-
Tarix. Tarix fanlari
-
-
-
Jismoniy tarbiya va sport
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Tarix. Tarix fanlari
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Madaniyat. Madaniyatshunoslik
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Tarix. Tarix fanlari
-
-
-
ислом ТАРИХИ Б И Р И Н Ч И К И Т О Б
Тарих барчаутган авлодларнинг %аёт мадрасасидир. Тарих орцали тириклар узлари учун манфаатли нарсаниурганиб, унга стал цилади- лар х,амда узларига зарар етадиган нарсалардан воциф булиб, ундан четда буладилар. Ислом mapuxu деганда, одатда, Ислом давлатлари х,амда мусул- мон халкрарнинг вщий нозил булган илк даврдан бошлаб %озирги кун- гача булган тарихи назарда тутилади. Аммо аслидаушбу тарих дунё бошланганидан то уозирги, биз яшаб турган пайтгача булган даврни уз ичига олади. Зеро, бу тарих илк инсон, илк пайгамбар - Одам алай- щссаломдан богиланади. Шайх Мухаммад Содщ Мухаммад Юсуф уазратларининг ушбу асари Ислом тарихининг мухтасар баёни булиб, муаллифнинг сунгги китобларидан биридир.
-
Қадимий мудофаа деворлари
Ушбу рисолада Улуғ Хитой девори дунёда ягона эмаслиги, шунга ўхшаш деворлар қуллик давридан тортиб то ўрта асргача дунёнинг кўпгина мамлакатларида, шу жумладан, Урта Осиёда ҳам курилганлиги ҳақида ҳикоя қилинади. Брошюра кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ҳайкаллар садоси
В. И. Ленин номли Қизил Байроқ ва Қизил юлдуз орденли Тошкент умумқўшин командирлари олий мактаби қучогида тарбияланган кишилар Улуғ Ватан уруши фронтларида қаҳрамонона жанглар тарихига шонли саҳифалар ёзишди. Бу мактабда ҳарбий таълим олган қирқ беш киши Совет Иттифоқи Қаҳрамони деган юксак унвонга муяссар бўлди. Китобчада шу қаҳрамонлардан баъзиларининг босиб ўтган ажойиб жанговар йўли тўғрисида мароқли ҳикоя қилинади.
-
Sport biomexanikasi
Biomexanika sohasidagi asosiy tatqiqotlar odam va hayvonlarning harakatlarini rganish bilan bo liq b lgan. hozirgi vaqtda, ushbu fanning ishlatilish sohasi progressiv ravishda kengaymoqda, u nafas olish tizimini, qon aylanish tizimini, ixtisoslashgan retseptorlarni va h.k. rganishni ham qamrab olmoqda.
-
Ҳозирги замон Эрон адабиёти
Адабиётшунос олим М. Рузбеҳнинг қаламига мансуб ушбу китобда ҳозирги замон Эрон адабиётининг ривожланиш босқичлари, йирик намояндаларининг ҳаёти ва ижоди хусусида сўз юритилади. Китоб шарқшунос мутахассислар, ўзбек ва тожик филологияси факультетлари профессор-ўқитувчилари ва талабаларига мўлжалланган.
-
Амир Темур туғилган жой ёхуд занжирсарой қиссаси
Бадиа, ёинки, тадқиқот - қиссада соҳибқирон туғилган жой ҳақидаги манбалар гувоҳлиги қаламга олинади, ривоятларга нигоҳ ташланади. Улуғ бобомиз болалиги билан боғлиқ воқеалар зуваласида мўғуллар босқини, сиёсий воқеа-ҳодисаларга ғаразли баҳо беришдек сўнгги давр фани иллатларига ҳам муносабат билдирилади.
-
Туркистон русиё босқини даврида
Қўлингиздаги рисола Туркистон ўлкаси тарихининг энг долзарб масалаларидан бирига багишланган. Унда Туркистон ўлкасининг чор Русиёси томонидан босиб олиниши, ўлкада огир мустамлакачилик сиёсати, босқинчилик зулмига қарши ўлка халқларининг миллий-озодлик ҳаракатлари жуда куплаб манбалар ва архив ҳужжатлари асосида баён этилади. Муаллифлар чор Русиёси мустамлакачилик зулми шароитида ўлкадаги ижтимоий-сиёсий ва маданият масалалари, хусусан жадидчилик ҳаракати муаммоларига ҳам катта эътибор берганлар.
-
Давр ва инсон
Мазкур рисолада ўзбек адабиётшунослигимизнинг муҳим жиҳати - насрда ритм, ахлоқ, ҳаёт ва конфликт, давр ва инсон, шунингдек, ишчи образининг шаклланиши, ривожи хусусида фикр юритилади.
-
МАЪНАВИЙ БАРКАМОЛЛИК ВА СИЁСИЙ МАДАНИЯТ
Ушбу рисолада фалсафий тафаккурнинг муҳим муаммоларидан бири - «комил инсон» тушунчасининг шаклланиш манбалари, бар- камол инсон қиёфасини белгилашда маънавият ва сиёсий маданият- нинг ўрни ҳамда аҳамияти ҳақида фикр юритилади. Муаллиф «маъ- навий баркамоллик» ва «сиёсий маданият» тушунчаларининг Шарқ ҳамда Ғарб фалсафасидаги ўзига хос талқинларини таҳлил этиб, улар бугунги миллий истиклол гояси ва мафкурасида қандай маъно- мазмун касб этаётганига эътиборни қаратади. Рисола теран фалсафий мулоҳазаларга, ҳаётий ва илмий далил- ларга бой. Энг муҳими у содда ва равон тилда, мароқли услубда ёзилган. Китоб, аввало, илмий жамоатчилик, сиёсатшунос ва ҳуқуқшунос олимлар, маънавият соҳаси ходимлари, илм ва билим масканлари тадқиқотчилари ҳамда талабаларига, қолаверса, кексаю ёш, каттаю кичик - барча китобхонларга, маърифат аҳлига мўлжалланган. У барча юртдошларимизга манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Нозик иборалар
Китобга аз-Замахшарий ижодидагина эмас, бутун ислом маданиятига муҳим ўрин тутувчи "Нозик иборалар" рисоласи тўлалигича критилди.
-
Қаҳқаҳанинг қудрати
Кулгининг аҳамияти ҳақида кўп гапирилган. У ҳақидаги салбий фикрлар ҳам талайгина. Лекин у маълум мақсадга йўналтирилганда кучли бир қуролга айланади. Шоир Маҳмуд асарларида ана шу қудратни ҳис этиш мумкин. Адабиётшунос олим Муҳаммадали Маҳмудовнинг мазкур рисоласи ўқувчида қизиқиш уйғотади.
-
Самарқанд маҳаллаларининг ўтмиши ва бугуни 2-қисм
Ушбу китоб Самарқанд шаҳрининг маҳаллалари тарихи ҳақида иккинчи китобдир. Учинчи китоб ҳам якин орада ўз ўқувчиларини қўлига тегади. Ҳурматли маҳалладошлар, китобнинг мазмуни ҳақида, ўз маҳаллангизнинг фаол аъзоси сифатида фикрларингизни китоб муаллифларига етказасизлар деган умиддамиз.
-
Ҳофиз Шерозий ва ўзбек адабиёти
Адабиётшунос, филология фанлари номзоди М. Азимовнинг ушбу китобида XIII асрда яшаб, ижод этган улуғ форс-тожик шоири Ҳофиз Шерозий ижодининг ўзбек адабиётига таъсири, шоир ғазалларининг ўзбекча шарҳ ва таржималари асосида уни тушуниш, талқин ва таржима этиш муаммолари хусусида фикр юритилади.
-
ЎЗБЕКИСТОНДА 1916 ЙИЛГИ ХАЛҚ ҚЎЗҒОЛОНИНИНГ ҚАТНАШЧИЛАРИ
Ушбу рисолада Фаргона областида бўлиб ўтган 1916 йилги халқ қўзғолонлари ҳақида сўз юритилади, шунингдек, қўзголон қатнашчиларининг хотиралари баён қилинади.
-
МАЪНАВИЯТ САБОҚЛАРИ
Мустакиллик - бу аввало, соф ғоявий-сиёсий, мафкуравий цивилизация. Маънавият, маърифат ва мафкура жамиятнинг тараккиёт талаблари ва эҳтиёжларига, руҳий уйғун бўлса, халкни, миллатни камолотга бошлайди, манфаатларига зид келгудек бўлса, халокатга етаклайди, маънавий-ғоявий манкуртликка олиб келади. Маданий- маънавий жихатдан қашшоқ бўлган мамлакат буюк, порлок истикболга эга бўла олмайди. Ижтимоий, иқтисодий, сиёсий тараккиёт такдирини маънавий-маърифий, ғоявий, сиёсий-хукукий жиҳатдан етук ва баркамол кишилар ҳал қилади, «Халқнинг маънавий руҳини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш Ўзбекистонда давлат ва жамиятнинг энг муҳим вазифасидир», дейди юртбо- шимиз Ислом Каримов.
-
МАЪНАВИЯТ ВА ТАРАҚҚИЁТ
Кенг маънода инсонни, умуман кишилик жамиятини маъ- навиятсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Қадим-қадимдан буюк му- тафаккирлар, олиму уламолар, бадиий ижод намояндалари ко- мил инсонни тарбиялаш ва шу орқали юксак маънавиятли жа- миятни қарор топтириш учун турли-туман ғояларни илгари суриб келганлар. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, жамиятнинг бошқа соҳалари қатори маънавиятни ривожлантиришга ҳам устувор вазифа сифатида қаралиб, бу борада изчил ишлар амалга оши- риб келинмокда. Абдураҳим Эркаевнинг ушбу китобида маънавият тушунча- си бошқа ижтимоий-фалсафий тушунчалар, категориялар би- лан қиёсланган ҳолда кенг ва теран таҳлил этилади, маънавият- нинг янги жамият қуришдаги ўрни ва аҳамияти батафсил ёри- тиб берилади.