-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Йўқолган дунё
Артур Конан Дойл 1859-йил 22-майда Эдинбургда таваллуд топган. Эдинбург Университетида таҳсил олган. Дойле ёзувчиликдан ташқари физика ва тиббиёт билан ҳам шуғулланган. Адиб ижодини „Сесасса водийсининг сири“ (1879) ҳикояси билан бошлаган. У „Бадарға қилинганлар“ (1893), „Сардор Жерар жасорати“ (1894-95), „Родней Стон“ (1896) тарихий-саргузашт романлар, „Йўқолган дунё“ (1912), „Заҳарланган минтақа“ (1913), „Маракот жарлиги“ (1929) илмий-фантастик асарлар муаллифидир.
-
So'nggi ijro
Aziz kitobxon! Qo'lingizdagi to'plamdan jahon miqyosida e'tirof etilgan adiblarning eng sara hikoyalari o'rin olgan. Hikoyalar o'zining uslubi, mukammalligi va kutilmagan voqealarga boyligi bilan e'tiborga molik.
-
Қил устидаги тақдир
V китобга «Бир одамнинг икки сояси» ва «Ёш хотиннинг гуноҳи» номли XI—XII қисмлар киритилган. Лобар ўз саргузаштларини якун- лашга, атрофидагиларга яхшилик улашишга уринади, аммо жиноят гирдобидан чиқиш учун бу камлик қилади. Унинг янги хатолари янги саргузаштлар саҳифасини очади.
-
Бараканинг сири
Барака – сирли ва илоҳий ҳолат. У кўзга кўринмайди, қўлда тутиб бўлмайди. Баракани фақат ҳис этиш мумкин. Ушбу мўъжаз тўпламда бараканинг сири, унга етказувчи омиллар хусусида фикр юритилади. Содда баён ва равон услубда битилган ушбу рисола китобхонларни бефарқ қолдирмайди. Тўплам кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Чўл бургути
Чўл бургутини излаб Олтиариқдан Ёзёвонга отда жўнадим. Ҳали қуёш ботмаган, унинг кечки қизғиш нурлари барглари сарғайган ўрикларни, терак учларини ловиллаб ёндираётгандек. Осмон кўм-кўк, уфқда худди атайин бўяб қўйгандек қип-қизил булут парчаси судралиб юрибди.
-
Унутилган ҳур: Шеърлар
Инсон манфаатлари йилида ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тайёрланган ушбу китоб Ўзбекистон мустақиллигининг олти йиллигига бағишланган бўлиб, у Республика Давлат матбуот қўмитаси ташаббуси билан Республика матбаа таъминот улгуржи-воситачи фирмаси ҳомийлигида чоп этилди. "Унутилган ҳур" китоби унутилмайдиган ишқ ҳақида...Суюмли она қишлоқ, Ватан ҳақида...
-
Аёзи чўзилган баҳор
Ушбу асарда Буюк мақсадлар билан Тошкентга рассомликка ўқиш учун келаётган Элёр нега қамоққа тушиб қолди? Ҳали туғилмаган норасида нечун бевақт нобуд бўлди? Севги-муҳаббат нима ўзи: бахтли ҳаёт кечиришми ёки азоб уқубатга дучор бўлишми, чигал тақдирлар баён этилади.
-
Уфқ
"Уфқ" республикамиз тарихининг уч муҳим даврини ўз ичига олган трилогиядир. Автор трилогиясинг биринчи китоби бўлмиш «Қирқ беш кун»да ўзбек халқининг сув учун кураш лавҳаларини қаламга олган бўлса, иккинчи китоб - «Ҳижрон кунлари» ҳамда учинчи китоби «Уфқ бўсағасида»да уруш ва урушдан кейинги даврдаги фидокорона меҳнатини тасвирлайди. Ёзувчи ҳар учала романда ҳам турли тақдирлар, ҳижрон аламлари, айрилиқ кўз ёшлари-ю висол энтикишларини ҳаяжон билан тасвирлайди. "Уфқ" турли тақдирлар тўғрисидаги йирик проза асаридир.
-
Ажр. Шеърлар
Зебонинг шеърлари жим-житликда янграган садо, бўм-бўшликда ёнган олов каби эътиборни тортади, кўнгилга туйғу ва эҳтиросларга таъсир этади. Сиз бу таъсирдан дафъатан чиқиб кетолмайсиз, бу шеърлар Сизни ўзгартиради, севишга, азоб тортишга, қувонишга ва бахтли бўлишга чақиради. Шундай экан, ушбу китоб Сиз азиз шеърхоннинг ҳам кўнгил мулкингизга айланишига ишончимиз комил
-
Ошқом қўшиқлари
Ушбу "Оқшом қўшиқлари" унинг биринчи йирик асари бўлиб, кўп йиллик изланишлардан сўнг дунёга келди. Бу асарида у санъат аҳллари-композитор, шоир, рассом образларини ва қишлоқ меҳнаткашлари дунёсини тасвирлашга ҳаракат қилган.
-
Янги Узбекистоннинг истеъдодли ёшлари: (Илмий ишлар туплами) Биринчи китоб
Шахснинг ижтимоий фаоллик даражаси, маданий юксалишини таъминловчи мухим омил таълим ва тарбия хисобланади. Айни шу омиллар унинг покланишига, сохта идеаллар ва гоявий иллюзиялардан халос бу- лишига кумаклашиши, халоллик, эзгулик ва хакикдтнинг карор топишига имконият яратиши мумкин.
-
Йўғон тепа
Бугун шанба, идора ходимларига маош берилаяпти. Одатда идора бошлиқларининг ҳурмати учун кассир кабинетга ведомость кўтариб киради. Қодиров кассир узатган пулни санамай, стол тортмасига солар экан, деди: – Нуралиевга айтинг, кирсин! Сал ўтмай, бош бухгалтер Нуралиев кирди. – Менга қаранг, бугун бир отамлашмайликми? Маошни бўлса, олдик. Пул хотиннинг қўлига тегдими, тамом. Пака қўлимиздалигида яйраб олайлик.
-
Нур кукунлари
Зебо Мирзо шеърларида мусаввирона руҳ бор, дард бор, олов бор. Бу сўзларни ушлаб кўрасиз, ҳароратини ҳис қиласиз, рангларидан ҳайратланасиз. Ва кўнглингизга кириб бораётган тирик сўзнинг товушларини эшитасиз. Сўз ичида ёнаётган аёл қалбининг изтироблари сизни ёндиради. Сиз бу шеърлар билан азобланасиз, юксаласиз вa покланасиз. У сизни буюк бир ишқ қошига етаклайди. Бир лаҳза бўлса-да, кўнгил билан яшаш бахтини тақдим этади. Зебо Мирзонинг ушбу тўплами сизнинг кўнглингиздан жой олишига умид қиламиз
-
Ajnabiy ayol
O'z yurtida to'kin-sochin hayot kechirayotgan qiz birdan Amerikada yashashni istab qoladi. "Har joyni qilma orzu..." digan naql behudaga aytilmagan. Rus adibi Sergey Dovlarovning " Ajnabiy ayol" qissasi yolg'iz o'g'il bilan chet elga ketib, o'z Vataniga qaytish orzusida yashagan Marusyaning mashaqqatli hayoti haqida hikoya qiladi.
-
Shahrim yulduzlari
Bolalikning shirin dunyosi nigohida sodda mavjlanib turgan va bu dunyoga ajablanib qarayotgan, qorishib ketgan turfa tu y g ’ulari.
-
Одоб ва офтоб
Пулат Мўмин (Мўминов), ўзбек болалар шоири ва драматурги, ЎЗбекистон ССР фахрий Маданият ходими, 24 йил 1922 декабрда Тошкентда туғилдан. Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг енг машҳур ёзувчиларидан П. Мўмин адабиётга 40-йилларнинг ўрталарида кириб келди. "Ўзбек фолклори ёзувчи ижодига ҳам таъсир кўрсатди: Пулат Мўмин биринчи адабий тажрибалари давомида ўз халқ оғзаки ижодини пухта ва меҳр билан ўрганди. Болалар Пулат Мўминнинг кўплаб шеърларининг қаҳрамонларидир. Ҳаётда бўлгани каби, улар ҳам ўқийдилар ва ўйнайдилар, қувонадирлар ва келажакни орзу қиладилар; пахта даласида ва боғда катталарга ёрдам беришади. Пулат Мўминнинг кўплаб шеълари мусиқага бағишланган.