-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Ekonometrik terminlarning o’zbekcha – inglizcha – ruscha izohli lug’ati.
Izohli lug’atda vaqt qatorlari tahliliga oid ekonometrik atamalarning o’zbek, ingliz va rus tillarida talqini tizimli ravishda keltirilgan bo’lib, ma’lumotlar ko’rgazmali misol va rasmlarni bilan keltirilgan. Izohli lug’at moliyaviy va iqtisodiy oliy o’quv yurtlari va fakultetlarning o’qituvchilari, talabalari va magistrlari, shuningdek, statistik ma’lumotlarni tahlil qilish va ekonometrik modellarga qiziqqan mutaxassislar uchun mo’ljallangan.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари Якка Аҳмад14-жилд.
“Якка Ахмад” ҳам, “Эрназархон” ҳам Қўрғон достончилик анъаналари асосида яратилган. Гарчанд, Пўлкан асли Хатирчи туманидан бўлса-да, у узоқ йиллар Қўрғонда яшаган ва у куйлаган достонларда ушбу мактабнинг, хусусан, Эргаш Жуманбулбул ўғли куйлаган достонлар таъсири сезилиб туради.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари Қоракўз ойим 13-жилд.
Бахшилар дўмбирасидан таралган жонбахш наволар оғушида куйланган достонлар ўзбек фольклорининг тарихий илдизлари ғоят қадимийлиги ва мазмунан беқиёслигини кўрсатувчи тафаккур мўъжизаларидан биридир. Халқимизнинг улкан бадиий иқтидорини ўзида акс эттирган достонлар мавзу жиҳатидан хилма-хил бўлиб, гоҳида муайян бир анъанавий эпик сюжет асосида бири иккинчисини такрорламайдиган, бири-биридан гўзал ва беназир бўлган ўнлаб асарлар юзага келган.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари Рустамхон 11-жилд.
Рустамхон ва Муродхон достонлари бугунга қадар энг кўп нашр этилган, бироқ етарли даражада тадқиқ этилмаган достонлар сирасига киради. Туркумликка кирувчи достонлар бир-бирининг изчил давоми бўлмай, ҳар бири алоҳида-алоҳида воқеалар асосида қурилиши ҳам мумкин.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари Алпомиш 10-жилд.
Ўзбек халқ бахшиларининг эпик репертуари ғоятда кенг ва ранг-барангдир. Уларнинг аксарияти беш-ўнта достон билганлар. Шунда ҳам уч-тўрт достони яхшт куйлай олганлар.Ўзбек фольклоршунослигида бирор бахшининг эпик репертуари тўла равишда ёзиб олинмаган.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари Кунтуғмиш 9-жилд.
Маълумки,ўзбек халқ бахшилари эпик репертуарида муҳим ўрин тутадиган ишқий-романтик достонларда севги можаролари, саргузаштли воқеалар тасвирига алоҳида эътибор берилади.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари Соғибқирон 8-жилд.
Маълумки, тарихий асослари олис замонларга бориб тақаладиган ўзбек халқ достонлари мавзу жиҳатидан ғоят ранг-баранг ва қизикарли эпик сюжетлар асосида яратилганлиги билан алоҳида ажралиб туради.Эзгулик, яратувчилик, эл-юртга муҳаббат, вафо ва садоқатни тараннум этувчи халқ достонлари аждодларимиз бадиий тафаккурининг мўъжизакор қудрати туфайли юзага келган умрибоқий қадриятлар силсиласи ҳисобланади.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари Алибек билан Болибек 7-жилд.
Чечанликда донг қозонган бадихагўй ўзбек бахшилари томонидан асрлар мобайнида яратилиб, бадиий жиҳатдан сайқал бериб келинган халқ достонлари орасида она юртни асраб-авайлаш, ватан равнақи, осмон беғуборлиги ва осуда хаётнинг боқийлиги учун курашиш ғояси акс эттирилган жангнома достонлар алоҳида ўрин тутади.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари Эрали билан Шерали 6-жилд.
Ўзбек халқ достончиларининг эпик репертуари ғоятда серқатлам ва кўп мавзули улкан бир ижоддир. Унинг намуналари мавзулар доираси, ғоявийбадиий ва жанрий ҳусусиятлари жиҳатидан бир-биридан жиддий равишда фарқ қилувчи юзлаб достонлар ҳамда алоҳида-алоҳида туркумларни ташкил этади.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари Ширин билан Шакар 5-жилд.
Халкимиз бадиий салоҳиятининг ўзига хослиги ва бетакрорлигини намойиш этувчи бебаҳо фольклор асарлари орасида воқеликни кенг эпик кўламда поэтик ифода этиши, фантастикага ғоятда бойлиги, сюжет изимининг ранг-баранглиги ва тарихий илдизлари олис замонлар ила бўйлашиши билан алоҳида ажралиб турадиган романик достонлар муҳим ўрин тутади.
-
Словарь русско-польский польско-русский
Карманный польско-русский и русско-польский словарь содержит 11500 слов в первой части и 10 000 слов во второй части. Словарь предназ начается для иностранных туристов, приезжаю щих в Советский Союз, а также для советских туристов, посещающих Польшу. Словарь можеслужить пособием при чтении несложных текстов общественно-политической художественной И литературы.
-
Польско-русский русско-польский словарь
Карманный польско-русский и русско-польский словарь содержит 11500 слов в первой части и 10 000 слов во второй части. Словарь предназ начается для иностранных туристов, приезжаю щих в Советский Союз, а также для советских туристов, посещающих Польшу. Словарь можеслужить пособием при чтении несложных текстов общественно-политической художественной И литературы.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари Алпомиш 4-жилд.
Ўзбек халкининг достончилик ижоди таркиби мавзу доираси, ғоявий-бадиий ва жанрий хусусиятлари жиҳатидан ғоятда хилмахил ва ранг-барангдир. Бу бебаҳо ижод юзлаб достонлар, алоҳидаалоҳида туркумлардан ташкил топган. Шу билан бирга, ҳар бир достон сервариантлилиги, муайян бир версияларга эгалиги билан ҳам ажралиб туради.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари Қиронхон 3-жилд.
Ўзининг бетакрор маънавий қадриятлари билан жаҳон цивилизацияси тараққиётига улкан хисса қўшган ўзбек халқи бадиий тафаккурининг беназир дурдоналари сирасида бахшилар дўмбирасидан таралган мангу тароналар жўрлигида куйланган умрбоқий достонлар алоҳида ўрин тутади.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари Юсуф билан Аҳмад 2-жилд.
Халқимиз ўзининг хилма-хил жанрлардан иборат оғзаки поэтик ижодиёти, ўзига хос этномаданий қадриятлари ва бой адабий мероси билан дунё халқлари бадиий тафаккури ривожига улкан хисса қўшиб келмоқда.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари Алпомиш 1-жилд.
Ўзбек халқ, оғзаки бадиий ижодиётининг энг нодир дурдоналаридан иборат ушбу нашр Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 январдаги “Алпомиш" достони яратилганлигининг 1000 йиллигини нишонлаш тўғрисида ”ги 17-сонли қарорининг 7-банди ҳамда 2010 йил 7 октябрдаги 222-сон қарори билан тасдиқланган “2010 - 2020 йилларга мўлжалланган.