-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
-
Қалб гавҳари
"Иймон қалб гавҳаридур", - дейдилар Хожа Баҳовуддин Нақшбандий хазратлари. Қалбдаги гавҳарнинг, яъни Иймоннинг ҳолати инсон шахсиятини белгилаб берувчи бош омилдир. Иймон бутун бўлса, саломат бўлса, унинг соҳиби ҳам том маънода бутун инсон, кўркам шахсият эгаси сифатида ўзлигини намоён қила олади.
-
Кўзларингга термулсайдим
Ўзбекистон ҳалқ шоири Иқбол Мирзонинг ушбу биринчи жилд тўпламига 2001 йилгача бўлган ижод намуналари жамланади. Шоирнинг ўсмирлик йилларида қоғозга кўчган содда, самимий туёғулари акс этган машқлари биринчи марта ўқувчи эътиборига ҳавола этиляпти.
-
Қўрқинчли Теҳрон
Мазкур асар икки китобдан иборат бўлиб, унда ўтган аср бошларидаги воқеалар қаламга олинади. Орадан йиллар ўтган бўлса-да, ундаги ғоялар, ўлмас туйғулар, орзулар ва армонлар занжири ўз аҳамиятини йўқотмаган.
-
Кўнгил қалъаси
Ушбу достонда халқимизнинг мустақиллик йўлидаги кураши, давлат арбоблари, миллий қаҳрамонлари ҳамда буюк мутафаккирлари, уларнинг халқимиз ва башарият олдидаги тарихий хизматлари ҳақидa ўзига хос бадиий услубда ҳикоя қилинади. Асар муаллифи Бағдод туманида туғилган, техника фанлари номзоди, Фарғона политехника институтида илмий-педагогик фаолият билан шуғулланади.
-
Ишқ дафтари
Буюк сўз усталари ижодига ҳар бир замоннинг ўз талаби, ҳар бир авлоднииг ўз эҳтиёжи бўлади. Бу — янги таржималарга йўл очади. Айни шундай саъй-ҳаракат натижаси ўлароқ дунёга келган ушбу мажмуа орқали сиз Султон ул-орифин Шайх Абусаид Абулхайр, Шайх Маждиддин Бағдодий ва Убайдий рубоийлари билан илк топқир танишсангиз, Умар Хайём, Шайх Нажмиддин Қубро, Мавлоно Жалолиддин Румий, Паҳлавон Маҳмуд ва Хўжа Ҳофиз Шерозий рубоийларининг ўз анъанавий вазни билан тилимизга ўгирилганлиги таржималарида баҳраманд бўласиз.
-
Қизлар тарбияси
Қизлap одобу ахлоқли бўлиш, уй тутиш, pўзғop ишларини режа билан олиб бориш, бекаликни, оналикни ўpнигa қўйиб адо этиш, умуман аёллик вазифасини бажариш учун нималарни билишлари керак? XIX аср охири ва XX аср бошларида яшаб ижод этган таниқли турк олими ва машҳур маърифатпарвари Алий Назимонинг "Қизлар тарбияси" номли ушбу китобидан ана шу саволларга жавоб топишингиз мумкин.
-
Бўйинга осилган Анна
Ушбу тўплам жаҳон адабиётида реалистик ҳикоялари билан танилган машҳур рус ёзувчиси А. П. Чеховнинг Чўлпон, Абдулла Қаҳҳор, Мирзакалон Исмоилий, Одил Раҳимий ва бошқалар томонидан ўзбек тилига ўгирилган сара ҳикояларидан тузилган.
-
So'qmoqlar
O'zbekiston xalq yozuvchisi Xudayberdi To'xtaboyevning nomini eshitmagan, asarlarini o'qimagan kitobxon topilmasa kerak.
-
-
Қалб амри
Фардлар ёзишга шоирлар қадим-қадимларлардан буён уриниб келадилар. Фард бир байтлик (икки қатор) шеърий усул бўлиб, шу бир байтда дунё-дунё маъно мужассам этилади.
-
Halima Xudoyberdiyeva
O'zbek xalqining ardoqli farzandi, O‘zbekiston xalq shoiri Halima Xudoyberdiyeva nima bitgan bo‘lsa yurak qoni bilan, To'maris momolarga xos jasorat, shijoat bilan, Zebunniso, Nodirabegimlar kabi nafosat bilan yozgan. Ishonamiz, shoiraning ushbu kitobga kiritilgan she’rlari qalbingizga dilbar tuyg'ularni armug'on etadi.
-
Бемор
Асқар ота инқилоб учун қурол кўтарган ўзбек аёлларидан Маърифатхон воқеасини эшитганидан бери унинг қабрини зиёрат қилиш ниятида юрган эди.
-
111 ватандош алломаларимиз. Инсоний фазилатлар ҳақида ҳикматли сўзлар
Ушбу китобда юртимизнинг улуғ инсонлари, машҳур алломалари, турли даврда яшаган шоиру фозиллари, ёзувчию файласуфларининг Ватан ҳақидаги, инсон ҳаёти ва фаолияти, фазилати ва қусурлари, кўнгил мулки, борингки, борлиқ ва йўқлик ҳақидаги ҳаёт ҳақиқатлари, ҳикматли иборалари жамланган. Бирбирини такрорламайдиган, мавзу доирасида узвий давомли мазкур афоризмлар ўқувчи маънавиятини бойитишига ишонамиз.
-
Uch doston
"Mahmud Toirov yaqin-yaqinlarda Parkent shoiri edi. Bugun u o'zbek she'riyatining zabardast peshqadam vakillaridan biridir. Bunga u o'zining yorqin she'rlari bilan erishdi. Uning so'nggi yillarda e'lon qilgan she'rlari va dostonlari chuqur grajdanlik pafosi bilan sug'orilgan", — deya yozgandi O'zbekiston Qahramoni, zabardast va zahmatkash olimimiz Ozod Sharafiddinov. Darhaqiqat, yaxshi she'ming o'z oftobi, o'z daryosi, o'z qudrati bo'ladi. U sizga ergashmaydi, siz unga asir bo'Iasiz.
-
-
Умр мавсуми
Ҳаётимиз давомида танлашимиз лозим бўлган жуда кўп тўғри ва нотўғри йўлларга дуч келамиз. Бунда атрофимиздаги одамларнинг тутган йўли, фикрларига эътибор қиламиз, суянамиз. Натижада эса муваффақиятга эришиш йўлида биздан анча олдинлаб кетганларга, ишида яхшигина самарага эга бўлганларга, ҳаётда бахт-саодатга эришганларга, толеи кулганларга эргашамиз. Ҳар биримизнинг атрофимизни маълум бир фикр, одат, таомил, фалсафий қарашларга эга бўлган инсонлар жамоаси ўраб туради.