Tashkilot: Urganch davlat universiteti
Nomi: Bola va zamon
ISSN: 2181-5496
Telefon raqami: +998 (71) 281-59-30
Fanlar: Maktabgacha tarbiya. Maktabgacha tarbiya pedagogikasi,
Fax: +998 (71) 281-49-54
Email: bola-zamon@rambler.ru
Website: www.rscad.uz
Bosh muharrir: E.Tuxvatullina
Tahririyat a'zolari: M.Yaxnyayeva, V.Alimova, Q.Abdurasulova,
Rasmi:
Turi: Jurnal
Kitob yozuvi: O'zbek kiril
Matn turi: Bosma shaklda
Kirish huquq turi: OCHIQ KIRISH

Журналнинг асосий мақсади – алоҳида эҳтиёжли болаларнинг ижтимоий интеграцияси масалалари бўйича жамоатчилик хабардорлигини ошириш, шунингдек, тажрибалар алмашинуви, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги билим ва малакаларни яхшилашдан иборат. Журнал нафақат ривожланишида ўзига хосликка эга фарзандлари бўлган ота-оналарга, балки боласининг психологик ва физиологик ривожланиши, унинг саломатлиги ва муваффақиятли тарбияси тўғрисида кўпроқ нарсаларни билишга қизиққан ҳар бир ота ва онага аҳамиятли консультатив кўмак беради. Бундан ташқари, журнал ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар билан ишловчи мутахассислар учун янги амалиёт, ривожлантирувчи қўлланма ва ўйинлар, шунингдек, ушбу соҳадаги тадқиқотлар ва тенденция тўғрисидаги маълумотларга кенг йўл очганча “доим керак бўладиган китоб” бўла олади. Журнал ҳар чоракда чоп этилади ва ўзбек ҳамда рус тилларидаги мақолаларни ўз ичига олади. 15 йиллик фаолияти давомида журналнинг 40 дан ошиқ сони чоп этилган бўлиб, ундаги мақолаларнинг умумий миқдори 1000 дан зиёдни ташкил этади. Дунё миқёсида болаларни ҳимоялаш соҳасида Халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашишни мустаҳкамлаш мақсадида 2017 йилдан бошлаб инглиз тилидаги нашрларни қабул қилиш бошланди.