модомики, биз янги даврга оёқ қўйдик, бас, биз ҳар бир йўсунда ҳам шу янги даврнинг янгиликлари кетидан эргашамиз ва шунга ўхшаш достончилиқ, рўмончилиқ ва ҳикоячилиқларда ҳам янгаришға, халқимизни шу замоннинг «Тоҳир-Зуҳра»лари, «Чор дарвеш»лари, «Фарҳод-Ширин» ва «Баҳромгўр»лари билан танишдиришка ўзимизда мажбурият ҳис этамиз. Ёзмоққа ниятланганим ушбу — «Ўткан кунлар», янги замон рўмончилиғи билан танишиш йўлида кичкина бир тажриба, яна тўғриси, бир ҳавасдир. Маълумки, ҳар бир ишнинг ҳам янги — ибтидоий даврида талай камчилик-лар билан майдонға чиқиши, аҳлларининг етишмаклари ила секин-секин тузалиб, такомулга юз тутиши табиий бир ҳолдир. Мана шунинг далдасида ҳавасимда жасорат этдим, ҳаваскорлик орқасида кечатурган қусур ва хатолардан чўчиб турмадим.Мозийға қайтиб иш кўриш хайрлик, дейдилар. Шунга кўра мавзуъни мозийдан, яқин ўткан кунлардан, тари-химизнинг энг кирлик, қора кунлари бўлған кейинги «хон замонлари»дан белгуладим.
-
МEҲРОБДАН ЧАЁН
Туркистон феодалларининг кейинги вакили бўлған Худоёрнинг ўз хоҳиши йўлида деҳқон оммаси ва майда ҳунарманд — косиб синфини қурбон қилиши, мамлакат хотин-қизларини истаганча тасарруф этиши, бунга қарши келгучилар тиласа ким бўлмасин, раҳмсиз жазо бериши романнинг мавзуидир. Худоёрнинг бу йўлдағи биринчи истинодгоҳи бўлған уламолар, уларнинг ички-ташқи аҳволи, ахлоқи, мадраса ва оила ҳаёти, уламода инсоний ҳис битканлиги ва қолғани ҳам хабосат1 пардаси остида сезилмас даражага етканлиги мундарижа сиғдирған қадар баён қилинадир. Булар рўмоннинг номарғуб — манфий қаҳрамонлари. Иккинчи тарафда мазкур қора кучларга қарши "тубан" синф — камбағаллар, уларнинг хонлиқ тузилишига, қора куч — уламо алайҳига чиқиши. Меҳнаткаш камбағалларнинг ахлоқи, сажияси, оиласи, турмиши ва бир-бирига алоқаси, самимияти.