-
Международный бизнес
Книга состоит из глав: "Международный бизнес - краткий обзор", "Правовые, политические и экономические среды бизнеса", "Человеческая и культурная среда ведения бизнеса", "Теории международной торговли", "Иностранная валюта", "Регистрационная экономическая интеграция", "Дипломатика в международном бизнесе", "Разновидность среды бизнеса", "Мировая финансовая среда" и др.
-
Микроиқтисодиёт
Ушбу дарсликнинг асосини муаллифлар томонидан Иқтисодиёт университетида микроиқтисодиёт фанидан ўқитилаётган маърузалари ташкил этган. Дарсликда замонавий иқтисодиётнинг назарий ва амалий томонлари ёритилган. Ҳар бир боб учун таянч иборалар, такрорлаш учун саволлар ҳамда мавзулар бўйича бир қатор масалалар ва уларнинг ечимлари келтирилган.
-
Аудит
Дарсликда бозор иқтисодиёти шароитида аудит ва аудиторлик фаолиятининг ташкил этилиши ва ривожлантирилиши, аудит фанининг предмети ва методлари, бухгалтерия ҳисоботларини аудит текширувини ўтказишдаги услублар, корхоналарда иш юритиш ва ижарачилик интизомининг аҳволини аудит қилиш каби мавзулар берилган.
-
Қимматли қоғозлар бозори
Қимматли қоғозлар тушунчаси, уларнинг таърифлари ва таснифланиши, фонд бозорининг турлари, акциядорлик жамиятлари, инвестиция муассасалари, банклар, фонд биржалари, қимматли қоғозлар бозорини давлат томонидан тартибга солиш масалалари ҳамда унинг коньюнктураси кўриб чиқилган.
-
Молиявий ҳисоб
Ушбу китобда мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, фирма, акционерлик жамияти, ташкилотлар ва жисмоний шахслар томонидан юргазиладиган бухгалтерия ҳисобининг ҳозирги ҳолати, қонун, низом ва кўрсатмаларга асосан ёритилган.
-
Обучение решению типовых арифметических задач
В учебнике особое внимание уделено раскрытию смысла понятий задача, виды задач, типовые задачи, в том числе рассматривается и методика работы над типовым задачами. Даны 14 типичных задач и их специальные свойства.
-
Функциональные уравнения дискретной математики
В книге исследуются функциональные уравнения для классов булевых функций, функций многозначной логики, функций счетнозначной логики и функций автоматного типа. Основная решаемая проблема определимость множеств функций системами функциональных уравнений над произвольными множествами функций. Для научных сотрудников, аспирантов и преподавателей высшей школы, специализирующихся в области дискретной математики.
-
Иқтисодиёт назарияси
Мазкур китоб олий ўқув юртлари талабаларига мўлжаллан муқобил, янги авлод дарслиги сифатида ёзилди. Унда иқтисодиёт назариясидаги янгича фикр мулоҳазалар, бу фанни ўқитишда тўпланган тажриба ҳисобга олинди. Дарсликда иқтисодиётга хос қонун-қоидаларни ёритишга урғу берилиб, баъзи бир иқтисодий ҳодисалар янгича талқин этилди, назариянинг амалиёт билан боғланишини кўрсатишга ҳаракат қилинди.
-
Noorganik kimyo asoslari. 1-qism
Ushbu darslikda kimyo fani va uning vazifalari, kimyoning asosiy tushunchalari va qonunlari, atom tuzilishi, kimyoviy bog`lanish va molekulaning tuzilishi, kimyoviy reaksiyalarning tezligi va kimyoviy muvozanat, tuzlarning gidrolizi, oksidlanish-qaytarilish reaksiyalari, elektroliz to`g`risida tushunchalar batafsil keltirilgan.
-
Бозор иқтисодиёти асослари
Мазкур дарсликда бозор иқтисодиёти назарияси ва амалиётининг асосий масалалари тўла таҳлил ва талқин этилади. Унда бозор муносабатлари, иқтисодиёт тушунчалари, аралаш иқтисодиёт, бозор категория ва қонунлари, тадбиркорлик, маркетинг, бозор мувозанати ва эркин баҳо кабилар билан бирга бозор иқтисодиётини тартибга солиш ва унинг ижтимоий йўналиши масалалари ўз ечимини топган.
-
Умумий гигиена
Дарсликда замонавий тиббиёт фани ютуқларини ҳисобга олган ҳолда, айниқса Ўрта Осиё иқлими шароитида ташқи муҳит омиллари, уларнинг одам организмига, хусусан ёш бола организмига салбий таъсирини иложи борича бартараф қилиш юзасидан кўриладиган гигиена тадбирлари ҳақида маълумотлар келтирилган.
-
Хирургик беморлар парвариши
Дарсликда клиник медицинанинг бўлимларидан жарроҳлик касалликларида беморлар парваришининг алоҳида ўзига хос томонлари ёритилган. Китоб шу фан бўйича чиқарилган ўқув дастурга тўла мувофиқ келади.
-
Умумий социология
Социологияни ўрганишга киришилар экан, аввало унинг алоҳида фан эканлиги тўғрисидаги маълумотларни яъни предметини, масалаларини ва вазифаларини унинг фалсафа, иқтисод, математика, статистика, кибернетика, демография ва бошқа фанлар билан муносабатини, социологик билимларнинг асосий элементларини ва тизимини аниқлаш ҳамда унинг тараққий этиш йўлларини истиқболини белгилаш муҳим вазифалардан биридир.
-
Статистика назарияси
Мазкур китоб талабалар учун нафақат статистика назарияси сир-синоатларини ўрганиш бўйича дарслик, шунингдек, у барча ўқувчилар учун теран маънавий озиқ, ноёб фалсафий, маърифий, диний маълумотнома сифатида ҳам дастуриламал вазифасини ўтайди. Дарслик олий ва ўрта махсус таълим тизимида иқтисодчи мутахассислар, статистиклар, менежерлар, молиячи ва банкирлар тайёрловчи ўқув юртлари ва факультетларида ўқув машғулотлари, илмий семинар ва суҳбатлар, тренинглар уюштириш учун мўлжалланган.
-
Механизм ва машиналар назарияси
Дарслик унинг кўпгина бўлимларини замонавий ёндашиш асосида баён қилиниши билан ажралиб туради. Назарий материаллар умумий машинасозликка тегишли бўлиб, хусусан, енгил ва тўқимачилик соҳасига боғлиқ масалаларни ва вазифаларни ечиш билан биргаликда баён қилинган. Китобнинг кириш, "Механизмларнинг тузилиши таҳлили ва синтези" техника фанлари номзоди, доцент Т. Абдукаримов, Д. Ю.Мираҳмедовлар ёздилар.
-
Ўсимликлар физиологияси
Дарсликда ўсимликлар физиологияси фанининг ривожланиш тарихи, ҳужайранинг тузилиши, кимёвий таркиби, органоидлари, уларда кечадиган ҳаётий жараёнлар аҳамияти, биоэнергетиканинг асосий тушунчалари, биологик тизимлардаги энергия манбалари, фосфорланиш, донор-акцептор тизими ва биомембраналарнинг роли таҳлил этилган.