-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Аёвсиз илон "Одамийлик мулки"га доир суҳбатлар
Ўзбекистан халк ёзувчиси Тохир Маликнинг ушбу китобига «Одамийлик мулки» туркумига кирувчи маърифий суҳбатлар жамланган. Ахлоқ китобидан жой олган айрим суҳбатларга қайта тартиб берилган, шунингдек, янги мавзулардаги суҳбатлар ҳам қўшилган.
-
Вақф ўрик
ВАҚФ ЎРИК“ҳикоялар, мақолалар вa суҳбатлар тўпламидан газета- журналларда айримлари чиққан, баъзилари дафтарда қолиб кетган бадиий вa воқеий ҳикоялар, маданий-маърифий, таҳлилий мақолалардан намунала р жой олган. Биз ҳикоялар вa мақолалар ҳақида гапириб, китобни тарғибот қилиш ниятидан узоқмиз. Фикр айтишни ўқувчининг ўзига ҳавола этамиз. Аммо ишонамизки, китобни ўқир экансиз, сиз кетган вақтингизга ачинмайсиз. Ҳар бир муаллиф учун қандай бўлишидан қатъий назар, муштарийнинг фикри, қарашлари ниҳоятда қадрлидир. Танқидий фикрлари, тaaccy- ротларини ўртоқлашмоқ истовчи муҳтарам китобхонларимиз мулоҳазаларини ушбу: ranorahmonberdi@mail.ru эл.манзилга жўнатишлари, муаллиф билан учрашишни истовчилар нашриётимиз орқали боғланишлари мумкин.
-
Бир виждон уйғонур
"Қайнона" " Ўгай она" каби романлари билан китобхонларимиз қалбидан жой олган Аҳмад Лутфий Қозончининг ушбу романида нур ва соя кураши ҳакалак отган нафси аммора билан собит қаноат аро зиддият қуюндай босиб келган қабоҳат билан нурдай покиза эзгуликнинг моҳияти ёритилиб берилган.
-
Andisha va g`urur
Jeyn Ostin «Andisha va g`urur» («Gordost i predubejdeniye») asarida qishloq dvoryanining qizi Elizabet Bennet bilan o'zining kelib chiqishi, boyligi ila mag'rur boy pomeshchikning o‘g‘li Fitsuilyam Darsi o'rtasidagi sarguzashtlarni hikoya qiladi.
-
Ўн етти ёшлилар
Кутилмаганда узоқ Сибиръ қишлоғидан телеграмма олдим; Тезроқ етиб келинг ҳамма билиши лозим бўлган воқеа юз берди. Телеграмма устига чекилган имзо ғалатироқ эди.
-
Klodius Bambarnak
Ushbu asar fan-texnika taraqqiyotiga, tarixiy-jug'rofiy voqelikka bag'ishlangan va janr e'tibori bilan ilmiy-fantastikaga yaqin turadi. Yigirma yetti bobdan iborat. Yigirma yetti bobdan iborat. Romanning 5-16 boblaridagi voqealar Markaziy Osiyo hududida bo'lib o'tadi.
-
Uloqda. Zulmat ichra nur. Mening o'g'rigina bolam
Ushbu kitob orqali siz Abdulla Qodiriyning "Uloqda" G'afur G'ulomning "Mening o'g'rigina bolam" Mirkarim Osimning "Zulmat ichra nur" asarlari bilan oshno tutinasiz.
-
Орзиқиб кутаман эртани
Америк ёзувчиси Сидни Шелдон 1917 йилда Чикагода туғилган. У иккинчи жаҳон урушидан олдиноқ Голливудда Киносценарист сифатида шуҳрат топди. Инсон ҳаёти давомида ниманидур ва ёки кимнидур кутади, шу зайлда кунлар ойлар йиллар ўтади, хохлаганингиздек кун бошланмаганда эрта бўлишини ёки бошингизга тушган қийинчиликларни тезда тугашини хохлайсиз. Муаллифнинг ушбу асари орқали сиз хаётда фақат эзгуликка интилиб яшаш кераклигини ва доим яратган томонидан берилган хар бир кун у қийинчиликми ёки хурсандчилик барини кулиб қари олишни қайсидур маънода бу фоний дунёда қандай хаёт кечириш кераклигини ўргатса ажаб эмас.
-
Ота
Биринчи сабаб ёзувчининг машхурлиги, муаллифнинг бундан аввалги китоблари нафакат ўқувчилар, балки адабий танқидчилар томонидан хам жуда илик кутиб олинган. Тили, услуби, замон ва макон тушунчалари ўқувчини, сўз-сиз, «асир олади» Иккинчи сабаб мавзунинг оригиналлиги. Ижтимоий енгил-елпиликдан узоқлиги асар номидан хам билиниб турибди: «Ота», «барча оталарга бағишланади». Демак, оталик ҳисси, оталик бурчи, оталик хукми, оталик сўзи.
-
Ота
Одатда бирор китобга аннотация ёзар эканмиз, ёзувчининг махоратию асарнинг тарбиявий ахамияти ҳақида тўхталамиз. Бу гал ёндашувни ўзгартириб, савол билан бошлаймиз. Хуш, ўқувчи нега қимматли вақтини сарфлаб, ушбу китобни мутолаа қилиши керак? Бизнингча...Биринчи сабаб-ёзувчининг машхурлиги, муаллифнинг бундан аввалги китоблари нафақат ўқувчилар, балки адабий танқидчилар томонидан хам жуда илиқ кутиб олинган. Тили, услуби, замон ва макон тушунчалари ўқувчини, сўз-сиз, «асир олади».
-
Рейчел
Муҳаббат бўлиб кўринган туйғу доим ҳам инжа ҳислардан иборат эмас. Бу гапнинг қанчалар ҳақиқат эканлига мазкур асар мутолаасидан кейин яна бир бор амин бўлимиз.
-
Скафандр ва капалак
Инсон жасорати ва матонатининг маҳсули бўлмиш «Скафандр ва капалак» аввало, чўнг бир изтироб, сўнгра худди шундай умидга йўғрилгани билан эътиборни тортади. Француз драматурги Жан-Доминик Бобининг ушбу асарини вараклаб, илк сатрларига кўз югуртирарканмиз, айни кучга тўлган, хаёт ва ижодда муваффақият қозониб келаётган 44 ёшли драматургнинг кутилмаганда инсультга чалиниб, тўшакка михланиб қолиши, аммо такдирнинг аянчли синови олдида таслим бўлмай соғлом мия ва ягона кўз ёрдамида хаёт учун курашишга бел боғлагани, нигохлари билан логопед кўмагида дунё билан мулоқотга киришиши вужудимизни титратади.
-
Қорақуш юлдузининг сири : Роман
«Беш ташаббус - беш китоб» лойих,асининг навбатдаги китоби Исажон Султон асарларидан тартиб берилди. Тўпламга «Генетик», «Боқий дарбадар» романлари, «Робия Балхий қиссаси», ҳикоялар ва бир эссе жамланди. Бу китобга киритилган асарлар улуғ аждодларимиз, бой тарихий меросимиз ва юксак маънавиятимиз - бир сўз билан айтганда - ўзлигимиз ҳақидадир.
-
Сўнги тўфон
«Сўнгги тўфон» рамзий-мажозий маънони англатади. Романда Турсунга ухшаган ёвуз, мехрсиз кимсалар хар бир хонадон учун, жамият учун бамисоли тўфон дейилади. Инсонга чуқур эхтиром билан битилган «Сўнгги тўфон» романини ўқиган хар бир кишининг калбини инсоний туйғулар, ўйлар қамраб олади.
-
Тоғлар ҳам садо беради
Америкалик афғон адиби Холид Ҳусайний эътиборингизга ҳавола этилаётган асари орқали яна ўша мавзуга-уруш ҳаётини барбод қилиб юборган инсонлар тақдирига мурожаат қилади. Бу гал асарда яхлит қаҳрамон йўқ. Пари, Абдулла, Парвона, Наби, Маркос, Адел, Идрис, Ваҳдатилар-уларнинг ҳар бири ўз тақдири мисолида яшаётган жамияти, ўзини ўраб турган ижтимоий муҳит ҳақида ўқувчида маълум тасаввур уйғотади.
-
Биз Глендани шундай яхши кўрамиз: ҳикоялар
Жаҳонга машхур ёзувчи Хулио Кортасар ижоди XX аср адабиётида воқеа бўлган ноёб ходиса. У Маркес, Льоса, Фуэнтес, Роа Бастослардан олдинроқ Лотин Америкаси адабиётини европаликларга таништирган, таъбир жоиз булса, европаликлар учун Лотин Америкаси адабиётини кашф этиб берган ижодкордир.