-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Тиббиёт генетикаси
Ушбу қўлланма тиббиёт коллежларининг талабалари учун тавсия этилган бўлиб, тиббиёт генетикаси дастури асосида ёзилган. Қўлланмада турли ирсий касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва даволаш, қон-қариндош никоҳларнинг оқибатлари ҳақидаги маълумотлар берилган. Қўлланмадан ҳамма тиббиёт коллежлари талабалари ҳамда ўқитувчилари фойдаланишлари мумкин.
-
Фармакогнозия
Кейинги вақтларда қатор доривор ўсимликларнинг лотин тилида янги номлари қабул қилинди, баъзиларининг эски номлари қайтадан тикланди. Бу ўз навбатида уларнинг ўзбек ва рус тилидаги номларини ҳам ўзгаришга олиб келди. Шу янгиликлар «Фармакогнозия»ни учинчи нашрида дастурга (программага) мувофиқ ўз ифодасини топди.
-
Социальная философия
Сложность и неоднозначность современных социальных процессов ставит вопрос о новом уровне социального знания. Это предполагает генерацию нового поколения учебников по социальной философии.
-
Ўзбекистон тарихи
Ушбу дарсликда мавжуд имкониятлардан фойдаланган муаллифлар жамоаси томонидан кўплаб тадқиқотлар ва манбаларга асосланган ҳолда Ўзбекистон тарихининг цивилизацияси тарихида, унинг ривожланишида тутган муносиб ўрни ёритиб берилган. Ушбу дарслик талабалар, Ўзбекистон тарихини чуқур ўрганишни хоҳлаганлар, илмий изланишлар олиб бораётганлар ҳамда тарих билан қизиқувчи китобхонларга мўлжалланган.
-
Ўзбекистон ва ўзбеклар
Дарслик олий ўқув юртлари талабаларига мўлжалланган бўлиб, инглиз тилини ўрганувчиларга жонажон Ватан - Ўзбекистон тарихи, географияси, тили ва аҳолиси, сиёсати, қадимий ва навқирон шаҳарлари: Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент ва бошқалар ҳақида маълумот беради, талабаларнинг миллий-маданий дунёқарашини бойитади ҳамда инглиз тилини янада мукаммалроқ ўрганишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
-
Manbashunoslik
Darslikning birinchi bobida manbashunoslikning nazariy masalalari bayon etiladi. Ikkinchi bob O`zbekistonning qadimgi, o`rta asr va yangi tarixini o`rganishga mo`ljallangan bo`lib, unda yunon, lotin, xitoy, arab, fors va o`zbek tillarda yozilgan va bizgacha yetib kelgan qo`lyozma manbalar keltirilgan. Kitob oliy o`quv yurti bakalavriat talabalari uchun mo`ljallangan bo`lib, undan tarix fani muallimlari va boshqa tarix bilan qiziquvchi barcha kitobxonlar ham foydalanishlari mumkin.
-
Favqulodda vaziyatlarda fuqaro muhofazasi
Fuqaro muhofazasining roli va vazifalari, zamonaviy konsepsiyasi va hozirgi davrdagi O`zbekiston Respublikasining yer kurrasidagi huquqiy joylanishining o`ziga xosligi, yer osti boyliklari, suv havzalari, sanoat va qishloq xo`jaligida ishlab chiqarilayotgan milliy boyliklarini saqlash borasida tabiiy, ekologik va texnologik xarakterga ega bo`lgan Favqulodda vaziyatlar oqibatlaridan himoyalashni o`rganishda mazkur darslik muhim ahamiyatga ega.
-
Машинасозлик корхоналари иқтисоди, ишлаб чиқаришни режалаштириш ва уюштириш бўйича амалий машғулотлар
Ушбу масалалар тўпламида "Машинасозлик корхоналари иқтисоди, ишлаб чиқаришни режалаштириш ва уюштириш"нинг бўлим ва мавзулари бўйича масала ва амалий машғулотлар берилган. Мазкур машғулотлар тўплами олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг талабалари учун мўлжалланган бўлсада, ундан иқтисодга қизиқувчилар ҳамда муҳандислар ва корхона иқтисодиёти мутахассислари ҳам фойдаланишлари мумкин.
-
ORGANIK KIMYO
Mazkur darslik universitetlarning kimyo ta'lim yo'nalishining namunaviy o'quv dasturi asosida yozilgan bo'lib, oliy o'quv yurtlarining kimyo yo'nalishida tahsil oluvchi talabalar uchun mo'ljallangan.
-
Тадбиркорлик асослари
Дарсликда "Тадбиркорлик" тушунчаси ҳозирги замон шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда талқин этилади. Шунингдек, республикамизда тадбиркорликнинг шакллари, тадбиркорлик фаолияти турлари, корхоналарнинг бозор шароитида иш юритиш, хусусий тадбиркорликнинг ташкил этилиши, унинг юридик жиҳатлари, солиққа тортиш ва бошқа бир қатор тадбиркорликка оид масалаларга изоҳ берилган.
-
Ўзбекистон давлат молияси тарихи
Бўлажак мутахассисни комил инсон даражасига кўтариш учун, унинг ўзи танлаган соҳаси бўйича илмларни пухта эгаллаш билан бирга шу соҳа тарихини ўрганиши муҳим аҳамиятга эгадир, чунки тарихни яхши билмасдан туриб, юксак маънавиятга эришиш мумкин эмас.
-
Аудит
Мазкур дарслик аудитнинг назарий ва амалий масалалариниўз ичига олган бўлиб давлат ва ўқув стандартлари ва фан дастури асосида ёзилган. Дарсликда бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги кейинги ўзгаришлар эътиборга олинган. Китобдан бошқа йўналишдаги талабалар, илмий ходимлар ва амалиёт мутахассислари ҳам фойдаланишлари мумкин.
-
Иқтисодиёт назарияси
Дарслик таркибига киритилган мавзулар бир-бири билан мантиқан боғланган. Янги мавзулар киритилган бўлиб дарслик мазмунан бойитилди. Бу мавзулар: Иқтисодиётнинг умумий асослари, Бозор иқтисодиёти, Макроиқтисодиёт ва жахон хўжалигининг ривожланиш босқичларига таалуқли мавзулар киритилган.
-
Халқаро молиявий муносабат асослари
Мазкур дарслик халқаро молиявий муносабатларни ташкил этиш билан боғлиқ кенг қамровли назарий ва амалий масалаларни ўз ичига олган. Унда энг аввало халқаро молиявий муносабатларни ташкил қилишда барча саъи-ҳаракатларнинг асосий мезони ҳисобланган Валюта муносабатлари муҳити тахлил қилинади, халқаро савдо ва молиявий фирмалари фаолиятига таъриф берилади, валюта операцияларини ташкил этиш, у билан боғлиқ хавф-хатарлар ва таваккалчилик хар томонлама ёритилади.
-
Кичик бизнесни бошқариш
Ушбу дарслик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган "Менежмент" йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлаш давлат стандартлари асосида тайёрланган. Дарсликда асосий эътибор кичик бизнесни ривожланиши давр талаби эканлигига, муваффақиятли фаолият кўрсатишда бошқаришнинг ўрни беқиёслигига қаратилган.
-
Бухгалтерия ҳисоби
Дарсликнинг ушбу нашри бухгалтерия ҳисоби юритишнинг янги шаклларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланиб, унда бухгалтерия ҳисоби назарияси, хўжалик юритувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш, капиталлар, фондлар ҳамда захираларни ҳисобга олиш ва шу каби бошқа масалалар ёритилган.