-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Мутафаккирлар аҳлоқ ва адолат ҳақида
Одоб ва аҳлоқ, адолат тушунчалари бир занжирнинг чамбарчас халқаларидир. Одоб ва аҳлоқ йўқ макон-у замондан, инсон қалби ва хатти-ҳаракатидан адолат қувғинда ва аксинча, адолат бўлмаган жойдан одоб ва ахлоқ излаш бефойда. Зотан улуғ аждодларимиз ҳам бу умуминсоний неъматларнинг шундай узвий бирликда кўрганлар ва бизга таълим берганлар. Қўлингиздаги ушбу рисолада ҳам улуғ алломаларимизнинг одоб ва ахлоқ, адолат борасидаги қарашлари ўрин олган. Рисола сизнинг китоб жавонингиздан муносиб ўрин олишига ишонамиз.
-
Дардингни сев
Доктор Санилников томонидан ишлаб чиқилган янги дунёқараш модели, муаллифнинг самарали усул ва стратегиялари сизни нафақат шифо топиш, балки касалликнинг олдини олиш сирларидан воқиф этади. Сиз туйғуларингизни бошқаришингиз, бошқаларнинг ўй-фикрларини ўқишни ўрганасиз. Китоб психотерапия, психология масалалари билан қизиқувчилар ҳамда кенг китобхонларга мўлжалланган.
-
Бир виждон уйғонур
Аҳмад Лутфий Қозончининг ушбу романида нур ва соя кураши, ҳакалак отган нафси аммора билан собит қаноат аро зиддият, қуюндай босиб келган қабоҳат билан нурдай покиза эзгуликнинг моҳияти ёритилиб берилган. Асар китобхонда нурли, покиза бир туйғу уйғотади. Киши беихтиёр ўйлаб кетади: бузилиб кетаётган дунёни поклик, ҳалоллик, қаноат, меҳр-оқибат асл ўзанга солиши мумкин.
-
Қәлбимниң қамусы
Бунда автор өзи жасаған дәуирдиң гуўасы сыпатында барлық аласапыран ўақыяларды оқыўшының көз алдына келтириўде пүткиллей өзгеше усыллар тапқан.
-
Ҳумоюннома
Темурийлар тарихи ҳамиша жаҳон муаррихларининг энг муҳим мавзуларидан бири бўлиб келган. Хусусан, Бобур ва унинг авлодлари ҳақида турли мамлакатларда, турли тилларда жилд-жилд китоблар битилган. ана шу маънода Бобурнинг қизи Гулбаданбегимнинг "Ҳумоюннома" асари Ўрта асрлар Шарқининг бебаҳо тарихий-илмий ёдгорлиги ҳисобланади. Анча ноёблашиб қолган ушбу асарни сизга армуғон этишни лозим топдик.
-
Бир аср ҳикояти
Ўзбекистон халқ ёзувчиси, таниқли ҳажнавис Неъмат Аминовнинг "Бир аср ҳикояти" асаридаги ҳикоятлар ихчам ва пурмаъно. Улар ҳикматли сўз каби бир ўқиганда хотирада мухрланади, равон ва ибратлидир. Қўлингиздаги тўпламда оддий меҳнаткаш эл фарзанди бўлмиш темирчи устанинг ботинидаги ҳалоллик, меҳнатсеварлик ҳислатлари тажассумини топган.
-
Адашганлар
Сизнинг ҳукмингизга ҳавола этилаётган "Адашганлар" қиссаси Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти ходимлари томонидан аниқланиб, фош этилган реал воқеаларга асосланган.
-
Ислом ҳақида маърузалар
Ғарб олимлари ислом фалсафаси ва тарихини ёритувчи, шариат қонун-қоидаларини очиб берувчи қимматли асарлар яратганлар. И.Голъдцигернинг ушбу китоби ҳам шу мавзуда бўлиб, у нафақат Оврўро, балки араб ва бошқа шарқ манбаларини ҳам кенг ўрганган. Китобхонлар диққатига мазкур асарнинг сўнгги боби ҳавола этилмоқда. Исломшунослик тарихида муайян ўрин тутувчи бу китоб мутахассислар ва кенг китобхонлар оммасига бағишланган.
-
Муошарат одоби
Ушбу рисолада неча минг йиллик тарихимиз, маданиятимиз, қўйингки, ўзлигимизнинг энг ёрқин намоёндалари қадриятларимиз, аждодлар мероси ва шахс тарбияси ҳақидаги қарашлари мужассам.Унда одоб-аҳлоқ, аёлларнинг турмушдаги ўрни ва оилавий вазифалар ҳам кенг ёритилган. Ушбу рисолада оила ва фарзанд тарбиясида қимматли маслаҳатлар ҳам ўрин олган.
-
Баҳоуддин Нақшбанд ёки етти Пир
Ушбу тўпламда Ижодкор С.Бухорийнинг тариқатимиз етук намоёндаларидан бири бўлмиш Баҳоуддин Нақшбанд ва уларнинг издошлари ҳаёт йўли моҳирона чизмалар орқали бадиий тасвирланади. Маънавиятимиз дарғалари - Етти Пир ҳақидаги бу асар маънавий оламингизни бойитишига шак-шубҳа йўқ