-
Магистрлик диссертациясини ёзиш, расмийлаштириш ва ҳимоя қилишга тайёрлаш бўйича услубий кўрсатмалар
Р.А.Худайберганов,Oliy ta’lim. Oliy ta’lim pedagogikasi. Bakalavr. Magistratura, -
Oliy ta’lim. Oliy ta’lim pedagogikasi. Bakalavr. Magistratura,
-
Магистрлик диссертациясини ёзиш, расмийлаштириш ва ҳимоя қилишга тайёрлаш бўйича услубий кўрсатмалар
Р.А.Худайберганов,Мазкур услубий кўрсатмалар магистрлик диссертациясини ёзиш, расмийлаштириш ва ҳимоя қилишга тайёрлаш жараёнларини тизимли ташкил этишга қаратилган. Қўлланмада илмий тадқиқот мавзусини танлаш ва асослаш, мақсад ва вазифаларни белгилаш, тадқиқот объекти ва предметини аниқлаш, илмий янгилик ва амалий аҳамиятни очиб бериш масалалари ёритилган. Шунингдек, илмий манбалар билан ишлаш, адабиётлар таҳлилини амалга ошириш, тадқиқот методларини танлаш, тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва натижаларни статистик жиҳатдан қайта ишлаш бўйича тавсиялар берилган. Диссертация матнининг таркибий тузилиши, боб ва бўлимларни расмийлаштириш талаблари, иқтибос келтириш қоидалари, фойдаланилган адабиётлар рўйхатини тузиш тартиби ҳамда илова материалларини расмийлаштириш мезонлари баён этилган. Қўлланмада магистрлик диссертациясини дастлабки муҳокамадан ўтказиш, тақриз ва рецензиялар олиш, тақдимот тайёрлаш ҳамда ҳимоя жараёнига пухта тайёргарлик кўриш бўйича амалий кўрсатмалар ҳам қамраб олинган. Мазкур услубий кўрсатмалар олий таълим муассасалари магистрантлари, илмий раҳбарлар ва мутахассислар учун мўлжалланган бўлиб, илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
-
Статистик тўплам
Иноятов М.М, Рахимов Б.Ҳ, А.А.Ходжаев,Statistik to'plamda respublika oliy ta'lim muassasalarining 2014-2015 o'quv yilidagi faoliyatlarini tavsiflab beruvchi asosiy miqdoriy ko'rsatkichlar keltirilgan.