-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Сароб
Қиз эшик олдига юраги бетламайроқ келди,унинг қабзасидан ушлаб аста тортиши нарёқдан бировнинг қаттиқ итарган пайтига тўғри келди: эшик оёғининг учига тегиб қопчигандай сўнг четланиб,ичкаридан чиққан йигитга йўл берди.
-
Мегрэ ва дайди
Француз ёзувчиси Жорж Сименон ўзининг полиция комиссари Мегрэ ҳақида ёзган қатор психологик-детектив романларида юз берган жиноятнинг бутун тафсилотини қизиқарли эпизодларда фош қилиш билан бирга, айни чоғда мазкур жамият ҳаётида учраган иллат ва нуқсонларни ҳам шафқатсиз танқид остига олади. Бу тўпламда китобхон Муаллифнпнг комиссар Мегрэ фаолиятидан ҳикоя қилувчи «Мегрэ ва дайди» ҳамда «Мегрэ министр ҳузурида» романларини ўкийди.
-
Ҳаётий ҳикматлар
Кекса журналист ,уруш ва меҳнат фахрийси Жалолиддин Турдиев Андижонда яшаб ижод этаётгшан қаламкашлардан.У сўнгги йилларда ёзган шеърий ва насрий машқларини тўплаб ,китоб ҳолига келтириб эътирофингизга ҳавола этди.Меҳнатни улуғловчи ,муҳаббатни тараннум этувчи ,эзгуликни мадҳ қилувчи қалб сатрлари Сизга манзур бўлади деган умиддамиз.
-
Бахт шамоллари
Даврон Ражаб овоздан ранг излайдиган шоирлар тоифасига мансуб. У воқеликка ҳам шоир, ҳам рассом нигоҳи билан қарайди. Инсон руҳиятининг ақл жиҳатларни образларда шакллантирадики, бу замонавий шеъриятимиз уфқларини кенгайтирадиган бир усулдир. Ушбу китоб мутолааси Сизга завқ бағишлашидан умидвормиз.
-
Маҳбуб ул-қулуб
Ушбу китобдаги айрим ҳикматларга, мазмунидан келиб чиққан ҳолда, сарлавҳалар қўйилди ҳамда зарур ўринларда бир оз изоҳ ва шарҳлар берилади.
-
Философы без умцы
О чем эта книга? О величайшей загадке Бытия и Сознания об Имени Бога, если хотите. Но не ждите готовой разгадки, она придет к тому, кто всего выше ставит поиск Истины, поиск Единого ...
-
ЎТКАН КУНЛАР
Модомики, биз янги даврга оёқ қўйдик, бас, биз ҳар бир йўсунда ҳам шу янги даврнинг янгиликлари кетидан эргашамиз ва шунга ўхшаш достончилиқ, рўмончилиқ ва ҳикоячилиқларда ҳам янгаришға, халқимизни шу замоннинг «Тоҳир-Зуҳра»лари, «Чор дарвеш»лари, «Фарҳод-Ширин» ва «Баҳромгўр»лари билан танишдиришка ўзимизда мажбурият ҳис этамиз.
-
Илтижо
Бу тўпламдан ўрин олган катта-ю кичикка баб-баробар тушунарли шеърлар, китобхон қалбида она ерга муҳаббат ва ифтихор туйғуларини парваришлайди. Тўпламдаги бир қатор шеърлар қишлоқ ва унинг меҳнаткаш одамларига бағишланган.
-
Ўзбек халқ мақоллари II
Ўзбек халқ мақолларининг нисбатан мукаммал ушбу нашри биринчи марта амалга оширилмоқда. Тўпламга ўн уч мингга яқин мақол киритилган. Ҳалқ донолигининг бу нодир намуналари ижтимоий ва маиший ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олади, халқимизнинг асрлар давомида тўплаган тажрибаларини пурҳикмат сатрларда бадиий ифода этади. Тўпламга киритилган ҳар бир мақолга унинг мазмунини изохловчи ва манбаини курсатувчи кўрсаткичлар берилган. Тўплам фольклористлар, этнографлар, адабиётшунослар, шунингдек, халқ ижоди билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
1000% ютуқли йўл қандай танланади?
Ушбу амалий қўлланма ёрдамида Сиз олдингизда турган танловлардан ўзингиз учун энг тўғрисини танлашни билиб оласиз. Бунда кинезиологияга – танамиздаги мушаклар илмига асосланган илмдан фойдаланилади. Танлаган вариантнинг бизга тўғри келиш ёки келмаслигини танамиз ёрдамида аниқлаймиз.
-
Соғинч девони
Республикамизда аллақачон эътироф этилган истеъдодли шоир Исмоил Тўлакнинг мазкур тўпламига унинг турли йилларда битилган ,лекин авалги китобларига киритилмаган шеърлар жамланган.
-
Номаълум аёл мактуби
Улуғ австрия ёзувчиси Стефан Цвейгнинг асарлари аёл қал-бининг нозик кечинмаларини ҳаққоний ва бор мураккаблигича тасвирлаб бериши билан ажралиб туради. Бу хусусият, айниқ-са, унинг «Мураббия», «Номаълум аёл мактуби», «Бир аёл ҳаётидан йигирма тўрт соат» каби новеллаларида яққол кўринади.
-
Миллионер бўлишнинг 21 сири
Тезда бойиб кетишнинг қандай йўллари бор?Бўлса улар нималардан иборат?Америкалик тадбиркор Брайн Трейсли ҳалол меҳнати билан ҳаётда оёққа туриб олиш ва зарурий эҳтиёжларни қондиришнинг аниқ 21 усулини тавсия этади.Бу тавсиялар кишиларни руҳий жиҳатдан тайёрлайди ва ҳалол бойлик орттириш йўлида ўзини қандай тутиш ,атрофдагилар билан муносабат ўрнатиш каби йўл -йўриқлар кўрсатади.
-
Орият исёни
Ҳусния исмли оддий бир қишлоқ аёлининг оила мустаҳкамлиги ва фарзандларининг бахти камоли учун кураши, матонати, жасорати, садоқати ва шижоатига бағишланган мазкур асарда мустақил Ўзбекистонда фермерлик ҳаракатининг бошланиши, қишлоқ фаровонлиги ва юрт тараққиёти муаммолари ҳақидаги қизиқарли воқеалар ўз ифодасини топган.
-
Андижондан Бағдодгача
Таниқли ёзувчи, Бобур номидаги халқаро илмий экспедиция аъзоси, «Бобурийлардан бири», «Хинд сориға», «Андижондан Даккагача», «Буюклар изидан» каби сафарномалар муаллифи Қамчибек Кенжанинг «Андижондан Бағдодгача» номли навбатдаги китобида Яқин Шарқ ва Арабистон ярим оролидаги мамлакатларда яшаган буюк аждодларимиз ҳаёти ва ижодини ўрганиш юзасидан олиб борилган изланишлар, экспедиция аъзоларининг заҳматли ва мароқли саргузаштлари ҳақида, мазкур мамлакатлар, шаҳарларнинг ўзига хос жиҳатлари, одамларнинг феъл-атворлари, яшаш тарзлари тўғрисида ҳикоя килинади.
-
Қалбим баҳори бўл
Инсон мудом улғайиб боради,кексаяди.Аммо кўнгил қаримайди.Шунданми ёши улуғ шоирларимиз ҳам ёшлик ва муҳаббат тараннум этадилар.Турғунбой отанинг кўнглига бир пайтлар-ёшлик чоғида тушган шеър ишқи кексалик пайтида яна бир бўй кўрсатди.Ушбу мўъжаз тўпламда шоирнинг юрт тараннуми ,она муҳаббат мавзуларидаги ҳамда ҳаёт фалсафаси йўғрилган бир қатор шеърлари киритлиган.